Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Урмия

Koordinatalari: 37°32′38″N 45°03′53″E / 37.54389°N 45.06472°E / 37.54389; 45.06472
ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Урмия

ارومیه
Шаҳар
Uromia Iran,pareeke jangali - panoramio
3 Gonbad photo 2
Jame Mosque of Urmia-5
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
37°32′38″Н 45°03′53″Э / 37.54389°Н 45.06472°Э / 37.54389; 45.06472
Мамлакат Эрон
устон Ғарбий Озарбайжон
шаҳристон Урмия
бахш Марказий туман
Ҳукумат
 • Ҳоким Ҳусайн Маҳдизода
Маркази баландлиги 1332 м
Расмий тил(лар)и форс тили
Аҳолиси
 (2016)
736 224[1]
Вақт минтақаси УТC+3:30
Телефон коди 044
Urmiya xaritada
Urmiya
Урмия

Урмия ёки Урумия[2][нб 1] (форсча: ارومیه‎‎) – Эроннинг Ғарбий Озарбайжон устонидаги энг йирик шаҳар ва Урмия шаҳристонининг Марказий туманида. Ҳам устон, ҳам шаҳристон, ҳам туман маъмурий маркази вазифасини бажаради[3].

Урмия денгиз сатҳидан 1 330 метр баландликда ва Урмия текислигидаги Шаҳар дарёси бўйида жойлашган. Шарқий томонида дунёдаги энг йирик шўр кўллардан бири бўлган Урмия кўли, ғарбда эса Туркия билан чегарадош ҳудуд жойлашган.

Шаҳар мевалар (айниқса, олма ва узум) ва тамаки маҳсулотлари етиштириладиган унумдор қишлоқ хўжалиги минтақасининг савдо маркази ҳисобланади. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлар бўлса ҳам, Урмиянинг насронийлик тарихи яхши сақланган ва бу айниқса, шаҳарнинг кўплаб черков ва соборларида яққол кўзга ташланади.

9-асрга келиб муҳим шаҳар бўлган Урмияда турли диний эътиқодга мансуб аҳоли яшаган, улар орасида мусулмонлар (шиалар ва суннийлар), насронийлар (католиклар, протестантлар, несторийлар ва православлар), яҳудийлар, баҳоийлар ва сўфийлар ҳам бор эди. Тахминан 1900-йилда насронийлар шаҳар аҳолисининг 40% дан ортиғини ташкил қилган; аммо, кейинги ўн йилликларда, насронийларнинг кўплари дастлаб Усмонли қўшинлари ва курд қабилалари томонидан амалга оширилган ҳарбий босқинлар чоғида ўлдирилган[4][5] ёки уруш тугаганидан кейин қисқа вақт ичида қочиб кетган[6][7][8].

Урмия шаҳарда иккита асосий этник гуруҳ: курдлар ва озарбайжонлар истиқомат қилади. Ҳар бир этник гуруҳ шаҳар аҳолисининг тахминан ярмини ташкил қилади. Курд, озарбайжон ва форс тиллари кенг тарқалган бўлиб, шаҳарнинг маданий ҳаёти иккала этник жамоанинг таъсирини акс эттиради.

Этимологияси

Ричард Нелсон Фрай бу номнинг урартучадан келиб чиққан деб ҳисоблайди[9], Т. Берроу Урмия номининг келиб чиқишини ҳинд-эроний тиллардаги урми- „тўлқин“ ва урмя- „тўлқинли, тўлқинли“ номи билан боғлаган[10].

Бу ном, шунингдек, оссурий-оромийча Ур (Месопотамия атрофидаги шаҳарларнинг умумий номи, маъноси „шаҳар“) ва Миа (сурёнийчадан „сув“ деб таржима қилинади) бирикмасидан келиб чиқиб, „Сув шаҳри“ деган маънони англатиши мумкин. Бу ном яқинидаги Умрия кўлига ишора қилади.

Вариантлари ва муқобиллари

1921-йилдан бошлаб Урмия Урумия ва Урми деб ҳам аталган[11][12]. Паҳлавийлар сулоласи даврида (1925—1979) шаҳар сулола асосчиси Ризошоҳ шарафига Ризоия[нб 2] (форсча: رضائیه‎‎) деб аталган. Ризо исми эса, исломий рида тушунчасидан келиб чиққан бўлиб, ўн икки шиа имомларининг саккизинчи имоми Али ар-Ризога бориб тақалади.

Авлиё Чалабий ўзининг саёҳатномасида шаҳарни Румийя деб атаган, шунингдек, мўғуллар шаҳарни Урумия, форслар Румийя-йи Кубро ва баъзи тарихчилар Туркистони Эрон деб атаганликларини эслатиб ўтган ва буни шаҳардаги туркман авлиёларининг кўплиги билан асослаган[13].

Шаҳар ўз тарихи давомида кўплаб этник гуруҳлар ва маданиятлар билан алоқада бўлгани сабабли, шаҳар номи кўплаб лингвистик вариантларга эга:

Тарихи

Ourmiah, Persia - Awaiting the Shah, 1911
Урмия халқи шоҳни кутмоқда, 1911-йил
Ourmiah, Persia - Fruit Market, 1911
Урмия мева бозори, 1911-йил

Владимир Минорскийга кўра, Урмия текислигида эрамиздан аввалги 2000-йиллардаёқ Ван подшолиги таъсири остида тамаддунига эга қишлоқлар бўлган. Урмия яқинидаги қамидий харобаларни қазиш чоғида эрамиздан аввалги 20-асрга оид идишлар топилган. Қадимда Урмия кўлининг ғарбий қирғоғи Гилзан деб аталган, милоддан аввалги 9-асрда у ер мустақил бўлган ва кейинчалик Урарту ёки Манна империясига қўшилган. Милоддан аввалги 8-асрда бу ҳудуд Мидия империясига қўшилгунга қадар Асуж давлати ҳукуматининг вассали бўлган.

Амир Темурнинг Бағдод юриши ортидан омон қолган оссурияликлар Шимолий Ироқ орқали Урмия кўли ғарбидаги Ҳаккари тоғларига қочиб ўтган ва бу ҳудуд ХИХ аср охиригача уларга ватан бўлиб қолган[19][20].

Сафавийлар даврида уларнинг азалий рақиби бўлган қўшни Усмонли турклари[21] шаҳарга бир неча марта ҳужум қилади ва уни бир неча марта босиб олади, бироқ Сафавийлар бу ҳудуд устидан назоратни муваффақиятли қайта тиклайди. 1622-йилда, Сафавийлар шоҳи Аббос И (ҳукмронлик йиллари 1588—1629) даврида Қосим Султон Афшор Мосул ҳокими этиб тайинланади[22][23] ва кўп вақт ўтмай вабо тарқалиши сабабли ҳокимликни тарк этишга мажбур бўлади[23]. У Озарбайжоннинг ғарбий қисмига кўчиб ўтди ва Урмиядаги афшор жамоасига асос солади[23]. Шаҳар 1747—1865-йилларда Урмия хонлигининг пойтахти бўлган. Эроннинг Қожарлар сулоласининг биринчи монархи Оға Муҳаммадхон 1795-йилда Урмияда тахтга ўтиради.

19-асрнинг охирида шаҳарда насроний озчиликнинг сезиларли нуфуси мавжудлиги туфайли, Урмия 1835-йилда Эрондаги АҚШдан келган биринчи насроний миссионерлари жойлашидиган шаҳар сифатида танланган[24]. Тез орада Табризда ҳам яна бир миссия бошланди. Биринчи жаҳон уруши даврида доктор Кожоле томонидан ҳисобланган аҳоли сони 30 000 кишини ташкил этиб, улардан чораги (7500) оссурияликлар ва 1000 киши яҳудийлар эди[8].

19-аср давомида минтақа қисқа муддатга Оссурия Уйғониш даврининг марказига айланди. Бу даврда шаҳарда Сурёний тилида кўплаб китоблар ва газеталар нашр этилган. Урмия, шунингдек, Халдий епархиясининг қароргоҳи бўлган[25][26].

Анвар Пошо қўмондонлигидаги Усмонли қўшинлари 1914-йилнинг охирларида Усмонли империясини урушга жалб қилиш мақсадида минтақада яширин фаолиятни кучайтиради[27]. Биринчи жаҳон уруши пайтида шаҳар кейинги икки йил ичида руслар ва Усмонли қўшинлари ҳамда уларнинг курд иттифоқчилари ўртасида бир неча марта қўлдан-қўлга ўтган[28]. Россияга қарши уруш эълон қилишидан олдин, 1914-йилда, Усмонли кучлари Форс давлати сарҳадларидан ўтиб, насроний қишлоқларини вайрон қилади. 1914-йил сентябр ойи охири ва октябрдаги кенг кўламли ҳужумлар оссурияликларнинг кўплаб қишлоқларини нишонга олади ва ҳужумчилар Урмияга яқинлашди[29]. Усмонлилар ҳужуми туфайли чегарада яшовчи минглаб насронийлар Урмияга қочиб кетади[30].

1915-йил январ ойи бошида русларнинг Озарбайжондан чиқиб кетиши чоғида кўплаб насронийлар қочиб кетади[30] ва 20-25 минг қочқин Урмияда қолиб кетади[29]. 18 000 га яқин насронийлар шаҳардаги пресвитериан ва лазарист миссияларида бошпана излаган. Гарчи миссионерлик бирикмаларига ҳужум қилишни истамаган бўлса-да, кўпчилик касалликдан вафот этади[30]. Феврал ва май ойларида (Усмонли қўшинлари чиқиб кетганда) Урмиядаги насронийларга қарши оммавий қатл, талон-торож, ўғрилик ва товламачилик кампанияси бўлиб ўтади[31]. 100 дан ортиқ эркаклар Лазаристлар мажмуасида ҳибсга олинди ва 23-24-феврал кунлари ўнлаб кишилар, хусусан, Тергавер епископи Мар Динха қатл этилади[32].

Рус армияси 1915-йилнинг охирида олдинга силжиди[манба керак]. 1917-йилги рус инқилоби натижасида Россия чиқиб кетганидан сўнг[33][34], 5000 га яқин оссуриялик[35] ва арман милицияси ҳудудни полиция назорати остига олди, бироқ улар тез-тез ўз мавқейини суиистеъмол қилиб, мусулмонларни аёвсиз ўлдиради[36].

