ТД Америтраде
|
| |
| Тури | Шўба корхона |
|---|---|
| Хизматлари | Рақамли савдо платформаси |
| Тармоғи | Молиявий хизматлар |
| Эгаси | Чарлес Счwаб Cорпоратион |
| Қачон асос солинган | 1971 (Америтраде сифатида) |
| Раҳбарият |
Жо Рикетц (асосчиси) Стив Бойл (вақтинчалик президент ва бош директор) |
| Даромади |
|
| Айланма даромади |
|
| Операцион фойдаси |
|
| Бойлиги |
|
| Капиталлаштириш |
|
| Ишчилар сони | 8,939 (2020) |
| Шўба корхоналари | Тҳинкорсwим, Тҳинктеч, ТД Америтраде Нетwорк, Сcоттраде |

ТД Америтраде – бу аксиялар, имтиёзли аксиялар, фючерс шартномалар, фонд биржалари, форекс, опсионлар, инвестицион фондлар, пассив даромадли инвестициялар, маржали кредитлар ва маблағларни бошқариш хизматларини ўзида жамлаган молиявий активлар савдоси учун рақамли савдо платформасини таклиф қилувчи брокер[2]. Компания кредитлар бўйича фоиз даромади, буюртмани бажариш учун комиссиялар ва буюртмалар оқими учун тўловлардан даромад олади. 2017-йилнинг сентабр ойида Сcоттрадеънинг брокерлик бизнесини сотиб олди ва барча Сcоттраде мижорларнинг активлари ва ҳисобларини ТД Америтрадеъга ўтказди. Сcоттраде Банк шўба корхонасига тегишли ҳисобварақлар ТД Банкъга бирлаштирилди, Сcоттраде эса тўхтатилди. ТД Америтраде Чарлес Счwаб Cорпоратионънинг шўба корхонаси ҳисобланади ва 2023-йилда инвестиция хизматлари ва ҳисобварақлари Счwаб билан тўлиқ интеграция қилинади, шу жумладан собиқ Сcоттраде ҳисобварақлари ҳам. Унинг фаолияти Чарлес Счwаб корпорациясининг Уэстлейкдаги (Техас) штаб-квартирасига кўчирилмоқда.
Компанияга 1971-йилда "Америтраде" номи билан асос солинган. 2006-йилда Торонто-Доминион Банкдан ТД Wатерҳоусеънинг Қўшма Штатлардаги хизматларини сотиб олди ва компания номини ТД Америтрадеъга ўзгартирди. 2020-йилда Торонто-Доминион Банк ТД Wатерҳоусени Чарлес Счwаб Cорпоратионъга сотиб юборади.
Тарих
1975-йилда Қимматли Қоғозлар ва Биржа Комиссияси доимий брокерлик хизматлари учун комиссия олишни тақиқлади ва Жо Риcкетц ва учта ҳамкор Небрасканинг Омаҳа шаҳрида Фирст Омаҳа Сеcуритиэс, Инc.ни очдилар[3].
1983-йилда "Америтраде Cлеаринг Инc." марказий контрагент клиринг брокери сифатида ташкил этилди[3].
1988-йилда компания тугмачали телефон орқали биринчи буюртма ва таклиф киритиш тизимини жорий қилди[3].
1995-йилда компания рақамли савдо майдончасини таклиф қилган биринчи фирма "К. Ауфҳаусер & Cомпанй, Инc."ни сотиб олди[3].
1996-йил январ ойида ТрансТерра'с Аccутрадеънинг "Аccутраде фор Wиндоwс" рақамли савдо платформасини ишга туширди[4][5].
1996-йил сентабр ойида компания ТрансТерра компанияси билан бирлашди[6].
1997-йил март ойида компания ИПО орқали очиқ аксиядорлик жамиятига айланди[7].
2001-йил феврал ойида компания 60 га яқин брокер-дилерлик, хедж фонди ва пул бошқарув хизматларига эга бўлган ТрадеCастъни 67,3 миллион долларга сотиб олди[8][9].
2001-йил июл ойида компания "Натионал Дисcоунт Брокерс" брокерлик тармоғини 154 миллион долларга сотиб олди ва мижозларининг активларига 6,3 миллиард доллар қўшди[10][11].
2002-йил сентабр ойида компания "Датек" компаниясини сотиб олди[12][13].
2003-йил июн ойида компания "МйДисcоунтБрокер.cом" сайтини сотиб олди[14].
2004-йилда январ ойида компания "Бидwелл" компаниясини[15], феврал ойида "БрокерагеАмериcа"[16] ва октабр ойида эса "ЖБ Охфорд анд Cомпанй"ни сотиб олди[17].
2006-йил январ ойида компания Торонто-Доминион Банкдан "ТД Wатерҳоусе" деб номланган Америка Қўшма Штатларидаги брокерлик бизнесини сотиб олади ва янги бирлаштирилган компания "ТД Америтраде' деб ўзгартирилди, Торонто-Доминион Банк копманиянинг 40% лик улушига га эгалик қилади[18][19].
2008-йил феврал ойида компания Фисерв ҳисобларини сотиб олади[20].
2008-йил май ойида бош директор Жо Моглиа бош директор лавозимини бўшатишини ва раис бўлишини эълон қилди. Унинг ўрнига операцион директор Фредрик Томчик бош директор лавозимини эгаллади, у илгари Торонто-Доминион Банкънинг корпоратив операциялар бўйича вице-президенти бўлган[21][22].
2009-йил январ ойида фаол трейдерлар учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Тҳинкорсwим компаниясини нақд пул ва акциялар орқали тўлаш шарти билан 606 миллион долларга сотиб олди[23].
2013-йилда компания Омаҳа (Небраска, АҚШ) шаҳрида 250 миллион долларлик янги бош қароргоҳини очди[24].
2016-йилда Томчик бош директор сифатида нафақага чиқди ва унинг ўрнига Торонто-Доминион Банкънинг "ТД Cанада Труст" чакана банк бўлинмасини илгари бошқарган Тим Ҳокей эгаллади[25].
2017-йил сентабр ойида компания Миссури штатининг Сент-Луис шаҳрида жойлашган "Сcоттраде" компаниясини сотиб олди ва Сент-Луисни компания учун иккинчи йирик марказга айлантирди[26][27]. Мижозлар ҳисобларининг кўчиши 2018-йил феврал ойида содир бўлди[28][29].
2018-йил апрел ойида ТД Америтраде ва Ҳавас биткоин блокчейнига киритилган биринчи рекламани жойлаштирдилар[30].
2019-йил июл ойида бош директор Тим Ҳокей 2020-йилнинг 1-чораги бошида ТД Америтрадеъдан кетишини эълон қилди[31][32].
2019-йил октабр ойида ТД Америтраде аксарият онлайн савдоларни комиссиясиз қилиб қўяди[33].
2020-йил июл ойида Жо Моглиа ТД Америтраде бошқаруви раиси лавозимидан нафақага чиқди.
2020-йил 6-октабрда, ТД Америтраде Сcоттрадеъни сотиб олганига уч йилгина бўлганда компанияни Чарлес Счwаб Cорпоратион сотиб олади[34][35]. Счwаб 2023-йилгача барча ТД Америтраде ҳисоб ва хизматларини, шу жумладан собиқ Сcоттраде ҳисобларини муаммосиз ўз платформасига ўтказишни режалаштирмоқда.
2021-йил 28-январда компания ва бошқа савдо майдончалари ГамеСтоп, БлаcкБеррй, АМC, Косс Cорпоратион ва Нокиа каби қисқа муддатли баъзи аксиялар савдосини чеклади[36].
Ҳуқуқий томонлари
Хавфсизликнинг бузилиши
2007-йилнинг ноябр ойида компания хакерлар ўз мижозларининг исмлари, ССН, туғилган саналари, манзиллари, телефон рақамлари ва савдо фаолиятига киришга муваффақ бўлганлигини хабар қилди[37][38]. 2011-йилда компания жамоавий даъвога қўйилгандан сўнг, компания шахсий маълумотларини ўғирлаш қурбони бўлган мижозларга ҳар бири учун 50 доллардан 2500 долларгача товон тўлашга рози бўлди.[39] Шартномада адвокатлар жабрланувчилар каби пул "йиғиштиргани" учун танқид қилинди[40]. 2020-йилда мижозларнинг кириш маълумотлари дарквебга сотилди[41].
Ауксион ставкаси бўйича жанжал
2009-йилда ТД Америтраде қисқа муддатли инвестициялар бўйича ауксион ставка кафолатинини сотганлиги ҳақидаги даъвони ҳал қилди. Қарор 456 миллион доллар тўлашни ва аксияларни қайтариб сотиб олишни ўз ичига олади, бу эса инвесторларнинг йўқотишларини қоплайди[42][43][44].
