Гиампаоло Паззини
|
Паззини Интер Милан билан 2011-йилда | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Гиампаоло Паззини[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1984-йил 2-август | ||
| Таваллуд жойи | Песcиа, Италия | ||
| Бўйи | 1.80 м[2] | ||
| Амплуаси | ҳужумчи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| 1999—2003 | Аталанта | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2003—2005 | Аталанта | 51 | (12) |
| 2005—2009 | Фиорентина | 108 | (25) |
| 2009—2011 | Сампдориа | 75 | (36) |
| 2011—2012 | Интер Милан | 50 | (16) |
| 2012—2015 | Милан | 74 | (21) |
| 2015—2020 | Верона | 128 | (49) |
| 2018— | → Леванте (ижара) | 9 | (1) |
| Миллий терма жамоа | |||
| 1999—2002 |
Италиянинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси | 12 | (4) |
| 2002 |
Италиянинг 18 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси | 1 | (0) |
| 2002—2003 |
Италиянинг 19 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси | 9 | (6) |
| 2004—2007 |
Италиянинг 21 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси | 22 | (5) |
| 2009—2012 | Италия миллий футбол терма жамоаси | 25 | (4) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Гиампаоло Паззини (талаффузи: Джампаоло Пацини) (1984-йил 2-августда туғилган) — собиқ италиялик профессионал футболчи. Гиампаоло Паззини фаолияти давомида ҳужумчи сифатида ўйнаган.
Гиампаоло Паззини фаолиятининг кўп қисмини А Серияда „Аталанта“, „Фиорентина“, „Сампдориа“, „Интер“ ва "Милан " ва „Ҳеллас Верона“ клубларида ўтказди. Гиампаоло Паззини шунингдек, Б Сериянинг биринчи ва охирги ўринларидаги клубларида ҳам ўйнган. Гиампаоло Паззини айниқса, жарима майдончасида тўп билан муомала қилиши, ҳаводаги маҳорати ва боши билан гол уришдаги ажойиб қобилияти билан машҳур ҳисобланади[3][4].
Собиқ италиялик футболчи Гиампаоло Паззини фаолияти давомида жами 25 та ўйин ўтказди ва 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида ўз мамлакатини ҳимоя қилди.
Клублардаги ўйин фаолияти

Дастлабки фаолияти
Песcиада туғилган Гиампаоло Паззини ўз фаолиятини „Аталанта“ клубида бошлаган. Гиампаоло Паззини клуб сафида 2003-йилда профессионал дебют қилган ва тезда истиқболли йигит сифатида пайдо бўлган. Гиампаоло Паззини „Аталанта“ клуби сафида икки мавсум давомида жами 12 та гол урди (шундан 3 таси А Серия даражасида). Гиампаоло Паззини чап қанот ҳимоячиси позициясидан ҳужумчи позициясига ўтди.
Фиорентина
Гиампаоло Паззини „Фиорентина“ клубига 2005-йилнинг январида „Аталанта“ клубидан 6 миллион евро эвазига ўтган эди[5]. Биринчи мавсумда Гиампаоло Паззини тўртта ўйинда ўнта гол урди. Лекин клуб бош мураббийи Cезаре Пранделлининг жамоа таркибини шакллантириш режаларида Гиампаоло Паззинига бўш жой топилмади. Шунинг учун жамоа сафида асосий ҳужумчи сифатида Луcа Тони, иккинчи ҳужумчилар сифатида Гиампаоло Паззини ва Валери Божиновлар ҳаракат қилишди.
„Милан“ клубининг собиқ ҳужумчиси Алберто Гилардинонинг „Фиорентина“ клуби таркибига келиб қўшилиши билан бош мураббий Пранделли Адриан Муту ва Гилардинони асосий ҳужумчи сифатида танлаб олди. Шундан сўнг Гиампаоло Паззини захирага олинди.
Сампдориа

Чекланган асосий жамоа имкониятлари натижасида Гиампаоло Паззини 2008-йилнинг январида 9 миллион евро эвазига „Сампдориа“ клубига ўтишга розилик билдирди[6][7].
Гиампаоло Паззини Италия кубоги доирасида „Удинесе“ клубига қарши ўйинда биринчи марта блусерхиати билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Гиампаоло Паззини А Сериядаги илк голини янги жамоаси билан 2009-йил 1-февралда „Чиэво“ клубига қарши ўйинда киритган ва ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган. Гиампаоло Паззинининг муваффақиятли юришлари Италия кубоги доирасида Италия чемпиони „Интернасионале“ клубига қарши ўйинда (3:0), „Сампдориа“ клубига қарши ўйинда (биринчи дубли)[8] ва (кетма-кет иккинчи дубли) А Сериянинг „Рома“ клубига қарши учрашувида (2:2) давом этди. Гиампаоло Паззини ҳужум чизиғида жамоадоши Антонио Cассано билан яхши бирлашди ва А Сериядаги мавсумнинг энг самарали ҳамкорликларидан бирини ташкил этди. Бу жуфтлик 1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошидаги „Сампдориа“ клубининг собиқ Гианлуcа Виалли ва Роберто Манcини жуфтликлари билан солиштирилди[9]. Ўшанда Гиампаоло Паззини энг яхши италиялик ҳужумчилардан бири ҳисобланган[10].
26-сентябр куни Гиампаоло Паззини жамоасининг „Интер“ клубига қарши ўйинида ғалаба голини киритади[11]. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган „Сампдориа“ клуби 1991-йилдан бери биринчи маротаба турнир жадвалини бошқара олди[11].
Интер Милан

Гиампаоло Паззини Италия чемпиони „Интер“ клубига 2011-йил 28-январда тўрт ярим йиллик шартнома асосида қўшилди (Жонатҳан Биабианй шартноманинг бир қисми сифатида қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилди, Гиампаоло Паззини 19 миллион еврога, Биабианй эса 7 миллион еврога баҳоланган)[12][13]. Гиампаоло Паззини „Интер“ клуби билан дебют ўйинида дубл қайд этди. Гиампаоло Паззини шундан сўнг „Палермо“ клуби устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда ва „Бари“ клубига қарши иккинчи ўйинда биттадан гол урди. Шунингдек, Гиампаоло Паззини 2011-йил 16-февралда „Фиорентина“клубига қарши ўйинда (1:2) ғалаба тўпини киритган. 2011-йилнинг 30-апрелида Гиампаоло Паззини „Cесена“ клуби билан бўлган учрашувда қўшиб берилган вақтда иккита гол уриб жамоасининг ғалаба қозонишига ёрдам берди (2:1). 2011-йил 22-майда Гиампаоло Паззини „Интер“ клубининг „Cатаниа“ клуби устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинида яна иккита гол урди.
Гиампаоло Паззини 2011—2012-йилги мавсумни заиф нотада бошлади. Гиампаоло Паззини жамоадоши Юто Нагатомонинг „ССКА“ клубига қарши сафарда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган дриблингидан сўнг гол ура бошлади. Кейинчалик Гиампаоло Паззини „Фиорентина“га қарши ўйинда „Интер“нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди ва ўз номини таблога ёздириб қўйди. Гиампаоло Паззини ўша ойнинг охирида „Леccе“ клубига қарши ўйинда битта гол урди. Шундан сўнг Гиампаоло Паззини „Интер“ клубининг 2012-йилги календар йилининг биринчи ўйинида "Парма „ клубига қарши ўйинда (5:0) гол урди. Жамоадоши Диэго Милитонинг ажойиб формаси ва қисман бошқарув имтиёзлари ва таркиб танлашда барқарорлик йўқлиги туфайли Гиампаоло Паззини 2011—2012-йилги мавсумда „Интер“ сафида захирадан ўринбосар сифатида кўпчилик ўйинларини ўтказди. Шундай қилиб, Паззини мавсум давомида А Серияда атиги бешта гол уришга муваффақ бўлди.
Милан
Нераззуррилар томонидан трансфер рўйхатига киритилганидан сўнг[14] Гиампаоло Паззини Антонио Cассано ва нераззуррилар фойдасига 7,5 миллион евро товон пули эвазига 2012-йилнинг 22-августида[15] „Милан“ клуби таркибига қўшилди (Гиампаоло Паззини 13 миллион еврога, Cассано эса 5,5 миллион еврога белгиланди)[16][17].
2012-йилнинг 24-августида Гиампаоло Паззини “Ла Газзетта делло Спорт" нашрига „Интер“ клубида бўлиб ўтган воқеа ҳақида шундай деди: „Мен дерби ва бошқа кўплаб ўйинларда ҳал қилувчи омил бўлишни орзу қиламан. Мен баъзи нарсаларни айтишим мумкин эди, лекин бундан сўнг келиб чиқадиган жанжал бир неча кун давом этади ва мен буни ҳозирдан ҳис қиляпман. Ёзги йиғин олдидан кечаси менга қўнғироқ қилишиб, жамоадан ташқарида эканлигимни айтишди, эртаси куни эса менга: „Сиз ҳеч бир ўртоқлик ўйинида ўйнамайсиз“, дейишди. Шундан сўнг менда ёмон кайфият пайдо бўлди, лекин энди мен фақат келажакка қарайман.“ Мен жуда ғайратлиман, чунки мен салбий йилни якунлаяпман", деб тушунтирди Паззини. „Мен ҳамма нарсани тўғрилаб, халқаро миқёсдаги (беш ой олдинги позициям) ўйинчи позициясига қайтишни жуда хоҳлайман. Мен Пранделли қўнғироқ қилишни орзу қиламан.“ Cассанони „Интер“ клубига олиб келган алмашинув ҳақида Гиампаоло Паззини шундай деди: "Антонио ва мен „Сампдориа“ клубига келиб қўшилган вақтимиздан бери дўстмиз. Бир газетанинг биринчи саҳифасида бу келишув ҳақида ўқиганимда, мен унга қўнғироқ қилдим ва ҳазил қилдим: "Мана, бу кунларда сизнинг исмингизни биринчи саҳифага чиқаришим керак. . .' Аммо „Интер“ клубидаги йиғин пайтида Гиампаоло Паззини ўзининг яқин орада клубдан кетишини мухлисларга эълон қилди. „Бу ҳеч қандай кутилмаган ҳолат эмас эди, мен хотиржам ва совуққон эдим. Мен бир нечта баёнотлар бердим, — тушунтирди у, — чунки мен бу ҳақда ҳамма нарсани билардим. Ўша гапимдан кейин жамоадан ҳайдалганимни ўқидим, лекин бу ҳақиқат эмас. Мен аллақачон қарор қилган эдим ва бу баёнот ўз-ўзидан пайдо бўлди. Мен буни кутмаган эдим, лекин улар қарор қабул қилишди. „Милан“ энг зўр ва мен бошимни баланд кўтара оламан“[18].
1-сентябр куни Гиампаоло Паззини иккинчи марта (лекин биринчи тўлиқ дебютида) „Милан“ клубининг „Бологна“ клуби устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинида хет-трик қайд этди[19]. Ўйиндан сўнг Гиампаоло Паззини ўзининг ўйин услубини миланлик футбол афсонаси Филиппо Индзагҳи билан таққослади[20][21]. 2012-йилнинг 3-ноябрида Гиампаоло Паззини „Милан“ клубининг „Чиэво“ клуби устидан 5:1 ҳисобидаги ажойиб ғалабаси билан ўйинида қўшиб берилган вақтда жамоасининг якуний голини рақиб дарвозасига киритди. Бу билан Гиампаоло Паззини сентябр ойида хет-трик қилганидан кейин биринчи маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилди. 2013-йилнинг 2-мартида Гиампаоло Паззини „Лазио“ клуби устидан қозонилган ғалабада иккита муҳим гол урди ва бу натижа „Милан“ клубини А Серия жадвалида учинчи ўринга олиб чиқди ва „Лазио“ клубидан ўзиб кетди. 28-апрел куни Гиампаоло Паззини захирадан майдонга тушди ва яна бир тезкор дубл қайд этиб, А Серияда ўз ҳисобидаги очколар сонини 15 тага етказди[22]. Гиампаоло Паззини „Милан“ клубидаги биринчи мавсумини А Серияда 30 ўйинда 15 та гол ва 2012—2013-йилги Италия кубогида иккита ўйинда битта гол билан якунлади.
2015-йил 24-май куни Гиампаоло Паззини „Торино“ клубига қарши ўйинда (3:0) ўзининг А Сериядаги 100-голини киритди[23].
Верона
2015-йилнинг ёзида „Милан“ клуби билан шартномаси тугагач Гиампаоло Паззини ўзининг олтинчи профессионал клуби бўлмиш „Ҳеллас Верона“ жамоаси таркибига қўшилди. Янги клуб таркибида Гиампаоло Паззини 18-октябр куни „Удинесе“ клубига қарши ўйинда (1:1) ўзининг илк голини пеналтидан рақиб дарвозасига киритди[24].
2018-йилнинг 31-январида Гиампаоло Паззини Испания Ла Лигасининг „Леванте“ клубига 2017—2018-йилги мавсумнинг қолган қисмида ижара шартномаси асосида қўшилди[25]. Гиампаоло Паззини 2018-йилнинг 3-февралида клуб сафида дебют ўйинини ўтказди. „Реал Мадрид“ клубига қарши кечган ўйинда Гиампаоло Паззини 77-дақиқада захирадан майдонга тушиб ҳисобни тенглаштирди (2:2)[26].
2019-йилнинг 15-декабрида (35 ёшида) Гиампаоло Паззини 2017-йил 30-октябрдан бери А Сериядаги биринчи голини пеналтидан киритди. Бу гол Гиампаоло Паззинининг жамоасига „Торино“ клубига қарши ўз уйида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашга ёрдам берди[27]. Гиампаоло Паззини клуб таркибида „С.П.А.Л.“, „Леccе“ ва „Жувентус“ клубларига қарши кечган ўйинларда ҳам гол урди.
Халқаро ўйинлардаги фаолияти
21 ёшгача бўлган футболчилар сафида
Гиампаоло Паззини илгари Италиянинг 21 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси аъзоси эди. 2007-йил 24-мартда Гиампаоло Паззини янги "Wемблей" стадионида Англиянинг 21 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик ўйинида (3:3) биринчи хет-тригини қайд этди[28].
Катталар сафида
Гиампаоло Паззини 2009-йил 28-март куни Черногория миллий футбол терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида Италия миллий футбол терма жамоаси сафида дебют қилди ва ўзининг биринчи голини киритди. Тўрт кундан сўнг Гиампаоло Паззини Ирландия Республикаси миллий футбол терма жамоасига қарши ўйинда асосий таркибдан жой олди. Гиампаоло Паззини ўйиннинг иккинчи дақиқасида қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бу Италия тарихидаги энг тез қўлга киритилган қизил карточка бўлди.
2010-йилда Гиампаоло Паззини Жанубий Африкада бўлиб ўтган ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этган.
2011-йил 3-июнда Гиампаоло Паззини Эстония миллий футбол терма жамоасига қарши саралаш ўйинида миллий терма жамоадаги иккинчи голини урди.
Шахсий ҳаёти
2011-йилда Гиампаоло Паззини ўн йил аввал унаштирилган Силвиа Слиттига билан оила қурди[29]. Улар Cомо кўлидаги CастаДивада турмуш қуришди[29]. Уларнинг битта фарзанди бор. Томмасо Паззини исмли ўғил 2011-йил 21-декабрда туғилган[30].
Фаолият статистикаси
Клуб
| Клуб | Мавсум | Лига | Кубук | Европа | Умумий | ||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ўйинлар сони | Голлар сони | Ўйинлар сони | Голлар сони | Ўйинлар сони | Голлар сони | Ўйинлар сони | Голлар сони | ||
| Аталанта | 2003—2004 | 39 | 9 | 1 | 0 | — | 40 | 9 | |
| 2004—2005 | 12 | 3 | 4 | 3 | — | 16 | 6 | ||
| Умумий | 51 | 12 | 5 | 3 | — | 56 | 15 | ||
| Фиорентина | 2004—2005 | 14 | 3 | 1 | 0 | — | 15 | 3 | |
| 2005—2006 | 27 | 5 | 5 | 3 | — | 32 | 8 | ||
| 2006—2007 | 24 | 7 | 2 | 2 | — | 26 | 9 | ||
| 2007—2008 | 31 | 9 | 4 | 3 | 12 | 0 | 47 | 12 | |
| 2008—2009 | 12 | 1 | 0 | 0 | 2 | 0 | 14 | 1 | |
| Умумий | 108 | 25 | 12 | 8 | 14 | 0 | 134 | 33 | |
| Сампдориа | 2008—2009 | 19 | 11 | 4 | 4 | 2 | 0 | 25 | 15 |
| 2009—2010 | 37 | 19 | 2 | 2 | — | 39 | 21 | ||
| 2010—2011 | 19 | 6 | 1 | 1 | 5 | 5 | 25 | 12 | |
| Умумий | 75 | 36 | 7 | 7 | 7 | 5 | 89 | 48 | |
| Интер Милан | 2010—2011 | 17 | 11 | 3 | 0 | 0 | 0 | 20 | 11 |
| 2011—2012 | 33 | 5 | 1 | 0 | 6 | 3 | 40 | 8 | |
| Умумий | 50 | 16 | 4 | 0 | 6 | 3 | 60 | 19 | |
| Милан | 2012—2013 | 30 | 15 | 2 | 1 | 5 | 0 | 37 | 16 |
| 2013—2014 | 18 | 2 | 1 | 1 | 2 | 0 | 21 | 3 | |
| 2014—2015 | 26 | 4 | 2 | 1 | — | 28 | 5 | ||
| Умумий | 74 | 21 | 5 | 3 | 7 | 0 | 86 | 24 | |
| Ҳеллас Верона | 2015—2016 | 30 | 6 | 1 | 0 | — | 31 | 6 | |
| 2016—2017 | 35 | 23 | 2 | 0 | — | 37 | 23 | ||
| 2017—2018 | 19 | 4 | 1 | 0 | — | 20 | 4 | ||
| 2018—2019 | 29 | 12 | 2 | 1 | — | 31 | 13 | ||
| 2019—2020 | 15 | 4 | 1 | 0 | — | 16 | 4 | ||
| Умумий | 128 | 49 | 7 | 1 | — | 135 | 50 | ||
| Леванте (ижара) | 2017—2018 | 9 | 1 | 0 | 0 | — | 9 | 1 | |
| Умумий | 9 | 1 | 0 | 0 | — | 9 | 1 | ||
| Умумий | 495 | 158 | 40 | 22 | 34 | 8 | 569 | 190 | |
Халқаро
| Миллий терма жамоа | Йил | Ўйин | Голлар
сони |
|---|---|---|---|
| Италия миллий футбол терма жамоаси | 2009-йил | 5 | 1 |
| 2010-йил | 9 | 0 | |
| 2011-йил | 9 | 3 | |
| 2012-йил | 2 | 0 | |
| Жами | 25 | 4 | |
Халқаро ўйинлар
| Но. | Сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2009-йил 28-март | Подгорица стадиони, Подгорица, Черногория | 2 — 0 | 2-0 | 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати
саралаш босқичи | |
| 2 | 2011-йил 3-июн | Стадио Алберто Браглиа, Модена, Италия | 3 — 0 | 3-0 | 2012-йилги УЭФА Европа чемпионати
саралаш босқичи | |
| 3 | 2011-йил 6-сентябр | Стадио Артемио Франчи, Флоренсия, Италия | 1 — 0 | 1-0 | ||
| 4 | 2011-йил 11-ноябр | Стадион Миэжски, Вроцлав, Полша | 2 — 0 | 2-0 | Ўртоқлик учрашуви |
Ютуқлар
Клуб
Интер Милан
- Италия кубоги: 2010-2011[33]
Халқаро
Италия У-19
- 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги УЭФА Европа чемпионати: 2003-йил
Индивидуал
Манбалар
- ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Соутҳ Африcа 2010: Лист оф Плаерс: Италй“. ФИФА (4-июн 2010-йил). 18-апрел 2020-йилда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Гиампаоло Паззини“ (эн). wорлдфоотбалл.нет. Қаралди: 2021-йил 10-июл.
- ↑ „Ла счеда теcниcа ди Гиампаоло Паззини“ (италянча). илcалcиомагазине.ит. 2015-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-апрел 2015-йил.
- ↑ Энриcо Cуррò. „Милан, л'аппелло ди Балотелли. Cон Паззини пер баттере л'Атлетиcо“ (италянча). репубблиcа.ит. Ла Репубблиcа (15-феврал 2014-йил). Қаралди: 25-апрел 2015-йил.
- ↑ АCФ Фиорентина Репорт анд Аccоунц он 31 Деcембер 2007 (италянча)
- ↑ АCФ Фиорентина Репорт анд Аccоунц он 31 Деcембер 2009 (италянча)
- ↑ УC Сампдориа Репорт анд Аccоунц он 31 Деcембер 2009 (италянча)
- ↑ „Гиампаоло Паззини Тҳриллед Wитҳ Сампдориа'с Cоппа Италиа Триумпҳ“. Гоал.cом (5-март 2009-йил). 29-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октабр 2022-йил.
- ↑ „Гарроне: "Cассано-Паззини cоме Виалли-Манcини"“ (италянча). Ил Cорриэре делло Спорт (26-апрел 2010-йил). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2015-йил.
- ↑ „Cалcио Дебате: Гиампаоло Паззини Провед Ҳе Ис Италй'с Бест Стрикер Деспите Сампдориа Чампионс Леагуэ Эхит“. Гоал.
- ↑ 11,0 11,1 Алберто Cеррути. „Паззини ПЕР ЛА САМП Интер баттута И блуcерчиати соли ин теста“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (27-сентабр 2009-йил).
- ↑ Релазионе сулла Гестионе оф УC Сампдориа Репорт анд Аccоунц он 31 Деcембер 2010
- ↑ „Wелcоме то Интер, Гиампаоло Паззини!“. интер.ит (28-январ 2011-йил). 31-январ 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-январ 2011-йил.
- ↑ „Паззини препаред то wаит фор мове“ (19-август 2012-йил). 2014-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2012-йил.
- ↑ „Гиампаоло Паззини ис ноw оффиcиаллй а Милан плаер“ (22-август 2012-йил). Қаралди: 22-август 2012-йил.
- ↑ „АC Милан анд Интер агреэ термс овер Паззини-Cассано сwап“ (21-август 2012-йил). Қаралди: 22-август 2012-йил.
- ↑ „РЕЛАЗИОНЕ Э БИЛАНCИО АЛ 31 ДИCЕМБРЕ 2012“ (италянча). АC Милан (5-июн 2013-йил). 2015-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-апрел 2014-йил.
- ↑ „Паззини: А.C. Милан аре тҳе бест, Интер киллед ме офф“. энглиш.газзетта.ит (24-август 2012-йил). 2012-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Бологна 1–3 АC Милан: Паззини ҳат-триcк сеэс офф стубборн ҳосц“. Гоал.cом (1-сентабр 2012-йил).
- ↑ „Фром Пиппо то Паззо“. Фоотбалл-Италиа.cом (2-сентабр 2012-йил).
- ↑ „Галлиани Wон Овер Бй Паззини“. Фоотбалл-Италиа.cом (2-сентабр 2012-йил).
- ↑ „АC Милан 4–2 Cатаниа: Қуиcк-фире Паззини доубле маинтаинс Чампионс Леагуэ чарге“. Гоал.cом. 2013-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-апрел 2013-йил.
- ↑ Алессандра Гоззини. „Милан-Торино 3-0: 2 гол ди Эл Шаараwй, Паззини фа 100, Вентура фуори далл'Эуропа“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (24-май 2015-йил). Қаралди: 24-май 2015-йил.
- ↑ Алессандра Гоззини. „Милан-Торино 3-0: 2 гол ди Эл Шаараwй, Паззини фа 100, Вентура фуори далл'Эуропа“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (24-май 2015-йил). Қаралди: 24-май 2015-йил.
- ↑ „Ҳеллас Верона й Леванте УД паcтан ла cесиóн де Гиампаоло Паззини“ (испанча). Леванте УД (31-январ 2018-йил). Қаралди: 31-январ 2018-йил.
- ↑ „Реал Мадрид босс Зинедине Зидане саид ҳе wас "дисгустед" wитҳ ҳис сиде афтер тҳей cонcедед ан 89тҳ-минуте эқуалисер агаинст Леванте.“. ББC Спорт (3-феврал 2018-йил). Қаралди: 4-феврал 2018-йил.
- ↑ Франcулли, Лорензо. „Ил Паззо ис баcк! А 35 анни ритрова ил гол ин А че манcава дал 2017. "Ора уна гранде стагионе"“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (15-декабр 2019-йил). Қаралди: 15-декабр 2019-йил.
- ↑ „ББC СПОРТ - Фоотбалл - Интернатионалс - Энгланд У21с драw Wемблей cраcкер“ (24-март 2007-йил).
- ↑ 29,0 29,1 „Wеддинг Беллс фор Гиампаоло анд Силвиа“. 7мспорт.cом (10-июл 2011-йил). Қаралди: 15-август 2011-йил.
- ↑ „Аррива бабй Паззини“ (италянча). ванитйфаир.ит. Ванитй Фаир (24-октабр 2011-йил). 2022-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2011-йил.
- ↑ „Гиампаоло Паззини - натионал фоотбалл теам плаер“. ЭУ-Фоотбалл.инфо. Қаралди: 23-январ 2019-йил.
- ↑ Гиампаоло Паззини Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- ↑ „Италй - Г. Паззини“. Соccерwай. Қаралди: 25-май 2015-йил.
- ↑ „Осcар, соло Гилардино э Жуве“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (23-январ 2006-йил). Қаралди: 25-ноябр 2016-йил.
- ↑ „Ҳаппй биртҳдай, Гиампаоло Паззини“. Фоотбалл Италиа (2-август 2017-йил). Қаралди: 2-октабр 2017-йил.
- NFT template with ID Vikimaʼlumotlarda mavjud boʻlmagan sahifalar
- 2-avgustda tugʻilganlar
- 1984-yilda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Alifbo boʻyicha futbolchilar
- Italiyalik erkak futbolchilari
- Futboldagi erkak hujumchilar
- Ispaniyadagi muhojir erkak futbolchilar
- FIFA Jahon chempionati 2010 oʻyinchilari
- La Liga oʻyinchilari
- Serie A futbolchilari
