Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Антонио Грамсcи

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Антонио Грамсcи
Gramsci
Грамсcи 1916-йилда
Таваллуди
Антонио Франcесcо Грамсcи

22-январ 1891-йил
Вафоти 27-апрел 1937-йил(1937-04-27)
(46 ёшда)
Рим, Италия
Алма матер Турин университети
Машҳур асар(лар) Присон Нотебоокс („Қамоқ дафтарлари“)
Давр ХХ аср фалсафаси
Минтақа Ғарб фалсафаси
Мактаби
Асосий қизиқишлари
Асосий ғоялари
Италия Коммунистик партияси котиби
Мансаб даври
14-август 1924-йил – 8-ноябр 1926-йил
Ўтмишдоши Амадео Бордига
Вориси Палмиро Тоглиатти
Депутатлат палатаси аъзоси
Мансаб даври
24-май 1924-йил – 9-ноябр 1926-йил
Сайлов округи Венеция
Шахсий маълумотлари
Сиёсий партияси

ПCИ (1913–1921)

ПCд'И (1921–1937)
Имзоси
Antonio Gramsci signature

Антонио Франcесcо Грамсcи (ББ: /ˈɡрæмʃи/ ГРАМ-шеэ[2]; АҚШ: /ˈɡрɑːмʃи/ ГРАҲМ-шеэ; 22-январ 1891-йил Алес, Италия Қироллиги – 27-апрел 1937-йил Рим, Италия) – Италиялик Марксист файласуф, тилшунос, журналист, ёзувчи ва сиёсатчи[3]. У фалсафа, сиёсий назария, социология, тарих ва тилшунослик соҳаларида асарлар ёзган. Грамсcи Италия Коммунистик партиясининг асосчиси ва бир муддат раҳбари бўлган. Бенито Муссолини ва фашизмнинг фаол танқидчиси бўлган Грамсcи 1926-йилда қамоққа ташланган.

Грамсcи қамоқда ўтирган пайтида 30 дан ортиқ дафтар ва 3000 бетдан кўп тарихий ва таҳлилий ёзувлар ёзган. Унинг Присон Нотебоокс асари ХХ аср сиёсий назариясида ўзига хос ўрин эгаллаган[4][5]. Грамсcи ўз ғояларини шакллантиришда нафақат марксистларга, балки Ниccолò Мачиавелли, Вилфредо Парето, Георгес Сорел ва Бенедетто Cроcе каби зиёлиларга ҳам мурожаат қилган. Дафтарларда Италия тарихи ва Италиян миллатчилиги, Франсуз инқилоби, фашизм, илмий менежмент ва фордизм, фуқаролик жамияти, давлат, тарихий материализм, фолклор, дин, юқори ва оммавий маданият каби турли мавзуларни қамраб олган.

Грамсcи маданий гегемония назарияси билан машҳур[6]. Унга кўра, давлат ва ҳукмрон капиталистик синф бўлган буржуазия маданий институтлар ёрдамида ўз ҳокимияти ҳамда бойлигини сақлаб қолади. Бунинг учун улар ўз ғоялари ва қадриятларини жамиятга сингдиришади. Натижада, жамиятдаги бошқа гуруҳлар буни табиий ҳол деб қабул қилади ва ҳукмрон синфга бўйсунади. Грамсcининг фикрича, буржуазия жамият устидан ҳукмронлик қилиш учун куч ишлатиш ёки мажбурлаш ўрнига ўз ғояларини тарқатишни афзал кўради. Улар ўз фикрларини одамларнинг онгига сингдириб, буни одатий ва тўғри фикр деб қабул қилдиришга ҳаракат қилади. Грамсcи анъанавий марксизмнинг „жамиятнинг тараққиёти фақат иқтисодий омилларга боғлиқ“ деган фикрига қарши ғояларни илгари сўради. Шу сабабли баъзан уни нео-марксист деб аташади. Унингча, марксизм инсонлар амалий фаолиятига асосланган фалсафа бўлиши керак. Грамсcи тарихни инсонларнинг онгли қарорлари ва ҳаракатлари натижаси деб тушунтиради[7]. Бу қараш орқали у анъанавий моддий (материалистик) ва фақат ғояларга асосланган (идеалистик) тушунчалардан чиқиб кетишга ҳаракат қилган.

Ҳаёти

Болалик йиллари

Антонио Грамсcи Сардиния оролидаги Ористано вилоятининг Алес шаҳарчасида туғилган бўлиб, Франcесcо Грамсcи (1860–1937) ва Гиусеппина Марcиас (1861–1932) оиласидаги етти фарзанднинг тўртинчиси ҳисобланади[8]. Франcесcо Грамсcи Лазио вилоятига қарашли Латина провинсиясидаги Гаэта деган кичик шаҳарчада Италиянинг жанубидаги Cампаниа ва Cалабриа вилоятларидан келган ва келиб чиқиши Арбëрешë (италян-албан) бўлган бадавлат оилада туғилган[9][10]. Грамсcининг ўзи отасининг оиласи 1821-йилда Албанияни тарк этганига ишонган[11][12][13]. Унинг отаси оиласининг албан келиб чиқиши Грамсcи фамилияси билан тасдиқланган, бу Грамшининг италянча шакли бўлиб, у Албаниянинг марказий-шарқий қисмидаги кичик шаҳарча Грамш жой номининг аниқ отидан келиб чиққан[14]. Грамсcининг онаси Нуоро провинсиясидаги Соргоно шаҳридан бўлган Сардиниялик ер эгалари оиласига мансуб эди[15]. Франческо Грамсcи паст даражадаги амалдор сифатида ишлаган[9]. Унинг молиявий қийинчиликлари ва полиция билан боғлиқ муаммолари оилани Сардиниядаги бир нечта қишлоқлар бўйлаб кўчиб ўтишга мажбур қилди, улар ниҳоят Гҳиларзага жойлашди[16].

Former Gymnasium Carta Meloni in Santu Lussurgiu where Antonio Gramsci went in 1905 - 1907
Антонио Грамсcи 1905-йилдан 1907-йилгача ўқиган Санту Луссургиудаги эски Гймнасиум Cарта-Мелони.

1898-йилда Грамсcининг отаси мол-мулкни талон-торож қилишда айбланиб қамоққа ташланди ва оиласи ночор аҳволга тушиб қолди. Ёш Грамсcи отаси 1904-йилда озод этилгунига қадар ўқишни ташлаб, турли вақтинчалик ишларда ишлашга мажбур бўлди[17]. Ёшлигида Грамсcи саломатлиги билан боғлиқ бир қанча муаммоларга дуч келган, хусусан, умуртқа поғонасининг туғма нуқсони уни бўйи ўсмай қолишига олиб келган. Ёяга етганида бўйи 5 футдан ошмаган ва бели жуда букри бўлиб қолганди[18]. Узоқ вақт давомида унинг бу ҳолати болаликдаги бахциз ҳодиса, аниқроғи, энагаси уни тушириб юборгани сабабли келиб чиққанлиги айтиб келинган. Аммо яқинда бу умуртқа поғонасининг деформациясига олиб келиши мумкин бўлган сил касаллигининг бир тури – Потт касаллиги туфайли эканлиги тахмин қилинмоқда[19]. Грамсcи ҳаёти давомида турли ички касалликлардан ҳам азият чеккан.

Грамсcи ўрта мактабни Санту Луссургиуда бошлаган ва уни Cаглиарида тамомлаган[20]. У ерда акаси Геннаро билан яшаган. Геннаро собиқ аскар бўлиб, Италия ярим оролида ўтказган вақтлари уни фаол социалистга айлантирган эди. У кўпроқ Сардиниянинг ўзини ўзи бошқаришига[21], шунингдек, камбағал сардиниялик деҳқонлар ва кончиларнинг шикоятларига ён босарди. Уларга италияликлар томонидан қилинган адолацизликлар кейинчалик унинг интеллектуал ўсишига катта таъсир кўрсатди[22][23][24]. Улар ўзларига бўлган эътиборсизликни тез суръатлар билан ривожланаётган Шимолий Италия томонидан берилган имтиёзлар натижаси деб билишарди ва жавоб сифатида ўсиб бораётган Сардиния миллатчилигига юзланишга мойил эдилар. Бу миллатчилик, ўз навбатида, Италия ҳукуматининг аскарлари томонидан шафқацизларча бостирилган эди[25][26].

Турин

1911-йилда Антонио Грамсcи Турин университетида ўқиш учун стипендия ютиб олди. Грамсcи имтиҳонни Палмиро Тоглиатти билан бир вақтда топширди. Турин университетида у адабиёт ўқиди ва тилшуносликка катта қизиқиш билдирди, бу фан бўйича Маттео Бартоли раҳбарлигида таҳсил олди. Грамсcи Турин шаҳрида яшаган ва айнан шу даврда шаҳар индустриализация жараёнидан ўтаётган эди. Фиат ва Ланcиа заводлари камбағал ҳудудлардан ишчиларни ёллаш билан шуғулланган. Бу даврда касаба уюшмалари шакллана бошлаган ва илк саноат ижтимоий можаролари пайдо бўлган[27]. Грамсcи Италияда социалистик доираларда фаол қатнашган, шунингдек, Сардиниядан кўчиб келган эмигрантлар билан ҳам алоқада бўлган. Грамсcи 1913-йилнинг охирларида Италия Социалистик Партиясига (ПСИ) қўшилди. Партияда кейинчалик муҳим лавозимларни эгаллади ва Турин шаҳридан Россия инқилобини кузатди[28].

Loggiato Università di Torino
Турин университети ректорати, Грамсcи таҳсил олган жой

Грамсcи ўқишга қизиқиши бўлса-да, молиявий қийинчиликлар ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Соғлигидаги, шунингдек, унинг сиёсий фаолиятга тобора кўпроқ киришиши, уни 1915-йил бошида ўқишни тарк этишга мажбур қилди. Бу вақтга келиб, у тарих ва фалсафа бўйича кенг билимга эга бўлган эди. Университетда Грамсcи Антонио Лабриола, Родолфо Мондолфо, Жованни Жентиле ва айниқса ўз даврининг энг обрўли италиялик зиёлиси Бенедетто Cроcе каби олимлар билан танишган. Лабриола „амалиёт фалсафаси“ деб атаган Ҳегелча Марксизмни тарғиб қилган[29]. Грамсcи кейинчалик бу иборани қамоқхона сензураларидан қочиш учун ишлатган бўлса-да, унинг бу фикр оқими билан алоқаси бутун ҳаёти давомида ноаниқ бўлиб қолган.

1914-йилдан бошлаб Грамсcи Ил Гридо дел Пополо (Тҳе Cрй оф тҳе Пеопле [ит]) каби социалистик газеталар учун мақолалар ёза бошлади ва моҳир журналист сифатида танилди. 1916-йилда у Аванти! газетасининг Пиэдмонт бўлими муҳаррири бўлди. Грамсcи Турин шаҳридаги ижтимоий ва сиёсий воқеалар бўйича мақолалар ёзиб, сиёсий назария бўйича иқтидорли ёзувчи сифатида танилди[30]. Грамсcи Турин ишчиларини ўқитиш ва ташкил этишда фаол иштирок этди. 1916-йилда биринчи марта омма олдида нутқ сўзлади ва Ромаин Ролланд, Франсуз инқилоби, Париж коммунаси ва аёллар озодлиги каби мавзуларда маърузалар ўқиди. 1917-йил август ойидаги инқилобий норозиликлардан сўнг Социалистик партия етакчилари ҳибсга олинди. Шундан сўнг, Грамсcи Турин шаҳридаги етакчи социалистлардан бирига айланди ҳамда партиянинг вақтинчалик қўмитасига сайланди ва Ил Гридо дел Пополо газетасининг муҳаррири бўлди[31].

1919-йил апрел ойида Грамсчи Палмиро Толятти, Ангело Тасcа ва Умберто Терраcини билан бирга Л'Ордине Нуово (Янги тартиб) ҳафталик газетасини ташкил этди[32]. Ўша йилнинг октабрида, бир неча қарама-қарши фраксияларга бўлинганига қарамай, ПСИ кўпчилик овоз билан Комунистик Халқаро ташкилотга қўшилишга қарор қилди. Владимир Ленин Л’Ордине Нуово гуруҳини болшевикларга энг яқин бўлган йўналишда деб ҳисоблаган. Гуруҳни Амадео Бордига раҳбарлигидаги анти-парламентар дастурга қарши қўллаб-қувватлади[33].

Партия ичидаги стратегик мунозаралар давомида Грамсcининг гуруҳи асосан ишчилар кенгашлари тарафдори сифатида ажралиб турди. Ушбу кенгашлар 1919 ва 1920-йиллардаги катта иш ташлашлар пайтида Туринда табиий равишда пайдо бўлди. Грамсcи учун бу кенгашлар ишчиларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифасини бошқаришга имкон берувчи восита деб ҳисоблаган ва уларни „синфлар ғалабаси ва бошқаруви учун тайёрлаш“ деб кўрган[34]. У ўша пайтда ўз позициясини Ленин сиёсатига мос деб ҳисоблаган бўлса-да[35], унинг ушбу кенгашларни фақат буржуазия билан сиёсий кураш воситаси эмас, балки коммунистик деб билиши Амадео Бордига томонидан Георгес Сорел ва Даниэл Де Леоннинг фикрларига асосланган синдикализмга мойилликда айбланди. 1920-йил баҳорида Турин ишчиларининг мағлубиятига қадар Грамсcи ушбу кенгашларни ҳимоя қилишда деярли ёлғиз қолди.

Италия Коммунистик партияси

Julia Schucht with sons 1930s
Жулиа Счучт ўғиллари билан

Ишчилар кенгашларининг миллий ҳаракатни ривожлантира олмаганлиги Антонио Грамсcини Ленин услубидаги Коммунистик партия зарурлигига ишонтирди. Л’Ордине Нуово атрофидаги гуруҳ Италия Социалистлар Партиясининг (ПСИ) марказий раҳбариятига қарши доимий равишда чиқишлар қилди ва охир-оқибатда Бордига бошчилигидаги анча катта абстенсионистик гуруҳ билан иттифоқ тузди. 1921-йил 21-январда Ливорно (Легҳорн) шаҳрида Италия Коммунистик партияси (Партито Cомуниста д’Италиа, ПCд’И) ташкил топди[36]. Бордигадан фарқли ўлароқ, Грамсcи „Қора кўйлаклар“га қарши курашган жангари антифашистик гуруҳ бўлган Ардити дел Пополони қўллаб-қувватлади. Грамсcи партия ташкил топганидан бошлаб унинг етакчиларидан бири бўлган, лекин у Бордигага бўйсунган. Бордиганинг интизом, марказлашув ва принсипиалликка урғу бериши 1924-йилда етакчиликни йўқотмагунча партия дастурида устунлик қилди[37]. 1922-йилда Грамсcи янги партия вакили сифатида Россияга сафар қилди. Россияда Грамсcи яҳудий бўлган скрипкачи Жулиа Счучт (Юлиа Аполлоновна Счучт, 1896–1980) билан танишди[38]. 1923-йилда улар турмуш қуришди. Улар Делио (1924–1982) ва Гиулиано (1926–2007) исмли икки ўғли фарзанд кўришди[39]. Грамсcи иккинчи ўгли Гиулианони кўрмаган[40].


Antonio Gramsci commemorative plaque Moscow
Москвадаги Моховая кўчаси 16-уйда Грамсcига бағишланган ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган. Ундаги ёзувнинг таржимаси: „1922–1923 йилларда бу бинода халқаро коммунизм ва меҳнат ҳаракатининг йирик арбоби, Италия Коммунистик партиясининг асосчиси Антонио Грамсcи фаолият олиб борган.“

Грамсcининг Россияга сафари Италияда фашизмнинг авж олиши билан бир вақтда содир бўлди. У Италияга қайтиб келди, ПCд’И раҳбарияти истакларига қарши, чап қанот партиялари ўртасида фашизмга қарши бирлашган фронтни яратиш бўйича кўрсатмалар билан чиқди. Бундай фронт марказида ПCд’И (Италия Коммунистик партияси) бўлиши керак эди, шу орқали Москва барча чап қанот кучларни назорат қилиши мумкин эди. Аммо бошқалар бу эҳтимолий устунликка қарши чиқишди, чунки социалистлар сезиларли таъсирга эга бўлишган, коммунистлар эса нисбатан ёш ва ҳаддан ташқари радикал кўринишарди. Кўпчиликнинг фикрича, коммунистлар бошчилигидаги охирги коалиция сиёсий мунозарадан жуда узоқда бўлар эди ва шу сабабли яккаланиб қолиш хавфи туғиларди.

1922-йил охири ва 1923-йил бошларида Бенито Муссолинининг ҳукумати мухолифат партияларга қарши қатағон кампаниясини бошлади, ПCд’И (Италия Коммунистик партияси) раҳбариятининг аксариятини, шу жумладан Бордигани ҳибсга олди. 1923-йил охирида Грамсcи Москвадан Вена шаҳрига борди. Венада гуруҳлараро низо билан парчаланиб кетган партияни қайта тиклашга ҳаракат қилди. 1924-йилда Грамсcи ПCд’И (Италия Коммунистик партияси) раҳбари сифатида тан олиниб, Венето депутати этиб сайланди. У партиянинг Л’Унитà („Бирлик“) деб номланган расмий газетасини ишга туширишни ташкил қилишни бошлади ва оиласи Москвада қолган бир пайтда Римда яшади. 1926-йил январ ойида Лионда бўлиб ўтган Конгрессда Грамсcининг Италияда демократияни тиклаш учун ягона фронтга чақирувчи тезислари партия томонидан қабул қилинди.

1926-йилда Иосиф Сталиннинг Болшевиклар партияси ичидаги ҳаракатлари Грамсcини Коммунистик Интернационалга хат ёзишга ундади. Хатда Леон Троцкй бошчилигидаги мухолифатни қоралади, аммо шу билан бирга етакчининг баъзи тахминий камчиликларини ҳам таъкидлади. Партиянинг вакили сифатида Москвада бўлган Тоглиатти хатни олди, очди, ўқиди ва уни етказмасликка қарор қилди. Бу Грамсcи ва Тоглиатти ўртасида қийин можарони келтириб чиқарди, улар ҳеч қачон тўлиқ ҳал қила олишмади.

Қамоққа олиниши ва вафоти

Antonio Gramsci Grave in Rome01
Римдаги Cимитеро Аcаттолиcодаги Антонио Грамсcи қабри

1926-йил 9-ноябрда Фашистик ҳукумат бир неча кун аввал Муссолинига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги баҳонани келтириб, фавқулодда қонунларнинг янги тўлқинини амалга оширди. Фашист полицияси Грамсcини депутатлик дахлсизлигига қарамай ҳибсга олди ва уни Римдаги Регина Cоэли қамоқхонасига олиб борди. Грамсcининг суд жараёнида прокурор шундай деди: „Йигирма йил давомида биз бу мияни ишлашдан тўхтатишимиз керак[41].“ Грамсcи дарҳол Устиcа оролида беш йил давомида қамоқда сақланиш жазосини олди, кейинги йили эса Бари яқинидаги Турида 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Қамоқда ўтган 11 йил давомида унинг соғлиғи ёмонлашди. Шу давр ичида „тишлари тушиб кетди, овқат ҳазм қилиш тизими шунчалик издан чиқди-ки, у қуюқ овқат еёлмай қолди… у қон қусганида тутқаноқ тутарди ва бош оғриғидан шу қадар қийналардики, ҳатто бошини камерасининг деворларига урар, шу йўл билан оғриқни енгиллаштирмоқчи бўларди[42][43].“

Кембриж университетида Пиэро Сраффа ва унинг Грамсcининг қайни синглиси Татяна томонидан ташкил этилган халқаро кампания унинг озод этилишини талаб қилишди[44]. 1933-йилда у Туридаги қамоқхонадан Формиадаги клиникага кўчирилди[45], лекин унга ҳали ҳам етарли даражада тиббий ёрдам кўрсатилмас эди[46]. Икки йил ўтгач, Грамсcи Римдаги Қуисисана клиникасига кўчирилди. 1937-йил 21-апрелда озодликка чиқиши керак бўлган Грамсcи, соғлиғини тиклаш учун Сардинияга боришни режалаштирганди. Лекин, унинг атеросклероз (қон томирларининг қотиши), ўпка сили, юқори қон босими, ангина, подагра ва ўткир ошқозон касалликлари каби бир қанча хасталикларга чалингани, уни ҳаракат қилишга ҳам имкон бермайдиган даражада ҳолдан тойдирган эди[46].

Грамсcи 1937-йил 27-апрелда 46 ёшида вафот этди. У Римдаги Cимитеро Аcаттолиcо қабристонига дафн этилган. Муссолини режими Грамсcини жуда касал бўлиб қолганида қамоқдан шифохонага кўчириш орқали, унинг ўлимига қамоқдаги шароит сабаб бўлган деган айбловдан қутулишга уринаётган эди. Шунга қарамай, унинг ўлими бевосита қамоқдаги шароитлар билан боғлиқ эди[47].

Фалсафий қарашлари

Antonio Gramsci - Molti quaderni colorati del carcere
Грамсcининг қамоқхонада ёзган кўплаб дафтарлари

Грамсcи ХХ асрнинг энг нуфузли марксистик файласуфларидан бири бўлган ва айниқса Ғарб марксизмининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган. У қамоқда ўтирган пайтида 30 дан ортиқ дафтар ва 3000 бетдан кўп тарихий ва таҳлилий ёзувлар ёзган. Присон Нотебоокс („Қамоқ дафтарлари“) деб номланувчи ушбу ёзма ишларда Грамсcининг Италия тарихи ва миллатчилигига оид тадқиқотлари, шунингдек, унинг номи билан боғлиқ марксистик, танқидий ва таълим назарияларидаги айрим фикрлари ўрин олган. Буларга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • Капиталистик давлатни қўллаб-қувватлаш ва унга қонуний тус беришнинг усули сифатида маданий гегемония.
  • Ишчи синфидан зиёлиларнинг етишиб чиқишига ёрдам бериш учун оммавий ишчилар таълими зарурати.
  • Ҳозирги капиталистик давлатнинг сиёсий жамият (тўғридан-тўғри ва мажбурий ҳукмронлик қилади) ва фуқаролик жамияти (етакчилик розилик орқали шаклланади) ўртасидаги фарқни аниқлаб берувчи таҳлили.
  • Ҳамма нарсани тарих билан боғлаш.
  • Марксизмнинг тақдирчи (фаталистик) талқинларига қарши чиқадиган иқтисодий детерминизмга қарши танқид.
  • Материалистик фалсафанинг танқиди.

Гегемонлик

Гегемония атамаси илгари Владимир Ленин каби марксистлар томонидан демократик инқилобда ишчи синфининг сиёсий етакчилиги маъносида ишлатилган[48]:15–17. Грамсcи бу тушунчани сезиларли даражада ривожлантириб, ҳукмрон капиталистик синф – буржуазиянинг ўз ҳукмронлигини қандай ўрнатиши ва давом эттиришига оид ўткир таҳлилини тақдим этди[48]:20.

Классик Марксизм капиталистик жамиятларда социалистик инқилоб муқаррар эканлигини башорат қилган эди. 20-аср бошларига келиб, энг ривожланган давлатларда бундай инқилоб юз бермади ва 1917-1923-йиллардаги Германия ёки Италиядаги Биэннио Россо каби инқилоблар муваффақияцизликка учради. Капитализм ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам ўрнашиб олгандек туюлар экан, Грамсcи унинг ҳукмронлигини фақатгина зўравонлик, сиёсий ва иқтисодий босим орқали эмас, балки мафкура орқали ҳам сақлаб турганини таъкидлади. Буржуазия ўз қадрият ва меъёрларини барча учун умумий маъно даражасига олиб чиқадиган гегемон маданиятни ривожлантирди. Ишчи синфи ва бошқа табақа вакиллари ўз манфаатлари ва буржуазия манфаатларини бир деб билиб, инқилоб қилиш ўрнига мавжуд тузумни қўллаб-қувватладилар.

Буржуазия қадриятлари жамият учун табиий ёки одатий қадриятлар, деган фикрга қарши курашиш учун ишчи синфи ўз маданиятини яратиши керак эди. Ленин маданиятни сиёсий мақсадларга бўйсундирилган деб ҳисоблаган бўлса, Грамши маданий гегемонликни ҳокимиятга эришишнинг асосий шарти деб билди. Грамши фикрича, бирор синф ўзининг тор иқтисодий манфаатларини илгари суриш билан ёки фақат куч ишлатиш ва зўравонлик билан замонавий шароитда ҳукмронлик қила олмайди[49]. Балки, у интеллектуал ва ахлоқий жиҳатдан етакчилик қилиши, шунингдек, турли кучлар билан иттифоқ ва муросага келишлари лозим[49] Грамсcи ижтимоий кучларнинг бу бирлигини Георгес Сорелдан олган тарихий блок деб атайди. Ушбу блок маълум бир ижтимоий тартибга рози бўлишнинг асоси бўлиб, у институтлар, ижтимоий муносабатлар ва ғоялар йиғиндиси орқали ҳукмрон синфнинг гегемонлигини яратади ва такрор ишлаб чиқаради[49]. Шу сабабли, Грамши назариясида иқтисодий асоснинг муносабатларини нафақат сақлаб қолишда, балки парчалашда ҳам сиёсий ва мафкуравий устқурманинг аҳамияти алоҳида таъкидланган.

Зиёлиларнинг жамиятни ўзгартиришдаги роли ва таълим

Грамсcи зиёлиларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида кўп ўйлаган[50]. Унинг таъкидлашича, барча одамлар ақлий ва фикрлаш қобилиятига эга бўлгани учун моҳиятан зиёли ҳисобланади, аммо жамиятда ҳамма ҳам зиёлиларга хос ижтимоий рол ўйнамайди[51]. Унинг назарида, замонавий зиёлилар шунчаки нотиқлар эмас, балки таълим ва оммавий ахборот воситалари каби мафкуравий воситалар орқали гегемонликни юзага келтирувчи амалиётчи, раҳбар ва ташкилотчилардир. Бундан ташқари, у ўзини жамиятдан алоҳида бир синф деб ҳисоблайдиган анъанавий зиёлилар билан ҳар бир синф ўз сафидан органик тарзда яратадиган фикрловчи гуруҳлар ўртасида фарқ ажратган[50]. Халқ ичидан чиққан бу каби зиёлилар жамият ҳаётини илмий қоидалар асосида тасвирлабгина қолмай, балки маданият тили воситасида халқ оммалари ўзлари ифода эта олмайдиган ҳис-туйғулар ва тажрибаларни ҳам ифода этадилар. Грамсcи ўйлашича, халқ ичидан чиққан зиёлиларнинг вазифаси ўзларининг сиёсий соҳаларида яширин ётган халқ донолиги, ёки оддий фикрлаш (сенсо cомуне) асосларини очиб бериш эди. Бу зиёлилар жамиятда четда қолдирилган ижтимоий тоифаларни, Грамши таъбири билан айтганда "субалтерн"лар деб номлаган[52].

Грамсcи маданий гегемония назарияларига мувофиқ, капиталистик ҳокимиятга қарши курашиш учун қарама-қарши гегемонлик яратиш зарур, деб ҳисоблаган. Унинг айтишича, „позиция уруши“ жараёнида, халқ ичидан чиққан зиёлилар ва ишчи синфидаги бошқа вакиллар буржуазия мафкурасига зид бўлган муқобил қадриятлар ва мафкурани ишлаб чиқишлари керак.

Давлат ва фуқаролик жамияти

Грамсcининг гегемонлик назарияси унинг капиталистик давлатга бўлган қарашлари билан чамбарчас боғлиқ. Грамши давлатни фақатгина ҳукумат деб чекланиб қолмайди. Аксинча, у давлатни сиёсий жамият (полиция, армия, қонунчилик тизими каби сиёсий институтлар ва ҳуқуқий конституциявий назорат майдони) ва фуқаролик жамияти (оила, таълим тизими, касаба уюшмалари ва ҳоказо каби давлат ва иқтисодиёт ўртасида воситачилик қиладиган хусусий ёки давлатга алоқадор бўлмаган соҳа) каби икки соҳага ажратади[53]. Бу ажратиш фақат тушунчавий эканлигини ҳамда амалда улар тез-тез бир-бирига қўшилиб кетишини алоҳида таъкидлайди[54].

Грамсcи фикрича, капиталистик давлат куч ва розилик орқали ҳукмронлик қилади: сиёсий жамият зўравонлик майдони, фуқаролик жамияти эса розилик майдони. У замонавий капитализм шароитида буржуазия фуқаролик жамиятидаги касаба уюшмалари ва оммавий сиёсий партиялар томонидан билдирилган маълум талабларнинг сиёсий соҳа томонидан қондирилишига рухсат бериб, ўзининг иқтисодий назоратини сақлаб қолиши мумкин, деган фикрни илгари суради. Натижада, буржуазия ўзининг бевосита иқтисодий манфаатларини четга суриб, ўз гегемонлик шаклларини ўзгартиришга рухсат бериб, пассив инқилобга йўл очади. Грамсcи буни реформизм ва фашизм каби ҳаракатлар, шунингдек, Фредериcк Wинслоw Тайлор ва Ҳенрй Форднинг мос равишда илмий бошқарув ва конвеер усуллари мисолида кўрсатади.

Грамсcи Ниccолò Мачиавелли ғояларига таяниб, Тҳе Принcе, яъни инқилобий партия ишчи синфига фуқаролик жамиятида ўзининг халқ ичидан чиққан зиёлиларини ва муқобил гегемонликни ривожлантиришга ёрдам беришини таъкидлайди. Унинг фикрича, замонавий фуқаролик жамиятининг мураккаблиги туфайли, инқилобчилар сиёсий тарғибот, касаба уюшмалари, пролетар маданиятини ривожлантириш ва шу каби усуллар билан „позиция уруши“ олиб бориши, ҳамда аксилинқилоб ва таназзул хавфини бартараф этиб, муваффақиятли инқилобга эришиш учун „маневр уруши“ – тўғридан-тўғри инқилобни амалга оширишлари керак.

Мероси

Америка социалистик Жаcобин журналининг ёзишича, Грамсcи энг кўп тилга олинадиган италян муаллифларидан бири, шубҳасиз, энг кўп иқтибос қилинган италян марксисти ва йигирманчи асрнинг энг машҳур марксист файласуфларидан бири ҳисобланади. Журнал, шунингдек, унинг Присон Нотебоокс (Қамоқхона дафтарлари) „ўзига хос марксизмининг дунё бўйлаб тарқалишига ёрдам берди“ деб қўшимча қилади[55].

Грамсcининг фикрлаш услуби ташкил этилган сиёсий сўл қанотдан бошланган бўлсада, маданияцҳунослик ва танқидий назария соҳаларидаги ҳозирги академик мунозараларда ҳам муҳим фигурага айланган. Сиёсий марказ ва ўнг қанот вакили бўлган сиёсий назариётчилар ҳам унинг консепсияларидан илҳомланган; масалан, унинг гегемония ғояси кенг оммалашган. Унинг таъсири замонавий сиёсацҳуносликда, айниқса нео-грамшианизм каби йўналишларда жуда кучли. Унинг танқидчилари уни ғоялар орқали ҳокимият учун курашни тарғиб қилганликда айблайдилар. Улар Грамсcининг фалсафий таҳлилга ёндашувини, ҳозирги илмий мунозараларда кўриниб турган, Ғарб маданиятининг классик асарларини сиёсатдан холи ўқишга асосланган очиқ ва эркин либерал тадқиқотларга қарама-қарши деб ҳисоблайдилар. Баъзи танқидчилар Грамсcининг марксизмни интеллектуализм билан уйғунлаштиришга уриниши мафкуравий элитизмни яратади, бу эса шахсий эркинлик ғоясига зид келиши мумкин, деб таъкидлашган[56][57] .

Унинг гегемония назарияси, маданий ишлар билан боғлиқ масалаларга давлатнинг аралашувини қўллаб-қувватлаш ўз навбатида, чинакам очиқ жамият учун ниҳоятда зарур бўлган фикрлар эркин алмашинувига хавф туғдиради деб ҳисобловчилар томонидан танқид остига олинган[58][59].

Социалист сифатида Грамсcининг мероси турлича қарашларга дуч келган[48]:6–7. Иккинчи жаҳон урушидан кейин партияни (1943-йилда Италия Коммунистик партияси, ПCИ деб қайта номланган) бошқарган ҳамда босқичма-босқич ислоҳотлар тарафдори бўлган ва еврокоммунизмнинг кашшофи бўлган Тоглиатти, ўша даврдаги ПCИнинг амалиётлари Грамсcи ғояларига мувофиқ келган, деб таъкидлаган[60][61] . Унинг ҳақиқий нуқтаи назарлари, хусусан, Иосиф Сталинга нисбатан кучайиб бораётган адовати маълум бўлганда, у ўз партиясидан ҳайдалиши эҳтимоли бор эди, деб тахмин қилинади[44].

Шахсий ҳаёти

Футбол ассоциацияси

Туринлик ҳамкасби ва коммунист Палмиро Тоглиатти каби, Грамсcи ҳам кенг оммалашаётган футболга қизиққан. Футбол, Италиядаги фашист режими томонидан миллий спорт сифатида тан олинган эди. Грамсcи, бошқа машҳур коммунист ва чап қанот етакчилари каби, Жувентусни қўллаб-қувватлаган дейишади[62][63][64]. 1988-йил 16-декабрда Италия Коммунистик партиясининг л'Унитà газетаси бош саҳифасида "Грамсcи Wас Роотинг фор Жуве" номли мақола эълон қилинди. Жоржио Фабре имзолаган мақолада Грамсcи Пиэро Сраффадан бизнинг „Жувентус“дан янгиликларни сўраган баъзи хатлар келтирилган. Гарчи бу хатлар кейинчалик ёлғон деб топилган бўлса-да, мақола Грамсcийнинг библиографиясининг бир қисми бўлиб қолган ва кўплаб реаксияларни келтириб чиқарган. Жумладан, Гиампиэро Бониперти клуб номидан эртаси куни Ла Стампа газетасига шундай деган: „Бизнинг мухлисларимиз орасида сиёсий, иқтисодий ва интеллектуал нуқтаи назардан бир даврни белгилаган шахслар бўлганини билганимиздан хурсандмиз. Бу Жувентуснинг ҳақиқатан ҳам махсус бир нарса, йиллар давомида кучини ҳеч қачон йўқотмаган бир сеҳрга эга эканлигини кўрсатади“. Грамсcининг футболга бўлган қизиқиши 1918-йил 16-августда Италия Социалистик партиясининг Аванти! газетасида чоп этилган "Футбол ва Скопоне" номли мақолага бориб тақалади. Ўн беш йил ўтгач, у спортнинг миллийлаштирилиши ва фашизмнинг пайдо бўлиши билан юзага келган стадионда ҳайқириқлар маданиятининг пасайишини танқид қилди. У бу ҳолат сиёсий ва касаба уюшмаларига бўлган садоқатни йўқ қилганини таъкидлади[65].

Библиографияси

Тўпламлар

  • Пре-Присон Wритингс (Cамбридге Университй Пресс)
  • Тҳе Присон Нотебоокс (уч жилд) (Cолумбиа Университй Пресс)
  • Селеcтионс фром тҳе Присон Нотебоокс (Интернатионал Публишерс)

Эсселар

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Грамсcи'с Ҳуманист Мархисм“ (2016-йил 23-июн).
  2. ↑ "Грамсcи, Антонио". Грамсcи, Антонио. Охфорд Университй Пресс. Арчивед фром тҳе оригинал он 2021-05-14. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20210514163649/ҳттпс://www.лехиcо.cом/дефинитион/грамсcи,_антонио. <!--->
  3. ↑ „Марксистик таълим назарияси: социология & амп; Танқид“. 2024-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 18-декабр.
  4. ↑ Сассоон 1991д, с. 446.
  5. ↑ Маданий гегемонлик
  6. ↑ Гегемония ва мафкура ўртасидаги фарқ
  7. ↑ Ҳараламбос & Ҳолборн 2013, сс. 597–598.
  8. ↑ „Италй, Ористано, Ористано. Cивил Статус (Трибунале), 1866–1940“. ФамилйСеарч. 2016-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ 9,0 9,1 „ИГСН 9 – Нуове нотизиэ сулла фамиглиа патерна ди Грамсcи“. Интернатионал Грамсcи Соcиэтй. Қаралди: 2017-йил 15-март.
  10. ↑ „Италиани ди оригине албанесе че си соно дистинти неи сеcоли“ (ит). Ил Торинесе (2016-йил 8-январ). Қаралди: 2018-йил 5-май.
  11. ↑ Пипа, Арши. Тҳе политиcс оф лангуаге ин соcиалист Албаниа. Боулдер, Cолорадо: Эаст Эуропеан Монограпҳс, 1989 — 234-бет. ИСБН 978-0-88033-168-5.  „И мйселф ҳаве но раcе. Мй фатҳер ис оф реcент Албаниан оригин. Тҳе фамилй эсcапед фром Эпирус афтер ор дуринг тҳе 1821 wарс <оф Греэк Индепенденcе> анд Италианизед ицелф рапидлй.“ Леттере дал cарcере (Леттерс фром Присон), эд. С. Cаприоглои & Э Фубини (Эинауди, Турин, 1965), пп. 507–508."
  12. ↑ „ИГСН 9 – Нуове нотизиэ сулла фамиглиа патерна ди Грамсcи“. www.интернатионалграмсcисоcиэтй.орг.
  13. ↑ „Генеалогиа деи Грамсcи“. 2021-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-декабр.
  14. ↑ Манзелли, Гиангуидо „Италиано э албанесе: аффинитà э cонтрасти“, . Италиано э лингуэ иммиграте а cонфронто: рифлессиони пер ла пратиcа дидаттиcа, Атти дел Cонвегно-Семинарио, Бергамо, 23–25 гиугно 2003. Гуэрра Эдизиони, 2004 — 161-бет. ИСБН 978-8877157072.  „Антонио Грамсcи, нато ад Алес (Ористано) нел 1891, фондаторе дел Партито Cомуниста д’лталиа нел 1921, аррестато нел 1926, морто а Рома нел 1937, портава нел проприо cогноме ла манифеста оригине албанесе делла фамиглиа (Грамш о Грамши, cон л’артиcоло детерминативо финале ин -и, è ил номе ди уна cиттадина делл’Албаниа cентрале).“
  15. ↑ Гермино, Данте Л.. Антонио Грамсcи: Арчитеcт оф а Неw Политиcс. Батон Роуге: Лоуисиана Стате Университй Пресс, 1990 — 157-бет. ИСБН 978-0-8071-1553-4. 
  16. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. хвиии.
  17. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, сс. хвиии–хих.
  18. ↑ Cреҳан, Кате (2002). Грамсcи, Cултуре, анд Антҳропологй. Университй оф Cалифорниа Пресс. п. 14. ИСБН 0520236025.
  19. ↑ Маркоwиcз, Даниэл М. (2011) "Грамсcи, Антонио, " ин Тҳе Энcйcлопедиа оф Литерарй анд Cултурал Тҳеорй, эд. Мичаэл Рян, ИСБН 9781-405183123
  20. ↑ Сантангело 2021, с. 216.
  21. ↑ Антонио Грамсcи, Дизионарио ди Сториа Треccани. Треccани.ит (8 Новембер 1926). Ретриэвед он 24 Април 2017.
  22. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. хих.
  23. ↑ Антонио Грамсcи э ла қуэстионе сарда, а cура ди Гуидо Мелис, Cаглиари, Делла Торре, 1975
  24. ↑ „Wҳй Антонио Грамсcи Маттерс то Соcиологисц“. ТҳоугҳтCо.
  25. ↑ Ҳалл, Стуарт (Жуне 1986). „Грамсcи’с релеванcе фор тҳе студй оф раcе анд этҳниcитй“. Жоурнал оф Cоммуниcатион Инқуирй 10 (2), 5–27, Саге Жоурналс
  26. ↑ (италянча) Грамсcи э л’исола лабораторио, Ла Нуова Сардегна (Wайбаcк Мачине сайтида 25 Април 2021 санасида архивланган). Риcерcа.гелоcал.ит (3 Май 2004). Ретриэвед он 24 Април 2017.
  27. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. ххв.
  28. ↑ Деиана, Гиан Луиги „Тҳе Легаcй оф Антонио Грамсcи“ (2017-йил 23-июн).
  29. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. ххи.
  30. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. ххх.
  31. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, сс. ххх–хххи.
  32. ↑ таҳририятида%20ишлай%20бошлади. Палмиро Тоглиатти – Италия Коммунистик партияси Бош котиби: таржимаи ҳоли, шахсий ҳаёти, хотираси
  33. ↑ Лесзек Колакоwски – Маин Cурренц оф Мархисм – Иц Рисе, Гроwтҳ анд, Диссолутион – Волуме ИИИ – Тҳе Бреакдоwн. Охфорд Университй Пресс, 1978 — 223-бет. ИСБН 978-0-19-824570-4. 
  34. ↑ Стевен, Марк. Cласс Wар: А Литерарй Ҳисторй. Версо Боокс, 9 Май 2023 — 197-бет. ИСБН 978-1-83976-069-3. 
  35. ↑ Фемиа, Ж.. Тҳе Мачиавеллиан Легаcй: Эссайс ин Италиан Политиcал Тҳоугҳт. Лондон: Палграве Маcмиллан, 1998 — 107-бет. ИСБН 978-0-230-37992-3. Қаралди: 2023-йил 2-март. 
  36. ↑ Сиёсий партиялар ва партиявий тизимлар
  37. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. хлви.
  38. ↑ ҳттпс://неwлефтревиэw.орг/иссуэс/ии102/артиcлес/антонио-грамсcи-жнр-мй-грандфатҳер
  39. ↑ Пиcтуре оф Грамсcи’с wифе анд тҳеир тwо сонс ат тҳе Италиан-лангуаге Антонио Грамсcи Wебсите.
  40. ↑ Cреҳан, Кате (2002). Грамсcи, Cултуре, анд Антҳропологй. Университй оф Cалифорниа Пресс. п. 17. ИСБН 0520236025.
  41. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. лхххих.
  42. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. хcии.
  43. ↑ Гарретт, Паул Мичаэл „Тҳинкинг wитҳ Антонио Грамсcи“, . Соcиал Wорк анд Соcиал Тҳеорй. Полиcй Пресс, 4 Жулй 2018 — 103–122-бет. ДОИ:10.51952/9781447341925.ч006. ИСБН 978-1-4473-4192-5. 
  44. ↑ 44,0 44,1 Жонес 2006, с. 25.
  45. ↑ Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. хcиии.
  46. ↑ 46,0 46,1 Ҳоаре & Смитҳ 1971, с. хcив.
  47. ↑ Эбнер 2011, сс. 76, 105, 144, 150Эбнер сайс тҳат Муссолини "стаге-манагед тҳе cасес оф проминент анти-Фасcисц лике Грамсcи" (п. 150) бут тҳат, ин фаcт, тҳе региме "рарелй грантед фреэдом то леадинг Cоммунист Партй милитанц" (п. 144). Либерал cритиcс оф Муссолини'с имприсонмент полиcиэс ликенед суч полиcиэс то "дйинг а слоw деатҳ" (п. 105). Он Муссолини'с претенcе оф ҳавинг а бенигн региме сеэ ин партиcулар Чаптер 5, "Тҳе Политиcс оф Пардонс".
  48. ↑ 48,0 48,1 48,2 Андерсон, Перрй (Новембер–Деcембер 1976). "Тҳе Антиномиэс оф Антонио Грамсcи". Неw Лефт Ревиэw (Неw Лефт Ревиэw) И (100): 5–78. ҳттп://неwлефтревиэw.орг/И/100/перрй-андерсон-тҳе-антиномиэс-оф-антонио-грамсcи. 
  49. ↑ 49,0 49,1 49,2 Сассоон 1991c, с. 230.
  50. ↑ 50,0 50,1 Киэрнан 1991, с. 259.
  51. ↑ Грамсcи 1971, с. 9.
  52. ↑ Cреҳан, Кате. Грамсcи'с Cоммон Сенсе: Инеқуалитй анд Иц Нарративес. Дуке Университй Пресс, 2016. ИСБН 978-0-8223-6219-7. 
  53. ↑ Сассоон 1991б, с. 83.
  54. ↑ Грамсcи 1971, с. 160.
  55. ↑ Маccаферри, Марзиа „Ҳоw Антонио Грамсcи'с Идеас Wент Глобал“ (эн-УС). Жаcобин (2021-йил 1-ноябр). Қаралди: 2023-йил 26-июл.
  56. ↑ Буттигиэг, Жосепҳ А.. Грамсcи'с Политиcал Тҳоугҳт: Ҳегемонй, Cонсcиоуснесс, анд тҳе Револутионарй Проcесс. Дуке Университй Пресс, 1992. 
  57. ↑ Адамсон, Wалтер Л.. Ҳегемонй анд Револутион: А Студй оф Антонио Грамсcи'с Политиcал анд Cултурал Тҳеорй. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1983. 
  58. ↑ Адамсон, Wалтер Л.. Ҳегемонй анд Револутион: А Студй оф Антонио Грамсcи'с Политиcал анд Cултурал Тҳеорй. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1983. 
  59. ↑ Фемиа, Жосепҳ В.. Cултурал Ҳегемонй ин а Сcиэнтифиc Wорлд. Cларендон Пресс, 1981. 
  60. ↑ Фемиа, Жосепҳ П. „А Пеаcефул Роад то Соcиалисм?“, . Грамсcи'с Политиcал Тҳоугҳт: Ҳегемонй, Cонсcиоуснесс, анд тҳе Револутионарй Проcесс, папербаcк, Университй оф Охфорд Пресс, Април 1987 — 190–216-бет. ДОИ:10.1093/аcпроф:осо/9780198275435.003.0006. ИСБН 978-9-0045-0334-2. 
  61. ↑ Лигуори, Гуидо „Грамсcи анд тҳе Италиан Роад то Соcиалисм (1956–59)“, . Грамсcи Cонтестед: Интерпретатионс, Дебатес, анд Полемиcс, 1922–2012, Э-боок, Ҳисториcал Материалисм, Брилл, 21 Деcембер 2021 — 94–123-бет. ДОИ:10.1163/9789004503342_005. ИСБН 978-0-1982-7543-5. 
  62. ↑ Ромео, Илариа „Тра ла риволузионе э ла Жуве. Ла пассионе деи леадер Пcи пер ил cалcио“ (ит). Стрисcиа Росса (2018-йил 7-феврал). — „Аффермава ин пропосито л'аввоcато Агнелли су 'Ла Стампа': 'Ҳо мандато ал гиорнале уна фото ди уна партита делла Жувентус дел 1948, дове ми троваво аccанто а Тоглиатти. Луи, cоме тутти и леадер cомунисти ди уна cерта генеразионе э ди уна cерта cлассе, эра жувентино. Нон ҳо маи авуто модо ди верифиcаре се Берлингуэр амассе ла Жувентус; ма да алcуне суэ реазиони, че ҳо авуто оccасионе ди ведере алло стадио, ми паре че анче ил суо cуоре фоссе бианcонеро' (далла леттера аперта а Луcиано Лама Агнелли риспонде а Лама сулла Жуве, 'Ла Стампа', 6 марзо 1991, п. 33).“. Қаралди: 2023-йил 4-июл.
  63. ↑ Cоccиа, Пасқуале. „И cомунисти сcендоно ин cампо“ (ит). Ил манифесто (2021-йил 25-сентябр). Қаралди: 2023-йил 4-июл.
  64. ↑ Маиненте, Андреа (3 Аугуст 2022). „Ла Жувентус cомуниста“. Ривиста Cонтрасти (италян). Қаралди: 4 Жулй 2023.
  65. ↑ Магно, Мичеле (25 Септембер 2021). „Грамсcи э Тоглиатти, ла риволузионе э ла Жувентус“. Старт Магазине (италян). Қаралди: 4 Жулй 2023. „'Э ту претенди ди фаре ла риволузионе сенза cоносcере и рисултати делла Жуве?.' Cоме а дире, сенза cоносcере гли умори дел пополо а cуи чиэди ди инсоргере? Ил cапо дел Партито cомуниста, тифосо делла 'Веcчиа Сигнора', римпроверава cосì ал суо виcе ди мисcоносcере л'импортанза ди ун феномено ди масса cоме ил cалcио, элетто дал фасcисмо а спорт назионале, ин градо ди инфлуэнзаре менталитà э cостуми деи cети пополари. Ун пунто, қуэсто, че авева cаттурато л'аттензионе ди Антонио Грамсcи гиà алл'алба Новеcенто. Ло тестимониа 'Ил фоот-балл э ло сcопоне', ун cелебре артиcоло пубблиcато ил 16 агосто 1918 сулл'Аванти!.“ ["Анд ёу эхпеcт ус то маке тҳе револутион wитҳоут кноwинг тҳе ресулц оф Жуве?" Ас то сай, wитҳоут кноwинг тҳе моодс оф тҳе пеопле, ҳоw до ёу аск [тҳе пеопле] то рисе уп? Тҳе ҳеад оф тҳе Cоммунист Партй, а фан оф тҳе "Олд Ладй", тҳус репроачед ҳис депутй фор дисрегардинг тҳе импортанcе оф а масс пҳеноменон суч ас фоотбалл, элеcтед бй фасcисм ас а натионал спорт, cапабле оф инфлуэнcинг тҳе менталитй анд cустомс оф тҳе wоркинг cласс. А поинт wҳич ҳад алреадй cаптуред тҳе аттентион оф Антонио Грамсcи ат тҳе даwн оф тҳе тwентиэтҳ cентурй. Wитнесс "Фоотбалл анд Сcопоне", а фамоус артиcле публишед он 16 Аугуст 1918 он Аванти!]

Адабиётлар

Қўшимча адабиётлар

Ҳаволалар

Институтлар

Грамсcи асарлари

Грамсcи ҳақидаги мақолалар