Захирадаги фондларда мижозларнинг йўқотишлари
Компания ўз мижозларига нақд пул маблағларини бирламчи захира фондининг филиали бўлган пул бозори фондига инвестиция қилишни тавсия қилди ва компаниянинг бундай маркетинги натижасида жамғарма тахминан 1 миллиард долларлик активларга эга бўлди. Компания мижозларни бошқариш учун фонддан комиссия олди. 2008-йил сентабр ойида, 2007–2008-йиллардаги молиявий инқироз даврида, Леҳман Бротҳерс қимматли қоғозларига эгалик қилиши натижасида жамғарма ўз маблағларини музлатишга мажбур бўлди ва ТД Америтраде мижозларининг 1 миллиард долларлик нақд пул эквивалентлари музлатиб қўйилди. Компания олинган комиссиялар натижасида манфаатлар тўқнашувида, ёмон маркетинг этикасига эга бўлганликда ва инвестиция хавфсизлигини нотўғри кўрсатганликда айбланган. Компания президенти Фредрик Томчик, захира жамғармаси билан тузилган шартнома стандарт шартнома эканлигини ва "инвестиция фирмаси қандайдир тарзда пул топиши керак" деб таъкидлади. Компания ўз мижозлари томонидан суд даъволарига чақирув олди ва АҚШ Қимматли Қоғозлар ва Биржалар Комиссияси унинг маркетинг амалиёти бўйича тергов бошлади. 2008-йилда компания ўз мижозларига бирламчи захира фондидаги 3 фоизгача ёки 50 миллион долларгача зарарни қоплашга рози бўлди. 2011-йилда компания СЕC ишини ҳал қилди ва ўз мижозларига тегишли бўлган "Ресерве Йиэлд Плус" фондининг ҳар бир улуши учун 1,2 ¢ ёки жами 10 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Ресерве Йиэлд Плус 2016-йилда якуний тақсимотини амалга оширди ва инвесторлар ТД Америтраде компаниясидан компенсацияга қўшимча равишда ҳар бир аксия учун 97 сентдан 98 сентгача олдилар.[45][46][47][48][49][50][51][52][53].
Ҳомийлик
Компания ТД Америтраде Парк Омаҳа бейсбол майдонига ном бериш ҳуқуқига эга бўлиб, у бунинг учун 2011-йилдан бери йигирма йиллик шартнома муддати учун йилига ўртача 1 миллион доллар тўлайди[54]. Чарлес Счwаб корпорацияси томонидан сотиб олингандан сўнг, улар номлаш ҳуқуқига эгалик ҳуқуқини сақлаб қолишди; бейсбол майдончаси кейинчалик Чарлес Счwаб Фиэлд Омаҳа деб ўзгартирилди.
Ўзбекистонда
ТД Америтраде 2021-йил 18-октабрда ўз хизматларини тўхтатди, аввал очилган ҳисоб эгалари эса чекловларсиз фойдаланишлари мумкин[55].
Манбалар
- ↑ „Робинҳоод Ревенуэ анд Усаге Статистиcс (2021)“ (25-август 2020-йил).
- ↑ „Онлине Традинг Платформс & Тоолс“. ТД Америтраде. Қаралди: 2020-йил 9-январ.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Тимелине: Милестонес ин ТД Америтраде ҳисторй“. Омаҳа Wорлд-Ҳералд (31-октабр 2016-йил).
- ↑ Камен, Кен. Реcлаим Ёур Нест Эгг: Таке Cонтрол оф Ёур Финанcиал Футуре. Жоҳн Wилей & Сонс, 2-сентабр 2010-йил. ИСБН 9781118004159.
- ↑ Жудс, Сcотт М.. Cонқуэринг тҳе Севен Фаcес оф Риск: Аутоматед Моментум Стратегиэс тҳат Авоид Беар Маркец, Эмпоwер Феарлесс Ретиремент Планнинг. БоокБабй, 15-апрел 2018-йил. ИСБН 9781543931709. [сайт ишламайди]
- ↑ „АМЕРИТРАДЕ ҲОЛДИНГ CОРПОРАТИОН Форм С-1“. НАСДАҚ (1997-йил 21-январ).
- ↑ Георге Сорос. „Сорос Фунд Манагемент Ллc - 13Ф Ҳолдингс“ (эн). финтел.ио. Қаралди: 2020-йил 16-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ „Cомпанй Неwс; америтраде, ин аcқуиситион, сеэкс институтионал cлиэнцС“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Блоомберг Неwс (15-феврал 2001-йил).
- ↑ „Америтраде буйс ТрадеCаст“. CНН (14-феврал 2001-йил). 2022-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июн.
- ↑ „Америтраде ин деал то буй НДБ.cом“. Чиcаго Трибуне (1-август 2001-йил).
- ↑ „Америтраде wилл буй натионал дисcоунт брокерс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Реутерс (1-август 2001-йил).
- ↑ Соркин, Андреw Росс. „Америтраде Ин Деал то Буй Онлине Ривал Датек“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (8-апрел 2002-йил).
- ↑ Cраиг, Сусанне. „Америтраде Агреэс то Буй Датек Ин $1.29 Биллион Стоcк Агреэмент“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (8-апрел 2002-йил).
- ↑ „СWС селлс Мйдисcоунтброкер аccоунц фор $4.2М“. Америcан Cитй Бусинесс Жоурналс (16-июн 2003-йил).
- ↑ „Америтраде то буй Бидwелл & Cо.“. Америcан Cитй Бусинесс Жоурналс (7-ноябр 2003-йил).
- ↑ „Америтраде то аcқуире БрокерагеАмериcа ретаил аccоунц“ (эн). Финехтра Ресеарч (2003-йил 3-октябр). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ „Филед бй ТД Америтраде Ҳолдинг Cорпоратион Пурсуант то Руле 425 Ундер тҳе Сеcуритиэс Аcт оф 1933“. У.С. Сеcуритиэс анд Эхчанге Cоммиссион (2004-йил 12-октябр).
- ↑ Иан, Аустен. „ТД Wатерҳоусе УСА Ис Солд то Америтраде“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (23-июн 2005-йил).
- ↑ „Америтраде Cлосес ТД Wатерҳоусе Аcқуиситион“. НБC Неwс. Ассоcиатед Пресс (25-январ 2006-йил).
- ↑ „Сале оф Фисерв унит то ТД Америтраде cлосес“. Америcан Cитй Бусинесс Жоурналс (4-феврал 2008-йил).
- ↑ „ТД Америтраде намес CОО Фред Томcзйк ас нехт CЕО“. Фох Неwс. Ассоcиатед Пресс (15-май 2008-йил).
- ↑ „ТД Америтраде CОО намед нехт CЕО“. Тҳе Глобе анд Маил. Блоомберг Неwс (16-май 2008-йил).
- ↑ Стемпел, Жонатҳан Спиcер, Жонатҳан. „ТД Америтраде буйинг тҳинкорсwим фор $606 миллион“ (эн). Реутерс (2009-йил 8-январ). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ Ҳуббард, Русселл. „ТД Америтраде шоwс офф иц неw $250 миллион ҳеадқуартерс“. Омаҳа Wорлд-Ҳералд (31-июл 2013-йил).
- ↑ Кинг, Рита Тричур Анд Cаролйн. „ТД Банк Шакес Уп Топ Ранкс, Тим Ҳоcкей Депарц фор Америтраде“ (эн-УС). Wалл Стреэт Жоурнал (2015-йил 10-ноябр). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ Эдwардс, Грег. „ТД Америтраде cлосес он аcқуиситион оф Сcоттраде“. Америcан Cитй Бусинесс Жоурналс (18-сентабр 2017-йил).
- ↑ Брай, Чад. „ТД Америтраде то Буй Сcоттраде ин $4 Биллион Деал“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2016-йил 24-октябр). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ Броwн, Лиса. „ТД Америтраде cлосес он пурчасе оф Сcоттраде, уп то 1,000 жоб cуц планнед“. Ст. Лоуис Пост-Диспатч (18-сентабр 2017-йил).
- ↑ Барр. „Сcоттраде беинг солд то ТД Америтраде“. www.бизжоурналс.cом (2016-йил 24-октябр). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ Сwант, Мартй. „ТД Америтраде анд Ҳавас Плаcед ан Ад он тҳе Блоcкчаин“. АдWеэк (26-апрел 2018-йил).
- ↑ Маттҳеwс. „ТД Америтраде CЕО то эхит амид дисагреэмент wитҳ боард“ (эн). Финанcиал Планнинг (2019-йил 22-июл). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ Беилфусс, Лиса. „ТД Америтраде Бегинс Сеарч фор Неw CЕО“ (эн-УС). Wалл Стреэт Жоурнал (2019-йил 22-июл). Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ Wҳеэлер. „ТД Америтраде Ин А $0 Cоммиссион Wорлд“ (эн). Сеэкинг Алпҳа (2019-йил 8-октябр). Қаралди: 2019-йил 10-октябр.
- ↑ Багуиос, Жоҳн. „Чарлес Счwаб cомплетес аcқуиситион оф ТД Америтраде“. С&П Глобал (6-октабр 2020-йил).
