Wиллис Ламб
Qiyofa
| Wиллис Ламб |
|---|
Wиллис Ламб (талаффузи: Уиллис Ламб) (1913.12.7, Лос-Анжелес-2008.15.5) — америкалик физик, АҚШ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1954-йилдан). Калифорния университетини тугатган (1934). АҚШнинг Колумбия ва бошқа университетлари профессор (1948-йилдан). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, квант электроника ва тезлаткичлар техникаси, микротўлқин спектроскопиясига оид. Шунингдек, водород атоми энергетик сатҳининг силжишини тажрибада аниклаган (1947), газ лазери назариясини ишлаб чиққан (1962). Нобел мукофоти лауреати (1955).[1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |