Кичкина хўжайин
| Кичкина хўжайин | |
|---|---|
| Тҳе Босс Бабй | |
|
Файл:Тҳе Босс Бабй постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Том МcГратҳ |
| Продюсер(лар) | Рамсей Анн Наито |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Мичаэл МcCуллерс |
| Ролларда | |
| Ҳикоячи(лар) | Тобей Магуире |
| Бастакор(лар) |
Ҳанс Зиммер Стеве Маззаро |
| Монтажёр(лар) | Жамес Рян |
| Студия | ДреамWоркс Аниматион |
| Дистрибютор | 20тҳ Cентурй Фох |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 97 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | инглизча |
| Бюджет | $125 миллион[2] |
| Даромад | $528 миллион[3] |
| Кейинги филм | Кичкина хўжайин 2: Оилавий бизнес |
Кичкина хўжайин (инглизча: Тҳе Босс Бабй) 2017-йилда катта экранларга чиқарилган комедик жанрдаги АҚШ компютер-анимацион филмидир. ДреамWоркс Аниматион маҳсулоти. 20тҳ Cентурй Фох томонидан тарқатилган. Филм режиссори — Том МcГратҳ. Филмда бош қаҳрамонларга овоз берган актёрлар сирасига Алеc Балдwин, Стеве Бусcеми, Жиммй Киммел, Лиса Кудроw ва Милес Бакши киришади. Филм Тим исмли боланинг катталарнинг меҳри учун кечаётган кичкинтойлар ва кучукчалар ўртасидаги жангда махфий агент бўлган гўдак укасига берган ёрдами ҳақида ҳикоя қилади.
Кичкина хўжайин филми премераси Маями халқаро филм фестивалида 12-март 2017-йилда бўлиб ўтди, АҚШда эса 31-март 2017-йилдан бошлаб кинотеатрларда намойиш қилинди. Филм $125 миллионни ташкил этган буджети билан умумжаҳон бўйлаб $528 миллион ишлаб топди. Филм Осcар, Анниэ ва Олтин глобус мукофотларининг „Энг яхши анимацион филм“ номинацияларига номзод этиб кўрсатилди.
Роттен Томатоэс кинотанқид сайтида Кичкина хўжайин ҳақида 180 та мақола йиғилиб, улардан 53 фоизи филмни ижобий баҳолайди[4].
Нетфлих орқали тарқатилган Катта хўжайин анимацион телесериали премераси 6-апрел 2018-йилда бўлиб ўтди. Филмнинг сиквели бўлмиш Кичкина хўжайин 2: Оилавий бизнес эса 2-июл 2021-йилда чиқарилди.
Сюжети
7 ёшли хаёлпараст Тимотҳй „Тим“ Темплетон ота-онасининг унга нисбатан кучли эътиборидан лаззатланади ва янги укаси келганида бундан даҳшатга тушади. Тим укаси бўлмиш бу гўдак таксида келганига гувоҳ бўлади, у костюм кийган ва галстук таққан бўлиб, портфел кўтариб юради, аммо катталар ёнида ўзини одатдаги чақалоқлардек тутади, яъни кеча-ю кундуз эътибор талаб қилади, қорни очиқса ёки таглиги тўлиб қолса йиғлайди. Бироқ, Тим бу гўдак катталар овозида гапираётганини ва ўзини катталардек тутаётгани гувоҳи бўлади.
Кунларнинг бирида, қўшнилар Темплетонлар хонадонида йиғилишади ва фурсатдан фойдаланиб, гўдак бошқа кичкинтойлар ва чақалоқлар билан йиғилиш ўтказади. Тимотҳй уларнинг овозини кассета тасмасига ёзиб олишга ҳаракат қилади, бироқ уни гўдак ва унинг ошналари кўриб қолишиб, таъқиб қилишади. Гўдакларнинг ота-оналари эса буни шунчаки ҳовлида ўйнаётган кичкинтойлар деб ўйлашади. Гўдак Тимнинг севимли ўйинчоқларидан бирига зарар етказганида, Тим жаҳл устида уни деразадан отиб юбормоқчи бўлади, лекин ота-онаси уни тпхтатиб қолади ва у тасодифан гўдакнинг овози ёзиб олинган кассета тасмасини кўчага улоқтириб юборади.
Ролларда
| Қаҳрамон | Актёр | Ўзбекча дубляж |
|---|---|---|
| Босс Бабй | Алеc Балдwин | |
| Франcис Э. Франcис, Пуппй Cо. бош директори | Стеве Бусcеми | |
| Тед Темплетон (ота) | Жиммй Киммел | |
| Жаниcе Темплетон (она) | Лиса Кудроw | |
| Катта Тим / Шарҳловчи | Тобей Магуире | |
| Тимотҳй Леслиэ „Тим“ Темплетон | Милес Чристопҳер Бакши | |
| Wиззиэ | Жамес МcГратҳ | |
| Эугене Франcис | Cонрад Вернон | |
| Стаcи | ВивиАнн Еэ | |
| Дриллинге | Эриc Белл Жр. | |
| Жимбо | Давид Сорен | |
| Биг Босс Бабй | Эдиэ Мирман |
Релизи
| Мамлакат | Премера санаси |
|---|---|
| 23-март 2017-йил | |
| 29-март 2017-йил | |
| 30-март 2017-йил | |
| 31-март 2017-йил | |
| 1-апрел 2017-йил |
Манбалар
- ↑ „Тҳе Босс Бабй“. Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион. Қаралди: 9-март 2017-йил.
- ↑ „Тҳе Босс Бабй Топс Беаутй анд тҳе Беаст ат Бох Оффиcе фор Сеcонд Wеэк“. Сcреэн Рант (9-апрел 2017-йил). Қаралди: 11-январ 2018-йил.
- ↑ „Тҳе Босс Бабй (2017)“. Бох Оффиcе Можо. Қаралди: 29-апрел 2018-йил.
- ↑ „Тҳе Босс Бабй (2017)“. Қаралди: 2-ноябр 2021-йил.
- ↑ „ИМДб Интернатионал Релеасе Датес“. ИМДб (2-ноябр 2021-йил). Қаралди: 2-ноябр 2021-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Кичкина хўжайин“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайти
- Тҳе Босс Бабй Фох Мовиэсда
- Кичкина хўжайин ИМДбда
- Тҳе Босс Бабй Роттен Томатоэсда
- Тҳе Босс Бабй Бох Оффиcе Можода
- 2017-yil filmlari
- Ingliz tilidagi filmlar
- 2017-yil 3D-filmlari
- 2017-yil multfilmlari
- AQSh filmlari
- AQSh 3D-filmlari
- AQSh animatsion filmlari
- DreamWorks Animation filmlari
- 20th Century Fox filmlari
- AQSh kinokomediyalari
- AQSh kompyuterli animatsion filmlari
- AQSh sarguzasht filmlari
- Tom McGrath filmlari
- 2017-yil kinokomediyalari