Рокфеллерлар
Рокфеллерлар — АҚШдаги энг йирик молия-саноат гуруҳларидан бири. 1870-йилда Жон Рокфеллер (1839-1937) "Стандарт ойл" компаниясини тузиб, ХИХ аср охирида нефт саноати ва савдосини монополия қилиб олиши асосида юзага келди. ХХ асрнинг 20-йилларида АҚШдаги йирик монополистик гуруҳлар ичида Морганлардан сўнг 2-ўринни эгаллади. 1970-йил бошига келиб Р. назоратидаги активлар 124,6 млрд. долларга етди. Р.нинг ҳозирги молия-саноати ўзагини "Эксон" нефт монополияси (активи 1973-йилда 36,8 млрд. доллар) ва "Чейз Манхеттен банк" тижорат банки ташкил қилади. Р. гуруҳи кўпгина молия-кредит муассасаларига эга. Машинасозлик, электротехника ва озиқ-овқат саноати тармокларининг бир қанча корхоналари уларнинг тасарруфида.
Р. бошқа молиявий гуруҳлар билан биргаликда бир қанча йирик саноат корпорациялари ва банкларни назорат қилади. Р. АҚШ нинг сиёсий ҳаётида ҳам муҳим рол ўйнайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |