Масадон
| қишлоқ | |
| 40°53′52″Н 72°58′09″Э / 40.89778°Н 72.96917°Э | |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| вилоят | Жалолобод вилояти |
| Овул округ | Ирис овул округи |
| Аҳолиси (2009) |
1 640[1] |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +996 3722 |
| Почта индекс(лар)и | 721308 |
| Автомобил коди | Д |
|
| |
Масадон (ўзбекча: Масадон) — шаҳар атрофидаги қишлоқ, Жалолобод шаҳридан 3 км олисда жойлашган. Сузоқ туманига қарашли.
Аҳолиси
Аҳолиси - 1640 киши.[1] Қишлоқликлар асосан пахтачилик ва тамакичилик билан шуғулланишган. Ҳозир пахта майдонлари қисқариб, қишлоқликлар асосан полиз экинларини етиштириш билан шуғулланади. Қишлоқда маданият уйи, Бакиэв кўчасидаги, №8 – Оилавий шифокорлар бўлими, Ж. Юнусов кўчасидаги, Фурқат номидаги №44-ўрта мактаби бор.[2]
Тарихи
Масадон қишлоғи жойлашган ҳудуд ўтган асрнинг бошларида қамишлар ўсиб тўқай бўлган. Бу ерга дастлаб Сузоқдан Тошмат ва Жиянбой кўчиб келишган. Улар ўз оилалари, қариндошлари ва дўстлари билан бирга ерни тозалаб, деҳқончилик қилиб ишладилар. 1929-йилда улар Ўрозбеков номидаги колхозни ташкил этишди. Шамшидин Ёқубов кенгаш раҳбари этиб сайланади. Колхоз кейинчалик Жума Ота, Шермат Ота, Аҳмаджон Режавалиэв, Маман Ота, Нишонов, Аҳмедов, Оймирза Бўтабоэв, Аъзамжон Ёқубов, Узоқ Ахмарқулов ва бошқалар томонидан бошқарилган. 1938-йилда Ўрозбеков қатағон қурбони бўлганидан сўнг колхоз Молотов (Вячеслав Михайлович Молотов номига берилган (ҳақиқий фамилияси – Скрябин) деб ўзгартирилди. 1950-йилда қўшни Ирис қишлоғидаги Намуна колхози ҳам Молотов колхозига қўшилди. Ушбу колхоз 1954-йилда Киров номидаги колхоз билан бирлаштирилди.
Намуна колхози 1932-йилда ҳозирги Ирис қишлоғида ташкил топиб, қўшни Тейит қишлоғининг деҳқонлари ҳам бирлашган. Ушбу колхозда биринчи аёл тракторчи Ирис Худайбердиэва ишлаган. Манбаларда ёзилишича 1934-йилда бир қатор бадавлат бойваччалар Ириснинг ишдаги муваффақиятини кўра олмай, уни қийноққа солиб ўлдирган. Ирисни ўлдирганларнинг барчаси Совет ҳукумати томонидан жазоланган. У вафот этганидан сўнг унинг номи қишлоққа берилган. Ўша пайтда колхоз Чўка-Тепа қишлоқ кенгашига қарашли эди. Кейинчалик ҳозирги қишлоқ ҳукумати таркибига қўшилган. Бу жамоат 1950-йилда Молотов колхозига, 1954-йилда кичик колхозларга бирлашиб, Киров номидаги колхозга қўшилган.[2]
Қишлоқда таваллуд топган таниқли шахслар
Курманбек Бакиев - Қирғизистоннинг иккинчи президенти.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Перепись населения Киргизии 2009. Джалал-Абадская область (ПДФ), 2011-08-10да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2011-08-10
- ↑ 2,0 2,1 Масадон қишлоғи ҳақида, 2022-08-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-29
| Қирғизистонга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |