Элдор Шомуродов
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Элдор Азамат ўғли Шомуродов | ||
| Таваллуд санаси | 1995-йил 29-июн | ||
| Таваллуд жойи | Жарқўрғон, Сурхондарё, Ўзбекистон | ||
| Бўйи | 1.90 cм (1⁄2 ин)[1] | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
| Вазни | 76 кг | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | İстанбул Баşакşэҳир Ф.К. | ||
| Рақами | 14 | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| Машъал | |||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2014 | Машъал | 9 | (0) |
| 2015—2017 | Бунёдкор | 66 | (18) |
| 2017—2020 | Ростов | 80 | (16) |
| 2020—2021 | Женоа | 31 | (8) |
| 2021— | Рома | 61 | (7) |
| 2023 | → Спезиа | 15 | (1) |
| 2023—2024 | → Cаглиари | 22 | (3) |
| 2025—2026 | → İстанбул Баşакşэҳир Ф.К. | 34 | (22) |
| Миллий терма жамоа‡ | |||
| 2014 | Ўзбекистон У19 | 5 | (1) |
| 2015 | Ўзбекистон У20 | 5 | (2) |
| 2015—ҳ. в. | Ўзбекистон | 90 | (44) |
|
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) (2026-йил 18-май учун) ‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2026-йил 28-март учун) | |||
Элдор Азамат ўғли Шомуродов (1995-йил 29-июнда Жарқўрғонда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, ҳужумчи, Туркия Суперлигасининг „İстанбул Баşакşэҳир“ клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси. 2025-йил Италиянинг Рома клубидан Туркиянинг İстанбул Баşакşэҳир клубига ижара асосида ўтган ва турк клуби уни 2026-йилда тўлиқ сотиб олган.
Футболчилик фаолияти
Машъал
Шомуродов 6 ёшида футбол билан шуғулланишни бошлади. 11 ёшида Термиздан 300 км шимолда жойлашган Муборак шаҳрида „Машъал“ футбол клуби академиясида машқ қилишни бошлади. 19 ёшида 2014-йилда асосий таркибга жалб этила бошланди ва ўша мавсумда ўнта учрашув ўтказди ва „Машал“ Ўзбекистон чемпионатида бешинчи ўринни эгаллади. Бунгача ёшлар жамоасида ўйнаган, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар жамоасига жалб қилинган.
Бунёдкор
2015-йил бошида Элдор Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасига кўчиб ўтган ва у ерда 2017-йил июн ойигача ўйнаган. Ҳаммаси бўлиб Шомуродов, Бунёдкор жамоаси таркибида 96 та ўйин ўтказди ва 20 та гол урди (Ўзбекистон Олий Лигаси, Ўзбекистон Кубоги ва ОЧЛда). „Бунёдкор“ билан биргаликда Ўзбекистон кубоги финалчисига айланди, шунингдек, Ўзбекистон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди.
2015-йил охирида Шомуродов „Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси“ унвонига номзодлар қаторидан жой олди, аммо якунда Шомуродов билан тенгдош жамоадоши Достонбек Ҳамдамов ғолиб бўлди.
Ростов
2017-йил июл ойида Шомуродов Россиянинг „Ростов“ клубига ўтди ва жамоа билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Шомуродов Россия чемпионатидаги дебютини 2017-йил 30-июлда учинчи турда „Амкар“ клубига қарши сафар ўйинида амалга оширди – 88-дақиқада захира ўйинчиси сифатида майдонга тушди. Ўйин натижаси 1:0 ҳисоби билан якунланди. 2019-йил май ойи охирида Ростов жамоаси Шомуродов билан шартномани уч йилга узайтирди, 7-июн куни эса шартнома беш йилга узайтирилди.
2019-йил август ойида Шомуродов Россия Премер-лигасининг ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2019/20-йилги мавсумда Элдор Россия чемпионатининг 28та учрашувида 11 та гол урди[2].
Женоа
2020-йил 1-октябрда Шомуродов Италиянинг „Женоа“ клуби билан шартнома имозлаган[3][4]. Шомуродов Италия чемпионатида Илёс Зейтуллаэвдан кейин тарихдаги иккинчи ўзбек футболчиси бўлди[5][6]. 19-октябр куни Шомуродов А Серияда дебют учрашувини ўткзишга муваффақ бўлган. Бу ўйинда Женоа клуби „Верона“ клубига қарши баҳс олиб борган, Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлаган ва 90-дақиқа давимида ҳаракат қилган[7]. 30-ноябр куни А Сериянинг „Парма“ га қарши ўйинининг иккинчи ярмида Элдор „Женоа“ таркибидаги илк голини уришга муваффақ бўлган[8][9]. У ўзининг биринчи Италия мавсумини умумий 32 ўйинда 8 та гол билан якунлаган – шундан 5 таси А Серианинг сўнгги 6 ўйинида рақиб дарвозасига киритилган.
Рома
Элдор 2021-йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига „Женоа“дан „Рома“ жамоасига трансфер қилинган[10]. 2021-йил 3-августда Рома билан 5 йиллик шартнома имзолади. Шартнома 2026-йилнинг 30-июнигача амал қилиши белгилаб қўйилди[11]. 19-августда Элдор УЭФА Конференциялар Лигаси доирасида „Трабзонспор“ клубига қарши ўйинда (1:2) дебютини ўтказди ва бу ўйинда „Рома“ учун биринчи ва ғалаба голини киритди[12]. „Рома“ таркибидаги даслабки мавсумида 40 та учрашувда 5 та гол урди ва бўрилар сафида УЭФА Конференсиялар Кубогида гўлиб чиқди. Бу борада УЭФА таснифидаги кубокни қўлга киритган Виталий Денисовдан сўнг иккинчи футболчи бўлди.
2022-йил 28-июл куни „Рома“ ўзининг мавсумолди йиғини доирасида „Тоттенҳем“га қарши назорат ўйинида иштирок этиш учун Исроилнинг Тел-Авив шаҳрига йўл олди. Мазкур йиғинга Шомуродов жалб этилмади. У мураббийлар штабининг қарори туфайли Римда қолди. 2022-23-йилги мавсумни „Рома“ клуби такибида бошлади, аммо кам ўйин амалиёти туфайли қишки трансфер ойнаси вақтида Италия А Сериасининг бошқа бир жамоаси „Спезиа“ клубига ижара асосида ўтган.
Спезиа
2023-йилнинг 30-январида, бир ярим йил давомида Гиаллоросси сафида кучли рақобат ва кам ўйин амалиёти туфайли[13][14], Спезиага 1.5 миллион евро эвазига ижарага берилди[15][16][17][18]. Спезиада ижара асосида ўйнаб юрган вақтида Элдорга Туркия Суперлигаси 2022—2023-йилги мавсум чемпиони, Окан Бурук бошчилигидаги Галатасарой жамоаси қизиқиш билдирган ва Ромадан Элдорни сотиб олишга ҳаракат қилган[19]. Кейинчалик Элдорга Москванинг Спартак жамоаси таклиф билан чиққан, бироқ Шомуродов Россия Премер-лигасида ўйнашни рад этган[20].
Cаглиари
Спезиа жамоасидаги ижара шартномаси якунлангач, Элдор Италия ва европанинг бир қатор жамоаларидан таклифлар бўлган. Бу таклифлар орасидан Италиянинг „Cаглиари“ жамоа таклифини қабул қилди ва 2023-йил 27-июл санасида 1+3 асосида шартнома имзолаган[21]. Шартномада дастлабки мавсумини ижара асосида ўтказади ва кейинчалик „Рома“ жамоасидан сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 йиллик узайтириш имкониятига эга[22][23]. 2022—2023-йилги мавсумнинг ярмини Спезиа жамосида ижара асосида ўтказган Шомуродов, жамоа таркибида 16 бора майдонга тушиб 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Элдор Рим жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026-йилгача имзоланган. Интернет сайтлари ҳозирги кунда трансфер бозорида, Шомуродовнинг трансфер қийматини 6 миллион еврога баҳолашмоқда[24].
Терма жамоадаги фаолияти
Элдор Шомуродов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказди. 2016-йилгача Элдор Ўзбекистон ёшлар жамоасида ўйнаган. 2015-йилдан бошлаб Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этила бошлади. Шомуродов миллий терма жамоадаги дебют учрашувини 2015-йил 3-сентябр куни Жаҳон чемпионати-2018 саралаш турнири доирасидаги Яман терма жамоасига қарши ўйинда ўтказган. Кейинчалик, Шомуродов доимий тарзда терма жамоага жалб қилина бошланди ва Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бирига айланди.[25]
2018-йил декабр ойида Шомуродов Осиё Кубоги-2019 учун аризага киритилди. 9 январ куни Уммонга қарши гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида, ўйиннинг 86-дақиқасида гол уриб, учрашувда ғалаба тўпини киритди (2:1). 13 январ куни Туркманистонга қарши гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида Ўзбекистон – Туркманистон ўйинининг 24 ва 42-дақиқаларида иккита гол урди. Натижада, Ўзбекистон миллий жамоаси туркманларни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.[26] 17-январ куни бўлиб ўтган гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида Ўзбекистон Японияга 1:2 ҳисобида ютқазди, 40-дақиқада жамоасининг ягона голи Элдор томонидан урилди.[27] 1/8 финалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралия терма жамоасига пеналтилар сериясида ютқазди, асосий ва қўшимча вақт 0:0 ҳисобида дуранг билан тугади.[28]. 2023-йилда Марказий Осиё футбол ассоциацияси кубоги доирасида Туркманистон терма жамоасига қарши ўйинда, Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган. Ўйин давомида Элдор дубл қайд этишга муваффақ бўлган. Киритилган икки гол Шомуродовни Ўзбекистон Футбол терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантирган. 28 ёшли ҳужумчи терма жамоа сафида ҳозирга қадар 36 та гол уришга эришган. Элдор тўпурарга айлангунига қадар терма жамоа сафида гол уриш бўйича пешқадам, футбол бўйича Ўзбекистон терма жмаосининг собиқ ўйинчиси ва сардори Максим Шацкихга тегишли бўлиб, у терма жамоа сафида 34 маротаба рақиблар дарвозасига гол киритишга муваффақ бўлган[29].
Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионати учун Ўзбекистон терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган[30]. 2-июн куни Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган.
Ўйин услуби
Ўнг оёқда тўп тепадиган Шомуродов ҳам гол уришга, ҳам голли узатма беришга қодир[31][32][33], ҳужум чизиғида ажралиб туриши мумкин бўлган биринчи рақамли ҳужумчидир. Рақиблар билан кучли тезлашув ва прогрессияга қодир, у бирлаштирувчи сифатида ҳам моҳир бўла олади. Жисмоний жиҳатдан кучли, бўшлиқлардан ва ҳаводан ҳам ҳужум қила олади, яхши динамизмга эга ва ҳавода ўйнашда маҳоратлидир. У ярим ҳимоячилар ва ҳужумкор ярим ҳимоячилар билан боғланиш учун орқа чизиқда бирлашадиган жамоа учун кўп ишлайди.[34] У ўйинни қандай ўзгартиришни билади ва тўплар орқали ўтишни, рақиб ҳимояси ортидан зарба беришни яхши билади.[35] Шунингдек, у тезкор қадамлари ва тўпни ён чизиқдан волейболчилардек отиш кучи билан ажралиб туради. Яхши техника билан жиҳозланган, у тўпни ҳимоя қилишда ва олдинга силжишда маҳоратли ва очиқ майдонда хавфли бўлиши мумкин.
У бўй тарафидан 20 см фарқига қарамай ўз вақтида „Ўзбек Мессиси“ лақабини олган[33].
Ютуқлари
Терма жамоа
- ФИФА Сериэс ғолиби: 2026
Клублар иштирокида
Машъал
- Ўзбекистон ПФЛ кубоги соҳиби: 2014
Бунёдкор
- Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медал соҳиби: 2016
- Ўзбекистон кубоги финалчиси: 2015
Рома
- УЭФА Конференсиялар Кубоги соҳиби: 2022
- УЭФА Европа лигаси финалчиси: 2023
Шахсий
- Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси: (2) 2019, 2021
- Россия чемпионатининг энг яхши 33 нафар футболчилари рўйхатига киритилган: 2019/20 (№ 3)
- Туркия Суперлигаси тўпурари: 2025–26[36]
Фаолият статистикаси
Клуб
- 2026-йил 4-февралда ўтказилган ўйин ҳолатига кўра[37]
| Cлуб | Мавсум | Лига | Миллий кубок | Халқаро | Бошқа | Жами | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Даража | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | Ўйин | Гол | ||
| Машъал Муборак | 2014 | Ўзбекистон Суперлигаси | 9 | 0 | 0 | 0 | - | - | 9 | 0 | ||
| Бунёдкор | 2015 | Ўзбекистон Суперлигаси | 25 | 7 | 5 | 1 | 4 | 0 | 1 | 2 | 35 | 10 |
| 2016 | Ўзбекистон Суперлигаси | 27 | 10 | 5 | 0 | 7 | 2 | 0 | 0 | 39 | 12 | |
| 2017 | Ўзбекистон Суперлигаси | 14 | 1 | 3 | 0 | 6 | 1 | 0 | 0 | 23 | 2 | |
| Жами | 66 | 18 | 13 | 1 | 17 | 3 | 1 | 2 | 97 | 24 | ||
| Ростов | 2017-18 | Россия Премер-лигаси | 18 | 2 | 2 | 0 | - | - | 20 | 2 | ||
| 2018-19 | Россия Премер-лигаси | 26 | 3 | 6 | 1 | - | - | 32 | 4 | |||
| 2019-20 | Россия Премер-лигаси | 28 | 11 | 2 | 0 | - | - | 30 | 11 | |||
| 2020-21 | Россия Премер-лигаси | 8 | 0 | 0 | 0 | 1 | 1 | - | 9 | 1 | ||
| Жами | 80 | 16 | 10 | 1 | 1 | 1 | - | 91 | 18 | |||
| Геноа | 2020-21 | Сериэ А | 31 | 8 | 1 | 0 | - | 0 | 0 | 32 | 8 | |
| Жами | 31 | 8 | 1 | 0 | - | 0 | 0 | 32 | 8 | |||
| Рома | 2021-22 | Сериэ А | 28 | 3 | 1 | 1 | 11 | 1 | - | 40 | 5 | |
| 2022-23 | Сериэ А | 6 | 0 | 0 | 0 | 2 | 1 | - | 8 | 1 | ||
| 2024-25 | Сериэ А | 27 | 4 | 2 | 1 | 8 | 2 | - | 37 | 7 | ||
| Жами | 61 | 7 | 3 | 2 | 21 | 4 | - | 85 | 13 | |||
| Спезиа (ижара) | 2022-23 | Сериэ А | 15 | 1 | – | – | 1 | 0 | 16 | 1 | ||
| Cаглиари Cалcио (ижара) | 2023–24 | Сериэ А | 22 | 3 | 2 | 0 | – | – | 24 | 2 | ||
| Жами | 37 | 4 | 2 | 0 | – | – | 39 | 4 | ||||
| İстанбул Баşакşэҳир Ф.К. (ижара) | 2025–26 | Туркия Суперлигаси | 34 | 22 | 4 | 1 | 6 | 0 | – | 29 | 15 | |
| Умумий фаолият | 304 | 67 | 32 | 8 | 45 | 8 | 2 | 2 | 383 | 85 | ||
Миллий терма жамоа
- 2025-йил 10-июнда ўтказилган ўйин ҳолатига кўра[38]
| Миллий терма жамоа | Йил | Ўйин | Гол |
|---|---|---|---|
| Ўзбекистон | 2015 | 2 | 1 |
| 2016 | 12 | 3 | |
| 2017 | 7 | 2 | |
| 2018 | 7 | 0 | |
| 2019 | 14 | 13 | |
| 2020 | 1 | 1 | |
| 2021 | 8 | 2 | |
| 2022 | 10 | 11 | |
| 2023 | 8 | 5 | |
| 2024 | 9 | 3 | |
| 2025 | 10 | 2 | |
| Умумий | 88 | 43 | |
- Голлар ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлар сони кўрсатилади, голлар устуни Шомуродовнинг ҳар бир голидан кейин очкони кўрсатади.[38][39]
| № | Сана | Стадион | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобоқа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2015-йил 8-октабр | Баҳрайн миллий стадиони, Риффа, Баҳрайн | 4-0 | 4-0 | 2018 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион | |
| 2 | 2016-йил 14-феврал | Ал-Рашид Стадиум, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари | 1-0 | 2-0 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 3 | 2016-йил 7-июн | Тҳерменстадион, Бад Wалтерсдорф, Австрия | 1-1 | 1-2 | ||
| 4 | 2016-йил 24-июл | Бунёдкор стадиони,Тошкент, Ўзбекистон | 2-0 | 2-1 | ||
| 5 | 2017-йил 27-январ | Тҳе Севенс Стадиум, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари | 1-0 | 2-2 | ||
| 6 | 2-2 | |||||
| 7 | 2019-йил 9-январ | Шаржа стадиони, Шаржа, Бирлашган Араб Амирликлари | 2-1 | 2-1 | 2019 АФC Асиан Cуп | |
| 8 | 2019-йил 13-январ | Ал-Рашид стадиони, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари | 2-0 | 4-0 | ||
| 9 | 4-0 | |||||
| 10 | 2019-йил 17-январ | Халифа халқаро стадиони, Ал Айн, Бирлашган Араб Амирликлари | 1-0 | 1-2 | ||
| 11 | 2019-йил 25-март | Гуангхи Спорц Cентер, Наннин, Хитой | 1-0 | 1-0 | 2019 Чина Cуп | |
| 12 | 2019-йил 11-июн | Миллий стадион, Тошкент, Ўзбекистон | 1-0 | 2-0 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 13 | 2-0 | |||||
| 14 | 2019-йил 10-октабр | Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон | 2-0 | 5-0 | 2022 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион | |
| 15 | 2019-йил 15-октабр | Натионал Стадиум, Калланг, Сингапур | 2-1 | 3-1 | ||
| 16 | 3-1 | |||||
| 17 | 2019-йил 14-ноябр | Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон | 1-0 | 2-3 | ||
| 18 | 2019-йил 19-ноябр | 1-0 | 2-0 | |||
| 19 | 2-0 | |||||
| 20 | 2020-йил 8-октабр | 1-2 | 1-2 | Ўртоқлик учрашуви | ||
| 21 | 2021-йил 7-июн | Кинг Фаҳд Интернатионал Стадиум, Ар-Риёд, Саудия Арабистони | 3-0 | 5-0 | 2022 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион | |
| 22 | 2021-йил 5-сентябр | Фриэндс Арена, Солна, Швеция | 1-2 | 1-2 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 23 | 2022-йил 27-январ | Тҳе Севенс Стадиумс, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари | 1-0 | 3-0 | ||
| 24 | 2-0 | |||||
| 25 | 2022-йил 22-март | Марказий Стадиум, Наманган, Ўзбекистон | 1-1 | 3-1 | Наврўз кубоги | |
| 26 | 2022-йил 29-март | 2-0 | 4-2 | |||
| 27 | 3-1 | |||||
| 28 | 4-1 | |||||
| 29 | 2022-йил 11-июн | 1-0 | 4-0 | 2023 АФC Асиан Cуп қуалифиcатион | ||
| 30 | 2-0 | |||||
| 31 | 3-0 | |||||
| 32 | 2022-йил 27-сентябр | Суwон Wорлд Cуп Стадиум, Суwон, Жанубий Корея | 1-0 | 1-2 | Ўртоқлик учрашуви | |
| 33 | 2022-йил 16-ноябр | Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон | 2-0 | 2-0 | ||
| 34 | 2023-йил 24-март | Кинг Абдуллаҳ Спорц Cитй, Жеддаҳ, Сауди Арабиа | 1-0 | 1-0 | ||
| 35 | 2023-йил 14-июн | Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон | 1-0 | 2-0 | CАФА Миллатлар Кубоги 2023 | |
| 36 | 2-0 | |||||
| 37 | 2023-йил 17-июн | 2-1 | 5-1 | |||
| 38 | 2023-йил 16-ноябр | 3–1 | 3–1 | 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи – АФC иккинчи босқич | ||
| 39 | 2024-йил 21-март | Монг Кок Стадиум, Ҳонг Конг | 1–0 | 2–0 | ||
| 40 | 2024-йил 26-март | Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон | 1–0 | 3–0 | ||
| 41 | 2024-йил 10-сентябр | Долен Омурзаков стадиони, Бишкек, Қирғизистон | 1–1 | 3–2 | 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи – АФC учинчи босқич |
Шахсий ҳаёти
Отаси Азамат Шомуродов Ўзбекистон чемпионатининг қуйи лигалари жамоаларида ўйнаган, унинг 1991-йилда туғилган акаси Санжар Шомуродов ҳам футбол ўйнаган, ҳозир Сурхондарё футбол асоциациясининг вице-президенди ловозимида фаолият юритади.[40] Элдор Шомуродовнинг амакиси Илҳом Шомуродов ҳам Ўзбекистонда машҳур ҳужумчи бўлган.
Мукофотлари
2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[41].
Манбалар
- ↑ „Элдор Шомуродов“. АС Рома. 2021-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-март.
- ↑ Андоза:Cита wеб
- ↑ „Спасибо за все, Элдор!“ (ру) (2020-йил 1-октябр). 2020-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-октябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-10-17 санасида архивланган)
- ↑ Андоза:Cита wеб
- ↑ Андоза:Cита wеб
- ↑ Ва перò детто че Зейтуллаев ҳа гиоcато ал Андоза:Cалcио Геноа ма ин Сериэ Б, пер қуанто ригуарда ла массима сериэ ви ҳа милитато ма cон ла Андоза:Cалcио Реггина
- ↑ „Сериэ А, Ҳеллас Верона-Геноа 0-0: ле пагелле“. Эуроспорт (2020-йил 19-октябр). Қаралди: 2020-йил 20-октябр.
- ↑ „Геноа-Парма 1-2, доппиэтта ди Гервинҳо, л’узбеко Шомуродов нон баста аи россоблу“ (2020-йил 30-ноябр). Қаралди: 2020-йил 30-ноябр.
- ↑ „Сериэ А, Геноа-Парма 1-2: деcиде уна доппиэтта ди Гервинҳо“. Қаралди: 2020-йил 1-декабр.
- ↑ „Шомуродов романи тарк этмоқчи“.
- ↑ „Элдор Шомуродов Cомплетес Рома Мове!“. Қаралди: 2021-йил 2-август.[сайт ишламайди]
- ↑ „Конференсиялар Лигаси. Элдор Шомуродов гол урган ўйинда “Рома” Туркия клубини мағлуб этди“. Қаралди: 2021-йил 20-август.[сайт ишламайди]
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-феврал.
- ↑ ҳттпс://www.газзетта.ит/Cалcио/Cалcиомерcато/Рома/25-03-2022/рома-сманиэ-шомуродов-гиоcо-поcо-нон-ме-л-аспеттаво-ментре-кумбулла-4302022582266.штмл
- ↑ „Шомуродов Римни тарк этиш арафасида“.
- ↑ ҳттпс://www.асрома.cом/ит/нотизиэ/2023/01/Элдор-Шомуродов-cедуто-а-титоло-темпоранео-алло-Спезиа[сайт ишламайди]
- ↑ ҳттпс://www.аcспезиа.cом/ит/неwс/уффиcиале-элдор-шомуродов-ун-нуово-cалcиаторе-делло-спезиа.24442.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.гоал.cом/ит/нотизиэ/cолпо-спезиа-уффиcиале-л-арриво-ди-шомуродов/блт95245ббе02б770а1
- ↑ ҳттпс://www.чампионат.cом/фоотбалл/неwс-5150205-галатасараж-ҳочет-подписат-бйвшего-игрока-ростова-шомуродова.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.чампионат.cом/фоотбалл/неwс-5161103-источник-спартак-связался-с-шомуродовом-по-поводу-переҳода-игрок-не-ҳочет-играт-в-рпл.ҳтмл
- ↑ „Расман! Шомуродовнинг янги жамоаси маълум“. 2023-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июл.
- ↑ „«Кальяри» клуби Элдор Шомуродов трансферини эълон қилди“. 2023-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июл.
- ↑ „РАСМАН: Шомуродов - "Кальяри" футболчиси“. 2023-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-июл.
- ↑ ҳттпс://www.чампионат.cом/фоотбалл/неwс-5185535-бйвшиж-форвард-ростова-шомуродов-перешёл-в-каляри.ҳтмл
- ↑ „Узбекистан- Емен, 2015-09-03“. ФИФА (2015-йил 3-сентябр). 2015-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Элдор Шомуродов сеcурес а 2-1 wин фор Узбекистан овер Оман“. Спорц.уз (2019-йил 9-январ). Қаралди: 2021-йил 30-август.
- ↑ Ридге, Патриc. „Туркменистан 0 Узбекистан 4: Гроуп Ф леадер cруисес инто Асиан Cуп ласт-16“. Тҳе Ҳинду (2019-йил 14-январ). Қаралди: 2021-йил 30-август.
- ↑ „АФC Асиан Cуп 2019: Цукаса Шиотани сcреамер ас неw-лоок Жапан тоо муч фор Узбекистан“. Ҳиндустан Тимес. АФП (2019-йил 17-январ). Қаралди: 2021-йил 30-август.
- ↑ ҳттпс://www.чампионат.cом/фоотбалл/неwс-5138855-шомуродов-стал-лучшим-бомбардиром-в-истории-сборнож-узбекистана.ҳтмл
- ↑ „УзПФЛ“. Телеграм. Қаралди: 2026-йил 29-май.
- ↑ „10 cосе да сапере су Элдор Шомуродов“ (ит) (2021-йил 3-август). 2022-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-январ.
- ↑ „Рома, эccо Шомуродов: дуттилитà э проспеттива пер л'аттаccо гиаллороссо“ (ит) (2021-йил 4-август). Қаралди: 2023-йил 30-январ.
- ↑ 33,0 33,1 „Геноа, Шомуродов: чи è, перчé прендерло ал фантаcалcио“ (ит) (2020-йил 17-октябр). Қаралди: 2023-йил 30-январ.
- ↑ „Ҳо фатто бене а прендере Шомуродов ал Фантаcалcио?“ (2023-йил 15-октябр). Қаралди: 2023-йил 30-январ.
- ↑ „"Грифо узбеко", Зейтуалаэв: «Шомуродов? Форте ди теста, гран фисиcо э генеросо: сомиглиа а Милик“ (ит) (2020-йил 6-октябр). 2023-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-январ.
- ↑ „Элдор Шомуродов - Туркия Суперлигасининг 2025/26 йилги мавсум то'пурари!“ (2026-йил 17-май).
- ↑ Элдор Шомуродов Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 20 Новембер 2015.
- ↑ 38,0 38,1 „Элдор Шомуродов“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2015-йил 20-ноябр.
- ↑ Элдор Шомуродов Соccерwай сайтида
- ↑ „Санжар СҲомуродов Сурхондарё футбол ассоcиаcиясининг янги биринчи виcе-президенти этиб тайинланди.“. Чампионат.асиа (2019-йил 25-октябр).
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Элдор Шомуродов“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Элдор Шомуродов (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-15 санасида архивланган) АФC сайтида
- Элдор Шомуродов РПЛ сайтида
- Элдор Шомуродов Соccерwай сайтида
- Элдор Шомуродов Ресултадос сайтида
- Элдор Шомуродов Фоотбаллфаcц сайтида
- {{УЭФА плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
- Элдор Шомуродов Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
- NFT template with ID Vikimaʼlumotlarda mavjud boʻlmagan sahifalar
- 29-iyunda tugʻilganlar
- 1995-yilda tugʻilganlar
- UEFA player template missing ID
- Yashayotgan insonlar
- Alifbo boʻyicha futbolchilar
- Oʻzbekistonlik erkak futbolchilari
- Futboldagi erkak hujumchilar
- Bunyodkor klubi futbolchilari
- Mashʼal klubi futbolchilari
- FC Rostov futbolchilari
- Genoa CFC futbolchilari
- AS Roma futbolchilari
- Spezia Calcio futbolchilari
- Cagliari Calcio futbolchilari
- İstanbul Başakşehir F.K. futbolchilari
- Oʻzbekiston Superligasi futbolchilari
- Rossiya Premyer-ligasi futbolchilari
- Serie A futbolchilari
- UEFA Yevropa Konferensiya Ligasi chempion futbolchilari
- Oʻzbekistonlik muhojir erkak futbolchilari
- Rossiyadagi muhojir erkak futbolchilar
- Italiyadagi muhojir erkak futbolchilar
- Turkiyadagi muhojir erkak futbolchilar
- Oʻzbekiston yoshlar terma jamoasi futbolchilari
- Oʻzbekiston milliy terma jamoasi erkak futbolchilari
- Osiyo Kubogi 2019 futbolchilari
- 2024-yilgi Yozgi Olimpiada oʻyinlaridagi futbolchilar
- FIFA Jahon chempionati 2026 oʻyinchilari
- Oʻzbekistonda yilning eng yaxshi futbolchisi
- „Oʻzbekiston iftixori“ unvoni bilan taqdirlanganlar
