Трактор маданий спорт клуби (форсча: باشگاه فرهنگی ورزشی تراکتور, Бâšгâҳ-э Фарҳанги Варзеšи-э Терâктор, илгари Трактор Сази[2] номи билан ҳам аталган) – Трактор номи билан танилган, Шарқий Озарбайжоннинг Табриз шаҳрида жойлашган ва Форс кўрфази Про Лигасида иштирок этадиган Эрон профессионал футбол клуби. Клуб 1970-йилда Эрон Трактор ишлаб чиқариш компанияси томонидан ташкил этилган.
1996-97 йилги мавсум бошидан буён Траcтор ўзининг уй ўйинларини Саҳанд стадионида ўтказиб келмоқда. Бу стадион 80 000 томошабинни сиғдира олади, аммо муҳим учрашувлар пайтида ундан ҳам кўпроқ одам жойлашиши мумкин. Траcтор Эрон футболида юқори лигага кўтарилган жамоалар орасида томошабинлар сони бўйича рекорд ўрнатган[3]. Бу натижа 2009-10-йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, ўртача 57 000 га яқин мухлис стадионга ташриф буюрган. 2018-йилдан бери клуб тадбиркор Моҳаммад Реза Зонузига тегишли бўлиб, у томонидан қўллаб-қувватланади.
„Трактор“ Табризнинг энг муваффақиятли клубларидан бири ҳисобланади. Жамоа 2024-25-йилги Форс кўрфази Про лигаси чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, иккита Ҳазфи кубоги ва битта Азадеган лигаси ғолиблигини ҳам қўлга киритган. Клубнинг ранги қизил бўлиб, у ўз мухлислари ва бутун дунё миқёсида „Қизил бўрилар“ номи билан машҳур.
Футболчилар
Жорий таркиб
2025-йил 30-август
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.

2019-йил 3-июн ҳолатига кўра, клуб учун энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчилар рўйхати. Муҳаммад Ибраҳимий 180 та ўйинда 31 та гол уриб, клуб тарихидаги энг кўп майдонга тушган ва энг самарали ҳужумчи ҳисобланади. Ушбу рўйхатга барча расмий мусобақалардаги голлар киритилган.
Моҳаммад Эбраҳими клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.