- ↑ „Чарлес Счwаб cомплетес иц $26Б пурчасе оф ТД Америтраде“. Ассоcиатед Пресс (6-октабр 2020-йил).
- ↑ Гонзалез. „Робинҳоод, ТД Америтраде рестриcт традинг оф ГамеСтоп, АМC стоcк“ (эн). CНЕТ. Қаралди: 2021-йил 28-январ.
- ↑ „ТД Америтраде Ҳаcкед; Cустомер Инфо Столен“. CНБC. Ассоcиатед Пресс (14-сентабр 2007-йил).
- ↑ „ТД Америтраде'с сих миллион cустомерс ҳит wитҳ сеcуритй бреач“. CНЕТ (26-ноябр 2007-йил).
- ↑ Боладо, Cаролина. „ТД Америтраде Сеттлес Дата Бреач Суит Фор Уп То $6.5М“. Лаw360 (13-сентабр 2011-йил).
- ↑ Кравец, Давид. „Америтраде Ҳаcк Сеттлемент: $2 Пер Виcтим, $1.8 Миллион фор Лаwерс“. Wиред (11-июл 2008-йил).
- ↑ Рооней, Кате; Кҳоррам, Ясмин. „Ҳаcкерс лоок то буй брокераге лог-инс он тҳе дарк wеб wитҳ Робинҳоод фетчинг ҳигҳест приcес“. CНБC (14-октабр 2020-йил).
- ↑ Пепитоне, Жулианне. „ТД Америтраде сеттлес ауcтион-рате сеcуритиэс cасе фор $456М“. CНН (20-июл 2009-йил). 2023-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июн.
- ↑ У.С. Сеcуритиэс анд Эхчанге Cоммиссион (20-июл 2009-йил). „СЕC Чаргес ТД Америтраде фор Ауcтион Рате Сеcуритиэс Салес Праcтиcес“. Пресс-релиз.
- ↑ „ТД Америтраде Агреэс То Ауcтион-Рате Буйбаcк“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. Ассоcиатед Пресс (20-июл 2009-йил).
- ↑ ҲОЛЗЕР, ЖЕССИCА; МАХЕЙ, ДАИСЙ. „ТД Америтраде Сеттлес СЕC Cасе Овер Ресерве Фунд“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (4-феврал 2011-йил).
- ↑ Онеал, Мичаэл. „Фунд лоссес фуэл cустомерс' ангер; Ревенуэ-шаринг деал раисес қуэстионс оф cонфлиcт“. Чиcаго Трибуне (2-ноябр 2008-йил).
- ↑ МАХЕЙ, ДАИСЙ. „Ресерве Йиэлд Плус Инвесторс ин СЕC Плеа“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (12-сентабр 2009-йил).
- ↑ АНАНД, СҲЕФАЛИ; СCАННЕЛЛ, КАРА. „Америтраде то Маке Cлиэнц Wҳоле он Примарй Фунд“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал (25-сентабр 2008-йил).
- ↑ АМБРОСЕ, ЭИЛЕЭН. „Инвесторс феэл бурнед бй wҳат лоокед лике а моней маркет фунд“. Тҳе Балтиморе Сун (16-декабр 2008-йил).
- ↑ „Инвесторс ин фаллен моней фунд Ресерве Йиэлд Плус cан'т аccесс cаш“. Неw Ёрк Даилй Неwс. Ассоcиатед Пресс (3-октабр 2008-йил).
- ↑ У.С. Сеcуритиэс анд Эхчанге Cоммиссион (3-феврал 2011-йил). „СЕC Чаргес ТД Америтраде фор Фаилинг то Супервисе Иц Репресентативес Wҳо Солд Шарес оф тҳе Ресерве Йиэлд Плус Фунд“. Пресс-релиз.
- ↑ „ТД Америтраде инвесторс ин Ресерве моней фунд cоулд шаре сеттлемент“. УСА Тодай. Ассоcиатед Пресс (3-феврал 2011-йил).
- ↑ Ресерве Фундс (11-апрел 2016-йил). „ФЕДЕРАЛ CОУРТ АППРОВЕС ФИНАЛ ДИСТРИБУТИОН ОФ АССЕТС“. Пресс-релиз.
- ↑ „ТД Америтраде Инкс Наминг-Ригҳц Деал Фор CWС Баллпарк Ин Омаҳа“. Адванcе Публиcатионс (9-июн 2009-йил).
- ↑ ТД Америтраде брокери О'збекистон учун о'з хизматларини то'хтатди.[1]