Лоиқ Шералий
| Лоиқ Шералий | |
|---|---|
| тожикча: Лоиқ Шералӣ | |
|
| |
| Таваллуди |
20-май 1941-йил |
| Вафоти |
30-июн 2000-йил (59 ёшда) Душанбе, |
Лоиқ Шералий (форсча: لایق شیرعلی, тожикча: Лоиқ Шералӣ, 20-май, 1941-йил; Панжакент, Тожикистон - 30-июн, 2000-йил; Душанбе, Тожикистон) - Тожикистон халқ шоири.
Ҳаёти
Лоиқ Шералий 1941-йил 20-май куни Суғд вилоятининг Панжакент туманида жойлашган Мазори Шариф қишлоғидаги колхозчи оиласида дунёга келган. Илк саводни қишлоғидаги мактабдан олган. Т.Г.Шевченко номидаги Душанбе Давлат педагогика институтининг тарих-филология факултетига ўқишга қабул қилиниб, уни 1963 - йил тугатган. Лоиқнинг ёзган шеърларини ўқиб таъсирланган устози Мирзо Турсунзода уни ёзувчилар уюшмасига тавсия қилган. У 1965 - йилдан бошлаб Совет ёзувчилар уюшмаси аъзоси эди. "Садои Шарқ" журналининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган. Ўнлаб поэтик тўпламлар муаллифи. "Ҳурмат белгиси" ордени билан тақдирланган. Сергей Есенин, Ёҳан Волъфганг Гёте, Эдуардас Межелайтис, Қайсин Қулиэв, Ёрдан Милев, Михаил Светлов, Расул Ҳамзатов, Евгений Евтушенко, Эркин Воҳидов шеърларини тожик тилига таржима қилган. Абу Абдуллоҳ Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат ҳамда халқаро Нилуфар мукофотларининг совриндори. 2000 - йил 30 - июн куни тожик халқининг забардаст шоири оғир хасталикдан Душанбе шаҳрида дунёдан кўз юмди.
Асарлари
- «Кўклам»(1966),
- «Илҳом»(1968),
- «Тилак»(1971),
- «Ташна кўнгил»(1974),
- «Соҳиллар»(1972),
- «Ватан тупроғи»(1975),
- «Ёмғир томчилари»(1976),
- «Йўловчи»(1979),
- «Тош саҳифа»(1980),
- «Кўз кулбаси»(1982),
- «Ёруғ кун»(1984),
- «Қалб уйи»(1986),
- «Она дуоси»(1991),
- «Тўлган жом»(1991),
- «Мен ва дарё»(1991),
- «Ишқ аввалию охири»(1994),
- «Сассиз фарёд»(1997) номли шеърий тўпламлари ҳамда икки томлик «Куллиёт»и(2001) нашр этилган.