Ҳавла ал-Ҳанафия
Ҳаwла бинти Жаъфар ал-Ҳанафия خولة بنت جعفر الحنفية | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | |
| Бақи’ қабристони, Мадина | |
| Турмуш ўртоқ(лар)и | Али (м. ликелй 632) |
| Фарзандлари | Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия |
| Ота-онаси |
|
| Танилган соҳаси | Алининг рафиқаси |
| Қариндошлар | Бану Ҳанифа (уруғ) |
Ҳавла бинти Жаъфар ал-Ҳанафийя (арабча: خولة بنت جعفر الحنفية), Умму Муҳаммад (арабча: أُمّ مُحَمَّد) номи билан ҳам танилган. Тўртинчи халифа, имом Али ибн Абу Толибнинг хотинларидан бири.
Ҳаёти
Ҳавла бинти Жаъфар ўз қабиласи Бану Ҳанифа шарафига ал-Ҳанафия номини олган ва шу ном билан машҳур бўлган. Абу Бакр халифа бўлганидан кейин Ямома аҳли закот (диний солиқ) тўлашдан бош тортди. Кучли қўшин тузиб, ўз қабиласидан бўлган ва ўзини пайғамбар дея эълон қилган Мусайламага эргашдилар. Мусулмонлар саркардаси Холид ибн Валид қўшинларига қарши токи мағлуб бўлгунларига қадар кураш олиб бордилар. Ушбу жангда мағлубиятга учраган, Бану Ҳанифа қабиласидан бўлган мусулмонларга қарши курашган ёки уларга қарши кучларга ёрдам берганларнинг бир қисми қул қилинди.
Кейинроқ Али Ҳавла бинти Жаъфарни фидя қилиб, озод қилган ва хотини Фотиманинг вафотидан кейин унга уйланган. Ҳавла Алидан Муҳаммад ибн ал-Ҳанафийя исми ўғлини дунёга келтирган[1][2].
Авлодлари
Манбалар
- ↑ Шорт Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳет анд Ҳис Тен Cомпанионс wҳо Wере Гивен тҳе Тидингс оф Парадисе, 2004. ИСБН 9789960899121.
- ↑ Ҳисторй оф тҳе Пропҳец анд Кингс.