Аталанта
| Бу саҳифа Қадимги юнон дини туркумининг бир қисми |
| Юнон мифологияси |
|---|
| Худолар |
| Қаҳрамонлар ва қаҳрамонлик |
| алоқадор |
|
|
| Аталанта | |
|---|---|
|
Аталанта. Марбле, 1703–1705. Пер Лепаутре томонидан Рим асарининг эллинистик асл нусхадан кейин нусхаси. 1798-йилда Туилериэс боғига кўчирилган Марли боғини безаш учун топширилган. © Мари-Лан Нгуен / Wикимедиа Cоммонс | |
| Отаси | Иасус ёки Счоэнеус |
| Онаси | Cлймене |
Аталанта (/ˌæтəˈлæнтə/ ; Грекча:'Аталантē') „вазн бўйича тенг“ деган маънони англатади, юнон мифологияси қаҳрамонларидан бири ҳисобланади.

Овчи Аталантанинг келиб чиқиши хусусидаги иккита версия мавжуд: бири Аркадиялик[1] эканлиги ҳақида бўлиб, ота-онаси Иасус ва Cлймененинг[2][3] Калидонлик чўчқа ови ривояти ҳамда Аргонавтлар ҳақидаги эртаклардан маълум;[4] иккинчи версияга кўра Боэотиадан бўлиб, у шоҳ Счоэнеуснинг қизи[5][6] ва пойгада мудом биринчиликни эгаллаб келганлиги билан машхурликка эришган[5]. Иккала версияда ҳам Аталанта маъбуда Артемида билан иттифоқдош бўлган шахс сифатида этироф этилган[7]; бундай оғзаки ривоятлардаги ўзаро номутаносибликлар сабабли айрим қаҳрамонларнинг асл келиб чиқиши билан боғлиқ чалкашликлар юзага келади[8].
Мифология
Ёшлик йиллари
Аталанта туғилганида Парфенион тоғига қурболик учун олиб борилган, чунки отаси ўғил кўришни орзу қилган эди[3]. Артемиданинг тимсолларидан бири бўлган, болалари овчилар томонидан ўлдирилган она айиқ Аталанта ёнига келиб, болаларини нобуд қилган овчилар болани топиб, тоғда ўзлари вояга етказиш учун олиб кетгунларига қадар қизалоқни эмизган[1]. Кейинчалик, Аталанта эркаклардан ўзини олиб қочадиган ва овчи Артемидага ўзини бағишлаган тезкор оёқли бокира қиз бўлиб вояга етади[3].
Аталанта Артемидага тақлид қилиб, тиззасига қадар етиб борадиган оддий енгсиз туника кийиб, саҳрода яшади[1]. Ёввойи табиат қўйнида яшаган Аталанта гўзаллиги кентаврларнинг диққатини ўзига тортган ва уни зўрламоқчи бўлганидан сўнг, иккита кентавр — Рҳоэcус ва Ҳйлаиосни камон ўқи билан ўлдирган[1][2][3].
Аргонавтларнинг саёҳати

Аталанта Аргонавтлар афсонасида ҳам тилга олинган[8][9]. Бироқ, унинг иштироки Псеудо-Аполлодоруснинг ҳисобида қайд этилган, унда айтилишича, Олтин мўйнани қидириш пайтида Артемидани ҳимоя қилиш учун таклиф қилинган ва жамоага қўшилган Аталанта аргонавтлар билан бирга сузиб кетган, улар орасидаги ягона аёл эди[10]. Диодор Сиcулуснинг қайд этишича, Аталанта нафақат аргонавтлар билан бирга сузиб кетган, балки улар билан бирга Колхидадаги жангда қатнашган, у ерда Аталанта, Ясон, Лаэртес ва Тесипанинг ўғиллари Медея томонидан яраланган ва кейинчалик шифо топган[11]. Родослик Аполлониуснинг ҳикоясида Ясон Аталантанинг қўшилишига унинг маҳорати камлиги учун эмас, балки аёл сифатида у кемадаги эркаклар ўртасида низо келтириб чиқариши мумкинлиги учун тўсқинлик қилади[12].
Қирол Пелиаснинг Иолкусдаги ўлимидан сўнг, дафн маросими ўтказилди, унда Аталанта курашда Пелеусни мағлуб этди[3]. Ушбу ўйин юнон санъатида машҳур тасвирга айланди[7].
Калидон чўчқаси ови

Ҳар йили ўтказиладиган байрамда Калидон қироли Оэнеус худоларнинг маросимларида Артемидани қурбон қилиш билан уларга нисбатан ҳурмацизлик кўрсатади[4][2]. Ундан ғазабланган худолар, ерни, чорва молларини ва одамларни нобуд қилган шунингдек экинларни экишга тўсқинлик қиладиган даҳшатли ёввойи чўчқани — Калидон чўчқасини юборди[4][13]. Аталанта Мелеагер, Тесей, Поллух, Теламон, Пелеус ва Аргонавт экспедициясининг аъзоларини мазкур тўнғиз овига қўшилишга чақиради[4][6]. Кўпчилик эркаклар уларга аёл раҳбарлик қилишидан ғазабланишди, лекин Мелеагер ўз оиласи бўлса ҳам, ов пайтида унинг камондан отиш ва гўзаллик бўйича тажрибасини эшитиб, Аталантадан фарзанд кўришни хоҳлаётганига уларни ишонтирди[4][2][14].
Ов пайтида Ҳйлеус ва Анcаэус ҳалок бўлди, Пелеус тасодифан бир овчини ярадор қилади. Аталанта камон билан чўчқага биринчи ўқни отади[4]. Ушбу жасоратидан сўнг, чўчқани ўлдириш жамоавий ҳаракатга айланади, чунки дастлабки зарбадан сўнг Амфиараус чўчқанинг кўзига ўқ узади ва Мелеагер ҳаётини хавф остига қўйиб тўнғизни буткул ҳалок этади[4]. Мелеагер жасорати учун терини Аталантага топширди[6][15], лекин терини Мелеагернинг тоғалари Плехипп ва Тохеус олиб кетишди, улар аёлнинг бундай мукофотга эга бўлишини номуссизлик деб ҳисоблайдилар[4]. Бунга жавобан Мелеагер тоғаларини ўлдирди[4]. Мелеагернинг онаси Алтеа акаларининг ўлимини эшитиб, қайғуга ботади ва ўғлининг ҳаёти боғланган ёғочни оловга ташлайди натижада Мелеагер вафот этади[4][6].
Пойга

Овиднинг сўзларига кўра, саргузаштларидан олдин, Аталанта никоҳ унинг ҳаётини барбод қилишини башорат қилган оракул билан маслаҳатлашган. Натижада, Аталанта чўлда яшашни афзал деб ҳисоблайди[16]. Калидонлик чўчқа овидан сўнг, Аталантани отаси топади ва уни ўз қизи сифатида қабул қилади ҳамда унга муносиб турмуш ўртоқ қидиришни бошлайди[3]. Оила қуришга йўл қўймаслик учун Аталанта, агар номзод куёв ундан югуриб ўтиб кеца, унга турмушга чиқишга рози бўлади, лекин бунинг иложи йўқ эди, сабаби Аталанта жуда тезкор бўлиб ундан ҳеч бир номзод ўтиб кета олмаслигини яхши биларди[5]. Агар номзод мағлуб бўлса, у ўлдириларди[3][6]. Унинг отаси шартларга рози бўлди. Кўплаб даъвогарлар, шунингдек, Аталантага ошиқ бўлган Ҳиппоменес[5] [16] ҳам биринчи уринишдаёқ мағлуб бўлишади ва шартга кўра ўлдириладилар[3]. Ҳиппоменес, Аталантани енгиш қобилиятига эга эмаслигини билар эди, шунинг учун у Афродита маъбудасига ёрдам сўраб ибодат қилди[5]. Афродита, Аталанта Артемиданинг фидойиси бўлгани ва севгини рад этгани учун Ҳиппоменесда учта олтин олма беради[3][16]. Пойга бошланганда, қурол-аслаҳалар кийиб олган Аталанта тезда Ҳиппоменеснинг ёнидан ўтиб кетди, бироқ Ҳиппонес олмани олиб унга томон улоқтирганда, у йўлдан оғиб кетади[6]. Аталанта ҳар сафар Ҳиппоменесга етай деганида, у бошқа олмани ташлайди[16] ва якунда пойгада ғалаба қозонди[5][3].
Аталанта ўғил туғди ва унга Партҳенопаиос (унинг отаси Мелеагер ёки Арес бўлиши мумкин)деб исм беради у келажакда Тҳебесга қаршилик қилган еттиликдан бирига айланади[3][17][18].
Метаморфоза билан шерга айланилиши

Пойгадан кейин Ҳиппоменес Афродитага ёрдами учун миннатдорчилик билдиришни унутган ва эр-хотин овга чиққанда, маъбуда уларни жинсий эҳтиросга солади ва улар Зевс [6] ёки Реяга тегишли бўлган маъбадда жинсий алоқада бўлишади[16]. Улар Артемида (Аталанта бокиралигини йўқотганидан ғазабланган), маъбуда Cйбеле ёки Зевснинг ўзи томонидан қурбонлик қилинишлари учун шерга айлантирилади[3]. Ўша пайтдаги эътиқодга кўра, шерлар ўз турлари билан жуфтлаша олмайди, фақат леопарлар билан жуфтлаша олар эди; шунинг учун Аталанта ва Ҳиппоменес ҳеч қачон „севги алоқаси“ ни амалга ошира олмайди[6][9].
Бироқ, бу нуқтаи назар танқидга учраган. Адриэнн Маёр ўзининг "Амазонлар: Қадимги дунё бўйлаб жангчи аёлларнинг ҳаёти ва афсоналари" китобида қадимги юнонларда эркак ва урғочи шерлар жинсий алоқада бўлолмайди, деган фикрни тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлайди. Тўғрироғи, Адриэнн Маёр Аталанта ва унинг севгилисининг шерларга айланиши ҳиссий ва шаҳвоний бахтнинг бир лаҳзасида содир бўлган, буни анъанавий юнон гендер ролларига қарши чиққан эр-хотинга илоҳий ҳамдардлик сифатида талқин қилиш мумкин, деб таъкидлайди ва шу тариқа уларни шерга айлантириш севишганларга имкон беради дея баҳолайди[19].
Замонавий талқин
Италиянинг „Аталанта“ футбол клуби ўз номини мазкур қаҳрамон номидан олган. Бундан ташқари, клуб гербида қаҳрамоннинг юзи ҳам тасвирланган[20].
Англиянинг „Ҳуддерсфилд Аталанта Ладиэс“ футбол клуби ҳам қаҳрамон Аталанта номи билан аталган.
Аталанта ҳикоясининг янги версияси асосида Фреэ то Бе.. Ёу анд Ме - болалар учун мултимедиа кўнгилочар лойиҳасида пайдо бўлган[21][22].
Галерея
-
Аталанта ва Мелеагернинг калидон чўчқасини овлаётгандаги тасвири (Ян Фйт, 1648). Ринглинг, Жон Ринглингнинг мероси, 1936-йил.
-
Мелеагер Аталантага ХВИ аср алебастридаги Калидон чўчқасининг бошини тақдим этмоқда, Боде музейи .
-
Овнинг пейзаж расми. Жан Wилденс, ХВИИ аср.
-
Мелеагер эт Аталанта, Гиулио Романо томонидан чизилган расмдан, Франсуа Луи Лонсинг томонидан ўйиб ишланган. Аталанта камон билан чапдан, Мелеагер унга тўғридан келади ва Калидон чўчқасини найза билан ўлдиради (1773).
-
Мелеагер Артемида ибодатхонасида Каледония чўчқасининг бошини Аталантага тақдим этмоқда . М. Морис Стора (1530-1535).
-
Аталанта ва Мелеагер калидон чўчқасини ов қилмоқда . Гиованни Баттиста Палумба томонидан ишланган, Британия музейида сақланмоқда.
-
Мелеагер ва Аталанта . Жаcоб Жордаэнс (1620-1650), Наcионал дел Прадо музейи.
-
Аталанта ва Ҳиппоменес ўртасидаги пойга . Ниcолас Cоломбел (1644-1717), Лихтенштейн музейи, Вена.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Аэлиан: Вариоус Ҳисториэс. Боок ХИИИ, Ч. 1“. пенелопе.учиcаго.эду. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „CАЛЛИМАCҲУС, ҲЙМНС 1-3 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй, ҲЙМН 3“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 „АПОЛЛОДОРУС, ТҲЕ ЛИБРАРЙ БООК 3.9.2 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 „АПОЛЛОДОРУС, ТҲЕ ЛИБРАРЙ БООК 1.8.2-3, Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 „ҲЕСИОД, CАТАЛОГУЭС ОФ WОМЕН ФРАГМЕНТС, ФРАГМЕНТ 14 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 „Ҳйгинус, Фабулаэ. 173-174 анд 185“. топостехт.орг. 2018-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 7,0 7,1 Боардман, Жоҳн (1983). "Аталанта". Арт Институте оф Чиcаго Мусеум Студиэс 10: 3–19. дои:10.2307/4104327.
- ↑ 8,0 8,1 Ҳоwелл, Реэт А.; Ҳоwелл, Махwелл Л. (1989). "Тҳе Аталанта Легенд ин Арт анд Литературе". Жоурнал оф Спорт Ҳисторй 16 (2): 127–139.
- ↑ 9,0 9,1 Баррингер, Жудитҳ М. (1996). "Аталанта ас Модел: Тҳе Ҳунтер анд тҳе Ҳунтед". Cлассиcал Антиқуитй 15 (1): 48–76. дои:10.2307/25011031. ИССН 0278-6656. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/25011031.
- ↑ „Аполлодорус, Либрарй, боок 1, чаптер 9, сеcтион 16“. www.персеус.туфц.эду. Қаралди: 2021-йил 9-март.
- ↑ „ДИОДОРУС СИCУЛУС, ЛИБРАРЙ ОФ ҲИСТОРЙ БООК 4.48.5 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ „АПОЛЛОНИУС РҲОДИУС, АРГОНАУТИCА БООК 1.768 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ „ПҲИЛОСТРАТУС ТҲЕ ЙОУНГЕР, ИМАГИНЕС 13 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2008-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ „ОВИД, МЕТАМОРПҲОСЕС 8.300 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ „Паусаниас, Десcриптион оф Греэcе, Арcадиа, чаптер 45, сеcтион 2“. www.персеус.туфц.эду. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 16,4 „ОВИД, МЕТАМОРПҲОСЕС 10.560-681 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ „АЭСCҲЙЛУС, СЕВЕН АГАИНСТ ТҲЕБЕС, 526 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ „ДИОДОРУС СИCУЛУС, ЛИБРАРЙ ОФ ҲИСТОРЙ БООК 4.65-7 - Тҳеои Cлассиcал Техц Либрарй“. www.тҳеои.cом. 2006-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-март.
- ↑ Маёр, Адриэнне „Прологуэ: Аталанта, тҳе Греэк Амазон“, . Тҳе Амазонс: Ливес анд Легендс оф Wарриор Wомен аcросс тҳе Анcиэнт Wорлд. Принcетон Университй Пресс, 2014 — 1–14-бет. ДОИ:10.1515/9781400865130-003. ИСБН 978-0-691-14720-8.
- ↑ Мундай. „Беҳинд тҳе бадге: тҳе сторй оф Аталанта'с лого“. тҳесефоотбаллтимес.cо (2020-йил 9-март). Қаралди: 2020-йил 22-декабр.
- ↑ Поwерс. „Аталанта анд тҳе Но-Чоиcе Генератион“. ҲуффПост (2013-йил 26-октябр). Қаралди: 2022-йил 25-май.
- ↑ „Тҳе Ҳисторй оф Фреэ то Бе Ёу анд Ме: Ас Ремемберед бй Марло Тҳомас, Cароле Ҳарт, Степҳен Лаwренcе анд Леттй Cоттин Погребин“. Тҳе Фреэ то Бе Фоундатион. Қаралди: 2022-йил 25-май.
Адабиётлар
- Аэлиан: Турли хил тарихлар. ХИИИ китоб . Томас Стенли томонидан таржима қилинган,
- Эсхил, Боғланган Прометей, Иловачилар, Фибага қарши этти . Веллакотт томонидан таржима, П. Пингвин классикаси. Лондон. Пингвин китоблар
- Аполлодор, юнон мифологияси кутубхонаси . Алдрич, Кейт томонидан таржимаси. Лоуренс, Канзас: Cоронадо Пресс, 1975 йил.
- Аполлодор, Кутубхона . Сер Жеймс Жорж Фрейзер томонидан инглиз тилига таржимаси, ФБА, ФРС 2 жилдда. Кембриж, МА, Гарвард университети нашриёти; Лондон, Уилям Ҳеинеманн Лтд. 1921 йил. Фрейзернинг эслатмаларини ўз ичига олади.
- Аполлониус Родиус, Аргонаутика . Риэу томонидан таржима, ЭВ Тҳе Пенгуин Cлассиcс. Лондон: Пингвин китоблари.
- Cаллимачус, мадҳиялар ва эпиграммалар . Маир, АW & Маир таржимаси, ГР Лоэб классик кутубхонаси 129-жилд. Кембриж, Массачусец: Гарвард университети нашриёти.
- Диодорус Сиcулус, Тарих кутубхонаси . Олдфатҳер таржимаси, CҲ Лоэб классик кутубхонаси 303, 377 жилдлар. Кембриж, Массачусец : Гарвард университети нашриёти.
- Ҳесиод, Гомер мадҳиялари, Эвелин-Уайт таржимаси, ҲГ Лоэб классик кутубхонаси 57-жилд. Кембриж, Массачусец: Гарвард университети нашриёти.
- Овид, Метаморфозлар . Мелвил томонидан таржима қилинган, А. Д
- Ҳйгинус, Фабулаэ дан Ҳйгинус афсоналари, Мери Грант томонидан таржима қилинган ва таҳрирланган. Канзас университети гуманистик тадқиқотлар бўйича нашрлари, №. 34. ҳттпс://топостехт.орг/wорк/206
- Паусаниас. Греция тавсифи . WҲС Жонес, Литт томонидан инглиз тилига таржимаси. Д. ва ҲА Ормерод, МА, 4 жилдда. Кембриж, МА, Гарвард университети нашриёти; Лондон, Уилям Ҳеинеманн Лтд. 1918 йил.
- Филострат Элдер, Филострат Кичик, Каллистратус . Фаирбанкс таржимаси, А. Лоэб классик кутубхонаси 256-жилд. Кембриж, Массачусец: Гарвард университети нашриёти.
- Болен, Жан Шинода. Артемида: ҳар бир аёлда енгилмас руҳ, Cонари Пресс, 2014 йил.
Ҳаволалар
- Аталанта — Жаҳон тарихи энциклопедияси
- Аталанта, Тҳеои лойиҳасининг хулосаси
- Ҳйгиэиа ёки Аталанта классик ҳайкалининг боши, Луврдан (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-26 санасида архивланган) олинган нусха.
- Аталанта ва Ҳиппоменес санъат коллексияси[сайт ишламайди], Шотландия миллий музейи.