Мадрид – Испания пойтахти, Мадрид провинсиясининг ва Янги Кастилия тарихий вилоятининг бош шаҳри. Мамлакатнинг асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Мансанарес дарёси (Тахо ҳавзаси) бўйида, Месета платосида, 650 м баландликда жойлашган. Иклими қуруқ субтропик иқлим. Январнинг ўртача температураси 4,9°, июлники 24,2°. Йиллик ёғин 420 мм. Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 2,8 млн. киши (1998).
М. илк бор қўлёзмаларда 932 йилда қайд этилган.М. ўрнида Ю-асраа мавр-уш/жинг Мажирит номли қалъаси бўлган. 1083-йилда араблардан озод этилган ва 1118-йилдан эркин шаҳар ҳуқуқи берилган. ХИВ—ХВ асрларда Кастилия қироллари қароргоҳи. 1561-йилдан Испаниянинг расмий пойтахти.
М. ва унинг атрофидаги корхоналар мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 1/10 қисмини беради. Шаҳар саноатининг етакчи тармоғи — машинасозлик (автомобилсозлик, самолёцозлик, локомотивсозлик), электротехника (оптика приборлари, радиотехника ва телефон жиҳозлари, қишлоқ хўжалиги қуроллари ишлаб чиқариш). Киме (жумладан, пластмасса ишлаб чиқариш), қурилиш материаллари, полиграфия, кимё-фармацевтика, тўқимачилик, кўнпоябзал, фарфор-фаянс ва бошқа са-ноат корхоналари бор. Бадиий хунармандчилик (кашта тикиш, тўр тўқиш, заргарлик буюмлари тайёрлаш ва бошқалар) ривожланган. М.да йирик корхоналар бошқармаси, банклар, суғурта компаниялари, савдо фирмалари ва биржалар жойлашган. М. — халқаро туризм марказларидан. Унтлар, Мария Кристина қироллик коллегиуми, консерватория, санъацҳунослик ва бошқа ўқув му-ассасалари, Қироллик академияси, илмий тадқиқот институтлари, астрономия расадхонаси, ботаника боғи, кутубхоналар, Прадо музейи, Миллий археология, санъат ва бошқа музейлар бор. Метрополитен қурилган. Меъморий ёдгорликлардан епископ ка-пелласи (1520), Пла са Маёр ансамбли (1619), Кирол саройи (1738—64), черковлар, ратуша (ХВИИ—ХВИИИ асрлар) ва бошқа сақланган[1].
Тарихи
"Бо'ри ва ҳаёт дарахти" хайкалтарошлик намунаси
Археологик изланишлар Мансанарес дарёсининг қирғоғида сўнгги палеолит даврига (тахминан 100 минг йил олдин) оид инсоният излари борлигини исботлаб берди. Мадрид илк бор солномаларда эсланади. Айтишларича шаҳарни Кордобанинг амири Муҳаммад И леонлар ва кастиллардан ҳимоя қилган.
Шаҳар илк бор Маджирит номи билан, милодий 932-йилда аталган.