Нимо Юшиж
| Нимо Юшиж | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
12-ноябр 1895-йил |
| Вафоти |
6-январ 1960-йил (64 ёшда) Теҳрон, Эрон |
| Касби | шоир, таржимон |
Нимо Юшиж (тахаллуси, асл исми Али Нури Исфандиёрий; 1895—1960) — эронлик шоир ва таржимон. Эронда "Янги ше'р" услубининг асосчиларидан бири.
Ҳаёти
Нимо Юшиж Эроннинг Мозандарон вилоятидаги Юш қишлоғида дунёга келган. Болалиги шу қишлоқда ўтиб, ўсмирлик даврида ота - онаси билан Теҳрон шаҳрига кўчиб келади. Нимо бошланғич таҳсилни тугатгач, франсуз тилини ўзлаштириш мақсадида 11 ёшида Теҳрондаги "Санлуи" католик олий мактабига ўқишга киради. Франсуз адабиётини ўрганиб дунёқарашини кенгайтиради. У араб тилини ҳам яхшигина ўзлаштириб олади. Ўсмирлигида анъанавий услубда шеърлар ёзиб ҳаммага истеъдодини намоён этади. У 1920 - йили 30 бетдан иборат "Ранги ўчган ҳикоя, совуқ қон" ("Қиссае рангпарида, хуни сард") номли илк шеърий мажмуаси билан янгича йўналишни бошлаб беради. Бу шоир номини тилларда достон қилади. Нимонинг 1922 - йили нашр этилган "Эртак" ("Афсона") номли шеъри вазни, ифода услуби ва сўзларнинг қўлланиши жиҳатидан бутунлай янгича эди. У Эронда "Эркин ше'р отаси" унвонига сазовор бўлган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |