Гуй Бургесс
| Гуй Бургесс | |
|---|---|
|
Пҳото портраит, бефоре 1951 | |
| Таваллуди |
16-апрел 1911-йил Девонпорт, Девон, Англия |
| Вафоти |
30-август 1963-йил (52 ёшда) Москва |
| Таълими | Тринитй коллежи, Кембриж |
Гай Френсис де Монси Бургесс (1911-йил 16-апрел - 1963-йил 30-август) Британия дипломати ва совет қўшалоқ агенти. 1930-йилларнинг ўрталаридан Совуқ урушнинг дастлабки йилларигача фаолият олиб борган[1]. Кембриж бешлигининг жосуслик гуруҳи аъзоси бўлган. У 1951-йилда ўзининг жосус ҳамкасби Доналд Маcлеан билан Совет Иттифоқига қочиб кетган ва бу Англия-Америка Қўшма Штатлари разведка ҳамкорлиги муносабатлари бузилишига олиб келган. Натижада Британиянинг ташқи ва дипломатик хизматлари узоқ вақт фаолият юритмай қолган.
Бургесс инглиз оиласида туғилган. Этон коллежида, Дартмоутҳдаги Қироллик денгиз коллежида ва Кембриждаги Тринитй коллежида ўқиган[2]. У Кембрижда чап қанот партиясига аъзо бўлган ва Британия Коммунистик партиясига қўшилди. 1935-йилда бўлажак икки томонлама агент Ҳаролд Ким Фҳилбйнинг тавсияси бўйича Совет разведкасига жосус сифатида ёлланган. Кембрижни тарк этгач, Бургесс ББCда продюсер сифатида ишлаган ва 1944-йилда Ташқи ишлар вазирлигига қўшилган.
Бургесс Ташқи ишлар вазирлигида Ҳеcтор МcНеилнинг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Эрнест Бевиннинг расмий котиб сифатида ишлаган. Бу пост 1945-йилдан кейинги критик даврда Буюк Британиянинг ташкилот тузилмалари бўйича ишончли маълумотларга эришишга имкон берган. 1950-йилда у Вашингтондаги Британия элчихонаси котиби этиб сайланган.
Бургесснинг қаерда эканлиги 1956-йилгача Ғарбда номаълум бўлган. У Маклин билан Москвадаги қисқа матбуот анжуманида қатнашиб, мақсади Совет-Ғарб муносабатларини яхшилаш бўлганини айтган. Ҳеч қачон Совет Иттифоқини тарк этмаслигини билдирган. Унинг уйига британиялик дўстлари ва журналистлар тез-тез ташриф буюришган. У моддий жиҳатдан яхши таъминлангани билан соғлиғи ёмонлашгани сабабли 1963-йилда вафот этган. Унинг қочқинда махфий юриши Советлар учун тақдим этилган ҳар қандай разведка маълумотларидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлган. Бургесснинг тез-тез экранга ва саҳна кўринишларига олиб чиқилганилган. 1981-йилда Жулиан Митчеллнинг Анотҳер Cоунтрй песасида унинг ҳаёти акс эттирилган.
Бургесс Советларга Ташқи ишлар вазирлигининг Совуқ уруш ва мустамлакачилик тарафдори бўлган. У шу ташвиқот билан шуғулланувчи махфий қанот бўлган ахборотни ўрганиш бўлимида масъул бўлиб ишлаган. Бургесс ишга маст ҳолда келганликда айбланиб ишдан бўшатилган[3].
Манбалар
Манбалар
- ↑ "Бургесс, Гуй Франcис де Монcй (1911–1963), спй" (эн). Охфорд Диcтионарй оф Натионал Биограпҳй (онлине нашри). Охфорд Университй Пресс. 2004. дои:10.1093/реф:однб/37244. ҳттпс://www.охфордднб.cом/виэw/10.1093/реф:однб/9780198614128.001.0001/однб-9780198614128-э-37244.<!---> (Субсcриптион, Зиёсфера Либрарй аccесс ор УК публиc либрарй мембершип реқуиред.)
- ↑ „Ҳоw Cамбридге спй Гуй Бургесс чармед тҳе Обсервер'с ман ин Мосcоw“ (эн). Тҳе Гуардиан (2016-йил 28-май). Қаралди: 2021-йил 2-март.
- ↑ Леигҳ, Давид. „Деатҳ оф тҳе Департмент тҳат невер wас“. Тҳе Гуардиан (1978-йил 27-январ). Қаралди: 2021-йил 20-январ.