Фукидид
| Фукидид | |
|---|---|
| Θουκυδίδης (юнонча) | |
|
Милоддан аввалги ИВ аср бошларида юнонча асл нусханинг Рим нусхасидан Фукидиднинг гипсдан ясалган бюсти | |
| Таваллуди |
тах. Милоддан аввалги 460-йил[1][2] Афина (замонавий Алимос) |
| Вафоти | тах. Милоддан аввалги 400-йил |
| Касби | Тарихчи, генерал |
| Отаси | Олорос |
Фукидид (юнонча:Тҳукйдидес) (милоддан аввалги тахминан 460—400) — юнон тарихчиси. Афиналик бадавлат аслзода оиласида туғилган; қариндошларидан унга Фракия соҳилидаги олтин конлар мерос қолган. Яхши таълим олган, ўз замонасининг файласуф ва табиацҳунослари билан яхши алоқада бўлган. Ф. сиёсий ҳаётда фаол қатнашган. Пелопоннес уруши даврида (424 йил) стратег ва Фракия соҳиллари яқинидаги Афина эскадраси қўмондони. Бироқ, Спарта саркардаси Брасиднинг Амфиполни эгаллаб олишига тўсқинлик кила олмагани учун Афинада қаттиқ қораланиб, қувғин қилинган. Ватанидан олисда 20 йил қувғинликда юрган Ф. узининг тарихий асари учун материал тўплаган. 404 йил уруш туташи билан Афинага қайтиб келган. Пелопоннес уруши тарихига (милоддан аввалги 411-йилгача) бағишланган "Тарих" асари (8 китобдан иборат) антик давр тарихшунослигининг энг гоқори чўққиси ҳисобланади.
Фукидидни сиёсий реализм мактабининг отаси деб аташади. Сиёсий реализм шахсларнинг сиёсий хулқ-атвори ва давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг натижаларини ўрганади[3]. Фукидиднинг қўлёзмалари ҳали ҳам бутун дунё университетлари ва ҳарбий коллежларида ўрганилади[4]. Мелиан диалоги халқаро муносабатлар назариясининг асосий қўлёзмаси сифатида қаралади, унинг Периклнинг "Дафн маросими нутқи" версияси эса сиёсий назариётчи, тарихчи талабалар томонидан кенг ўрганилади.
Манбалар
- ↑ Виргиниа Ж. Ҳунтер,Паст анд Проcесс ин Ҳеродотус анд Тҳуcйдидес, (Принcетон Университй Пресс, 2017), 4.
- ↑ Луcиано Cанфора,'Биограпҳиcал Обсcуритиэс анд Проблемс оф Cомпоситион', ин Антонис Цакмакис, Антониос Ренгакос (эдс.), Брилл'с Cомпанион то Тҳуcйдидес, Брилл, 2006 ИСБН 978-9-047-40484-2, пп. 3–31.
- ↑ Страусс, п. 139.
- ↑ Ҳарлоэ, Катҳерине, Морлей, Невилле, эдс., Тҳуcйдидес анд тҳе Модерн Wорлд: Реcептион, Реинтерпретатион, анд Инфлуэнcе фром тҳе Ренаиссанcе то тҳе Пресент. Cамбридге, Cамбридге Университй Пресс (2012). п. 12
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаёти
Фукидид тарихчи бўлишига қарамай, замонавий тарихчилар унинг ҳаёти ҳақида кам маълумотга эга. Энг ишончли маълумот Пелопоннес уруши тарихидан олинган бўлиб, унда Фукидид ўзининг миллати, отаси ва туғилган жойини эслатиб ўтади. Фукидиднинг айтишича, у урушда қатнашган, вабо билан касалланган ва демократлар томонидан сургун қилинган. Фукидид Самия қўзғолонини бостиришда ҳам иштирок этган бўлиши мумкин. Ҳе май ҳаве алсо беэн инволвед ин қуэллинг тҳе Самиан Револт.
Классик даврга оид далиллар
Фукидид ўзини Афиналик, отасининг исми Олорус эканлигини ва у ҳам Афинадан эканлигини айтади. Ҳали 10-12 ёшли ёшлигида у отаси билан Афина агорасига борди ва у ерда ёш Фукидид тарихчи Геродотнинг маърузасини тинглади. Баъзи маълумотларга кўра, ёш Фукидид маърузани тинглаганидан кейин қувончдан йиғлаб, тарихни ёзиш унинг ҳаётининг ажралмас қисмига айланишига қарор қилди. Худди шу маълумотларга кўра, маърузадан кейин Геродот ёшлар ва Фукидиднинг отаси билан гаплашиб, шундай деган: "Ўғлингиз билимга чанқоқ". Умуман олганда, бу маълумотлар унинг ҳаёти ҳақидаги кейинги юнон ёки рим ҳикоячиларидан олинган[1]. Фукидид Перикл ва бошқа кўплаб афиналикларни ўлдирган Афина вабосидан омон қолди.
Манбалар
- ↑ Ҳеродот из Ҳаликарнаса. Згодбе. Лжублжана: Словенска Матиcа в Лжублжани (2003), п. 22. Тҳе оригинал қуоте (ин Словене): Олорос, твож син копрни по изобразби.