Суалкучи жанги
| Суалкучи жанги | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Аҳомлар ва Бобурийлар урушлари | |||||||||
| |||||||||
| Рақиблар | |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Кучлар | |||||||||
| 10 000 киши 60 кема |
Номаълум | ||||||||
| Йўқотишлар | |||||||||
| Номаълум | 300 кема 160 қилич 200 қўл гранатаси | ||||||||
Суалкучи жанги — 1636-йилда Аҳомлар ва Бобурийлар урушлари давомида юз берган муҳим тўқнашув бўлиб, 21 йиллик танаффусдан сўнг ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланишини англатади. Янгидан авж олган урушда Аҳом қироллиги ҳукмдори Пратап Сингҳа Камарупани Бобурийлар империяси назоратидан қайтариб олиш учун ҳарбий ҳаракатларни кучайтирди. Аҳомлар Сригҳатдаги ҳал қилувчи денгиз ғалабасида Бобурийлар флотига қақшатқич зарба бергач, эътиборларини Бобурийларнинг стратегик таянч нуқтаси бўлган Суалкучига қаратдилар.
10 000 нафар камончи ва пилта милтиқ билан қуролланган аскардан иборат мустаҳкамланган қўшин ҳамда олтмишта йирик кемадан иборат флот ёрдамида аҳомлар Суалкучига мувофиқлаштирилган ҳужум бошладилар. Дастлабки қаршиликка қарамай, Бобурийлар ҳарбий кемалар, транспорт қайиқлари ва кўплаб аскарларидан айрилиб, катта талафот кўрдилар. Суалкучидаги ғалаба аҳомларга юзлаб кемалар, ўқотар қуроллар ва қимматбаҳо бойликларни ўз ичига олган катта ўлжани қўлга киритиш имконини берди.
Ушбу ғалаба аҳомларнинг кейинги юришларига, жумладан, Ҳажони ҳамда Браҳмапутра дарёси бўйидаги муҳим мустаҳкамланган ҳарбий истеҳкомларни эгаллашига йўл очди. Жанг Аҳом ҳарбий стратегиясининг самарадорлигини ва уларнинг Бобурийлар назоратидаги ҳудудларни қайтариб олиш салоҳиятини намоён этиб, Камарупа устидан Аҳом суверенитетининг мустаҳкамланишига хизмат қилди.
Тарихи
Аҳом қироллиги ва Бобурийлар империяси ўртасидаги зиддият 21 йиллик танаффусдан сўнг 1636-йилда қайта авж олди. Шу давр мобайнида Аҳом ҳукмдорлари Бобурийлар ҳукмронлигига қарши бўлган гуруҳларни қўллаб-қувватлаб, мухолифатчиларга бошпана бердилар, шунингдек, Камарупадаги исёнкор қабила бошлиқлари ва тоғли ҳудудлар ҳукмдорларига ёрдам кўрсатдилар. Бу кўмак ҳарбий ёрдам, молиявий мадад ва зарур таъминот воситаларини ўз ичига олган бўлиб, аҳомларга бевосита тўқнашувга киришмасдан туриб минтақадаги давом этаётган ҳокимият учун курашга таъсир ўтказиш имконини берди[1]. Аҳомлар ҳудудида Бобурийлар фуқароларининг ўлдирилиши ва Пратап Сингҳанинг Бобурийлар даромад йиғиш бўйича собиқ амалдори, кейинчалик уларнинг хизматидан қочган Ҳарикешни топширишдан бош тортиши натижасида ҳарбий ҳаракатлар кескинлашди. Бунга жавобан Бобурийлар уни қўлга олиш учун қўшин юбордилар, бироқ бу уриниш муваффақияциз якунланди. Ушбу муваффақияцизлик Пратап Сингҳанинг Бобурийлар назоратидаги ҳудудларга ҳарбий юриш бошлашига туртки бўлди[2].

Ўз мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида Пратап Сингҳа Димаругури, Ҳожаи ва Бардуар чегара ҳудудлари раҳбарлари билан иттифоқ тузди. Улар биргаликда Бобурийларнинг ҳарбий истеҳкомларига, жумладан, стратегик аҳамиятга эга Ҳажо қалъасига ҳужум уюштирдилар. Аҳом қўшинлари бир неча жангда ғалаба қозониб, 360 та тўп ва ўқотар қуролларни ўз ичига олган катта миқдордаги қурол-яроғни қўлга киритдилар. Аҳомларнинг юришларини тўхтатиш учун Ҳажодаги Бобурийлар ноиби Абдус Салам Даккадан қўшимча куч сўради. Бунга жавобан 1 000 нафар отлиқ аскар, 1 000 нафар милтиқчи ва 210 та ҳарбий елканли кемадан иборат қўшин етиб келди. Ушбу қўшимча кучлар ёрдамида Бобурийлар Панду ва Сригҳатда аҳомларни ортга суриб, уларни қисқа муддатга чекинишга мажбур қилдилар.[4]

Сригҳат жангида аҳомлар 500 та кемадан иборат флот ёрдамида кутилмаган тунги ҳужум уюштириб, жанг боришини ўз фойдаларига ўзгартирдилар. Тўсатдан бошланган ҳужум Бобурийлар флотини шошириб қўйди ва уларнинг қақшатқич мағлубиятига сабаб бўлди. Бобурийлар зобити Муҳаммад Салеҳнинг ҳалок бўлиши ва Мажлис Баязиднинг асир олиниши Бобурийлар қўшинини янада заифлаштирди.[1] Аҳомлар еттита гҳраб, ўттизта бачҳари кемаси ҳамда катта миқдордаги ҳарбий таъминот воситаларини қўлга киритдилар. Натижада Бобурийлар Суалкучига чекинишга мажбур бўлдилар. Ушбу ғалаба аҳомларга Агиатҳутидаги таянч истеҳкомини қайтариб олиш имконини берди[4].
Жанг
Сригҳатдаги мағлубиятдан сўнг Бобурийлар қўшинининг заифлашганидан фойдаланган Аҳом қироллиги ҳукмдори Пратап Сингҳа Камарупани қайтариб олиш учун қулай фурсат етганини англаб етди. У асосий эътиборини Суалкучига қаратиб, навбатдаги ҳужумни бошлаш учун камондан ўқ узиш ва пилта милтиқлардан фойдаланишга моҳир 10 000 нафар аскардан иборат кучли қўшин тўплади. Қўшинни олтмишта йирик ҳарбий кемадан иборат флот қўллаб-қувватлади[1].

Аҳомлар ҳужумига бардош бера олмаган Бобурийлар қақшатқич мағлубиятга учраб, кўплаб ҳарбий кемалари, транспорт қайиқлари ва аскарларидан айрилдилар. Аҳомлар катта миқдордаги ҳарбий ўлжани қўлга киритдилар. Улар 300 та кема, 160 та қилич, турли ўқотар қуроллар, 200 та қўл гранатаси, шунингдек, кўп миқдорда олтин ва кумушни эгалладилар[1].
Оқибатлари
Суалкучидаги ғалабани давом эттирган аҳомлар қўшини Борпҳукан бошчилигида ва Коч ҳукмдори Бали Нараян кўмагида Ҳажони эгаллашга киришди. Шаҳарни қуршаб олган аҳомлар қамал бошладилар. Натижада Бенгал ноиби Абдус Салам таслим бўлишга мажбур бўлди. Ҳажо аҳомлар назоратига ўтгач, улар катта миқдордаги ўлжани, жумладан, 200 та ўқотар қурол, қарийб 5 000 та қилич, 700 та от, шунингдек, турли марваридлар ва нафис зеб-зийнат буюмларини қўлга киритдилар[1].

Кейинчалик Бали Нараян 300 нафар Коч ва ассомлик аскар кўмагида Бобурийлар билан иттифоқдош бўлган вассал давлат — Баранагарни эгаллади. Шундан сўнг у ҳозирги Камарупа туманининг шимоли-ғарбий қисмидаги Бобурийлар ҳарбий истеҳкомларига ҳужум қилиб, уларнинг аксариятини муваффақиятли равишда қўлга киритди[5].

1636-йил март ва декабр ойлари оралиғида аҳомлар ҳамда Камарупадаги исёнчилар узоқ давом этган жангларда қатнашиб, қатор йирик ғалабаларни қўлга киритдилар. Панду ва Сригҳат яқинида кичик мағлубиятларга учраган бўлсалар-да, охир-оқибат Браҳмапутра дарёсининг ҳар икки соҳилидаги Бобурийларнинг барча муҳим таянч истеҳкомларини, жумладан, Ҳажо, Панду ва Сригҳатни эгалладилар. Бу муваффақиятлар Камарупанинг катта қисми устидан Аҳом назоратини мустаҳкамлади. Коч қироллиги билан ҳамкорлик Бобурийларга қарши курашда устунликни қўлга киритишда муҳим рол ўйнади[5].
Яна қаранг
Манбалар
Адабиётлар
- Наг, Сажал. Тҳе Мугҳалс анд тҳе Нортҳ-Эаст: Энcоунтер анд Ассимилатион ин Медиэвал Индиа (эн). Тайлор & Франcис, 2023-07-17. ИСБН 978-1-000-90525-0.
- Басу, Нирмал Кумар. Ассам ин тҳе Аҳом Аге, 1228-1826: Беинг Политиcо-эcономиc анд Соcио-cултурал Студиэс (эн). Санскрит Пустак Бҳандар, 1970.
- Лаҳири, Наянжот. Пре-Аҳом Ассам: Студиэс ин тҳе Инсcриптионс оф Ассам Бетwеэн тҳе Фифтҳ анд тҳе Тҳиртеэнтҳ Cентуриэс АД (эн). Мунширам Маноҳарлал Публишерс, 1991. ИСБН 978-81-215-0463-8.