Лаwренcе Клеин
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
КЛЕЙН (Клеин) Лоуренс Роберт (1920.14.9, Омаха, АҚШ) — америкалик иқтисодчи, эконометрика асосчиларидан бири. Оксфорд университети (Англия) қошидаги Статистика институти ходими (1954—58), Пенсилвания университети (АҚШ) иқтисодиёт профессор (1958-йилдан). К. яратган иқтисодий фаолиятнинг эконометрик моделлари АҚШ, Исроил, Мексика ва Япония иқтисодиётларининг ривожланиши истиқболларини аниқлашда қўлланган. К. иқтисодий назарияни амалий вазифаларга татбиқ қилишда катта муваффақиятларга эришди. Унинг асарлари бу соҳадаги ривожланишга йўналиш берди ва жаҳон бўйича моделлар яратишга таъсир кўрсатди. К.нинг катта ютуғи — умумий кейнсчилик моделини статистик шаклга келтирганлиги бўлди. Унинг йирик асарлари: "Кейнсчилик революсияси" (1947), "Эконометрика дарёлиги" (1953). Шунингдек, унинг бозор конюнктураси ўзгаришларини олдиндан аниқлашда қўлланиладиган эконометрик моделлари ҳам микроиқтисодиёт муаммоларини хал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Нобел мукофоти лауреати (1980).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |