Ислом нури масжиди
Ислом нури масжиди — Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жомеъ-масжид бўлиб, Самарқанд вилояти Жомбой туманида жойлашган масжид. Мазкур масжид Вазирлар маҳкамаси тасарруфида ҳисобланиб, Мусулмонлар идораси ва Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан рўйхатга олинган[1].
| Масжид | |
Ислом нури масжиди
| |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Самарқанд |
| Шаҳар | Жомбой |
| Манзил | Самарқанд вилояти Жомбой тумани |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Сўнги имом | Бахриев Отабек |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Кутубхона | |
Тарихи
Ислом нури масжидининг ташкил этилганлиги ҳақида тўлиқ ва ишончли манбалар кам. Ушбу масжид ҳозирги кунда амалдаги масжидлардан бири ҳисобланади. Ушбу масжиднинг имоми Самарқанд вилояти Жомбой туманининг имом-хатиби Бахриев Отабек бўлиб, Жума намози, Қурбон ва Рамазон ҳайити намозлари вақтида ўз мавъизаларини қилади[2]. Масжид 2019-йилнинг иккинчи ярмида туман ҳокимлиги ва оқсоқолларнинг ташаббуси остида қайта таъмирланган[3].
Жойлашуви ва фаолияти
Масжид Самарқанд вилояти Жомбой туманига қарашли ҳисобланади. Масжид қурилишида гумбазлар тузилиши анча мураккаб бўлиб, пештоқ, равоқ ва миноранинг турли шакллари ўзига хос нафис шаклда ишланган. Безагида мафтункор нақшлар, кошинкор безаклар қўлланилган бўлиб, масжид биносининг ташқи ва ички безакларида ўзгача нафислик яққол кўзга ташланади. Мазкур масжидга ҳар кунлик 5 маҳал намоз ибодатларини адо қилиш учун Жомбой туманининг турли жойларидан мусулмон инсонлар ташриф буюришади. Шунингдек, Жомбой туманининг аҳоли вакиллари ва йўловчилар, Рамазон ва Қурбон ҳайит намозларида ва Жума намозлари вақтларида ташриф буюришади. Ушбу масжидга машрут, автобус ёки енгил транспорт воситалари орқали бориш мумкин ва номозхонлар учун масжид ҳар кунлик номоз вақтларида доимо очиқ[2]. Ушбу масжид номозхонлар учун зарур маълумотлар хабар қилинадиган, ҳафталик жума, хайит намозлари жамоа бўлиб ўқиладиган Жомбой туманидаги асосий масжидлар сирасига киради. Шунингдек, масжид Самарқанд вилоятида таровиҳ намозида Хатми Қуръон ўқиладиган масжидлар рўйхатига киритилган[4].
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон масжидлари“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 5-май 2026-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Ислом нури жоме масжиди“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 5-май 2026-йил.
- ↑ „Пайариқда «Ислом нури» жоме масжиди қайта таъмирланди“. тезнеwс.уз. тезнеwс.уз. Қаралди: 5-май 2026-йил.
- ↑ „Самарқанд вилоятида таровиҳ намозида Хатми Қур'он ўқиладиган масжидлар рўйхати“. саммуслим.уз. саммуслим.уз. Қаралди: 5-май 2026-йил.
Жомбой тумани масжидлари | |
|---|---|
| Жомбой | |
"https://ziyosfera.uz/ziyo/Islom_nuri_masjidi" dan olindi
