Симон & Счустер
| Мамлакат | Ню-Ёрк, АҚШ |
|---|---|
| Асос солинган | 1924-йил |
| Асосчи(лар) | Ричард Саймон |
| Вебсайт | симонандсчустер.cом |
"Симон &Счустер" нашриётига 1920-йилларнинг бошида Ричард Саймон ва Линколн "Макс" Шустер томонидан асос солинган. 1924-йили бу нашриёт илк кроссвордлар тўпламини чоп этган. Бугунги кунда "Симон & Счустер" компанияси "CБС Cорпоратион"нинг бўлинмаси ҳисобланади. У "Рандом Ҳоусе", "Пенгуин" ва "ҲарперCоллинс" билан бирга инглиз тилида китоблар чоп этувчи тўртта энг катта нашриётдан бири ҳисобланади. Айни вақтда "Симон & Счустер" йилига 2 минг хил номда нашрларни чоп этмоқда.
1990-йилларнинг ўрталарида нашриёт эгаси бўлган "Виаcом" консерни "Симон & Счустер Интераcтиве" бўлинмасини ташкил этган. 2003-йилга келиб, у харидорларнинг йўқлиги муносабати билан тарқатиб юборилган. Бўлинманинг сўнгги ўйин лойиҳалари сифатида "ЭВЕ Онлине" ва "Оутлаw Голф 2"ни кўрсатиш мумкин.