Суратлисой расмлари
Суратлисой расмлари — Олай тоғларининг шим. ён бағридаги Суратлисой (Фарғона вилояти) қоятошларига ўйиб ишланган расмлар. 1939-йилда археолог М. Воронец ва Т. Оболдуевалар томонидан топилган. М. Воронец, А. Кабиров, М. Хўжаназаров ва бошқа томонидан ўрганилган. 500 дан ортиқ расмлар энеолит даври (мил. ав. 4—3минг йиллик), мил. ав. 7—ИИ асрларга мансуб бўлиб (кейинги даврларда ишланганлари ҳам бор), тош, жез ва темир билан (уриб, чўкичлаб) ҳандасий, контур, соя (шарпа), оддий чизиқ услубида ишланган. Суратлисой расмларида ёввойи ғайвонларни овлаш, қад. чорвадор ва овчи қабилаларнинг хўжалик ҳаёти, диний маросимларнинг ижроси ҳақидаги турли манзаралар тасвирланган. Одамлар, ҳайвонлар (сигир, буқа ва бошқалар), турли буюмлар ва бошқа тасвири ўзига хос акс эттирилган. Суратлисой расмлари ибтидоий, қад. ҳамда илк ўрта асрлар санъатининг ўзига хос намунаси, шунингдек, муҳим тарихий маълумотлар манбаи сифатида қимматлидир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |