Ашраф Хотакий
| Шоҳ Ашраф Хотакий شاه اشرف هوتک | |
|---|---|
| Афғонистон амири | |
![]() | |
| Салтанат | Гилзойи ҳокимлиги: 1725–1729 |
| Ўтмишдоши | Маҳмуд Хотакий |
| Давомчиси | Ҳусайн Хотакий |
| Туғилиши |
тах. 1700 Қандаҳор вилояти, Сафавийлар давлати |
| Вафоти |
тах. 1730 Балужистон (тарихий вилоят), Гилзойи ҳокимлиги[1] |
| Дафн этилган жой | |
| Уй | Хотакийлар сулоласи |
| Отаси | Абдулазиз Хотакий[3] |
| Дини | Суннийлик |
Шоҳ Ашраф Хотакий (пуштунча / форсча: شاه اشرف هوتک, 1730-йилда вафот этган), Шоҳ Ашраф Гилзойи (شاه اشرف غلجي) исми билан ҳам машҳур, Абдулазиз Хотакийнинг ўғли, Хотакий сулоласининг тўртинчи ҳукмдори. Гилзойи пуштунларидан бўлган афғон, у қаттиқ таназзулга юз тутган Сафавий форсларига қарши қўзғолон кўтарган пайтда Маҳмуд Хотакий қўшинида қўмондон бўлиб хизмат қилган. Ашраф Гулнобод жангида ҳам қатнашган. 1725-йилда амакиваччаси Маҳмудни ўлдиргандан сўнг қисқа муддат тахтга ўтирди ва Форс шоҳи бўлди.
Мир Вайс Хотакийнинг жияни, унинг салтанати ўша даврнинг икки буюк давлати турк, рус ва форс қўшинлари томонидан кучайиб бораётган тазйиқлар остида хотак қабилалари ҳукмронлигининг тўсатдан таназзулга учраши билан эътиборга олинди[4].
Ашрафхон рус ва турк ҳужумларини тўхтатади. У Исфаҳонга кириб келаётган Усмонли қўшинини Кирмоншоҳда мағлубиятга учратади. Усмонлилар ўзининг собиқ ашаддий рақиби сафавийларни қайтадан тахтга келтириш ниятида бу юришни бошлаган эди. Бу эса Ашрафнинг элчиси ўз хожасини Шарқ халифаси, Усмонли султонини Ғарб халифаси эканлигини таъкидлагандан кейин Боби Олий билан тинчлик музокаралари ўтказилишига олиб келди. Музокара Усмонлиларнинг қаттиқ норозилигига олиб келди, бироқ 1727-йилнинг октябрида Усмонли дипломатиясининг устунлиги туфайли ниҳоят тинчлик битими (Ҳамадон шартномаси) имзоланди[5].

Охир-оқибат, Нодир бошчилигидаги шоҳ Таҳмасп ИИ (шоҳ Султон Ҳусайннинг ўғилларидан бири) қироллик форс қўшини 1729-йил октябрда „Домғон жанги“ номи билан машҳур бўлган ҳал қилувчи жангда Ашрафнинг гилзойи қўшинларини мағлуб этиб, афғонларни қувғин қилиб, ўз юрти, ҳозирда Афғонистон деб аталадиган ўлкага қайтарди[4].
Вафоти
Форсдан чекинаркан Ашраф 1730-йилда Қалот хони Мир Муҳаббатхон Балуж томонидан асирга олинди ва қатл этилди[6].
Ашраф Язд ва Кирмонни эгаллаб, Таҳмаспга жанг қилиш учун ўттиз минг кишилик қўшин билан Хуросонга йўл олди, лекин 2-октябрда Домғонда Нодирдан бутунлай мағлуб бўлди. Яна бир ҳал қилувчи жанг ўша йили Исфаҳон яқинидаги Мўрчахўрда бўлди. Афғонлар яна мағлубиятга учрадилар ва Исфаҳондан ўн икки минг кишини эвакуация қилишди, лекин Ашраф ўзи вайрон қилган шаҳарни тарк этишдан олдин бахциз собиқ шоҳ Ҳусайнни ўлдирди ва шоҳ оиласининг кўп аёлларини ва қиролнинг хазинасига олиб кетди. Таҳмасп ИИ 9-декабр куни Исфаҳонга кирганида, у хизматкор қиёфасида депортациядан қутулиб қолган кекса онасини топди ва ҳар қадамда кўз ўнгида турган кимсасизлик ва таҳқирликдан кўз ёшга тўлди. Ниҳоят, Нодир Таҳмаспни ўз ҳокимиятига солиқ ундириш ҳуқуқини беришга ундаб, истеъфога чиққан афғонларни қувиб жанубга қараб юрди ва Персеполис яқинида яна мағлуб бўлди. Ашраф Шероздан ўз юрти томон қочиб кетди, бироқ совуқ, очлик ва у босиб ўтиши керак бўлган ҳудудлар аҳолисининг тинимсиз душманлиги унинг кучларини тарқатиб юборди ва уни асирлари ва хазинасини ташлаб кетишга мажбур қилди ва ниҳоят бир гуруҳ балужлар томонидан ўлдирилди[4].
— Браун Эдуард Гренвилл, 1924
Ашрафхоннинг ўлими хотакийларнинг Форсдаги ҳукмронлигига якун ясади, бироқ Афғонистон мамлакати 1738-йилда Нодиршоҳ Қандаҳорни забт этгунга қадар Шоҳ Ҳусайн Хотакийнинг назорати остида эди, ёш Аҳмадшоҳ Дурроний ўша ерда асирликда эди. Нодиршоҳнинг истилоси Аҳмадшоҳ Дурроний томонидан 1747-йилда сўнгги афғон империяси[7] (ҳозирги Афғонистон давлати) барпо этилишидан олдин бироз пауза бўлди[8][9].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Wелcоме то Энcйcлопаэдиа Ираниcа“.
- ↑ Мужтаба, Баҳаудин Гҳулам; Саед Таеб Жаwад. Афгҳанистан: Реалитиэс оф Wар анд Ребуилдинг. Илеад Аcадемй, 2006 — 10-бет. ИСБН 978-0-9774211-1-4. Қаралди: 2010-йил 22-август.
- ↑ Вогелсанг, Wиллем. Тҳе Афгҳанс. Wилей Блаcкwелл, 2002 — 224-бет. ИСБН 0-631-19841-5. Қаралди: 2010-йил 22-август.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „АН ОУТЛИНЕ ОФ ТҲЕ ҲИСТОРЙ ОФ ПЕРСИА ДУРИНГ ТҲЕ ЛАСТ ТWО CЕНТУРИЭС (А.Д. 1722–1922)“. Эдwард Броwне. Лондон: Паcкард Ҳуманитиэс Институте. Қаралди: 2010-йил 24-сентябр.
- ↑ Жонас Ҳанwай, Тҳе Револутионс оф Персиа (1753), п.254.
- ↑ „АН ОУТЛИНЕ ОФ ТҲЕ ҲИСТОРЙ ОФ ПЕРСИА ДУРИНГ ТҲЕ ЛАСТ ТWО CЕНТУРИЭС (А.Д. 1722–1922)“. Эдwард Г. Броwне. Лондон: Паcкард Ҳуманитиэс Институте. Қаралди: 2010-йил 24-сентябр.
- ↑ "Ласт Афгҳан эмпире". Лоуис Дупреэ, Нанcй Ҳатч Дупреэ анд отҳерс. Энcйcлопæдиа Британниcа Онлине. ҳттп://www.британниcа.cом/ЭБчеcкед/топиc/7798/Афгҳанистан/21392/Ласт-Афгҳан-эмпире.<!--->
- ↑ „АФГҲАНИСТАН х. Политиcал Ҳисторй“. Д. Балланд. Энcйcлопæдиа Ираниcа. Қаралди: 2010-йил 25-сентябр.
- ↑ Ҳоуцма, Мартижн Тҳеодоор. Э.Ж. Брилл'с фирст энcйcлопаэдиа оф Ислам 1913–1936. БРИЛЛ, 1987 — 146-бет. ИСБН 978-90-04-09796-4. Қаралди: 2010-йил 25-сентябр.
Адабиётлар
- Ахwортҳй, Мичаэл. Тҳе Сwорд оф Персиа: Надер Шаҳ, фром Трибал Wарриор то Cонқуэринг Тйрант. И.Б.Таурис, 2006. ИСБН 978-1850437062.
- Балланд, Д. (2011). "АŠРАФ ḠИЛЗАЙ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИИ, Фасc. 8. 796–797 б. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/асраф-гилзай-тҳе-афгҳан-чиэф-wҳо-рулед-ас-шаҳ-овер-парт-оф-иран-фром-1137-1725-то-1142-1729.
- Мореэн, Вера Б. (2010). "Ашраф, Шаҳ". ин Норман А. Стиллман. Энcйcлопедиа оф Жеwс ин тҳе Исламиc Wорлд. Брилл Онлине. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопедиа-оф-жеwс-ин-тҳе-исламиc-wорлд/*-СИМ_0019840.
- Туcкер, Эрнест (2009). "Ашраф Гҳилзай". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-3/*-CОМ_23011.
