Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Бадшаҳи масжиди

Koordinatalari: 31°35′17″N 74°18′34″E / 31.58806°N 74.30944°E / 31.58806; 74.30944
ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Бадшаҳи масжиди
урдуча: بادشاہی مسجد‎‎
Badshahi Mosque front picture
Умумий маълумот
Мақоми Масжид
Шаҳар Лоҳур
Мамлакат Покистон
Координаталар 31°35′17″Н 74°18′34″Э / 31.58806°Н 74.30944°Э / 31.58806; 74.30944
Қурилиши бошланган 1671-йил
Қурилиши тугаган 1673-йил

Бадшаҳи масжиди (урду: بادشاہی مسجد) – Покистоннинг Панжоб провинсиясининг маркази Лоҳур шаҳридаги Бобурийлар даврига оид жамоат масжиди[1][2]. Масжид Лаҳор қалъасининг рўпарасида Деворли шаҳарнинг чеккасида жойлашган бўлиб, у Лаҳорнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади[3].

Бадшаҳи масжиди 1671—1673-йилларда ва Бобурий ҳукмдор Аурангзеб томонидан қурилган. Масжид Бобурийлар меъморчилигининг ёрқин намуналаридан бири ҳисобланиб, ташқи кўриниши мармар билан ўйилган ва қизил қумтош билан безатилган. Бу Бобурийлар даврининг энг катта масжиди бўлиб, Покистондаги учинчи йирик масжиддир ҳисобланади[4]. 1799-йилда Сикх империясининг Ранжит Сингҳ ҳукмронлиги даврида масжид ҳовлиси отхона, ҳужралари аскарлар турар жойи сифатида ишлатилган. Британия империяси Лаҳор бошқарувини қўлга киритганда олганида Бадшаҳи масжиди 1846-йилдан 1852-йилгача гарнизон сифатида ишлатилган. Кейинчалик, масжид ибодат жойи сифатида қайта тикланишини назорат қилиш учун Бадшаҳи масжиди маъмурияти ташкил этилди. Ҳозирги кунга келиб Бадшаҳи масжиди Покистоннинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади[5].

Тарихи

Олтинчи Бобурий ҳукмдор Аурангзеб янги масжиди қуриш учун Лаҳор шаҳрини танлади. Аурангзеб, олдинги императорлардан фарқли ўлароқ, ўз ҳукмронлиги даврида санъат ва архитектурадан кўра Бобурийлар салтанатига қўшилган турли хил ҳарбий забтларга эътибор қаратган[6]. Масжид Ҳиндистон жанубида Маратҳа императори Шиважига қарши ҳарбий юришларини хотирлаш учун қурилган[7]. Масжид Лаҳор қалъаси ва унинг Аламгири дарвозаси қаршисида қурилган. Лаҳор қалъаси ва Аламгири дарвозаси Аурангзеб томонидан бир вақтнинг ўзида қурдирилган[8].

Масжид 1671-йилда фойдаланишга топширилган. Қурилиш ишларига императорнинг ўгай акаси ва Лаҳор губернатори Музаффар Ҳусайн (Фидаи Хон Кока номи билан ҳам машҳур)[9] бошчилик қилган. Икки йиллик қурилиш ишларидан сўнг масжид 1673-йилда очилган[10].

Сикх даври

Сикхлар ҳукмронлиги даврида яроқсиз ҳолга келган Бадшаҳи масжиди, Масжид ёнида Ранжит Сингхнинг Самадҳи (ўнг тарафда оқ бино) қурилган.

1799-йил 7-июлда Ранжит Сингҳ бошчилигидаги сикх армияси Лаҳорни эгаллади[11]. Шаҳарни қўлга киритилгандан сўнг, Маҳаража Ранжит Сингҳ шаҳар кенг ҳовлисидан қўшин отлари учун отхона ва 80 та ҳужрани (ҳовлини ўраб турган кичик ўқув хоналари) аскарлари учун турар жой ва ҳарбий дўконлар сифатида ишлатган[12]. 1818-йилда у Ҳазури боғида масжидга қараган мармар бино қурдиради. Ҳозирда ушбу иншоот Ҳазури Бағ Барадари сифатида танилган[13] ва Ранжит Сингҳ ушбу бинодан ўзининг расмий қироллик саройи сифатида фойдалана бошлаган[14]. 1839-йилда Ранжит Сингҳ вафотидан сўнг, унинг ўғли ва вориси Кҳарак Сингҳ томонидан масжидга туташ жойда унинг хотирасига самадхи қуриш бошланди.

Британия ҳукмронлиги даври

1849-йилда инглизлар Лаҳорни сикхлар империясидан тортиб олдилар. Британия Раж даврида масжид ва қал’а ҳарбий гарнизон сифатида фойдаланилиши бошланди. Унинг кенг ҳовлисинида мавжид бўлган 80 та ҳужра 1857-йилги Ҳиндистон қўзғолонидан кейин инглизлар томонидан Британияга қарши ҳаракатлар учун бузиб ташланган. Ҳужралар ўрнини даланлар деб номланувчи очиқ аркадалар эгаллади[15].

Масжиддан ҳарбий гарнизон сифатида фойдаланишга мусулмонларнинг норозилиги кучайганлиги сабабли, инглизлар 1852-йилда қайта тиклашни назорат қилиш ва уни диний ибодат жойи сифатида қайта тиклаш учун Бадшаҳи масжиди маъмуриятини тузилади. Маъмурият тузилгандан кейин Бадшаҳи масжидида қисман таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бино расман мусулмон жамияти Ҳиндистон вице-қироли бўлган Жон Лоуренсга топширилди[16]. Кейин бино масжид сифатида қайта тикланди.

1919-йил апрел ойида Амрицар қирғинидан сўнг, масжид ҳовлисида тахминан 25-35 минг кишилик сикх, ҳинду ва мусулмон аралаш оломон норозилик билдириш учун йиғилади. Йиғилишда Гандининг нутқи кейинчалик Панжоб провинсияси ассамблеяси спикери бўлган Кҳалифа Шужа-уд-Дин томонидан ўқилади[17][18].

Кенг қамровли таъмирлаш ишлари 1939-йилдан бошланган бўлиб, ушбу таъмирлаш ишларида Сикандар Ҳаят Кҳан маблағ тўплай бошланди[19]. Таъмирлаш ишлари архитектор Наваб Алам Яр Жунг Баҳадур томонидан назорат қилинади[20]. Сикандар Ҳаят Кҳан масжиддаги кенг кўламли таъмирлаш ишларида катта ҳисса қўшганлиги сабабли Ҳазури Бағдаги масжид ёнига дафн этилган.

Покистон мустақилликдан кейинги

The Badshahi in all its glory during the Eid Prayers
Масжид Ислом дини байрамлари бўлган Ҳайит ва Рамазон кунларида.

1939-йилда бошланган реставрация ишлари Покистон Мустақилликка эришгандан кейин ҳам давом этди ва 1960- йилда қурилиш умумий қиймати 4,8 миллион рупия бўлди[21].

1974-йил 22-февралда бўлиб ўтган иккинчи Ислом саммити муносабати билан ўттиз тўққиз мусулмон давлат раҳбарлари Лаҳорга келишди. Покистонлик Зулфиқор Али Бҳутто, Саудия Арабистонидан Файсал ибн Абдулазиз ас-Сауд, Муаммар Қаддафий, Ёсир Арафат ва Қувайтдан Сабаҳ ИИИ Ал-Салим Ал-Сабаҳ Бадшаҳи масжидида жума намозини ўқишди. 1993- йилда Бадшаҳи масжиди ЙУНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объэкти сифатида рўйхатга киритилган[22]. 2000-йилда асосий намозхонадаги мармар қоплама таъмирланди. 2008-йилда Ҳиндистоннинг Ражастан штатидаги Жайпур яқинидаги Бобурийлар даврига оид вайроналардан олиб келинган қизил қумтош ёрдамида масжиднинг катта ҳовлисида плиталарини алмаштириш ишлари бошланди[23][24].

Меъморчилиги

Бадшаҳи масжиди хусусан, ғарб Форс давлатларига кириш дарвозасини ўтаган бўлиб Лаҳор шаҳридаги минтақавий услуб Форс меъморчилиги услублари таъсирида вужудга келган. Олдинги масжидлар, масалан, Вазир Хон масжиди каши кари ва Кошон услубида[25] безатилган эди. Аурангзеб Деҳлидаги Жама масжидини Шоҳ Жаҳон танлаган меъморий услубга ўхшаш қилиб танлади. Иккала масжид ҳам оқ мармар билан қопланган қизил қумтошдан иборат бўлиб, бу Лаҳордаги одатий масжид дизайнидан фарқ қилади, унда безатиш мураккаб кафел ишлари орқали амалга оширилади[26].

Манбалар

  1. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ (буилт 1672–74)“. Асиан Ҳисториcал Арчитеcтуре wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  2. ↑ Ҳароон Кҳалид. „Лаҳоре'с иcониc мосқуэ стоод wитнесс то тwо ҳисториc моменц wҳере толеранcе гаве wай то бруталитй“. Сcролл.ин wебсите (2016-йил 26-август). Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  3. ↑ „Ҳолидай тоурисм: Ҳундредс тҳронг Лаҳоре Форт, Бадшаҳи Масжид“ (эн-УС). Тҳе Эхпресс Трибуне (неwспапер) (2014-йил 9-октябр). Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  4. ↑ Мери, Жосепҳ. Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Ан Энcйcлопедиа. Роутледге, 31 Оcтобер 2005 — 91-бет. ИСБН 9780415966917. 
  5. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ (буилт 1672–74)“. Асиан Ҳисториcал Арчитеcтуре wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  6. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ, Лаҳоре (арчитеcтурал детаилс оф тҳе струcтуре гивен)“. Арчитеcтуре Cоурсес wебсите. 2016-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  7. ↑ Мери, Жосепҳ. Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Ан Энcйcлопедиа. Роутледге, 31 Оcтобер 2005 — 91-бет. ИСБН 9780415966917. 
  8. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ“ (эн-УС). Висит Лаҳоре wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  9. ↑ Мери, п.91
  10. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ“ (эн-УС). Висит Лаҳоре wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  11. ↑ „Wелcоме то тҳе Сикҳ Энcйcлопедиа“. Тҳесикҳенcйcлопедиа.cом (2012-йил 14-апрел). 2013-йил 30-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-январ.
  12. ↑ Чида-Разви, Меҳреэн. Тҳе Фридай Мосқуэ ин тҳе Cитй: Лиминалитй, Ритуал, анд Политиcс (эн). Интеллеcт Боокс, 2020-09-20 — 91–94-бет. ИСБН 978-1-78938-304-1. „Ин аддитион то тҳе масжид'с усе ас а сите фор милитарй стораге, стаблес фор тҳе cавалрй ҳорсес, анд барраcкс фор солдиэрс, парц оф ит wере алсо усед ас стораге фор поwдер магазинес“ 
  13. ↑ Тикекар, п. 74
  14. ↑ Кҳуллар, К. К.. Маҳаража Ранжит Сингҳ. Ҳем Публишерс, 1980 — 7-бет. 
  15. ↑ Девелопмент оф мосқуэ Арчитеcтуре ин Пакистан бй Аҳмад Наби Кҳан, п.114
  16. ↑ Амин. „Политиcал анд Милитарй Ситуатион фром 1839 то 1857“. Дефенcе Жоурнал wебсите. 2017-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  17. ↑ Ллойд, Ниcк. Тҳе Амрицар Массаcре: Тҳе Унтолд Сторй оф Оне Фатефул Дай. И.Б.Таурис, 30 Септембер 2011. 
  18. ↑ Ноте: Репорц он тҳе Пунжаб Дистурбанcес Април 1919 гивес а фигуре оф 25,000
  19. ↑ Омер Тарин, Сир Сикандар Ҳят Кҳан анд тҳе Реноватион оф тҳе Бадшаҳи Мосқуэ, Лаҳоре: Ан Ҳисториcал Сурвей, ин Пакистан Ҳисториcал Дигест Вол 2, Но 4, Лаҳоре, 1995, пп. 21-29
  20. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ (буилт 1672–74)“. Асиан Ҳисториcал Арчитеcтуре wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  21. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ (буилт 1672–74)“. Асиан Ҳисториcал Арчитеcтуре wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  22. ↑ УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре. „Бадшаҳи Мосқуэ, Лаҳоре – УНЕСCО Wорлд Ҳеритаге Cентре“. УНЕСCО.орг wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  23. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ Ре-флооринг“. Арчпресспк.cом. 2012-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-январ.
  24. ↑ „Бадшаҳи Мосқуэ“. Атлас Обсcура wебсите. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  25. ↑ Мери, Жосепҳ. Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Ан Энcйcлопедиа. Роутледге, 31 Оcтобер 2005 — 91-бет. ИСБН 9780415966917. 
  26. ↑ „Бадшаҳи Масжид, Лаҳоре, Пакистан“. АрчНет wебсите. 2025-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-январ.