Жанубий Ҳиндистон
Соутҳ Индиа
Пенинсулар Индиа | |
|---|---|
|
Статес анд унион территориэс ин Соутҳ Индиа | |
| Cоунтрй | Индиа |
| Статес анд унион территориэс | |
| Мост популоус cитиэс | |
| Ҳудуд | |
| • Тотал | 635 780 км2 (245 476 сқ ми) |
| Энг баланд баландлик (Анамуди) |
2 695 м (8 842 фт) |
| Энг паст баландлик (Куттанад) |
−2,2 м (−72 фт) |
| Аҳолиси (2011) | |
| • Тотал | 253 051 953 |
| • Зичлиги | 400/км2 (1 000/сқ ми) |
| • Урбанизация | 111 386 832 |
| Демонйм(с) |
Соутҳ Индиан Телугу Тамилар Каннадига Малаяли Лаccадивиан Пондичерриан |
Жанубий Ҳиндистон (шунингдек, Ҳиндистон яримороли номи билан ҳам танилган) — Ҳиндистоннинг Декан яримороли жанубий қисми бўлиб, Андҳра Прадеш, Карнатака, Керала, Тамилнад ва Телангана штатларини, шунингдек, Лакшадвип ва Пондишери иттифоқ ҳудудларини ўз ичига олади. Минтақа Ҳиндистон ҳудудининг 19,31 фоизини (635 780 км² ёки 245 480 квадрат миля) ва аҳолисининг 20 фоизини эгаллайди. У шарқдан Бенгалия қўлтиғи, ғарбдан Арабистон денгизи ва жанубдан Ҳинд океани билан ўралган. Минтақа географияси хилма-хил бўлиб, марказий ясситоғлик икки тоғ тизмаси — Ғарбий ва Шарқий Гат тоғлари билан чегараланган. Годавари, Кришна, Кавери, Пенна, Тунгабҳадра ва Вайгай дарёлари муҳим мавсумий сув манбалари ҳисобланади. Ченнай, Бангалор, Ҳайдаробод, Коимбатур ва Кочи минтақадаги энг йирик шаҳар ҳудудларидир.
Жанубий Ҳиндистон аҳолисининг аксарияти тўртта асосий дравид тилларидан камида биттасида сўзлашади: телугу, тамил, каннада ва малаялам. Тарих давомида Жанубий Ҳиндистоннинг турли қисмларида кўплаб сулолавий қиролликлар ҳукмронлик қилган ва ушбу ҳудудлар маданиятини шакллантирган. Жанубий Ҳиндистонда ташкил топган асосий сулолалар қаторига Чера, Чола, Пандя, Паллава, Сатаваҳана, Чалукя, Ҳойсала, Раштракута ва Вижаянагар киради. Европа давлатлари Ҳиндистонга Керала орқали кириб келган ва минтақа Буюк Британия, Португалия ҳамда Франсия томонидан мустамлака қилинган.
Ҳиндистон мустақилликка эришганидан кейинги дастлабки ўн йилликларда кузатилган тебранишлардан сўнг, сўнгги уч ўн йилликда Жанубий Ҳиндистон штатлари иқтисодиёти мамлакат ўртача кўрсаткичидан барқарор равишда юқори ўсишни қайд этмоқда. Жанубий Ҳиндистон Ҳиндистоннинг бошқа минтақаларига нисбатан энг катта умумий ялпи ички маҳсулотга эга. Иқтисодиёт кўпчилик шимолий штатларга қараганда тезроқ суръатларда ўсгани сабабли, Жанубий Ҳиндистон штатлари юқорироқ Инсон тараққиёти индекси (ИТИ) билан Ҳиндистоннинг айрим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида етакчилик қилади. 2011-йил ҳолатига кўра, жанубий штатларда саводхонлик даражаси мамлакат ўртача кўрсаткичидан юқори бўлиб, тахминан 76 фоизни ташкил этади. Жанубий Ҳиндистонда туғилиш коэффициенти 1,9 га тенг бўлиб, бу Ҳиндистоннинг барча минтақалари орасидаги энг паст кўрсаткичдир.
Манбалар
- ↑ Индиан лангуагес (Репорт). Министрй оф Эдуcатион, Говернмент оф Индиа. ҳттпс://www.эдуcатион.гов.ин/ситес/уплоад_филес/мҳрд/филес/уплоад_доcумент/лангуагебр.пдф. Қаралди: 30 Аугуст 2023.
- ↑ „Cенсус 2011, Статес“. Говернмент оф Индиа. 2018-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-сентябр.
- ↑ Cенсус 2011 (Финал Дата) – Демограпҳиc детаилс, Литерате Популатион (Тотал, Рурал & Урбан) (Репорт). Планнинг Cоммиссион, Говернмент оф Индиа. ҳттпс://планнингcоммиссион.гов.ин/дата/дататабле/дата_2312/ДатабоокДеc2014%20307.пдф. Қаралди: 3 Оcтобер 2018.