Эпибласт
Амниоталар эмбрион ривожланишида эпибласт ( ўзак эктодерма деб ҳам аталади) сутемизувчилар бластосистидаги ички ҳужайра массасидан ёки судралиб юрувчилар ва қушлардаги бластуладан келиб чиқадиган иккита алоҳида ҳужайра қатламидан бири бўлиб,у эмбрионни гаструляция пайтида учта асосий эмбрионал қатламга, эктодерма, мезодерма ва эндодермага дифференсиация қилиш орқали ҳосил қилади. Амнион эктодерма ва ташқи эмбрион мезодерма ҳам эпибластдан келиб чиқади.
Ички ҳужайра массасининг бошқа қатламлари, яъни гипобласт, сариғи қопини ҳам ҳосил қилади,бу эса ўз навбатида хорионни келтириб чиқаради.
Эпибластнинг кашф этилиши
Эпибластни биринчи марта Болтиқбўйи немис биологи ва эмбриологи Чристиан Ҳеинрич Пандер(1794-1865) кашф этган. Анатом олим Игназ Дöллингер (1770-1841) ва чизмачи Эдуард Жозеф д'Алтон (1772-1840) ёрдамида Пандер микроскоп остида минглаб товуқ тухумларини кузатди ва охир-оқибат товуқ бластодермаси ва унинг тузилмаларини, шу жумладан эпибластни кашф этди ва тасвирлаб берди. . [1] У бу топилмаларини Беитрäге зур Энтwиcкелунгсгесчичте дес Ҳüҳнченс им Эе журналида чоп этди. [2] Эпибласт ва бластодермани ўрганган бошқа дастлабки эмбриологларга Карл Эрнст фон Баэр (1792-1876) ва Вилгелм Хис (1831-1904) ҳам киради. [3]
Сутемизувчилар
Сутемизувчилар эмбриогенезида бластоцистнинг ички ҳужайра массасини ташкил этувчи ҳужайраларнинг ихтисослашуви ва ажралиши натижасида иккита алоҳида қатлам - эпибласт ("Ўзак эктодерма") ва гипобласт ("Ўзак эндодерма") пайдо бўлади. Кубсимон гипобласт ҳужайралари эмбрион қутбларидан узоқда, бластоселни қоплаш учун қорин бўшлиғида деламинацияланганда, гипобласт ва қутбли трофобласт ўртасида жойлашган ички ҳужайра массасининг қолган ҳужайралари эпибластга айланади ва устунли ҳужайраларни ташкил қилади.
Сичқон эпибласт ҳужайраларидан примордиал жинсий ҳужайралар аниқланади. [4] Ушбу спецификация кенг қамровли эпигенетик ўзгаришларга олиб келади, бу глобал ДНК деметиляция, хроматинни тузилишини янгилаш ва тотипотентликка олиб келадиган изларни ўчиришни ўз ичига олади. [4] ДНК базасини эксизён тиклаш йўли геном-кенг деметилация жараёнида марказий рол ўйнайди. [5]
Гаструляция бошланганда, ўзак чизиқ, ҳужайраларнинг кўринадиган, морфологик чизиғи орқа эпибластда пайдо бўлади ва эмбрионнинг олдинги-орқа ўқи бўйлаб йўналтирилади. Пастдаги гипобласт нуқтасидан бошланган ўак чизиқнинг шаклланиши эпибластнинг латерал-орқа қисмларидан марказ ўрта чизиғига Нодал воситачилигида эпибласт ҳужайралари миграциясига асосланади. [6] Ўзак тугун асос чизиқнинг олдинги учида жойлашган бўлиб, гаструляция пайтида кўчиб юрувчи эпибласт ҳужайраларининг дифференциациясини амалга оширади.

Гаструляция жараёнида миграция қилувчи эпибласт ҳужайралари бир бирларига ёпишиб қолмаслик учун эпителиал-мезенхимал фазани бошдан кечиради,кейин эпибластнинг дорзал юзаси бўйлаб эпибласт қатламидан деламинацияланади ва ўзак чизиқ бўйлаб пастга ўтади. Эпибласт ҳужайраларининг ибтидоий ўзак орқали кириб борадиган биринчи тўлқини гипобластни босиб олади ва эмбрион эндодермага айланади. Кўчиб юрувчи эпибласт ҳужайралари ўзак ўқ бўйлаб ҳаракатланиб, сўнгра эндодерма ва қолган эпибласт ўртасидаги бўшлиққа тарқалиб, мезодерма қатлами ҳосил бўлади.Якунида эктодермага айланади. Гаструляция жараёни эктодерма, мезодерма ва эндодерма қатламларидан иборат триламинар эмбрионал дискга олиб келади.

Эпибластнинг хилма-хиллиги
Эпибластлар илк эмбрион морфогенезида турли хил тузилишга эга. Инсон эпибласти эмбрион диск морфологиясига мос келадиган диск шаклини олади; Ҳолбуки, сичқонча эпибласти силиндрсимон эмбрион ичида,мос равишда слиндр шаклида ривожланади.
Бластосист имплантацияси пайтида одам ва сичқон эпибластлари поларизация деб аталадиган жараёнда тўпгусимон шаклини ҳосил қилади. Поларизация сутемизувчилар бластосистаси ва эмбриондан ташқари тўқималардан ҳосил бўлган ҳужайрадан ташқари матрицадаги б1-интегрин ўртасидаги ўзаро таъсир натижасида юзага келади. [7] Ушбу босқичда одам ва сичқон эпибластлари псевдостатификацияланган устунли эпителиядан иборат. Кўп ўтмай, амниотик бўшлиқ пайдо бўлганда, одам эпибласти диск шаклини олади. Трофобластга қўшни эпибласт ҳужайралари амнион ҳужайраларга айланади. Сичқонча эпибласти тўпгусимон тузилишидан стакансимон шаклга ўтади. Эмбриондан ташқаридаги эктодерма билан бирлашган эпибласт стакансимон шаклли қобиқ билан ўралган проамниотик бўшлиқ ҳосил бўлади. Сичқонча эпибласт ҳужайралари амнионнинг тузилиш бирлги эмас [8]
Қушлар
Жўжа эмбрионлари устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, медиолатерал ҳужайралар интеркалацияси гаструляциядан олдин содир бўлади. Интеркалация ҳодисаси гипобласт ишлаб чиқарадиган фибробласт ўсиш омиллари томонидан бошқарилади. Тахминларга кўра, амниотнинг ўзак чизиғининг бластопорадан ривожланиши ўзак чизиқни шакллантирадиган ва мезендодерма шаклланишида мустақил равишда ҳаракат қиладиган медиолатерал интеркалация ҳодисасини олиш билан боғлиқ. [9]
Судралиб юрувчилар
Амниотларнинг аждодлари (сут эмизувчилар, қушлар, судралувчилар) гаструляцияга асосан эпибласт қатламининг кириб бориши ( инволюция ) орқали ўтган. Сутемизувчилар ва қушлар эпибласт ҳужайралари ўрта чизиқда бирлашадиган ва ўзак чизиққа киришадиган гаструляция пайтида ингрессияга таяниб ривожланган. Судралиб юрувчиларнинг гаструляцияси қушлар ва сутемизувчилардан бироз фарқ қилади. Судралиб юрувчилар эмбриогенез даврида бимодал гаструляцияни намоён қилади ва ўзак чизиққа эга эмас. Бимодал гаструляция бластопорнинг олдинги ва латерал нуқталаридаги ҳужайраларнинг инволюцияси ва орқа минтақадаги бластопор пластинкаси ҳужайраларининг кириб бориши билан тавсифланади. Бластопор пластинкаси ва ўзак чизиқ ўртасидаги ўхшашликлар шуни кўрсатадики, бластопор сутемизувчилар ва қушларда ўзак чизиғининг пайдо бўлишига асос бўлиб хизмат қилган. [10]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Wессел, Г. М. (2010). Чристиан Ҳеинрич Пандер (1794–1865). Молеcулар Репродуcтион анд Девелопмент, 77(9).
- ↑ Гилберт СФ, эдитор. А Cонcептуал Ҳисторй оф Модерн Эмбрёлогй: Волуме 7: А Cонcептуал Ҳисторй оф Модерн Эмбрёлогй. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа; 2013 Нов 11.
- ↑ Гилберт СФ, эдитор. А Cонcептуал Ҳисторй оф Модерн Эмбрёлогй: Волуме 7: А Cонcептуал Ҳисторй оф Модерн Эмбрёлогй. Спрингер Сcиэнcе & Бусинесс Медиа; 2013 Нов 11.
- ↑ 4,0 4,1 "Гермлине ДНА деметҳйлатион дйнамиcс анд импринт эрасуре тҳроугҳ 5-ҳйдрохйметҳйлcйтосине". Сcиэнcе 339 (6118): 448–52. Жануарй 2013. дои:10.1126/сcиэнcе.1229277. ПМИД 23223451. ПМC 3847602. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_сcиэнcе_2013-01-25_339_6118/паге/448.
- ↑ "Геноме-wиде репрограмминг ин тҳе моусе герм лине энтаилс тҳе басе эхcисион репаир патҳwай". Сcиэнcе 329 (5987): 78–82. Жулй 2010. дои:10.1126/сcиэнcе.1187945. ПМИД 20595612. ПМC 3863715. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_сcиэнcе_2010-07-02_329_5987/паге/78.
- ↑ Шен ММ. Нодал сигналинг: девелопментал ролес анд регулатион. Девелопмент 2007; 134(6): 1023-1034.
- ↑ "Тҳе Роле оф Ламинин ин Эмбрёниc Cелл Поларизатион анд Тиссуэ Организатион". Девелопментал Cелл 4 (5): 613–624. Май 2003. дои:10.1016/С1534-5807(03)00128-Х. ПМИД 12737798.
- ↑ "Деcонструcтинг анд реcонструcтинг тҳе моусе анд ҳуман эарлй эмбрё". Натуре Cелл Биологй 20 (8): 878–887. Аугуст 2018. дои:10.1038/с41556-018-0144-х. ПМИД 30038253. ҳттпс://www.репоситорй.cам.аc.ук/ҳандле/1810/279825.
- ↑ "Тҳе амниоте примитиве стреак ис дефинед бй эпитҳелиал cелл интерcалатион бефоре гаструлатион.". Натуре 449 (7165): 1049–1052. 2007. дои:10.1038/натуре06211. ПМИД 17928866. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_натуре-ук_2007-10-25_449_7165/паге/н123.
- ↑ "Би-модал стратегй оф гаструлатион ин рептилес". Девелопментал Дйнамиcс 244 (9): 1144–1157. 2015. дои:10.1002/двдй.24300. ПМИД 26088476.