Жалула жанги
| Жалула жанги | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусулмонларнинг Сосонийлар империясига босқини | |||||||||
| |||||||||
| Қўмондонлар | |||||||||
| Сосонийлар империяси | Рошидун халифалиги | ||||||||
| Кучлар | |||||||||
| 20,000 | 12,000 | ||||||||
Жалула жанги Сосонийлар империяси ва Рошидун халифалиги қўшинлари ўртасида Ктесифон қамалидан сўнг кўп ўтмай бўлиб ўтган.
Ктесифон қўлга киритилгандан сўнг, бир нечта бўлинмалар ғарб томонга, Византия империяси чегарасидаги Қарқисия ва Ҳит қалъаларини эгаллаш учун юборилди. Шу билан бирга, Ктесифоннинг шимоли-шарқида жойлашган Жалула, шунингдек, Дажла дарёсининг шимолий қисмидаги Тикрит ва Мосулда Сосонийларнинг кучли қўшинлари фаол эди. Энг катта таҳдид Жалулада тўпланиб турган форсларнинг катта қўшини эди. Ктесифондан чекингач, форс қўшинлари Ктесифоннинг шимоли-шарқидаги Жалула шаҳрида тўпланди, бу жой стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у ердан Ироқ, Хуросон ва Озарбайжонга олиб борувчи йўл бор эди. Жалуладаги форс қўшинларига саркарда Миҳрон бошчилик қилган. Унинг ўринбосари саркарда Фаррухзод Қодисия жангида форс қўшинларига бошчилик қилган машҳур саркарда Ростам Фаррохзоднинг укаси эди. Халифа Умарнинг кўрсатмаси бўйича Саъд ибн Абу Ваққос бўлаётган барча воқеалар ҳақида халифага ҳисобот берди. Умар биринчи навбатда Жалула масаласини ҳал қилишга қарор қилди. Унинг режаси шимолдаги йўлларни очиб, ундан кейингина Тикрит ва Мосулга қарши қатъий ҳаракат қилиш эди. Умар Жалула юришига бош қўмондон этиб Ҳошим ибн Утбани тайинлади. 637-йилнинг апрелида Ҳошим Ктесифондан 12,000 қўшин билан ҳаракатга ўтди ва Жалула жангида форсларни мағлуб этганидан сўнг, етти ой давомида шаҳарни қамал қилди. Шундан сўнг, ниҳоят, жизя солиғи тўлаш эвазига шаҳар таслим этилди[2].
Манбалар
- ↑ Парванеҳ Поушариати, Деcлине анд фалл оф тҳе Сасаниан Эмпире, И. Б. Таурус, Лондрес эт Неw Ёрк, 2011 ИСБН 9781845116453, с. 469.
- ↑ Тҳе Муслим Cонқуэст оф Персиа Бй А. И. Акрам.