Имжин уруши
Ли сулоласининг ташқи сиёсати - Хитойнинг Мин сулоласи, Япония ва манжурлар билан бўлган. Гарчи, расмий Хитой билан муносабатлар вассаллик кўринишига эга бўлган бўлса-да, Хитой ички ишларига аралашмаган. Икки мамлакат доимий равишда ўзларининг дўстона ва расман мустақил муносабатлари тарзида элчилар ва совға-саломлар алмашиб туришган. ХВИ аср давомида Чосон ҳудудига доимий равишда чжурчженлар ва япон қароқчилари ҳужум қилиб турганлар, лекин улар ҳар сафар кескин қаршиликларга учраганлар. ХВИ асрнинг 80 йиллари охирларида бўлиниб кетган Япония Тоётоми Хидеёси томонидан бирлаштирилгандан сўнг, у ўз олдига Хитойни босиб олишни мақсад қилиб қўйган. Хидеёси катта армия йиғиб, Чосон ҳукуматига Хитойдаги Мин сулоласи билан бўладиган жанг учун аскарларини Чосон ҳудудидан ўтказишни ва корейсларни бўлажак жангда ёрдам беришини сўраб мурожаат қилган. Сеул эса, ўз навбатида, бу таклифни рад этган ва Хитойга Япониянинг режалари ҳақида хабар берган. 1592 йилнинг майида японлар 200 минг қўшини билан Кореяга бостириб кирган ва Имжин уруши (1592-1598) бошланган. Гарчи, урушгача кўплаб давлат арбоблари армияни тиклаш тўғрисида таъкидлашларига қарамай, Корея урушга тайёр эмас эди.
Япон қўшинларининг биринчи гуруҳи 2 майда Кореянинг жанубига туширилди. Японларда ўқотар қуроллар бўлган. Шу боис тез орада Пусан шаҳри қўлга киритилди Жиддий қаршиликка учрамаган японлар Сеулга томон ҳаракатланишган. Бу даврда Сеул Мин сулоласига ёрдам сўраб мурожаат қилган. 9 июнда эса ван Сонжо сарой аъёнлари билан пойтахтни ташлаб кетган. Кесон шаҳрига келган ҳукмдор ва унинг аъёнларини азабланган оломон тошлар ва балчиқли кесаклар билан қарши олган. 12 июнда япон қўшинлари жангсиз Сеулга ҳам кириб келган. Тез орада Кесон шаҳри ҳам босиб олинган, 22 июлда эса Пхенян эгалланган. Ван ўзининг яқин одамлари билан чегарадаги кичик шаҳарча бўлган яширинган. Сарой аъёнларининг қочиб кетиши ва корейс армиясининг мағлубиятига қарамай, японлар томонидан босиб олинган ҳудудларда ҳукумат қўшинИари қаршилик ҳаракатларини давом эттирган. Қолаверса, барча вилоятларда "Ийбён" ("Адолат армияси") номли халқ ҳаракатлари юзага келган.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |