Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Лев Яшин

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Лев Яшин
LevYashin
Лев Яшин 1965-йил ноябр ойида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Лев Иванович Яшин
Таваллуд санаси 1929-йил 22-октябр (1929-10-22) (97 ёш)
Таваллуд жойи Москва, СССР
Бўйи 1.86 м (6 фт 1 ин) [1]
Амплуаси Дарвозабон
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1944—1948 Қизил октябр (Тушино)
1949—1950 Динамо (Москва)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1950—1970 Динамо (Москва) 326 (-253)
Миллий терма жамоа
1954—1970 СССР 74 (-70)
1956 СССР (Олимпия жамоаси) 6 (-3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Лев Иванович Яшин (1929.22.10 Москва – 1990.20.3) – футболчи, хизмат кўрсатган спорт устаси (1957), жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири. 1954—67 йилларда СССР терма жамоаси таркибида ўйнаган. Олимпиада ўйинлари (1956), Европа (1960), СССР (1954—63 йилларда 5 марта) чемпиони, мамлакат Кубоги эгаси (1953, 1967, 1970)[2].

Бутун фаолияти давомида ягона футбол клуби – Динамо (Москва) шарафини ҳимоя қилган[1]. 1944-йилдан бошлаб ўзи ишлайдиган заводнинг футбол жамоасида ўйнашни бошлаган, кейинчалик Динамо футбол жамоасига таклиф қилинган. Ушбу жамоа сафида 1950-йилда СССР чемпионатида ўз дебютини амалга оширган. Дастлаб мураббийларнинг ишончини оқлай олмаган ва кейинги уч йил давомида асосий таркибда ўйнамаган. Шу давр мобайнида футбол машғулотларидан ташқари Лев Динамонинг хоккей жамоасида ҳам ўйнаган ва СССР кубоги соҳибига ҳам айланган. 1953-йилда берилган имкониятдан фойдаланиб Динамо футбол жамоасининг асосий дарвозабонига айланишга муваффақ бўлган ва фаолияти якунига қадар ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. 1954-йилдан бошлаб СССР миллий терма жамоаси сафида иштирок этган ва 4 маротаба жаҳон чемпионатларида иштирок этган ягона совет спортчисига айланган[3]. Лев Яшиннинг СССР терма жамоаси учун дастлабки ҳисобланган жаҳон чемпионатидаги иштироки бутун футбол оламини ҳайратда қолдирган[1].

Лев Яшин футбол дарвозабони ҳақидаги фикрларни тубдан ўзгартириб юборган. У дарвозабонлар орасида биринчилардан бўлиб тўпга чиқишлардаги муваффақиятли ўйинлари ва жарима майдонидан унумли фойдаланиши, жамоа ўйинларини бошлаш ва ҳимоядаги тартибли ўйинни бошқара олиш қобилиятларини намойиш қилган. ФИФА версиясига кўра ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинган. 2003-йилда Россия Футбол Федерацияси Лев Яшинни сўнгги 50 йилликнинг энг яхши футболчиси деб тан олган[4].

Ёшлиги

Лев Иванович Яшин 1929-йилнинг 22-октабр санасида Москва шаҳрида туғилган. Ўз ёшлигини шаҳарнинг Богородскоэ туманида ўтказган. Левнинг отаси, Иван Петрович олий тоифали чилангар бўлган ва Тушинодаги ҳарбий заводда ишлаган. Онаси Анна Митрофановна эса Қизил баҳодир заводида ишлаган ва Лев биринчи синфга боришидан олдин сил касаллигидан вафот этган. Яшинлар оиласи Анна Митрофановнанинг ака-сингиллари билан биргаликда бир уйда истиқомат қилишган[1][5]. Болалар уйнинг ховлисида доимо, қайси йил фасли бўлишидан қатъий назар кечгача футбол ўйнаш билан банд бўлишган. Ушбу ўйинларда Лев дастлабки дарвозабонлик дарсларини олган. Қишда болалар муз қуйиб, ҳовлида хоккей ўйнашган. Хоккей ва футболдан ташқари, болалар ўртасида трамплиндан сакраш ҳам машҳур эди. Яшин ёшликдаги ушбу қизиқиш ҳақида шундай эслайди: „Еқилар эдик, жароҳатлар олардик, аммо оёқда маҳкам туришни, баландликдан қўрқмасликни, танамизни қандай тўғри бошқаришни айнан шу пайтда ўрганганмиз“. Яшин шу каби спорт машғулотлари уни спортга тайёрлагани, қолган футболчиларнинг кўп жароҳат олиши уларнинг кам ўйнагани, кам югургани, дарахтларга кам чиққанлиги оқибатида эканлигини айтиб ўтган[1].

Лев „кўча боласи“ бўлгани ва кўп ҳолларда ўз ҳолига ташлаб қўйилгани туфайли мактаб таълимига кераклича эътибор бермаган[1]. Шунга қарамай Лев жисмоний тарбия бўйича барча нормативларни аъло даражада топширган, шахмат ва қиличбозлик бўйича мактаб чемпиони бўлган[6]. Онаси вафотидан сўнг Левнинг отаси Александра Петровна исмли аёлга уйланган ва Левнинг эслашига кўра ушбу аёл Лев учун ҳақиқий онаси ўрнини боса олган. 1939-йилда Яшинлар оиласи яна бир нафарга кўпайган ва Левнинг укаси Борис дунёга келган. Лев Яшин ҳақидаги биографик асар муаллифи Владимир Галединга биноан бўлажак футболчининг ёшлиги унда меҳнацеварлик ва синчковлик каби хислатларни дунёга келтирган[1]. Улуғ ватан урушининг бошланиши 11 ёшли Лев Яшин учун ёзги таътил, унинг Подолскдаги пайтига тўғри келган. Октабр ойида Левнинг отаси ишлаган завод Уляновскка эвакуация қилинган ва бутун оила Уляновск шаҳрига кўчган. Ўзининг 12 ёшлик туғилган кунини Лев заводда, меҳнат фаолияти давомида нишонлаган. Айнан шу заводга Лев 1943-йил баҳорида чилангар шогирти сифатида ишга кирган. 13 ёшлик пайтида Лев сигарет чекишга ружу қўйган. Кейинчалик, заводда ишлаш вақтида учинчи разрядли чилангарлик даражасини олган. 1944-йил бошида заводни Москвага қайтаришган ва Яшинлар оиласи ҳам пойтахтга қайтган[1].

Уруш якунлангандан сўнг илк маротаба ўтказилган 1944-йилги футбол бўйича СССР кубоги Яшинда катта таассурот қолдирган[6]. Ўша йилнинг сентабр ойидан Яшин заводнинг ёшлар футбол клубида ўйнашни бошлаган. Футбол жамоасининг мураббийи Левнинг баланд бўйини ҳисобга олиб уни дарвозабон позициясига қўйган[1]. Лев дарвозабон позициясининг сир-асрорларини заводнинг асосий жамоаси дарвозабони ва заводнинг механиги бўлган Алексей Гусевдан ўрганган[6]. 1948-йил бошида Лев шахсий сабаблар туфайли ишга бормай қўйган ва уйдан чиқиб кетган. Кейинчалик у: „Менда нимадур даб-дурустдан ўзгарди […] иш ва уйда ҳамма нарса мени жиғимга тега бошлаганди“ деб эслаб ўтган. Шунга қарамай заводнинг футбол жамоасида ўйнашни давом эттирган. Ўша даврда унинг катта жамоадошлари ишсизлик туфайли жиноий жавобгарликка тортилишнинг олдини олиш мақсадида унга ҳарбий хизматга боришни маслаҳат берган. Йилнинг ярмида Яшин армияга жўнаб кетган[1]. Хизмат вақтида Яшин футбол ўйнашда давом этган ва дам олиш кунлари жамоа билан Динамо туман бирлашмаси биринчилигида қатнаша бошлаган[6].

