Роалд Ҳоффманн
Qiyofa
| Роалд Ҳоффманн | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
18-июл 1937 Злочев, Полша |
| Соҳаси | Кимё |
| Таълими |
Колумбия университети Гарвард университети |
| Мукофотлари | Нобел мукофоти |
Роалд Ҳоффманн (1937.18.7, Злочев, Полша) — америкалик кимёгар. АҚШ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1972). Колумбия университетини тугатган (1958). 1965-йилгача Гарвард университетида ишлаган, 1965-йилдан Корнелл университетида ишлайди (1968-йилдан профессор). Асосий илмий тадқиқотлари кимёвий кинетика ва кимёвий реаксиялар механизмини ўрганишга оид. Р.Б.Вудворд билан ҳамкорликда мослашган реаксиялар учун орбитал симметриянинг сақланиш қоидасини (Вудворд—Хофман қоидаси) таклиф қилган (1965). Кимёвий ўзгаришлар йўлидаги энергетик ғовлар шаклланишининг физик моҳиятини аниқлаган (1970). Стереокимё ва комплекс бирикмалар соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантирган (1978— 80). Нобел мукофоти лауреати (1981; К. Фукуи билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |