Жонатҳан Ливингстон Сеагулл
| Асл номи | Жонатҳан Ливингстон Сеагулл: А Сторй |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Ричард Бач |
| Безовчи(лар) | Русселл Мунсон (оқ-қора фотосуратлар) |
| Тил | Инглизча |
| Жанр(лар)и | Маънавий, ўз-ўзига ёрдам, қисса |
| Нашр этилган санаси | 1970, 2014 |
| Нашриёт | Маcмиллан Публишерс[1] |
| Саҳифалар сони | 144 (тўлиқ нашри) |
| ИСБН | 978-1-4767-9331-3 |
| ОCЛC | 6158608 |
| 2014-йилги юмшоқ муқовали нашр | |
Жонатҳан Ливингстон Сеагулл (ўзбекча таржимаси: „Оқчарлоқ Жонатан Ливингстон“) — америкалик ёзувчи Ричард Бач қаламига мансуб қисса шаклидаги аллегорик масал. У Рассел Мансон олган оқ-қора фотосуратлар билан безатилган. Асарда парвоз сирларини ўрганишга, ўз-ўзини тафтиш қилишга, эркинлик ҳамда ўзликни англашга интилаётган оқчарлоқ ҳақида ҳикоя қилинади. У илк бор 1970-йилда деярли ҳеч қандай рекламасиз ва катта умидларсиз китоб ҳолида чоп этилган. 1972-йил охирига келиб эса унинг адади миллион нусхадан ошиб кетди ва китоб асосан оғиздан оғизга ўтган тавсиялар туфайли бесцеллерлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
2014-йилда китоб „Оқчарлоқ Жонатан Ливингстон: Тўлиқ нашр“ („Жонатҳан Ливингстон Сеагулл: Тҳе Cомплете Эдитион“) номи остида қайта чоп этилди ва унга 17 саҳифалик тўртинчи қисм ҳам киритилди.
Сюжети
Биринчи қисм
Оқчарлоқ Жонатан Ливингстон мустақил фикрловчи қуш бўлиб, ҳаётда ҳеч қандай олий мақсади бўлмаган оқчарлоқлар тўдасининг арзимас емиш ва шунчаки кун кўриш йўлидаги кундалик жанжалларидан безиб кетади. Тенгдошларидан фарқли ўлароқ, уни парвознинг барча турларига бўлган чексиз иштиёқ қамраб олган эди. У тобора тезроқ учишга эришиш йўлида ҳавода турли тажрибалар ўтказар, ўз танаси ва атроф-муҳит табиатини чуқурроқ ўрганар экан, руҳан юксалар эди. Охир-оқибат, Тўда қоидаларига бўйсунмаслиги оқибатида уни „Қувғинди“ тамғаси билан расман сафдан ҳайдаб чиқаришади. Шунга қарамай, Жонатан тушкунликка тушмай, парвоз борасида янада юксак марраларни забт этиш учун изланишда давом этади ва кўп ҳолларда муваффақиятга эришади. У узоқ ва бахтли ҳаёт кечиради. Унга ёлғизлик эмас, балки Тўдадаги бошқа қушлар у каби парвознинг чинакам завқи ва шукуҳини ҳеч қачон ҳис қила олмаслиги қайғу бағишларди, холос. Кексалик чоғида Жонатан ўзи каби қобилиятга эга бўлган иккита нурли, порлоқ оқчарлоқни учратади. Улар Жонатанга кўп нарсани ўрганганини, энди эса янада юксакроққа кўтарилиши учун уни уйга олиб кетишга келганликларини тушунтиришади.
Иккинчи қисм
Жонатан ўзига ўхшаган барча оқчарлоқлар ақл бовар қилмас манёврлар ва тезликларни машқ қилишдан завқланадиган ҳамда ўзи жаннат деб ўйлаган бир воқеликка ўтади. Унинг мураббийи Салливан бундай юксак ҳаёт даражасига саноқли оқчарлоқларгина эришиши, қолган кўпчилик эса бир хил оламда қайта-қайта яшаверишини тушунтиради. Жамоанинг кекса оқчарлоғи Чианг бу воқелик жаннат эмаслиги, жаннат бу муайян замон ёки макондан ташқаридаги қобилият бўлмиш мукаммалликка эришишнинг ўзи эканини тан олади. Тўсатдан Чианг ғойиб бўлади ва бир лаҳзадан сўнг яна пайдо бўлиб, мукаммал тезликка эришганини намойиш этади. Жонатан Чиангдан ўз маҳоратини ўргатишни илтимос қилганда, Чианг ҳақиқий парвоз сири ўз табиатинг барча замон ва маконда мавжудлигини англашда эканини тушунтиради. Жон Чиангнинг таълимотига муваффақиятли амал қила бошлайди. Бир куни Чианг аста-секин кўзни қамаштирадиган нурли мавжудотга айланади ва бутунлай ғойиб бўлишидан олдин Жонатанга сўнгги маслаҳатини беради: „муҳаббат устида ишлашда давом эт“. Жонатан Чиангнинг сўзлари ҳақида ўйга толади ва Салливан билан суҳбатлашиб, ўз сайёрасига қайтишга ҳамда ўрганган барча нарсаларини ўзининг дастлабки Тўдасига ўргатишга қарор қилади. У ерга қайтгач, яқинда Тўда томонидан „Қувғин“ қилингани учун ғазаб отига минган, ўзи каби парвоз ишқибози бўлган оқчарлоқ Флетчер Линдни учратади. Жонатан Флетчерни ўзининг биринчи шогирди сифатида қабул қилади.
Манбалар
- ↑ Гримес, Wиллиам „Элеанор Фриэде, 87, Ис Деад; Эдитед 1970 Фабле 'Сеагулл'“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2008-йил 25-июл). 2018-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-феврал.