Жамес Чадwиcк

Жамес Чадwиcк (талаффузи: Жеймс Чадвик) (1891.20.10, Манчестер 1974.24.7) — инглиз физиги. Лондон қироллик жамияти аъзоси (1927). Эрнест Рутҳерфорднинг шогирди. Манчестер ва Кембриж университетларини тугатган. 1943—45 йилларда ЛосАламос (АҚШ)даги атом бомбаси лойиҳаси устида иш олиб бораетган бир гуруҳ олимларни бошқарган. Ливерпул университети проссори (1935—48), Кембриж университети қошидаги Ганвилл ва Киз колледжи директори (1948—58). Илмий ишлари атом ядроси физикасига оид. Бетанурланиш энергиясининг туташ спектрини кашф этган (1914), ядрода алфазарралар сочилишини ўрганиб, ядро зарядини бевосита ўлчаган (1920) ва Резерфорд атом назариясини узилкесил тасдиқлаган. Бериллийни алфазарралар билан нурлатганда вужудга келадиган нурланишни ўрганиб, нейтронни кашф этган (1932). Нобел мукофоти лауреати (1935)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |