Қадсиа СC
Ал-Қадсиа спорт клуби (арабча: نادي القادسية الرياضي) — Кувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида жойлашган профессионал футбол клуби. Клуб 1953-йилда „Ал-Жазира“ номи билан ташкил этилган ва 1960-йил 20-октябрда унинг номи „Ал Қадсиа СC“ спорт клубига ўзгартирилган. Ҳозирда жамоа Кувайт Премер-лигасида иштирок этади ва ушбу чемпионатда 17 марта ғолибликни қўлга киритган. „Ал-Қадсиа“ ўз уй учрашувларини Ҳавалли туманида жойлашган, катталиги бўйича Кувайтда учинчи ўринда турувчи „Муҳаммад Ал-Ҳамад“ стадионида ўтказади.
| Файл:Қадсиа СC Cрест.свг | |||
| Тўлиқ номи | Ал-Қадсиа спорт клуби | ||
|---|---|---|---|
| Лақаби |
Қироллик клуби (الملكي (араб тили)) Бани Қадис (بني قادس (араб тили)) Сариқ қалъа (القلعة الصفراء (араб тили)) | ||
| Қисқа номи | Қадсиа | ||
| Асос солинган |
1953 (Ал-Жазира сифатида) 20-октябр, 1960-йил (Қадсиа сифатида)[1] | ||
|
Муҳаммад Ал-Ҳамад стадиони Ҳаwалли | |||
| Сиғими | 22,000 | ||
| Раиси | Кҳалед Фаҳад Ал Сабаҳ | ||
| Директори | Моҳаммед Эбраҳим Ҳажеяҳ | ||
| Лига | Кувайт Премер-лигаси | ||
| Ўрни |
Кувайт Премер-лигаси, 10 жамоа ичида 3-ўрин | ||
| Вебсайти | Клуб сайти | ||
|
| |||
Тарих
1990-йиллар
1990-йилларда, Ироқнинг Қувайтга бостириб киришидан кейинги даврда, жамоа 1991—1992-йилги мавсумда бразилиялик мураббий Фолани бош мураббий этиб тайинлади. „Ал-Қадсиа“ ўз тарихида еттинчи бор чемпионатда биринчи ўринни эгаллади. 1992–93-йилги мавсумда бразилиялик мураббий Сколари жамоага қайтганидан сўнг, клуб Қувайт Конфедерация кубоги финалида „Қувайт“ клубига имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Қувайт чемпионатида ҳам „Ал-Араби“ клубидан кейин иккинчи ўриндан жой олди. 1993-йилда клуб янги ташкил этилган Валиаҳд шаҳзода кубогида ғолиб чиқди ва чемпионатда „Казма“дан кейин иккинчи ўринни банд этди. 1993–1994-йилги Амир кубогида „Ал-Қадсиа“ финалда „Ал-Тадамон“ клубини 2–1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик унвонини қўлга киритди. Мазкур мавсумда клуб Валиаҳд шаҳзода кубогида иштирок этмади. 1995–1996-йилги мавсумда мураббий Иданалдо Патрисио клуб бошқарувини ўз қўлига олди ва жамоа чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. 1996–97-йилги Амир кубоги финалида „Ал-Қадсиа“ „Казма“га 0:2 ҳисобида ютқазиб, иккинчи ўрин билан кифояланди. 1997–98-йилги мавсумда Жорван Виэира бош мураббий этиб тайинланган. Ушбу мавсумда жамоа чорак финалда бўлажак чемпион „Казма“га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. 1998–99-йилги мавсумда „Ал-Қадсиа“ ҳал қилувчи баҳсда „Ал-Тадамон“ клубини мағлуб этиб, ўз тарихида саккизинчи марта чемпионлик унвонини қўлга киритган. Амир кубогида эса жамоа чорак финалда „Ал-Саҳел“га имкониятни бой берди. 1999—2000-йилги мавсумда Муҳаммад Иброҳим клуб бош мураббийи бўлди ва жамоа чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Амир кубогида „Ал-Қадсиа“ тўртинчи ўринни банд этган бўлса, Кўрфаз клублари кубогида ўз тарихида илк бор чемпионликка эришди.
2010 ва 2020-йиллар
„Ал-Қадсиа“ икки марта (2010 ва 2013-йилларда) АФC кубоги финалига чиққан, бироқ ҳар иккаласида ҳам Кувайт клубларига — дастлаб Ҳалабнинг „Ал-Иттиҳод“, кейин эса „Кувайт СC“ клубларига имкониятни бой берган. Учинчи уринишда, 2014-йилги АФC кубоги финалида ғалаба қозониб, ўз тарихида илк бор ушбу совринни қўлга киритган. „Ал-Қадсиа“ 2013–14-йилги мавсумда бир йил ичида тўртта совринни (Кувайт Суперкубоги, Кувайт Валиаҳд шаҳзодаси кубоги, Кувайт Премер-лигаси ва АФC кубоги) ютган Кувайтдаги биринчи клубга айланган. Ўн йилликнинг иккинчи ярмида „Ал-Қадсиа“нинг ўйинида пасайиш кузатилган ва жамоа узоқ вақт давомида совринларсиз қолган. Кейинги ўн йил давомида (2014—2024) клуб бор-йўғи бир марта чемпионат ғолиблиги ва икки марта Амир кубогини қўлга киритган.
Жорий таркиб
- 2026-йил 20-сентябр
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Президентлар ва менежерлар
Президентлик тарихи
Қадсианинг ўз тарихи давомида кўплаб президентлари бўлган.
|
Мураббийлар тарихи
Қуйида 1960-йилдан ҳозирги кунгача бўлган Қадсиа мураббийлари рўйхати келтирилган.
|
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1960-йил 20-октябрда номи Қадсиа деб ўзгартирилган.
- ↑ „الروماني إيوان مارين مدربًا للقادسية“. Кооора. 2018-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-июл.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Қадсиа СC“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |