Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Ҳускй

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Husky (1)
Ҳаски [1]
Wa husky4
Хаскилардан иборат чана тортиш жамоаси
Хаски
Ҳаски ко'чада сайрга чиққан.

Ҳускй (талаффузи: Ҳаски) - бу асосан, Шимолий ҳудудларда етиштириладиган ва итлар жамоасини тез етаклай олиш қобилиятига эга бўлган чана итларининг бир неча зотлари аталадиган умумий номидир.[1]. Ҳаскилар энг тезкор итлар зотининг чатишмасидир . Аляска Маламути деб аталувчи ҳаскилар зоти, аксинча, энг йирик ва энг бақувват ва ақлли, чана тортувчи ит бўлиб, оғирроқ юкларни тортиш учун боқилади. Маҳсулотлар ва одамларни итлар қўшилган чаналарда етказиб бериш кўп жиҳатдан тарихга айланган бўлса-да, сўнгги йилларда қорли ҳудудлардаги кўплаб компаниялар сайёҳларга итлар тортадиган чаналарда сайр қилишни таклиф этмоқдалар[2]. Ҳаскилар эндиликда уй ҳайвонлари сифатида ҳам боқилади[3].

Этимология

Дастлаб Эскимослар(ёки Инуитлар) Ҳаски номи билан аталган бўлиб, аслида Ҳаски сўзи Ҳаскимос(Эскимос)нинг қисқартмаси. Эскимос - инглиз савдо кемалари денгизчила[4]. Ҳаски сўзининг итларга нисбатан қўлланилиши эса биринчи марта 1852-йилда Инуитлар томонидан боқилган итлар учун қайд этилган.

Келиб чиқиши

Ҳаски итлари генетикаси кулранг бўри билан чатишганлиги сабабли деярли бутунлай мос келади. Бироқ, баъзи Арктика Ҳаскилари генетикаси ҳозирда йўқ бўлиб кетган Шимолий Осиё Таймир бўриси билан ҳам чатишганлигини кўрсатади : Сибир зоти, камроқ даражада Шарпей зоти, Финландия Шпицлари ва Гренландия зоти (бу ҳам тарихан Арктикадаги одамлар популяцияси билан боғлиқ). Ҳаскининг аждодлари Сибир ҳаскилари бўлиб, улар ягона зот кўринишида Чукоткада етиштирилган ва Шимолий Америкага олиб келинган. Бу ерда улар чана итларининг маҳаллий зоти билан чатиштирдилар ва янги зотни шакллантирдилар. Гренландия зоти чатишмаси жадвали 3,5% умумий материалнинг оптимал вариантини кўрсатади; аммо, аждодлар нисбати 1,4% дан 27,3% гача бўлган, бу маълумотларга мос келади ва Таймир бўриси билан ҳамда Шарпей, Шпиц, Сибир, Ҳаскилари каби кенг тарқалган зотлар аждодлари билан чатишганлигини кўрсатади.

Бундай интрогрессия юқори кенгликларда яшовчи биринчи итларни янги ва қийин муҳитларга мослашиш учун фойдали бўлган фенотипик ўзгаришлар билан таъминлаши мумкин, бу эса Ҳуски ривожланишига катта ҳисса қўшади. Бу шунингдек, ҳозирги зотларнинг аждодлари бир нечта минтақалардан келганлигини кўрсатади[5].

Хусусиятлари

Ҳаскилар бақувват спорт итларидир. Улар одатда кулранг, қора, мис қизил ёки оқ бўлиши мумкин бўлган қалин икки қаватли юнгга эга[6]. Бундай жун совуқ ҳавода гипотермиядан (тана ҳароратининг кескин пасайиши) ҳимоя қилади ва бу уларнинг совуққа чидамлилигини оширади. Ҳаскиларнинг кўзлари одатда очиқ кўк рангга эга, аммо улар жигарранг, кўк, сариқ ёки гетерохром рангда ҳам бўлиши мумкин. Ҳаскилар бошқа зотларга қараганда увеитга(увеит - кўзнинг рангли қисми яллиғланиши) кўпроқ мойил[7].

Ҳаскиларнинг вазни ва бўйи зот турига боғлиқ, лекин ўртача бўйи 50-60 см га этади, вазни эса 20-35 кг[8].

Зотлари

Husky lying on the ground
Ҳаски дам олмоқда

Ҳаскилар Арктиканинг туб аҳолиси томонидан етиштирилган[9].

Замонавий даврда бу зотларнинг намуналари саралаб олинган ва турли уй ҳайвонлари кинология клубларида замонавий тозақонли зотлар сифатида рўйхатга олинган. Жумладан, Сибир Ҳаски ва Лабрадор Ҳаски . Сахалин Ҳаски - япон шпици ва Акита Ину билан боғлиқ бўлган япон чана итлари ҳам зотдор турлар қаторига киради.

Аляска Ҳаскиси - Аляскада (Сибир ва Арктиканинг бошқа ҳудудларида эмас) пайдо бўлган чана итларининг бир тури. Маккензи дарёси Ҳаскиси эса Аляска ва Канаданинг Арктика ва субарктик минтақаларида етиштирилган турли хил итлар популяцияларига тегишли кичик типдир.

Ҳаскиларнинг бошқа турлари орасида Гренландия ити, Самоед ҳам мавжуд.

Алтернатив фаолият

Ҳаскиларни уй ҳайвони сифатида боқувчи кўпгина инсонлар чана тортиш учун мос келмайдиган уй шароитида бўлганликлари туфайли ит учун яхши ва эгаси учун ёқимли машғулотлар ўйлаб топишди.

  • Скижоринг — ёки чанғида учиш спортининг йўналишлардан бири бўлиб, чанғи пойгачиси бир ёки бир нечта итлар билан бирга чанғи масофаси бўйлаб эркин услубда ҳаракатланади.
  • Ит билан сайр қилиш - ўрмон йўлларига яқинроқ яшайдиган эгалари учун қулайдир. Ит эгалари ўз уй ҳайвонлари билан чўл бўйлаб, сўқмоқ бўйлаб саёҳат қилади. Ушбу фаолият эгаси ва итга кучли тортишиш ҳисси ишлатмасдан машқ қилиш имконини беради. Баъзи компаниялар итлар учун лагер жиҳозларини ишлаб чиқарадилар, уларда эгалар ўз жиҳозларини, жумладан, сув, озиқ-овқат ва пиёлаларни олиб юришлари мумкин.
  • Картинг - бу итларга чана торттиришининг шаҳарга мослаштирилган усули. Бу ерда ит, мол ёки одамни ўз ичига олган аравани торттириш мумкин. Ушбу араваларни сотиб олишингиз ёки ўзингиз шундай араваларни ясашингиз мумкин.
  • Байк-жоринг - чана спортининг бир тури бўлиб, унда итлар жамоаси велосипедга боғланади. Велосипедчини ҳам тортиб олиш учун ит ёки итлар гуруҳи ип билан бириктирилиши мумкин.
  • Каникросс - чанада учиш машғулоти бўлиб, унда ит югураётган спортчини тортади[1] Итни спортчи билан боғлайдиган шнур спортчининг бел камарига боғланган бўлади. Машғулотлар билан шуғулланишни эндигина бошлаган итлар учун бу яхши машқ ҳисобланади, чунки унга минимал жиҳозлар талаб этилади.

Машғулотларнинг қулайлиги, уларнинг самарадорлигини ошириш ва пойганинг иккала иштирокчисига ҳам шикаст етказиш эҳтимолини камайтириш учун қуйидаги жиҳозлардан фойдаланилади:

  • Каникрос учун махсус камар, у кестириб, боғланган ва орқа томонга оғирлик ортиб кетишидан ҳимоя қилади; бир томондан, итнинг ҳаракатига тўсқинлик қилмайдиган, иккинчи томондан, ит спортчини йўлка бўйлаб тортиб олиши учун етарлича кучли бўлган миниш жабдуқлари;
  • Шнур - учида амортизаторли 2,5 метр узунликдаги махсус шнур, у карабиналар ёрдамида югурувчининг камарини ва итнинг жабдуқларини боғлайди. Ҳар қандай спортда бўлгани каби, каникроссда ҳам машғулот жараёни юкларни босқичма-босқич ошириб бориш ва югуриш ва интизом машғулотларини моҳирона алмаштириш билан тизимли машқларга асосланади[4].

Ҳаскилар машҳур маданиятда

Учта ит кечаси ибораси, яъни жуда совуқ бўлганида, исиниш учун ётоқда учта ит керак бўлганда, Сибир ҳаскиларини сақлаган Сибирдан келган Чукчидан келиб чиққан.

Ҳаскилар АҚШдаги бир қанча олий таълим муассасаларининг маскотлари, жумладан Ҳюстондаги Баптист университети, Вашингтон университети, Коннектикут университети, Пенсилваниянинг Блоомсбург университети, Шимолий- Шарқий университет, Мичиган технологик университети, Шимолий Иллинойс университети[10], Сент-Cлоуд Давлат университети[11]. Жанубий Мейн университети[12] ва Висконсин-Марафон университети[13]. Улар, шунингдек, Сент-Мери университети (Галифакс)[14], Жорж Браун коллежи (Торонто)[15] ва Канададаги Саскачеван университетининг маскотларидир[16].

Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Иттифоқчиларнинг 1943-йилда Сицилияга бостириб кириши " Ҳаски операцияси " деб номланди[17].

Ҳаскилар бир нечта кинофилмларда, хусусан, чана контекстида пайдо бўлган, жумладан " Балто ", "Темир ирода", " Қорли итлар " ва " Оқ асирлик "[18].

Бўрилар акс эттирилган " Оқшом " достони ва биринчи мавсумида асосан Даҳшатли бўрилар иштирок этган "Тахтлар ўйини" телекўрсатуви Ҳаски зотларининг машҳурлигини оширишга сабаб бўлган; аммо, ҳайвонларни хайрия ташкилотлари, шунингдек, уларнинг табиати туфайли Ҳаски зотли итлардан воз кечиш сони ҳам кўпайган[19][20][21].

" Шимолга ” телесериалида “Дифенбейкер” лақабли ярим ҳаски/ярим бўри бош қаҳрамоннинг уй ҳайвони бўлган.

"ОТТА оркестри" гуруҳининг композицияларидан бири "Ҳаски" деб аталади[22] .

Эслатмалар


Манбалар

  1. ↑ Счултз, Жефф. Догс оф тҳе Идитарод. Сеаттле: Андоза:Нп3, 2003 — 41-бет. ИСБН 1-57061-292-7. 
  2. ↑ „Ҳоw След Догс Wорк“. Қаралди: 2015-йил 3-июн.
  3. ↑ „Лессонс фром а след дог массаcре“. сфгате (2011-йил 18-феврал). Қаралди: 2015-йил 3-июн.
  4. ↑ Диcтионарй оф Неwфоундланд Энглиш, бй Георге Морлей Сторй, W. Ж. Кирwин, Жоҳн Давид Аллисон Wиддоwсон, пг 263, Университй оф Торонто Пресс 2004, ИСБН 0-8020-6819-7
  5. ↑ {{{заглавие}}}.
  6. ↑ „ҳускй фаcц, информатион, пиcтурес | Энcйcлопедиа.cом артиcлес абоут ҳускй“ (эн). www.энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 2018-йил 24-январ.
  7. ↑ „УC Давис Счоол оф Ветеринарй Медиcине“ (эн). www.ветмед.уcдавис.эду. 2012-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-январ.
  8. ↑ „Сайт о породе Хаски“. 2021-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-ноябр.
  9. ↑ Литтле Wолф, Степҳаниэ „А Деэпер Ҳисторй оф тҳе Оригинс оф Тҳе Аласкан Ҳускй“. 2018-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-июн.
  10. ↑ Арнолд, Брандй „УС Cоллегес & Университиэс wитҳ Догс фор Масcоц“. Тҳе Догинтон Пост. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  11. ↑ „Ҳускй Атҳлетиcс анд Реcреатион“. Ст. Cлоуд Стате Университй. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  12. ↑ „Cампус Лифе“. Университй оф Соутҳерн Маине. 2014-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  13. ↑ „УWМC унвеилс неw Ҳускй масcот“. Университй оф Wисcонсин - Маратҳон Cоунтй. 2014-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  14. ↑ „Саинт Марй'с Тҳис Wеэк“. Саинт Марй'с Университй. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  15. ↑ „Георге Броwн Атҳлетиcс“. Георге Броwн Cоллеге. 2018-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  16. ↑ Давис, Тим „Wеэк 14 - Ҳускиэ Атҳлетиcс Топ 100 Моменц“. Индепендент Спорц Неwс. 2014-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  17. ↑ „Оператион ҳускй: Сиcилй - 9/10 Жулй 1943“. Cомбинед Оператионс Cомманд. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  18. ↑ „Ҳускиэс он Филм“. Алл Абоут Ҳускиэс. 2014-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  19. ↑ О'Бриэн, Лиам „Гаме оф Тҳронес инспиред Ҳускиэ cразе гоэс cолд ас оwнерс гиве уп он догс“. Тҳе Индепендент. Тҳе Индепендент. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  20. ↑ „Пет ‘фашион виcтимс’ он тҳе рисе, wарнс Блуэ Cросс“. Блуэ Cросс. 2014-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  21. ↑ „Ҳоw Гаме оф Тҳронес Инфлуэнcес Бреэд Трендс“. Пет360. 2017-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июл.
  22. ↑ ОТТА орчестра. «Ҳускй» ЁуТубеда