Спортчилик фаолияти

Динамога таклиф қилиниши ва дастлабки ўйинлари (1949-1953)

Армиядаги хизмат давомидаги ўйинлардан бирида Левнинг яхши ўйини Динамо ёшлар жамоаси мураббийи Аркадий Чернишовга ёқиб тушган ва мураббий Яшинни жамоа машғулотларига таклиф қилган. Чернишов Яшин учун иккинчи отадек бўлган. У Яшиннинг жамоа машғулотларига у хизмат қилган рота командири билан келиб кетишини ташкиллаштириб берган[1][6]. 1949-йилдан Лев Динамо футбол клубининг иккинчи жамоасида ўйнай бошлаган[1][6]. 1950-йил ойида Яшин Динамо жамоасининг мавсумолди машғулотларида Алексей Хомич ва Валтер Санайлардан сўнг учинчи дарвозабон сифатида қатнашган[7]. Ёш ўйинчининг асосий жамоага жалб қилинишида Динамо бош мураббийи Михаил Якушин билан яхши алоқаларда бўлган ёшлар жамоаси мураббийи Чернишовнинг ҳиссаси катта бўлган. Айнан у Якушинга ёш дарвозабон Яшинни тавсия қилган[1]. Мавсумолди машғулотлари давомида Лев Яшин Сталинграднинг Торпедо жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган. Ўша ўйинда Яшин рақиб жамоа дарвозабонидан гол ўтказиб юборган. Яшиннинг ушбу хатосига қарамай уни асосий жамоанинг учинчи дарвозабони сифатида қолдиришган. Яшинга жамоанинг асосий дарвозабони Алексей Хомич ҳар томонлама ёрдам берган ва ўз тажрибаси билан улашиб борган[1].

1950-йил 2-июл санасида, Москванинг Спартак жамоаси билан ўйинда жамоанинг асосий дарвозабони Хомич жароҳат олган, иккинчи дарвозабон Санай эса касаллиги сабабли ўйинда иштирок эта олмаган, шу сабабли ушбу ўйинда Лев расмий ўйинларда жамоа сафидаги ўзининг дебютини амалга оширган. Заҳирадан майдонга тушган Яшин мавсумолди ўйинида амалга оширган хатосига ўхшаш хатоликни амалга оширган ва бу хато рақиб жамоа футболчиси Николай Паршиннинг голига олиб келган. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланган[1]. Шунга қарамай яшин Тбиллисининг Динамо жамоасига қарши кейинги ўйинда ҳам асосий таркибдан жой олган. Дарвозабоннинг яхши ўйини туфайли жамоа биринчи бўлимдаёқ ҳисобни 4:1 кўринишига келдирган, лекин иккинчи бўлимда Яшин рақиблардан учта гол ўтказиб юборган. Ушбу голларнинг бири Яшиннинг тўпга чиқишдаги хатоси туфайли юзага келган пеналти оқибатида эди[1]. Динамо ушбу ўйинда 5:4 ҳисобида гаълаба қозонган. Яшинни асосий таркибда майдонга туширган жамоанинг мураббийи Виктор Дубинин ушбу ўйиндан сўнг Яшиннинг ёрдамидан воз кечган. Яшин кейинги мавсум жамоа сафида умуман ўйнамаган[6].

Асосий жамоадаги муваффақияциз чиқишларидан сўнг Аркадий Чернишов Лев Яшинга СССРда машҳурликка эришаётган янги спорт тури – хоккейда ўзини синаб кўришини таклиф қилган[1]. Ўша пайтда Чернишов Динамонинг хоккей жамоаси мураббийи эди[6]. Ўша даврларда кўпгина спортчилар турли-хил спорт турлари билан шуғулланган[1]. Яшинга дастлаб ҳужумчи сифатида ўйнашни таклиф қилишган, лекин у хоккейда ҳам дарвозабон сифатида қатнашишни афзал кўрган. Лекин кейинчалик хоккей бўйича миллий терма жамоа сафига кириш имконияти бўлишига қарамай Лев Яшин бутун эътиборини футболга қаратишга қарор қилган[1][6].