Armenian and Assyrian refugees in the avenue leading out of the Kurdish Gate, Urmia, 1918
Курд дарвозасидан чиқадиган хиёбондаги арман ва оссуриялик қочқинлар, Урмия, 1918-йил июл

1918-йилнинг февралидан июлигача минтақани этник зўравонликлар қамраб олади[37][38]. 22-февралда маҳаллий мусулмонлар ва форс волийси Урмиядаги насроний қўшинларига қарши қўзғолон бошлайди. Оға Петрос бошчилигидаги яхшироқ уюшган насронийлар қўзғолонни шафқацизларча бостиради, юзлаб (эҳтимол минглаб) инсонлар ҳалок бўлади[36]. 16-март куни Мар Шимун ва унинг кўплаб қўриқчилари иттифоқ тузишни муҳокама қилиш учун учрашгандан сўнг, курд бошлиғи Симко Шикак томонидан, эҳтимол, Оссурия сепаратизмидан қўрқиб, форс расмийларининг ташаббуси билан ўлдирилган. Оссурияликлар қотиллик ва талон-тарож қилишга киришади; Симкони топа олмай, Форс амалдорлари ва аҳолисини ўлдиради[39][40]. Курдлар бунга жавобан насронийларни дини ва этник келиб чиқишидан қатъий назар қирғин қилади[38]. Июн ойида Салмасда, июл бошида[37] Урмияда насронийлар қирғин қилинади, кўплаб оссуриялик аёллар ўғирлаб кетилади[41].

Озарбайжондаги насроний қўшинлари 1918-йил июлида Усмонлилар қўшинига бостириб кирганларида тенг кела олмайди[36]. Ўн минглаб Усмонли ва эронлик оссурийлар 18-июл куни Али Иҳсон Сабис бошчилигидаги Урмияга яқинлашиб келаётган Усмонли қўшинларидан қочиш учун жанубга Ҳамадонга қочиб кетади[42][43]. Усмонлилар босқинидан кейин насронийлар, жумладан, Халдей архиепископи Тома Аудо ўлдирилади ва Урмия талон-тарож қилинади[44][38].

Демографияси

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1986300,746—    
1991357,399+18.8%
1996435,2+21.8%
2006583,255+34.0%
2011667,499+14.4%
2016736,224+10.3%

Этник таркиби

Шаҳар ўз тарихи давомида турли этник гуруҳларнинг ватани бўлган. Илк ислом даврида Урмия аҳолиси христиан эди[45]. 19-аср охирида Жорж Керзон шаҳар аҳолиси 30-40 минг киши атрофида эканлигини, асосан афшорлар, несторийлар, яҳудийлар ва арманлар бўлгани ҳақида хабар берган[46], бошқа манбаларда эса форслар жамоаси ҳам яшанганлиги ёзиб қолдирилган[47]. 20-асрнинг бошларида шаҳарда муҳим насроний озчилик (оссурияликлар ва арманлар) мавжуд эди[6][48]. Макуч ва Ишаянинг сўзларига кўра, шаҳар 1830-йилдан Биринчи жаҳон уруши охиригача бўлган даврда ташкил этилган тўртта христиан миссияси таъсирида шаклланган оссурияликларнинг маънавий пойтахти эди[49]. 1914-йилда арман ва оссуриялик геноцидлар пайтида кўп сонли оссурияликлар ва арманлар ҳалок бўлди[50], бунинг натижасида шаҳар демографияси ўзгаради[49]. Британниcа энсиклопедиясининг 1929-йилдаги ўн тўртинчи нашри кўра, шаҳар аҳолиси урушдан олдин тахминан 45 минг кишини ташкил қилган, асосан турклар, шунингдек, арман ва несторий озчиликларидан иборат бўлган[51]. Ризошоҳ Паҳлавий даврида эронлик оссурийлар минтақага қайтишга таклиф қилинган ва бир неча минг киши қайтиб келган. Шаҳарда 5000 га яқин оссурияликлар қолган[52].

1946-йил Эрондаги инқироз ҳамда 1947-йилда Исроил давлати қурилишигача Урмияда бир неча минг яҳудийлар ҳам яшаган ва уларнинг тили (Лишан Дидáн) ҳануз Исроилда қариб бораётган жамоат томонидан гаплашилади.

Конгресс кутубхонасининг Федерал тадқиқот бўлими маълумотларига кўра, этник озарбайжонлар Урмия вилояти аҳолисининг қарийб 40 фоизини ташкил қилади[53]. Шаҳар аҳолисининг асосий қисмини озарбайжонлар ташкил этади. Озарбайжонлардан ташқари шаҳарда этник озчилик вакилларининг энг йирик гуруҳи курдлар, шунингдек кам сонли оссурийлар ва арманлар ҳамда шаҳарга асосан ишлаш мақсадида кўчиб келган форсийзабонлар истиқомат қилади[54].

Аҳолининг кўпчилиги ўзларининг она тилидан ташқари, Эрон давлатининг расмий тили бўлган форс тилида гаплаша олади[55][56].

Дини

Church of Saint Mary - Urmia - Iran - کلیسای ننه مریم، ارومیه - ایران
Нане Марям черкови : Урмия шаҳрида жойлашган қадимий Оссурия черкови.
Mar Toma church urmia
Урмиядаги Мар Тома черкови.

Шаҳар Салмасда суфраганга эга бўлган Урмия Шарқий католик Метрополитан Халдей католик архепархиясининг архиэпископал престолидир. Шаҳарда Протестантлар, Шарқ черкови тарафдорлари ва арман православлари ҳам бор. Урмиянинг марказий қисмида тўртта черков мавжуд бўлиб, иккитаси Шарқий Оссурия черкови, битта арман ва битта халдей черковидир[57][58].

17-асрда сайёҳ Авлиё Чалабий минтақага ташриф буюрганида, шаҳарнинг мусулмон аҳолиси асосан суннийлар эди ва ҳали шиа мазҳабини қабул қилмаган эди[13]. Тахминан 1900-йилда христианлар шаҳар нуфусининг 40% дан ортиғини ташкил қилган; бироқ, насронийларнинг аксарияти Усмонлилар империяси Қажар Эронига бостириб кириб, Урмиянинг оссуриялик ва арман аҳолисига қарши геноцид[59][29] содир этганида ўлдирилган ёки уруш тугаганидан кўп ўтмай қочиб кетган. 15 000 нафар атрофидаги оссуриялик Эрон шимолида, Урмия ва унинг атрофидаги турли Оссурия қишлоқларида истиқомат қилади[60]. Урмиянинг христиан тарихи яхши сақланган ва бу айниқса, шаҳардаги кўплаб черков ва соборларда яққол кўринади.

Аҳолиси

Урмия аҳоли сони бўйича Эроннинг 10-ўриндаги энг йирик шаҳри ҳисобланади. 2006-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, унинг аҳолиси 153,570 хонадонда 577,307 киши эди[61]. 2011-йилги аҳолини рўйхатга олишда 197 749 хонадонда 667 499 киши бор эди[62] 2016-йилдаги сўнгги аҳолини рўйхатга олиш 225 050 хонадонда 736 224 кишини ташкил этди.[1]. Шаҳар аҳолисининг асосий қисмини озарбайжонлар ташкил этади. Озарбайжонлардан ташқари шаҳарда этник озчилик вакилларининг энг йирик гуруҳи курдлар, шунингдек кам сонли оссурийлар ва арманлар ҳамда шаҳарга асосан ишлаш мақсадида кўчиб келган форсийзабонлар истиқомат қилади.

Парклар ва сайёҳлик марказлари

Урмия шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Урмия кўли бўйида ёки яқинида жойлашган боғлар ва қирғоқ бўйи аҳоли манзилгоҳлари ҳисобланади. Парк-э Саат (Соат боғи) деб аталадиган Урмиянинг энг қадимий боғи биринчи паҳлавийлар даврида ташкил этилган. Урмиянинг энг катта боғи Шаҳар дарёси бўйида жойлашган Эллар Баги Парк (озарбайжонча Халқ боғи) ҳисобланади.

Кўллар ва ҳовузлар

  • Урмия кўли миллий боғи
  • Ҳасанли кўли
  • Мармишо кўли
  • Шаҳрчай тўғони
  • Урмия кўли ороллари

Лагуналар

  • Ҳафтобод
  • Сооле Докел
  • Дана Боган
  • Али панжаси
  • Исти соу

Истироҳат боғлари

  • Парк-э Соат (Соат боғи)
  • Парк-э Жангали (Жунгли боғи)
  • Эллар боғи (Халқ боғи)
  • Парк-э Шаҳр (Шаҳар боғи)
  • Парк-э Саҳели (Дарё бўйи парки)
  • Парк-э Шағаеғ
  • Алғадир боғи
  • Тохмеморги (Овал) боғи
  • Гейм боғи

Манзарали қирғоқ бўйи қишлоқлари:

  • Чичест
  • Бари
  • Фанус
  • Сиэр
  • Банд
  • Хошако

Манзарали диққатга сазовор жойлар:

  • Қосимли водийси
  • Урмия кўлидаги Козим Даший ороли
  • Каштибан қишлоғи
  • Имомзода қишлоғи
  • Силвана минтақаси
  • Рашекан Даш Ағол
  • Назлу
  • Далампер
  • Кабудан ороли

Иқлими

Урмиянинг иқлими совуқ ярим қуруқ иқлим (Кöппен: БСк, Треwартҳа: БС), нам континентал иқлим (Кöппен: Дфа, Треwартҳа: Дc) билан чегарадош. Қиши совуқ, баҳори юмшоқ, ёзи иссиқ, кузи салқин. Ёғингарчилик асосан кузда, қишда (асосан қор шаклида) ва айниқса баҳорда ёғади, ёзда эса ёғингарчилик кам бўлади. Урмиядаги ҳаво ҳарорати Эроннинг қолган қисмига қараганда анча совуқроқ. Урмия кўлининг қурғоқчиллиги минтақа иқлимига салбий таъсир кўрсатади.

Загрос тоғларининг шамол панали ва ёмғир сояли томонида жойлашганлиги сабабли, унинг қиши Туркиянинг жануби-шарқидаги Ҳаккарига (ғарбда) нисбатан фён эффекти туфайли нисбатан қуруқроқ бўлади ва қор камроқ ёғади[63].

Спорт

Спорт Урмия маданиятининг муҳим қисмидир. Шаҳардаги энг машҳур спорт тури бу волейбол. Шаҳрдари Урмиа ВC жамоаси Эрон волейбол суперлигасидаги иштироки ҳамда Саид Маъруф, Абдулризо Ализода ва Милад Ибодипур каби Эрон эркаклар миллий волейбол жамоасида ўйнайдиган буюк волейболчилар ва Эрондаги биринчи рақамли мураббийлар ушбу шаҳардан эканлиги Урмияни Эроннинг волейбол пойтахтига айлантиради. Сўнгги пайтларда Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) расмий сайтида Урмия „волейбол ишқибозлари шаҳри“ деб ҳам аталган.

Урмия шаҳридаги Ғадир Аренада 2010-йилги эркаклар ўртасида волейбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтди. Шунингдек, 2012-йилги Ғарбий Осиё футбол федерациясининг (ҒОФФ) футзал чемпионати ҳамда 2012-йилги ўсмирлар ўртасида волейбол бўйича Осиё чемпионати ҳам Урмиядаги айни аренада бўлиб ўтди. Ушбу арена 2019-йилги ФИВБ Эркаклар ўртасида волейбол бўйича миллатлар лигаси ўйинлари ўтказилган жойлардан биридир.

Маданий ҳаёти

Ashiqs in Tabriz
Ашиқ мусиқа гуруҳи
Jame mosque-Urmia (2)
Урмия Жоме масжиди

Озарбайжонлар Наврўз ва Қурбон ҳайити каби байрам ва маросимларни Эроннинг бошқа этник гуруҳларидан бироз фарқли нишонлайди[64]. Ошиқ мусиқаси дунёнинг туркийзабон халқларига хос хусусиятлардан биридир. Эронда унинг турли версиялари мавжуд. Айни пайтда ушбу санъатнинг кўплаб мутахассисларининг гувоҳлик беришича, Урмия ошиғи бугунги кунгача ўз келиб чиқишини сақлаб қолган дунёдаги энг оригинал ва энг қадимги вариантдир. Ошиқ мусиқасининг ўзига хос услублари бор. Урмия ошиғи Озарбайжон маданиятининг бир қисми сифатида Эрон миллий меросида қайд этилган.

Музейлари

  • Табиий тарих музейи – Урмия яқинидаги ҳайвонлар намойиш этилади;
  • Урмия музейи – Шаҳид Беҳешти университети факултетига қарашли археология музейи;
  • Урмия ҳунармандчилик ва мумтоз санъат музейи;
  • Урмия антропология музейи.

Таълим тизими

Education in Iran 0003 Urmia
Урмиядаги мактаб (1910)

Урмиядаги илк замонавий услубдаги мактаб 1834-йилда ташкил этилган[65].

Talare chamran
Урмия университети зали

Олий таълим

Урмия тахминан бир аср олдин муҳим олий таълим маркази бўлган. Хусусан, Жозеф Кокран ва америкалик тиббиёт ҳамкорлари жамоаси томонидан 1878-йилда қурилган Урмия тиббиёт коллежи Эроннинг биринчи замонавий университетидир. Бироқ Эрондаги илк расмий университет – Теҳрон университети ташкил этилишидан олдинроқ бу олийгоҳ ёпилган. Бугунги кунда Урмияда бир қанча давлат ва хусусий университет ва институтлар фаолият юритмоқда.

Урмиядаги университетлар:

Университет Веб-сайт
Урмия университети [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-02-13 санасида архивланган)
Малик Аштар технология университети Урмия филиали [2]
Урмия тиббиёт фанлари университети [3] (Wайбаcк Мачине сайтида 2004-07-01 санасида архивланган)
Урмия технология университети [4] (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-02-13 санасида архивланган)
Урмия Исломий Озод университети [5] (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-25 санасида архивланган)
Урмиядаги Паями Нур университети [6]
Урмия Элми Карборди университети [7]
Саба университети коллежи [8]
Азарабадеган университети коллежи [9]
Элм О фан университети коллежи [10][сайт ишламайди]
Камол университети коллежи [11]
Шаҳид Беҳешти техник мактаби [12]
Ғози Табатабайи техник мактаби [13]
Урмия Қизлар Техникуми [14]
Нажанд олий таълим институти [15] (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-19 санасида архивланган)
Афағ университети коллежи [16]

Кутубхоналари

  • Аллома Табатабайи кутубхонаси
  • Урмия марказий кутубхонаси
  • Ғаэм кутубхонаси
  • Эрон Ислом Республикаси Таълим вазирлиги кутубхонаси
  • Имом Али кутубхонаси
  • Канун парвареш фекри кутубхонаси
  • Хонайи Жавон кутубхонаси
  • Шаҳид Мотаҳҳарий кутубхонаси
  • Шоҳид Баҳонар кутубхонаси
  • Урмия маданият ва санъат маркази кутубхонаси

ОАВ

Телевидение

Урмияда битта давлат телеканали – Урмиа ТВ мавжуд бўлиб, у озарбайжон ва форс тилларида ҳамда халқаро миқёсда Интелсат 902 сунъий йўлдоши орқали кўрсатувлар олиб боради[66].

Радио

Урмияда курд, озарбайжон ва форс тилларида эшиттириш берувчи битта радиоканал мавжуд. Маҳаллий радиоканал Чичест деб номланади[66].

Босма нашрлар

Бошқалар қаторида, шаҳарнинг босма оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради:

  • Орумие
  • Бариш янгиликлари
  • Садойи Урмия
  • Омонат
  • Куша
  • Араз

Инфратузилмаси

Транспорти

Аксарият урмияликлар шахсий автобилларида автомобил йўллари ва магистраллари орқали сафар қилади. Шаҳарда такси ва жамоат автобуслари ҳам фаолият кўрсатади. Шунингдек, „Телефон-такси“ деб номланган хизматлар кўрсатадиган баъзи хусусий ширкатлар мавжуд. 

Урмия Европа билан Туркиянинг йўллари ва Серо чегара пункти орқали боғланган. 1964-йилда очилган Урмия аэропорти Ғарбий Озарбайжон устонидаги биринчи халқаро аэропорт ҳисобланади. 2015-йил апрел ойидан бошлаб у фақат Теҳроннинг Меҳробод халқаро аэропортига мунтазам равишда ички рейсларни амалга оширди, шунингдек Урмия ва Арбил шаҳарлари ўртасида йўловчилар оқими юқорилиги сабабли бу икки шаҳар ўртасида тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйиш режалаштирилган[67][68]. Шаҳар яқинда Эрон миллий темир йўллари билан боғланди (ИРИР, رجا).

Соғлиқни сақлаш тизими

Урмия метрополиясида давлат шифохоналари Эрон ҳукумати томонидан идора этилади. Шаҳарда бир қанча хусусий шифохона ва тиббиёт марказлари ҳам мавжуд. Касалхоналарга қуйидагилар киради[манба керак]:

Шифохоналар
  • 523-Артеш (Армия) касалхонаси
  • Арефиан касалхонаси[69]
  • Озарбайжон касалхонаси[70]
  • Ғолипур болалар касалхонаси
  • Имом Хумайний касалхонаси[71]
  • Имом Ризо касалхонаси
  • Милад халқаро тиббиёт маркази[72]
  • Мутаҳорий касалхонаси[73]
  • Омид касалхонаси[74]
  • Розий психиатрия касалхонаси[75]
  • Толиғоний касалхонаси[76]
  • Сеедошоҳада кардиология касалхонаси[77]
  • Шафа касалхонаси[78]
  • Шамс касалхонаси[79]
  • Солати касалхонаси[80]
Клиникалар
  • Фотимия про-тиббий клиникаси
  • Косар аёллар про-тиббий клиникаси

Консулликлар

Беҳешти хиёбонида Туркия ҳукуматининг консуллиги бор.

Машҳур урмияликлар

Урмия ўз тарихи давомида кўплаб Эрон ойдинлари[ойдинлаштирилсин] ва модернизация ҳаракатлари намоёндаларига макон бўлган. Шаҳар кўплаб арбоблар, жумладан сиёсатчилар, инқилобчилар, рассомлар ва ҳарбий раҳбарларнинг ватани бўлган.

