Эдwард Миллс Пурcелл
Qiyofa

Эдwард Миллс Пурcелл (талаффузи: Эдвард Миллс Пурселл) (1912.30.8, Тейлорвилл, Иллинойс штати —1997) — америкалик физик, АҚШ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1951-йилдан). Пердю университетини тугатган (1953). 1938-йилдан Гарвард университетида (1949-йилдан профессор), Массачусец технология институтининг радиолокация лабораторияда ишлаган (1940—1946). Илмий ишлари радиоспектроскопияга оид. Ф. Блохяан мустақил тарзда ядро, магнит резонанси ҳодисасини кашф қилган (1946-йилда). Г. Юэн билан ҳамкорликда нейтрал юлдузлараро водороднинг космик радионурланиш чиқаришини топган (1951). Нобел мукофоти лауреати (1952; Ф. Блох билан бирга)[1][2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |