Фритз Ҳабер
Qiyofa
Фритз Ҳабер (1868-йил, 12-сентябр, ҳозирги Вроцлав, Полша — 1934.29.1, Базел) — немис анорганик кимёгари. Карлсруэ Олий техника мактаби профессор (1898-йилдан). Берлин физик-кимё ва электрокимё институти директори (1911—13). Асосий ишлари аммиакнинг кимё-технологияси ва электрокимёга бағишланган. Ярим саноат қурилмасида илк бор суюқ аммиак олган. Нитробензолнинг электрокимёвий қайтарилиши натижасида анилин ҳосил бўлишини ўрганган (1900). Эритмаларнинг рН ини ўлчашда қўлланиладиган шиша электродни кашф этган (1909). Нобел мукофоти лауреата (1918)[1][2].
Манбалар
- ↑ "Габер Фриц" ЎзМЕ. Г-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-25 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Нобел мукофоти
| Шахсият ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
| Олим ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |