БИОС
БИОС (инглизча: басиc инпут/оутпут сйстем — "асосий киритиш ва чиқариш тизими") — бу компютернинг микропроцессори томонидан компютер системасини ишга тушуриш учун фойдаланиладиган дастур. БИОС шунингдек операцион система ва копютерга бириктирилган қаттиқ диск, видеокарта, клавиатура, сичқонча, принтер ва шунга ўхшаш қурилмалар орасида маълумотлар алмашинувини таъминлайди.
БИОС тарихи:
БИОС сўзи биринчи марта 1975-йилда Америкалик компютер тадқиқотчиси Гарй Килдалл томонидан ишлатилган. БИОС 1981-йилда ИБМ компаниясининг биринчи шахсий компютерига киритилган ва келгуси йилларда бошқа шахсий компютерларда машҳурликка эришди, бир мунча вақт компютерларнинг ажралмас қисмига айланди. Бироқ, БИОСнинг оммавийлиги янги технология яъни УЭФИдан кейин пасайди. Интел 2017-йилда эски БИОС тизимларини қўллаб қувватлашни 2020-йилгача узайтириб, уларни УЭФИ билан алмаштиришни эълон қилди.
БИОСдан фойдаланиш:
БИОСнинг асосий вазифаси операцион тизим ва қурилмалар ўртасида маълумотлар алмашинишни йўлга қўйишдир. Назарий жиҳатдан БИОС микропроцессор ва киритиш/чиқариш қурилмалари маълумотларини ва маълумотлар оқимини бошқаради. Баъзи ҳолларда БИОС қурилмалардан хотирага маълумотлар оқимини бевосита йўналтира олади. Чунки видеокарта ва шунга ўхшаш қурилмалар самарадорликни ошириш учун катта миқдорда маълумотлар оқимини талаб қилади.

Яна қаранг
- ПЗУ образи
- cоребоот
- Опен Фирмwаре
- Эхтенсибле Фирмwаре Интерфаcе (УЭФИ, БИОС давомчиси)
Ҳаволалар
- Интел БИОС мосламалари йўриқномаси — мену бўйича[сайт ишламайди](ингл.)
- Интел БИОС мосламалари йўриқномаси — алфавит тартибида[сайт ишламайди](ингл.)
- Бузилган БИОСни тиклашга бағишланган Интел қўллаб-қувватлаш хизмати видеоқўлланмаси(ингл.)
- Интел серверларида БИОСни тиклашга бағишланган видеоролик(ингл.)
- Инструcтионс фор Реcоверй БИОС упдате(ингл.)
Манбалар
ҳттпс://www.течтаргет.cом/wҳатис/дефинитион/БИОС-басиc-инпут-оутпут-сйстем