Қардош шаҳарлари

Яна қаранг

Манбалар

Эслатмалар
  1. ↑ Урмия cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3077456" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
  2. ↑ Резаэеҳ, Резā’īеҳ, Резâийе вариатлари ҳам бор
  3. ↑ Ороумиэҳ, Ороумиеҳ, Орūмīеҳ ва Урūмиеҳ шаклида ҳам романизация қилинади.
Манбалар
  1. ↑ 1,0 1,1 „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1395 (2016)“ (форсча) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2022-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-декабр 2022-йил.
  2. ↑ „Орūмīеҳ | Иран | Британниcа“.
  3. ↑ Ҳабиби, Ҳассан „Аппровал оф тҳе организатион анд чаин оф cитизеншип оф тҳе элеменц анд униц оф тҳе cоунтрй дивисионс оф Wест Азербаижан провинcе, cентеред ин тҳе cитй оф Урмиа“ (фа). Ламтакам. Министрй оф Интериор, Cоунcил оф Министерс (1369-йил 7-июл). 2023-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-декабр.
  4. ↑ Ҳеллот-Беллиэр, Флоренcе „Тҳе Ресистанcе оф Урмиа Ассйрианс то Виоленcе ат тҳе Бегиннинг оф тҳе Тwентиэтҳ Cентурй“, . Лет Тҳем Нот Ретурн: Сайфо – Тҳе Геноcиде Агаинст тҳе Ассйриан, Сйриаc, анд Чалдеан Чристианс ин тҳе Оттоман Эмпире, 1, Бергҳаҳн Боокс, 2019 — 71, 95, 96-бет. ДОИ:10.2307/ж.cтвw049wф.8. ИСБН 978-1-78533-498-6. 
  5. ↑ Гаунт, Давид „Плайинг wитҳ Фире: Оccупиэд Урмиа“, . Массаcрес, Ресистанcе, Протеcторс: Муслим-Чристиан Релатионс ин Эастерн Анатолиа дуринг Wорлд Wар И (эн). Горгиас Пресс, 2006 — 81–120-бет. ДОИ:10.31826/9781463210816-009. ИСБН 978-1-4632-1081-6. 
  6. ↑ 6,0 6,1 „Урмиа | Энcйcлопедиа.cом“.
  7. ↑ „Ассйрианс ин тҳе Ҳисторй оф Урмиа, Иран“. 2017-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  8. ↑ 8,0 8,1 Э. Ж. Брилл’с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913–1936, М. Тҳ Ҳоуцма, п. 1035, 1987
  9. ↑ Ричард Нелсон Фре, Тҳе ҳисторй оф анcиэнт Иран, Мüнчен (1984), 48–49
  10. ↑ Тҳе Прото-Индоарянс, бй Т. Бурроw, Тҳе Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд, Но. 2 (1973), пп. 123–140, публишед бй Cамбридге Университй Пресс, сеэ 139
  11. ↑ Сйкес, Перcй. А Ҳисторй оф Персиа. Лондон: Маcмиллан анд Cомпанй, 1921 — 67-бет. 
  12. ↑ Wikisource-logo Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911) "Урмиа" Энcйcлопæдиа Британниcа 27 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс п. 800 
  13. ↑ 13,0 13,1 Эвлийâ Çэлеби Сеяҳатнâмеси: ИВ (ота) Данкофф: . Япı Креди Яйıнларı — 314–315-бет. Қаралди: 2022-йил 18-октябр. „Моğол кавми бу кал'ая Урумие дерлер. Кавм-и Аcем Рûмийе-и Кüбрâ дерлер. Ба'зı мüверриҳâн Тüркистâн-ı İрâн дерлер. Зирâ эвлийâ-йı Тüркманı гâет çокдур.“ 
  14. ↑ Ҳакобян Т. Кҳ., Мелик-Бакҳшян Ст. Т., Барсегҳян Ҳ. Кҳ. Диcтионарй оф Топонймс оф Аджаcент Регионс оф Армениа, вол. 5, Ереван Университй Публишинг Ҳоусе", 2001, найири.cом
  15. ↑ „Урму İранıн ҳавасı çиркли олан 10 şəҳəри сияҳıсıнда“. Гуназ.ТВ. Қаралди: 13-июл 2022-йил.
  16. ↑ „Парêзгарêн Ûрмийê û Cолемêргê лисер пирсêн эwлекарийê cивîн энcам дан“ (ку). Курдистан24. Қаралди: 13-март 2020-йил.
  17. ↑ „بەندیخانەی ورمێ؛ بەندکراوێک بەگومانی تووشبوون بە بە ڤایرۆسی کرۆنا ڕەوانەی نەخۆشخانە کرا“ (ку). Қаралди: 13-март 2020-йил.
  18. ↑ Тҳомас А. Cарлсон эт ал., "Урмиа – ܐܘܪܡܝܐ „ ин Тҳе Сйриаc Газеттеэр ласт модифиэд Жуне 30, 2014, ҳттп://сйриаcа.орг/плаcе/206.
  19. ↑ Гибб, Крамерс, Леwис, Ҳамилтон Алехандер Росскеэн, Жоҳаннес Ҳендрик, Бернард. Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам : Неw Эдитион Вол. 7, Энcйcлопаэдиа оф Ислам Неw, 1992 — 1032-бет. 
  20. ↑ Cарл Скуцч. Энcйcлопедиа оф тҳе Wорлд'с Миноритиэс. Роутледге, 2013 — 149-бет. ИСБН 978-1-135-19388-1. 
  21. ↑ Ротҳман 2015.
  22. ↑ Насири & Флоор 2008.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 Оберлинг 1984.
  24. ↑ Спеэр, Роберт Эллиотт. Тҳе Ҳаким Саҳиб, тҳе Фореигн Доcтор: А Биограпҳй оф Жосепҳ Плумб Cочран, М. Д., оф Персиа (инглизча). Ревелл, 1911 — 11–12-бет. ИСБН 978-0-7950-1105-4. 
  25. ↑ „CАТҲОЛИC ЭНCЙCЛОПЕДИА: Урмиаҳ“.
  26. ↑ Набй, Эден (Септембер 2007). "Тҳеатер, Лангуаге анд Интер-Этҳниc Эхчанге: Ассйриан Перформанcе бефоре Wорлд Wар И Эден Набй1". Ираниан Студиэс 40 (4): 501–510. дои:10.1080/00210860701476510. ҳттп://www.аина.орг/артиcлес/тлаиээапбww1.пдф. Қаралди: 30 Септембер 2011. Урмия]]
  27. ↑ Гаунт, Давид (2015). „Тҳе Cомплехитй оф тҳе Ассйриан Геноcиде“. Геноcиде Студиэс Интернатионал. 9-жилд, № 1. 83–103-бет. дои:10.3138/гси.9.1.05.
  28. ↑ Тежириан, Элеанор Ҳ.. Cонфлиcт, cонқуэст, анд cонверсион. Cолумбиа Университй Пресс, 1-сентабр 2012-йил — 350–351-бет. ИСБН 978-0-231-51109-4. Қаралди: 2013-йил 7-апрел. 
  29. ↑ 29,0 29,1 29,2 Гаунт 2006.
  30. ↑ 30,0 30,1 30,2 Ҳеллот-Беллиэр 2018.
  31. ↑ Гаунт 2006, с. 110.
  32. ↑ Ҳеллот-Беллиэр 2018, с. 126.
  33. ↑ Гаунт 2015, с. 94.
  34. ↑ Ҳеллот 2003, с. 138.
  35. ↑ Кооҳи-Камали 2003, с. 76.
  36. ↑ 36,0 36,1 36,2 Гаунт 2020, с. 78.
  37. ↑ 37,0 37,1 Ҳеллот 2003, сс. 138–139.
  38. ↑ 38,0 38,1 38,2 Гаунт 2020, с. 80.
  39. ↑ Кооҳи-Камали 2003, сс. 76–77.
  40. ↑ Гаунт 2020, с. 79.
  41. ↑ Набй 2017, с. 167.
  42. ↑ Ҳеллот-Беллиэр 2020, 17.
  43. ↑ Кéворкиан 2011, с. 744.
  44. ↑ Кооҳи-Камали 2003, с. 77.
  45. ↑ “УРМИЙА", Энcйcлопаэдиа оф Ислам (эдитион 2)
  46. ↑ Тҳе Қуартерлй Ревиэw Волуме 176. Лондон: Жоҳн Муррай, 1893 — 183-бет. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр. 
  47. ↑ Репорт оф тҳе Фифтй-нинтҳ Меэтинг оф тҳе Бритиш Ассоcиатион фор тҳе Адванcемент оф Сcиэнcе Ҳелд ат Неwcастле-упон-Тйне ин Септембер 1889. Лондон: Жоҳн Муррай, 1890 — 176-бет. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр. 
  48. ↑ Бакер, Патриcиа Л.. Иран, 2014. ИСБН 9781841624020. 
  49. ↑ 49,0 49,1 „АССЙРИАНС ИН ИРАН“.
  50. ↑ Ҳованнисиан, Ричард Г.. Тҳе Армениан Геноcиде, 31-декабр 2011-йил. ИСБН 9781412835923. 
  51. ↑ Ҳоопер, Франклин Ҳенрй. Тҳе Энcйcлопедиа Британниcа. Энcйcлопедиа британниcа Cомпанй, Лимитед, 1929 — 899-бет. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр. 
  52. ↑ Ал-Желоо, Ничолас (2010). „Эвиденcе ин Стоне анд Wоод: Тҳе Ассйриан/Сйриаc Ҳисторй анд Ҳеритаге оф тҳе Урмиа Регион ин Иран“. Пароле де л'Ориэнт. 35-жилд. 1–15-бет.
  53. ↑ Cуртис, Гленн Э.. Иран: А Cоунтрй Студй. Wашингтон Д.C.: Федерал Ресеарч Дивисион оф тҳе Либрарй оф Cонгресс, 2008 — 97-бет. ИСБН 978-0-8444-1187-3. 
  54. ↑ Садегҳи, Карим; Ричардс, Жаcк C (18-май 2016-йил). „Тҳе идеа оф Энглиш ин Иран: ан эхампле фром Урмиа“. Жоурнал оф Мултилингуал анд Мултиcултурал Девелопмент. 37-жилд, № 4. 420-бет. дои:10.1080/01434632.2015.1080714. ИССН 0143-4632.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  55. ↑ دكتر م پناهايان، مجموعه اي در چهار جلد به نام " فرهنگ جغرافياي ملي تركان ايران زمين " سال 1351 Др. М. Панаҳиан, а фоур-волуме cоллеcтион энтитлед „Натионал Геограпҳиcал Cултуре оф тҳе Туркс оф Иран“ ин 1351
  56. ↑ سيري در تاريخ زبان ولهجه هاي تركي, دكتر جواد هئيت- چاپ سوم, سال1380,ص 307 А Жоурней ин тҳе Ҳисторй оф Туркиш Лангуаге анд Диалеcц, Др. Жавад Ҳаят – Тҳирд Эдитион, 2001, п. 307
  57. ↑ Лоcатион оф Несториан Чурчес- ҳттпс://www.гоогле.cом/мапс/плаcе/Ҳолй+Марй+Чурч/@37.5441966,45.0678303,244м/дата=!3м1!1э3!4м2!3м1!1с0х0000000000000000:0х3а31бcдб0де639д3!6м1!1э1
  58. ↑ Лоcатион оф Армениан анд Чалдеан чурчес- ҳттпс://www.гоогле.cом/мапс/плаcе/37%C2%Б033’04.3%22Н+45%C2%Б003’57.9%22Э/@37.5511954,45.0653628,244м/дата=!3м2!1э3!4б1!4м2!3м1!1с0х0:0х0
  59. ↑ Ҳеллот-Беллиэр, Флоренcе „Тҳе Ресистанcе оф Урмиа Ассйрианс то Виоленcе ат тҳе Бегиннинг оф тҳе Тwентиэтҳ Cентурй“, . Лет Тҳем Нот Ретурн: Сайфо – Тҳе Геноcиде Агаинст тҳе Ассйриан, Сйриаc, анд Чалдеан Чристианс ин тҳе Оттоман Эмпире, 1, Бергҳаҳн Боокс, 2019 — 95–96-бет. ДОИ:10.2307/ж.cтвw049wф.8. ИСБН 978-1-78533-498-6. 
  60. ↑ Ҳооглунд (2008).
  61. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1385 (2006)“ (форсча) (Эхcел). АМАР. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. 2011-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-сентабр 2022-йил.
  62. ↑ „Cенсус оф тҳе Исламиc Републиc оф Иран, 1390 (2011)“ (форсча) (Эхcел). Иран Дата Портал. Тҳе Статистиcал Cентер оф Иран. Қаралди: 19-декабр 2022-йил.
  63. ↑ Моделинг тҳе эхcептионал соутҳ Фоэҳн эвент (Гармиж) овер тҳе Алборз Моунтаинс дуринг тҳе эхтреме форест фире оф Деcембер 2005 Фебруарй 2014, Натурал Ҳазардс, Аббас Мофиди, Иман Солтанзадеҳ,Ядоллаҳ Ёусефи, Азар Заррин, МоҳсенСолтани, Жафар Масоомпоур Самакош,Гҳасем Азизи, эт ал.
  64. ↑ „Моосигҳи Ашегҳи Азарбаижан Саҳргҳи“. 2019-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  65. ↑ „معاون شهرسازی و معماری شهردار ارومیه خبر داد تخصیص بودجه 550 میلیارد تومانی شهرداری ارومیه“ (фа). 2013-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  66. ↑ 66,0 66,1 „پایگاه اطلاع رسانی صدا و سیمای مرکز آذربایجان غربی“ (фа). 2019-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  67. ↑ „Урмиа-Эрбил диреcт флигҳц то бе эстаблишед ин неар футуре“ (инглизча). Меҳр Неwс Агенcй (21-апрел 2019-йил). Қаралди: 26-апрел 2019-йил.
  68. ↑ „Диреcт Флигҳц то Старт Бетwеэн Урмиа анд Эрбил: Ираниан Оффиcиал“ (инглизча). Баснеwс (21-апрел 2019-йил). Қаралди: 26-апрел 2019-йил.
  69. ↑ „Арефиан ҳоспитал“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  70. ↑ „Азербаижан Ҳоспитал“. 2022-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  71. ↑ „Имам Кҳомеини Ҳоспитал“. 2022-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  72. ↑ „Милад ҳоспитал“. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2013-йил.
  73. ↑ „Мотаҳари Ҳоспитал“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  74. ↑ „Омид Ҳоспитал“.
  75. ↑ „Рази Ҳоспитал“. 2022-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  76. ↑ „Талегҳани Ҳоспитал“. 2022-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  77. ↑ „Сеедошоҳада Ҳоспитал“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  78. ↑ „Шафа Ҳоспитал“. 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  79. ↑ „Шамс Ҳоспитал“.
  80. ↑ „Солати Ҳоспитал“. 2018-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-май.
  81. ↑ Урмиа, Эрзурум сигн систерҳоод агреэмент, ретриэвед 24 Май 2015

Адабиётлар

Ҳаволалар