Плевра

Плевра (юн. пиэура — қовурға, ёнбош, девор) — ўпка ва кўкрак бўшлиғи деворини ич томондан зич ўраб турадиган сероз парда. П.нинг яллиғланиши плеврит деб аталади.[1]Плевра кўкрак бўшлиғини қоплаб турувчи парда бўлиб,у икки:париэтал ва виссерал варақлардан иборат.Париэтал плевра кўкрак бўшлиғини ва кокс оралиғини ички томондан қоплайди.Виссерал плевра эса ўпкани ташқи томондан ўраб туради.Плевра пардасининг асоси бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб,унда қорин тутқичи каби 6 қават фарқланади:1)ташқи-мезотелий, 2)базал мембрана, 3)юза жойлашган коллаген толали қават, 4)юза эластик толали тўр қават, 5)чуқур жойлашган бўйлама эластик тўр қават , 6)чуқур панжасимон коллаген-эластик толалар қавати.
Виссерал плеврада эластик толалар яхши ривожланган бўлиб, улар тўр ҳосил қилиб жойлашади. Ўпка тўқимасидаги эластик толалар билан виссерал парда эластик толалари ягона синч ҳосил қилиб, ўпканинг функсионал фаолиятида муҳим рол ўйнайди. СҲунинг учун ҳам виссерал пардани ўпка тўқимасидан ажратиб олиш анча қийин. Виссерал пардада яхши ривожланган эластик толалардан ташқари онда-сонда силлиқ мушак ҳужайралари ҳам учраб туради. Плевра бўшлиғининг ташқи деворини қоплаб турувчи париэтал варақда эластик толалар оз миқдорда учрайди, бириктирувчи тўқимали қавати эса сустроқ ривожланган.
Плевранинг устки томони бир қаватли мезотелий билан қопланган бўлиб, у ўпканинг ҳолатига қараб ясси ёки бўйчан бўлиши мумкин. Плеврада қон ва лимфа томирлари ва айниқса, нерв охирлари яхши ривожлангандир. Улар плеврага ўпка илдизидан, қон томирлар билан бирга ҳамда ўпка тўқимасидаги бўлаклараро бириктирувчи тўқимадан ўтиб келади. Париэтал плеврада қон томирлари, париэтал қорин тутқичига ўхшаб учта устма-уст чигал ҳосил қилиб жойлашади. Виссерал плеврада нерв толалари иккита чигал ҳосил қилади. Бири майда сиртмоқли бўлиб, мезотелий остида жойлашса, иккинчиси йирик сиртмоқли бўлиб, плевранинг чуқурроқ қаватида жойлашади.Париэтал плеврада эркин ва капсулали, яъни сезувчи ва механорецепторларга тегишли нерв охирлари мавжуд.
Фойдаланилган адабиётлар
2. Зуфаров К.А. Гистология: дарслик - Тошкент, 2005 й.
3. Гистология: Учебник /Под ред. Афанасьева Ю.И., Юриной Н.А. -Москва.: Медицина, 2012 й.
4. Турсунов Э.А. Гистология: оқув қолланма, И қисм - Тошкент, 2010 й.
5. Турсунов Э.А. Гистология: оқув қолланма, ИИ қисм - Тошкент, 2011 й.
6. Огиз бушлиги гистологияси ва эмбриологияси буйича атлас (укув қўлланма) А.Ю.Юлдашев,С.Муртазаев,М.Х.Рахматова,Л.С.Князева, Тошкент, 2018 й.
7. Жункейра Л.К., Карнейро Ж. Гистология: учебное пособие, атлас. -перевод с англ. под ред. Быкова В.Л.- М. ГЕОТАР-Медиа, 2009 г.
8. Улумбеков Э.А. и Челышев Ю.А. Гистология, эмбриология, цитология: учебник/ Под ред. 3-изд., перераб. и доп.- М.: «ГЭОТАР- Медиа», 2009 г.
9. Кузнецов С.Л., Мушкамбаров Н.Н. - Гистология, цитология и эмбриология - М.:ООО «Медицинское информационное агентство», 2007 г.
10. Кузнецов С.Л., Мушкамбаров Н.Н., Горячкина В.Л. - Атлас по гистологии, цитологии и эмбриологии.- М.: МИА, 2010 г
11. Юшканцева С.И., Быков В.Л. - Гистология, цитология и эмбриология. Краткий атлас Санкт-Петербург, 2007 г..
12. Росс М.Н., Палwина W. Ҳистологй: Техт анд Атлас. 7-тҳ эд-2016 у.
13. Жунгуэира Л.C., Cарнеиро Ж. Басиc Ҳистологй: Техт анд Атлас, 13-тҳ эд.-2013 й.
14. Гартнер Л.П, Ҳиатт Ж.М. Cолор Техтбоок оф Ҳистологй, 3тҳ эд., Тҳе Ме Граw-Ҳилл Cомпаниэс, 2006, 592 п., 446 ИИИ.
15. Ёунг Б., Лоwе Ж.С., Стевенс А.,, Ҳеатҳ Ж.W. Wҳеатер'с Фунcтионал Ҳистологй: А Техт анд Cолоур Атлас, 5тҳ эд., 2006
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |