Чаппар Чири жанги, шунингдек, Сирҳинд жанги деб ҳам аталади[9], 1710-йил 12-майда Бобурийлар империяси ва сикҳлар ўртасида, Сирҳинд шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган Чаппар Чирида бўлиб ўтган.

Чаппар Чири жанги
Бобурийлар-Сикҳ урушлари
Саналар 1710-йил 12-май[1]
Уруш ери Саҳибзода Ажит Нагар (Моҳали) яқинидаги Чаппар Чири қишлоғи
Натижа Сикҳ ғалабаси[2]
Рақиблар
Kattar Dhal Talwar Биринчи Сикҳ давлати
Жатлар
Alam of the Mughal Empire Бобурийлар империяси
Қўмондонлар
Kattar Dhal Talwar Банда Сингҳ Баҳадур
Kattar Dhal Talwar Баж Сингҳ
Kattar Dhal Talwar Бинод Сингҳ
Kattar Dhal Talwar Фатеҳ Сингҳ
Alam of the Mughal Empire Вазирхон (Сирҳинд) †
Alam of the Mughal Empire Шер Муҳаммад Хон †
Alam of the Mughal Empire Хважа Али Хон †
Alam of the Mughal Empire Суча Нанд †
Кучлар
25 000–30 000[3][а] 5 000–6 000 отлиқ
7 000–8 000 милтиқчи ва камончи
100 фил
24 тўп
5 000–8 000 ғозий
Жами 18 000–25 000[5][6]
Йўқотишлар
Нома’лум Вазирхон Фатеҳ Сингҳ томонидан ўлдирилган. Суча Нанд Банда Сингҳ томонидан боши кесилган[7][8]

Тарихи

Сикҳлар Бобурийлар зулми ва Говинд сингҳнинг икки ёш фарзанди қатл этилгани учун қасос олиш мақсадида Сирҳинд шаҳри, унинг вилоят ноиби Вазирхон ҳамда бош котиби Суча Нандга қарши дҳарамюдҳ олиб боришни режалаштирган эдилар[10]. Сирҳиндга борадиган йўлдаги Сонипат, Каитҳал, Самана, Шаҳабад, Мустафабад ва Садҳаура каби бир қанча муҳим шаҳарлар Баба Банда Сингҳ Баҳодир қўшинлари томонидан эгаллаб олиниб, талон-торож қилинди. Чунки бу шаҳарлар Сирҳинддаги Бобурийлар ҳукуматига ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин эди[11][12]. Сирҳинд деворлари ортидаги бойликларни қўлга киритишни кўзлаган талончилар ҳам тўпланиб, Баба Банда Сингҳ ва унинг қўшинларига эргашиб, Сирҳинд томон йўл олдилар[13]. Баба Банда Сингҳ ва Вазир Хон қўшинлари Чаппар Чири деб номланган қишлоқ яқинида юзма-юз келдилар.

Жанголди манёврлари

Painting from an illustrated folio of a Mughal manuscript depicting the Battle of Sirhind (1710), also known as the Battle of Chappar Chiri. From the ‘Tawarikh-i Jahandar Shah’, Awadh or Lucknow, ca.1770
Жанг пайтида сикҳ отлиқ қўшинининг ҳужуми. Тахминан 1770-йилда яратилган тасвирли қўлёзма

Жанг бошланишидан олдин Вазирхон ва Суча Нанд сикҳларни алдаш мақсадида Суча Нанднинг жиянини 1 000 кишилик қўшин билан Баба Банда Сингҳ Баҳодир ҳузурига юбордилар. У Бобурийлар қўшинидан юз ўгирганини ва сикҳлар сафига қўшилиб, уларнинг мақсади йўлида курашмоқчи эканини ёлғондан да’во қилиши керак эди[13]. Вазирхоннинг қўшини катта ва яхши қуролланган бўлиб, унинг таркибида ғозийлар, шунингдек, кўплаб тўплар, милтиқчилар ва жанговар филлар бор эди. Хон қўшинининг сони 20 минг кишидан ортиқ эди. Бунга қарши ўлароқ, Банда Сингҳ қўшини узун найзалар, камон ўқлари ва қиличлар билан қуролланган, бироқ тўплар ва филларга эга эмас, отлар сони ҳам етарли бўлмаган[14].

Ганда Сингҳнинг ёзишича, Банда қўшини уч гуруҳдан иборат эди. Биринчи гуруҳ ўз юрти ва динининг душманларига қарши адолатли уруш олиб боришга бел боғлаган садоқатли сикҳлардан ташкил топган эди. Иккинчи гуруҳ Банда Сингҳнинг мақсадини қўллаб-қувватлаган Пҳул оиласи сардорлари томонидан юборилган ёлланма аскарлардан иборат эди. Учинчи гуруҳ эса шаҳарни талон-торож қилиш имкониятини кутган, касби ўғрилик ва босқинчилик бўлган номунтазам гуруҳлардан ташкил топган эди. Улар энг ишончсиз иттифоқчилар ҳам ҳисобланган, чунки мағлубият аломатларини сезишлари биланоқ қўшинни тарк этардилар[15]. Ҳари Рам Гуптанинг ёзишича, Банда қўшини уч гуруҳдан иборат бўлган: биринчи гуруҳ фақат Вазирхонни жазолаш учун жанг қилган сикҳлар, иккинчиси ўз э’тиқоди душманларини талон-торож қилиш ва жазолаш ниятидаги сикҳлар, учинчиси эса фақат ўлжа олишни кўзлаган ҳинду Жатлар, Гужарлар ва Рожпутлардан ташкил топган эди.

Жанг

Photo depicting battle of Chapparchiri
Жанг тасвирланган ХХ асрга оид сурат

Бобурийлар армияси тўплардан ўт очиши билан Банда қўшинининг учинчи гуруҳи — босқинчилар ва номунтазам гуруҳлар жанг майдонидан қочиб кетди. Кўп ўтмай, Суча Нанднинг жияни ҳам ўзининг 1 000 кишилик қўшини билан қочди. Банда Сингҳ Баҳодир қўшинининг учдан бир қисми билан қулай фурсатни кутиб турган эди. Босқинчиларнинг қочиб кетгани ҳақида хабар келгач, у ўз қўшинини руҳлантириш мақсадида шахсан жангга киришди ва империя қўшинига кучли зарба берди. Натижада кўплаб Бобурийлар аскарлари, жумладан, Малеркотла ҳукмдорлигидан Шер Муҳаммад Хон ва Хожа Али ҳалок бўлди[16]. Вазирхон ҳам жангда ўлдирилди. Бу унинг қўшинининг мағлубиятга учраб, Сирҳинд томон чекинишига сабаб бўлди. Банда қўшинлари уларни та’қиб қилганида, чекинаётган аскарларнинг кўпчилиги ҳалок бўлди[16].

Оқибатлари

Чаппар Чири жангида Бобурийлар армияси мағлубиятга учрагач, Сирҳинд қамали бошланди. Бу жангда сикҳлар Сирҳинд шаҳрини қамал қилиб, ҳужум билан эгалладилар, талон-торож қилдилар ва вайронага айлантирдилар[2][17][18].

Оммавий маданиятда

Яна қаранг

Изоҳлар

  1. ↑ Ганда Сингҳ 70 000 рақамини муболаға деб ҳисоблайди[4].

Манбалар

  1. ↑ Фенеч, Э. Лоуис; Мcлеод, Ҳ. W.. Ҳисториcал Диcтионарй оф Сикҳисм. Роwман & Литтлефиэлд, 11 Жуне 2014 — 80-бет. ИСБН 978-1-4422-3601-1. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Жаcқуэс, Тонй. Диcтионарй оф Баттлес анд Сиэгес. Греэнwоод Пресс, 2007 — 948-бет. ИСБН 978-0-313-33536-5. 
  3. ↑ Сингҳ, Суриндер. Медиэвал Панжаб ин Транситион Аутҳоритй, Ресистанcе анд Спиритуалитй C.1500 – C.1700. Роутледге, 2022 — 471-бет. ИСБН 9781000609448. „Афтер дестройинг а нумбер оф неигҳбоуринг тоwнс анд виллагес, ҳе рушед то Сирҳинд. Бй тҳис тиме, ҳис поситион ҳад беcоме формидабле, ас 70,000 пеопле гатҳеред ундер ҳим.“ 
  4. ↑ Сингҳ 1990, с. 62.
  5. ↑ Сикҳ Дигитал Либрарй. Лифе Оф Банда Сингҳ Баҳадур Басед Он Cонтемпорарй Анд Оригинал Реcордс - Др. Ганда Сингҳ, Сикҳ Дигитал Либрарй, Сикҳ Дигитал Либрарй, 1935-04-17 — 59–60-бет. 
  6. ↑ ВСМ, Д. С. Саггу. Баттле Таcтиcс Анд Wар Маноэуврес оф тҳе Сикҳс (эн). Нотион Пресс, 2018-06-07 — 62–63-бет. ИСБН 978-1-64249-006-0. 
  7. ↑ Сикҳс Ин Тҳе Эигҳтеэнтҳ Cентурй — 31-бет. 
  8. ↑ Ирвине, Wиллиам. Латер Мугҳалс. Атлантиc Публишерс & Дистри, 1904. 
  9. ↑ Сингҳ, Раж Пал. Тҳе Сикҳс : Тҳеир Жоурней Оф Фиве Ҳундред Еарс. Пентагон Пресс, 2004 — 46–48-бет. ИСБН 9788186505465. 
  10. ↑ Сингҳ, Кҳушwант. А Ҳисторй оф тҳе Сикҳс: 1469–1838. Охфорд Университй Пресс, 2004 — 105-бет. ИСБН 9780195673081. 
  11. ↑ Сагоо, Ҳарбанс Каур. Банда Сингҳ Баҳадур анд Сикҳ Совереигнтй. Деэп & Деэп Публиcатионс, 2001 — 124, 128-бет. ИСБН 9788176293006. 
  12. ↑ Гандҳи, Суржит. Сикҳс Ин Тҳе Эигҳтеэнтҳ Cентурй, 1999 — 28-бет. 
  13. ↑ 13,0 13,1 Сагоо 2001, с. 129.
  14. ↑ Сагоо 2001, с. 126.
  15. ↑ Сагоо 2001, с. 139.
  16. ↑ 16,0 16,1 Сагоо 2001, с. 131.
  17. ↑ Дҳаван, Пурнима. Wҳен Спарроwс Беcаме Ҳаwкс: Тҳе Макинг оф тҳе Сикҳ Wарриор Традитион, 1699-1799 (эн). Охфорд Университй Пресс, УСА, 2011-11-03 — 51-бет. ИСБН 978-0-19-975655-1. 
  18. ↑ МcЛеод, W.Ҳ.. Сикҳисм. Пенгуин Боокс, 1997 — 64-бет. ИСБН 9780140252606. 
  19. ↑ „Феатуред Мовиэ Неwс | Феатуред Боллйwоод Неwс“. Боллйwоод Ҳунгама (2017-йил 10-феврал). 2016-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-май.
  20. ↑ „Постер лаунч:Чаар Саҳибзааде 2 – Рисе оф Банда Баҳадур“. Тҳеҳансиндиа.cом (2016-йил 2-июн). Қаралди: 2017-йил 10-май.
  21. ↑ „Бадал инаугуратес таллест виcторй тоwер“ (2011-йил 30-ноябр). 2013-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 18-ноябр.
  22. ↑ Бажwа, Ҳарпреэт. „Фатеҳ Бурж, Индиа'с таллест виcторй тоwер, тҳроwн опен“ (2011-йил 1-декабр). Қаралди: 2012-йил 18-ноябр.

Адабиётлар

  • Сингҳ, Ганда. Лифе оф Банда Сингҳ Баҳадур. Публиcатион Буреау, Пунжаби Университй, 1990.