Хоккей ўйнаш давомида Яшин Динамо футбол жамоасининг иккинчи таркибида ўйнашда давом этган[1]. Жамоа машғулотларида Лев Яшин меҳнацеварлиги ва ўйинларда иштирок этиш иштиёқи билан ажралиб турган[6]. Динамо жамоасига тасодифий ҳолда келиб қолганига қарамай Лев Яшин муваффақияциз ўйинлардан сўнг жамоадан кетмаган. Ўзининг китобида дарвозабон Динамо сафида ўйнаган даврида бошқа жамоалардан ҳам кўплаб таклифлар тушганлиги ҳақида айтиб ўтган. Галединнинг ёзишича Лев Яшин Динамонинг совет футболида эгаллаб турган юқори мавқеи туфайли жамоадан кетмаган: бундан ташқари жамоа таркибида 1945-йилда Буюк Британия турнесида қатнашган кўплаб ўйинчилар ҳам бўлган[1]. Иккинчи жамоа таркибида Лев Яшин ҳимоячиларнинг даражаси пастлиги туфайли тўп билан кўп муамола қилиши ва жамоадошларига ёрдам бериши керак бўлган, шу туфайли у жамоа таркибида жуда муваффиқайтли қатнашган. Ўша даврда Лев Яшин ўндан ортиқ пеналтиларни қайтаришга муваффақа бўлган, аммо фаолиятининг кейинги қисмида пеналтиларни қайтаришда унчалик муваффақиятга эришмаган[1]. Асосий жамоа мураббийи Михаил Семичастний Лев Яшиннинг ўйинидан қониққани ва унга яна бир имконият бергани боис Лев хоккейни ташлаб бор этиборини футболга қаратишга қарор қилган. Узоқ йиллик танаффусдан сўнг, 1953-йил 2-майда Лев Яшин Динамо таркибида яна ўйнашни бошлаган[1]. 1953-йилнинг ёзидан бошлаб Лев Яшин Динамонинг асосий дарвозабонига айланган. 1953-йилги СССР чемпионатида Динамо турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаган. Жамоа СССР кубоги финалига чиқган ва минимал ҳисобда ғалаба қозонган. Лев эса ўйин давомида жароҳат олган ва заҳирага олинган. Ушбу кубок Лев учун фаолияти давомидаги дастлабкиси бўлган[1]. Ўша йили Лев Яшин СССР чемпионатида мавсумнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатидан жой олган[8].

Асосий таркибдаги ўрни, терма жамоага жалб қилиниши ва Олимпиада ўйинларидаги иштироки

Мавсум якунига кўра жамоага Михаил Якушин бош мураббий сифатида қайтган. Мураббий учун дарвозадан чиқишдаги ўйинларида агрессив ўйин услубига эга бўлган Лев Яшин Якушиннинг ўз таъбири билан айтганда орзусидаги дарвозабон эди[1]. Лекин кўп ҳолларда Яшиннинг дарвозадан чиқиб ўйнаши оқибатида Динамонинг бўш дарвозасига кўплаб голлар урилган ва томошабинлар томонидан Яшин кўплаб танқидларга учраган, лекин бош мураббий Якушин Яшинни доимо ҳимоя қилиб келган[1]. 1954-йилги мавсум Лев Яшиннинг футболчилик фаолиятидаги энг яхши мавсумларидан бири бўлган. Якушин жамоа машғулотлари жараёнига ўзгаришлар амалга оширган. Асосий ўзгаришлардан бири Лев Яшин машғулотлар давомида дарвозадан ташқари бошқа позицияларда ҳам ўйнаган. Квадрат ўйин давомида дарвозабон прессинг вақтида хатоларсиз ўйнаш ва пас бериш кўникмасини ўзлаштирган. Кейинчалик Якушин Лев Яшиннинг дарвозадан ташқари бошқа позицияларда ҳам ўйнагани унга 40 ёшгача футбол ўйнашига имкон берганини таъкидлаб ўтган[1]. 1954-йилги СССР чемпионатида Динамо биринчи ўринни эгаллаган. Ўша йили Лев Яшин чет эл – Австрия, Франсия ва Швейсария майдонларида ҳам ўйнаган. Европалик муҳлислар дарвозабонни илиқлик билан кутиб олган. Мавсум якунига кўра Лев Яшинга СССР спорт устаси унвони берилган[9].

1954-йилда Лев Яшин терма жамоа сафида ҳам дебют қилган. Яшин терма жамоа сафида ўзининг илк ўйинларини Болгария ва Полша терма жамоаларига қарши ўтказган, аммо ушбу ўйинлар расмий бўлмаганлиги учун кейинчалик Яшиннинг терма жамоа сафидаги ўйинларига қўшилмаган. 1954-йил 8-сентабрда Лев Иванович терма жамоа сафидаги дастлабки расмий ўйинини ўтказади. Ушбу ўртоқлик ўйинида СССР Швеция терма жамоаси билан ўйнаган. 26-сентабр санасида у 1954-йилги жаҳон чемпионати финалистлари бўлган Венгрия миллий футбол терма жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Ўйин давомида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турган Лев Яшин ўйиннинг сўнгги дақиқаларида рақиб футболчиси Сáндор Коcсисдан гол ўтказиб юборган ва ушбу ўйин 1:1 ҳисобидаги дурранг билан якунланган. Сáндор Коcсис билан биргаликда Лев Яшин учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган[1][6]. Терма жамоа сафида иштирок этишни бошлаганида Лев Яшинга 24 ёш эди. Бу эса ўша давр учун жуда кеч ҳисобланган[5].

Jerseys of Platini, Yashin & Kahn
"Сан-Сиро"даги Мичел Платини, Лев Яшин ва Оливер Кан футболкалари

1955-йил давомида дарвозабон ўтган мавсумдаги хатоларсиз ўйинларини давом эттирган, лекин Москванинг Спартак жамоасига қарши бўлиб ўтган 17-июндаги учрашувда жамоасининг 1:4 ҳисобидаги ўйинида жамоасига ёрдам бера олмаган. Мавсум давомида Яшин бир неча италян жамоалари – АC Милан ва АCФ Фиорентина жамоалари билан ўтказилган ўртоқлик учрашувларида ҳам қатнашган[1]. 1955-йил 25-сентабрда СССР терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпионлари бўлган Германия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказган. Фритз Wалтер ва Ҳанс Счäфердан ўтказиб юборилган голларга қарамай СССР 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган[1]. 25-сентабр куни яна бир ўртоқлик учрашуви ташкилланиб, унда СССР Венгрия терма жамоаси билан ўйнаган. Лев Яшин бошига берилган зарбадан кейин ҳушини йўқотган бўлишига қарамай ўйинни давом эттирган. Ушбу учрашув 1:1 ҳисобидаги дурранг билан якунланган. Венгрия терма жамоасида ягона голни пеналтидан ҳужумчи Ференc Пускáс амалга оширган[1]. Ўз навбатида 1955-йилги СССР чемпионатида яна Динамо жамоаси ғалаба қозонган. Лев Яшин мавсум давомида 22 ўйинда майдонга тушган ва бор-йўғи 16 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Мамлакат кубоги финалига ҳам чиққан, лекин ўша ўйинда 1:2 ҳисобида ССКА жамоасидан мағлубиятга учраган. Ўша ўйинда Лев Яшин рақиб футболчиси Владимир Агапов билан юз берган тўқнашув натижасида заҳирага олинган, учрашувни эса Евгений Байков давом эттирган[1].

1956-йилги мавсум Динамо учун омадсиз кечган. Чемпионатнинг дастлабки турларидан жамоа очко йўқотишни бошлаган ва натижада мавсум сўнггида ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказган Спартак ғалаба қозонган. Мавсумнинг 22 ўйинидан 19 тасида майдонга тушган Лев Яшин ўткан мавсумга қараганда кўпроқ гол ўтказиб юборган. 1956-йилда Лев Яшин Австралиядаги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган. Олимпиада ўйинларига тайёргарлик доирасида Лев Яшин Футбол бўйича СССР халқлари ёзги спартакиада ўйинларида Москва терма жамоаси таркибида иштирок этган. Лев Яшин турнирнинг 1/4 ва 1/2 финал ўйинларида майдонга тушган, турнирнинг 1/8 босқичи ва финал ўйинларида Борис Разинский дарвозада турган. Москва терма жамоаси ўша турнирда ғалаба қозонган[1]. Кузда Динамо жамоаси Туркиянинг Фенербаҳче жамоаси билан 2 та ўртоқлик учрашувлари ўтказган. Ҳар икки ўйинда Лев Яшин дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган[1]. 1956-йил 27-октабр санасида, СССР чемпионатининг якуний туридаги Локомотив билан бўлин ўтган учрашувда Лев Яшин ўз дарвозасида 7 та гол ўтказиб юборган. Ўша ўйинда жамоа 7:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. Ушбу натижа оммавий ахборот воситаларида дарвозабон томонидан сотилган ўйин сифатида талқин қилинган. Лекин совет спорти газетасига биноан Лев Яшин қўлидан келган ҳамма нарсани қилган ёмон натижа эса майдондаги ўйинларингнинг айби билан бўлгани таъкидлаб ўтилган. Ўша йили Динамо чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган[1].

СССР терма жамоасининг 1956-йилги олимпиада ўйинларидаги иштироки 1/8 финал босқичидан бошланган. Ўша даврда Олимпиада ўйинлари ФИФА томонидан ҳаваскорлар турнири сифатида эътироф этилган ва шу сабабли бошқа терма жамоаларнинг энг яхши ўйинчилари ушбу турнирда иштирок этишмаган. СССР терма жамоаси эса ўзининг асосий таркибини ҳаваскорлар сифатида рўйхатдан ўтказиш имкониятига эга бўлган. Шунингдек кўплаб сабабларга кўра турнирдаги иштирокдан 5 жамоа бош тортган, шу сабабли мусобақада иштирок этадиган жамоалар сони 16 тадан 11 тага қисқарган. СССР жамоасига мусобақа финалигача етиб борган ва финалда Югославия терма жамоаси устида ғалаба қозонган[1]. 1956-йил декабрида Лев Яшин Франcе Фоотбалл томонидан топшириладиган Олтин тўп мукофотига номзодлар рўйхатига киритилган. Овоз бериш натижаларига кўра Лев Яшин 5-ўринни эгаллаган. 1-ўринни эса англиялик футболчи Стенли Метюз қўлга киритган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 1,17 1,18 1,19 1,20 1,21 1,22 1,23 1,24 1,25 1,26 1,27 1,28 1,29 1,30 1,31 1,32 1,33 1,34 1,35 1,36 Галедин 2018.
  2. ↑ "Яшин Лев Иванович" ЎзМЕ. Я-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. ↑ Никита Коновалов. „Как Льву Яшину едва не уничтожили карьеру. Роковому матчу СССР с Чили — 58 лет“. // Спорт-Экспресс (2020-йил 10-июн). 2022-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-январ.
  4. ↑ „Голден Плаерс таке cентре стаге“ (эн) (деадлинк). // УЭФА (2003-йил 29-ноябр). 2004-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ 5,0 5,1 Шульце-Мармелинг 2020.
  6. ↑ 6,00 6,01 6,02 6,03 6,04 6,05 6,06 6,07 6,08 6,09 6,10 Асаулов 2008.
  7. ↑ Венглинский, Ильинский 2005.
  8. ↑ „Летопись Акселя Вартаняна. 1953 год. Часть шестая“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-декабр.
  9. ↑ В Комитете по физкултуре и спорту // Совецкий спорт (газета). – 12 февраля 1955, № 19. – с. 2.

Ҳаволалар