Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Ажиб янги дунё

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Ажиб янги дунё
Асл номи Браве неw wорлд
Муаллиф(лар) Алдоус Ҳухлей
Тил инглизча
Жанр(лар)и илмий-фантастика, антиутопия, фалафий роман
Нашр этилган санаси 1932
Нашриёт Чатто & Wиндус

„Ажиб янги дунё“ (инглизча: Браве Неw Wорлд - инглиз ёзувчиси Алдоус Ҳухлейнинг (талаффузи: Олдос Хаксли) 1932-йилда нашр этилган дистопик сатирик романи.

Роман Ҳерберт Wеллснинг[1][2] "А модерн утопиа" (,,Замонавий утопиа'') ва "Мен лике Годс" (,,Худоларга ўхшаш одамлар") асарларига жавоби бўлиб, муаллиф асосан Бертранд Русселлнинг "Илмий нуқтаи назар" (1931) асарига асосланган бўлиб, келажакда ҳокимиятни бир ҳовуч технократ зиёлиларнинг эгаллаб олиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган[3].

Сужети

Роман воқеалари узоқ келажакдаги Лондонда содир бўлади (эрамизнинг 26 асрида, аниқроғи 2540-йилда[4]. Бутун Ер юзидаги одамлар ягона "прогрессив" ҳолатда яшайдилар, бу ерда қуйидаги қадриятлар асос қилиб олинади: бепарволик (ишнинг табиий истак сифатида эътиборга олинмайди), жинсий эркинлик ва истеъмол. Форд Т пайдо бўлганидан сўнг янги ҳисоб-китоб даври - Т даври ҳисоблана бошлайди. Истеъмол култ даражасига кўтарилади, Генри Форд истеъмолчи худосининг рамзи сифатида пайдо бўлади ва хоч белгиси ўрнига одамлар "Т белгиси билан ўзларига соя соладилар". Сюжетга кўра, одамлар табиий равишда туғилмайди, балки махсус заводларда - инкубаторлардаги шишаларда ўстирилади. Эмбрион ривожланиш босқичида улар ақлий ва жисмоний қобилиятлари билан фарқ қилувчи бешта кастага бўлинади - "алфа", максимал ривожланишга эга бўлганлардан тортиб, энг ибтидоий "эпсилонлар"гача. Болалар уруғлантириш пайтидан бошлаб, улар бажариши керак бўлган иш турларига тайёрлантирилади. Қуйи касталарнинг одамлари (келажакдаги қора ишчилар ва хизматчилар ) махсус тарзда онгсизлантириладилар, уларнинг эмбрионлари этил спирти билан эзғиланади ва Бокановскизация усулида ўстирилади ( зиготани қайта бўлиниш ва ўнлаб бир хил эгизакларни олиш учун). Жамиятнинг каста тизимини сақлаб қолиш учун гипнопедия орқали одамларга ўз табақасига мансублигидан ғурурланиш, юқори табақага ҳурмат ва қуйи табақаларга нисбатан нафрат, шунингдек, жамият қадриятлари ва хулқ-атвор асослари сингдирилади. Жамиятнинг техник ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ишнинг катта қисмини машиналар бажариши мумкин бўлади ва одамларга фақат бўш вақтларини ўтказиш учун берилиши мумкин. Одамлар кўп психологик муаммоларни наркотика - сома ёрдамида ҳал қилишади, бу абстинент синдромини келтириб чиқармайди, лекин истеъмолчиларни тахминан 60 ёшлар атрофида ўлдиради. Тиббиёт ютуқлари туфайли, одамлар бу ёшга етиб келганларида қаришмайди ва натижада ёш ва гўзал бўлиб ўлишади. Ҳатто ўлимни ҳам улар қувноқ кутиб олишади, доимий равишда синтетик мусиқа, телекўрсатувлар ва гиёҳванд моддалар билан ўзларини хушнуд қиладилар. Ахлоқ ўрнига, болаликдан одамлар тушида истеъмолга, коллективизмга, синфий фарқларга ва гигиэнага элементар гипнопедия йўли билан сингдирилади, масалан: "Баъзи сом граммлари - ва драмалар йўқ! ","Эскисини таъмирлагандан кўра янгисини сотиб олган маъқул", "Тозалик гудфордийнинг калитидир", "А, бе, це, Д витамини - балиқ жигарида ёғ, сувда балиқ". Роман қаҳрамони Ленина Cроwне (талаффузи Линайна Краун) - инсон ишлаб чиқариш линиясида ишлайдиган ҳамшира, бета кастаси аъзоси (плус ёки минус эканлиги айтилмаган). У Ҳенрй Фостер (талаффузи Генри Фостер) билан алоқада бўлади. Аммо дўсти Фаннй Cроwне (талаффузи Фанни Краун) Ленина ҳамма нарсанинг тартибига риоя қилишни ва бошқа эркаклар билан бирга бўлишини таъкидлайди. Ленина Бернард Марх (талаффузи Бернард Маркс) ни ёқтиришини тан олади. Бернард Марх алфа плюс, гипнопедия бўйича мутахассис бўлиб, у ўз кастасининг одамларидан ҳам ташқи кўриниш, ҳам психологик жиҳатдан фарқ қилади: калта бўйли ва кўп вақтини ёлғиз ўтказади, шунинг учун у ёмон обрўга эга. У ҳақида миш-мишлар ҳам бор, "у шишада бўлганида, кимдир хатога йўл қўйган- уни гамма деб ўйлашган, қон ўрнини босувчи воситага спирт қуйиб юборишган. Шунинг учун у хунук кўринади". У институтнинг ижод кафедраси ўқитувчи-лектори Ҳелмҳолтз Wацон билан дўст бўлиб, уларни умумий хусусият – ўз индивидуаллигини англаш эди. Ленина ва Бернард дам олиш кунларида ҳиндистон резервациясига учиб кетишади ва у ерда табиий йўл билан туғилган оқ танли Ёввойи лақабли Жоҳн (талаффузи Жон)ни учратишади; у иккаласи ҳам ишлаётган ўқув маркази директорининг ўғли ва Линда ҳозир таназзулга учраган ичкиликбоз, ҳиндлар орасида ҳамма нафратланган ва бир пайтлар ўқув марказидан бета-минус бўлган. Линда ва Жоҳнни Лондонга олиб боришади, у ерда Жоҳн юқори жамиятда шов-шувга айланади ва Линда касалхонага ётқизилади, у ерда ҳаётининг қолган қисмини ўтказади ва тез орада гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари истеъмол қилиш натижасида вафот этади. Ленинага ошиқ бўлган Жоҳн онасининг ўлимини қаттиқ тушкунлик билан қабул қилади. Йигит Ленинани жамиятда номақбул ҳисобланган эҳтиросли муҳаббат билан севади, унга тан олишга журъат этолмайди, "ҳеч қачон айтилмаган ваъдаларга бўйсунади". У қаттиқ ҳайрон бўлади - айниқса дугоналари ундан Ёввойининг қайси бири унинг севгилиси эканлигини сўрайверишади. Ленина Жоҳнни йўлдан оздирмоқчи бўлади, лекин у уни фоҳиша деб атайди ва қочиб кетади. Жоннинг руҳий тушкунлиги онасининг ўлими туфайли янада кучаяди, у қуйи каста "делта" ишчиларига гўзаллик, ўлим, эркинлик каби тушунчаларни тушунтиришга ҳаракат қилади. У уларнинг кундалик дори тарқатишини тўхтатиб қўяди, сома таблеткаларини деразадан улоқтиради. Оломон уни дўппослашга тушиб кетади. Ҳелмголц унга ёрдам беришга ҳаракат қилади ва Бернард эса яқин жойда бўла туриб, қўрқиб кетади ва ўртоқларини ташлаб кетади, натижада учтаси ҳам ҳибсга олинади. Ғарбий Европанинг бош губернатори, дунёдаги ҳақиқий ҳукмрон кучни ифодаловчи ўн кишидан бири Мустапҳа Монд (талаффузи Мустафа Монд)нинг идорасида узоқ суҳбат бўлади. Монд очиқчасига " умумий бахт жамияти" ҳақидаги ўз шубҳаларини тан олади, айниқса ўзи ҳам бир вақтлар истеъдодли физик бўлган эди. Бу жамиятда фан, санъат ва дин тақиқланган. Дистопиянинг ҳимоячилари ва жарчиларидан бири, аслида, дин келажаги ва жамиятнинг иқтисодий тузилиши ҳақидаги қарашларини тақдим этиш учун оғиз бўлиб қолади. Натижада Бернард Исландияга, Ҳелмголц эса Фолкленд оролларига сургун қилинади. Монд қўшимча қилади: "Мен сизга деярли ҳасад қиламан, сиз индивидуаллиги жамиятда ҳаётга яроқсиз бўлиб қолган даражада ривожланган энг қизиқарли одамлардан бири бўласиз". Жоҳн эса ташландиқ минорада зоҳид бўлади. Ленинани унутиш учун у ўзини гедонистик жамиятнинг меъёрларига кўра қабул қилиб бўлмайдигандек тутади, бу ерда "тарбия ҳар кимни нафақат раҳм-шафқатли, балки ўта жирканч қилади". Мисол тариқасида, у ўз эҳтирослари билан курашади ва ибодат қилади, ўзини сивилизациялашган дунё ифлослигидан тозалаш учун қайд қилади ва ўзини ўзи таъминлашни уюштиради, бунга мухбир гувоҳ бўлиб қолади. Жоҳн иккинчи маротаба сенсацияга айланади. У ҳақида филм суратга олинади, шундан сўнг юзлаб одамлар ғалати "ёввойи" ни кўриш учун вертолётларда унинг минорасига учиб келишади. Ленина келганини кўриб, у ўзини йўқотиб қўяди, уни фоҳиша деб атаб, бақириб, қамчи билан уради. У уни алдагани учун кечира олмади, чунки у севги ва садоқатга қодир эмасди, фақат уяциз жинсий алоқага қодир эди. Оломон ғазабга тушади, ўзгармас сома таъсирида катта оргия бошланади. Жоҳн васвасага тушиб қолади ва унга қўшилади. Ўзига келган Жоҳн айбдорлик ҳисси билан синдирилган ва васвасалардан қутулиш умидининг барбод бўлиши натижасида, осиб қўйиш орқали ўз жонига қасд қилади.

Жамиятнинг каста тизими

Касталарга бўлиниш ҳали туғилишдан содир бўларди. Инкубация заводи одамларни етиштириш билан шуғулланади. Шишаларда аллақачон эмбрионлар касталарга бўлинарди ва бир турдаги фаолиятга маълум мойиллик ва аксинча, бошқасига нисбатан нафрат сингдирилар эди. Кимёгарларда қўрғошин, каустик сода, қатронлар, хлорга нисбатан иммунитет ҳосил қилишади. Кончиларга илиқликка бўлган муҳаббатни сингдиришади. Қуйи табақалардагида китоблардан нафратланиш ва табиатни ёқтирмаслик (табиатда сайр қилаётганда одамлар ҳеч нарса истеъмол қилмайди - бунинг ўрнига қишлоқ спортига муҳаббат уйғотишга қарор қилинди)ни сингдиришади. Таълим-тарбия жараёнида одамларда ўз табақаларига муҳаббат, юқори табақалардан илҳомланиш ва қуйи табақаларга нисбатан нафрат туйғулари сингдирилади. Ҳар бир инсонга, табақасидан қат'и назар, болаликдан истеъмол қилиш култи сингдирилади.

Юқори касталар:

  • Алфа - кулранг кийимда юришади. Энг интеллектуал ривожланган, бошқа касталарнинг вакилларига қараганда баландроқ. Улар энг юқори сифатли ишларни бажарадилар. Менежерлар, шифокорлар, ўқитувчилар.
  • Бета - қизил рангдаги кийимда юришади. Ҳамширалар, инкубация сехининг кичик ходимлари.

Қуйи касталарнинг генетик материали ўз турларидан олинган. Уруғлантирилгандан сўнг, эмбрионлар махсус кўрикдан ўтказилади, натижада битта зигота куртаклари 96 мартагача ошади. Бу стандарт одамларни яратади. "Тўқсон олтита бир хил эгизаклар тўқсон олтита бир хил машинада ишлайди". Кейин ҳомиланинг кислород билан таъминланиши сезиларли даражада камайтирилади, бу эса ақлий-жисмоний даражанинг пасайишига олиб келади. Қуйи касталар бўйи калтароқ, уларнинг ақли ҳам пастроқ бўлади.

  • Гамма - яшил рангда юришади. Кичик ақл талаб қиладиган ишчи мутахассисликлар.
  • Делта - хакида юришади.
  • Эпсилонлар - қора рангда юришади. муаллифнинг ўзи уларни тасвирлаганидек маймунга ўхшаш ярим кретинлар. Улар ўқиш ва ёзишни билмайдилар. Лифтчилар, малакасиз ишчилар.

Исмлар ва ишоралар

Бутунжаҳон ҳукуматидаги ма'лум миқдордаги номлар, шишада ўсган фуқароларга тегишли бўлиб, Хаксли давридаги бюрократик, иқтисодий ва технологик тизимларга катта ҳисса қўшган сиёсий ва маданият арбоблари билан боғлиқ бўлиши мумкин, шунингдек, эҳтимол, бу ,Ажиб янги дунё'' тизимларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин[5].

  • Фрейд - бу Ҳукуматда ҳурматга сазовор бўлган Генри Форднинг "иккинчи исми" бўлиб,у психология ҳақида гапирганда тушунарсиз равишда З. Фрейд, психоанализ асосчисини ишлатган.
  • Бернард Маркс (инглизча: Бернард Марх ) - Бернард Шоу (гарчи Клерва Бернард ёки Клод Бернардга ишора қилиш инкор этилмайди) ва Карл Маркс номи билан аталган.
  • Ленина Краун ( Ленина Cроwне ) -Владимир Улянов тахаллуси бўйича.
  • Фанни Краун (Фаннй Cроwне) - Фанни Каплан номи билан, у асосан Ленинанинг ҳаётига муваффақияциз тарзда нуқта қўйишга уринган айбдор сифатида танилган. Қизиғи шундаки, романда Ленина ва Фанни дўст ва фамилиядошдир.
  • Поллй Троцкий ( Поллй Троцкй ) - Лев Троцкий фамилияси билан.
  • Бенито Гувер Бенито Ҳоовер италиялик диктатор Бенито Муссолини ва АҚШ президенти Герберт Гувер шарафига номланган.
  • Ҳелмголц Wацон ( Ҳелмҳолтз Wацон ) - немис физиги ва физиологи Ҳерманн фон Ҳелмҳолтз ва америкалик психолог, бихевиоризм асосчиси Жон Уоцон номларидан олинган.
  • Дарвин Бонапарт ( Дарwин Бонапарте ) - Биринчи Франсия империяси императори Наполеон Бонапартдан ва Чарлз Дарвиннинг " Турларнинг келиб чиқиши " асари муаллифидан.
  • Герберт Бакунин (Ҳерберт Бакунин) инглиз файласуфи ва социал дарвинисти Герберт Спенсер шарафига, рус файласуфи ва анархисти Михаил Бакуниннинг фамилияси билан аталган.
  • Мустафа Монд (Мустапҳа Монд) - Биринчи жаҳон урушидан кейин Туркиянинг асосчиси, мамлакатда модернизация ва расмий дунёвийлик жараёнларини бошлаган Камол Мустафо Отатурк номи билан аталган ва инглиз молиячиси, Империал Чемиcал Индустриэс асосчиси,ишчи ҳаракатининг ашаддий душмани сер Афред Монддан олинган.
  • Примо Меллон ( Примо Меллон ) - Испания бош вазири ва диктатор Мигел Примо де Ривера ва Гувер давридаги америкалик банкир ва Ғазначилик котиби Эндрю Меллон номидан олинган.
  • Сарожини Энгелс (Сарожини Энгелс) Ҳиндистон миллий конгрессинингбиринчи ҳинд аёл президенти бўлган Сарожини Наиду ва Фридрих Энгелс номи билан аталган.
  • Моргана Роцҳилд (Моргана Ротҳсчилд) - АҚШ банк магнати Жон Пиэрпонт Морган ва Роцҳилдлар сулоласи номи билан.
  • Фифи Бредло (Фифи Брадлаугҳ) британиялик сиёсий арбоб ва атеист Чарлз Бредлаугҳ шарафига номланган.
  • Жоанна Дизел ( Жоанна Диэсел ) - немис муҳандиси, дизел двигатели ихтирочиси Рудолф Дизел номи билан.
  • Клара Детердинг (Cлара Детердинг) Роял Дутч Петролеум Cомпанй асосчиларидан бири Ҳенри Детердинг номи билан.
  • Том Кавагучи (Том Кавагучи) й Тибетдан Непалга биринчи расмий саҳоҳатни амалга оширган япон саёҳатчиси, япон буддист роҳиби Кавагути Экай шарафига номланган.
  • Жан-Жак Ҳабибуллоҳ ( Жеан-Жаcқуэс Ҳабибуллаҳ ) - маърифатпарвар франсуз файласуфи Жан-Жак Руссо ва Афғонистон амири Ҳабибуллахон шарафига номланган.
  • Мисс Кит ( Мисс Кеате ) - Этон коллежининг энг машҳур директорларидан бири Жоҳн Кеате шарафига.
  • Кентербери (Арч-Cоммунитй Сонгстер оф Cантербурй) архиепископи ва 1930-йил август ойида Англикан черковининг контрацепция воситаларидан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги қарорига пародиядир.
  • Папа ( Попé ) - Пуэбло ҳиндулари қўзғолони раҳбари Пападан[6] .
  • Ёввойи Жон (Жоҳн тҳе Саваге ) - "олижаноб йиртқич" атамасидан, биринчи марта Завоевание Гранады [Завоевание Гранады; Тҳе Cонқуэст оф Гранада] драмасида Жон Дрйден томонидан ишлатилган.
  • Генри Фостер (Ҳенрй Фостер) - қаҳрамон номи Генри (Генри Форд) исми ва Америка меҳнат ва коммунистик ҳаракати арбоби Уилям Зебулон Фостер фамилиясининг комбинациясидан келиб чиққан.

Экранлаштириш

1980 ва 1998-йилларда Қўшма Штатларда китоб асосида бир хил номдаги иккита телевизион филмлар суратга олинган.

1998-йилда (19-апрелда премераси бўлиб ўтган) режиссёри Лесли Лиэбман ва Ларри Уилямс, ссенаристи Даниэл Мазур, бош ролларда: Леонард Нимой, Питер Галлагер, Тим Гвине, Риа Килстедт бўлган филм экран юзини кўради. Филм сюжети китобдаги воқеаларни сал бўлсада ҳозирги кунга яқинлаштиради. Каста тизимида Эпсилонлар мавжуд бўлмайди. Ҳикоянинг диққат маркази "Ёввойи"дан Бернард ва Ленинагача кўчирилади. Ёввойининг ўлимидан сўнг, улар сивилизацияни тарк этиб, ота-оналарга айланган саҳна кўрсатилади. Шунингдек, гипнопедия таъсирига қаршилик кўрсатади.

2020-йил 15-июл куни янги “Ажиб янги дунё” сериалининг (реж. Оуэн Харрис, Ифа МакАрдл, Андрий Парех ва бошқалар. )премераси бўлиб ўтади, аммо биринчи мавсумдан кейин у бекор қилинади.

Театр намойишлари

2017-йилда ,,Модерн'' номли Москва драма театрида "Ажиб янги дунё" спектаклининг премераси бўлиб ўтган[7] . Режиссёр - Юрий Гримов [8] .

Манбалар

  1. ↑ М. Р. Ҳиллегас. Тҳе Футуре ас Нигҳтмаре: Ҳ. Г. Wеллс анд тҳе Анти-Утопианс. Охфорд Университй Пресс, Н. Й., 1967, пп. 117—120.
  2. ↑ Кагарлицкий Ю. И. Что такое фантастика? — М.: Художественная литература, 1974. — С. 300.
  3. ↑ Г. Анджапаридзе, Т. Мартина. Предисловие // Олдос Хаксли. Жёлтый Кром. Рассказы. — М.: Художественная литература, 1987. — С. 14. — 50000 экз.
  4. ↑ В первой главе указывается, что действия романа происходят на 632-м году эры стабильности («Да и не возникал у вас этот вопрос; ныне, на 632-м году эры стабильности, Эры Форда, подобные вопросы в голову не приходили».) Летоисчисление в данной антиутопии начинается с 1908 года — года, когда впервые была произведена Т-Модель Генри Форда.
  5. ↑ Жероме Меcкиэр. „Ономастиc Сатире: Намес анд Наминг ин Браве Неw Wорлд“, . Алдоус Ҳухлей: модерн сатириcал новелист оф идеас. Андоза:Нп3, 2006 — 187фф-бет. ИСБН 3-8258-9668-4. 
  6. ↑ Андреw Л. Кнаут.. Тҳе Пуэбло Револт оф 1680: cонқуэст анд ресистанcе ин севентеэнтҳ-cентурй Неw Мехиcо. Норман: Андоза:Нп3, 1995 — 168-бет. ИСБН 0-8061-2992-1. 
  7. ↑ Алёна Азаренко. „«О дивный новый мир»: краткий курс счастливого будущего“. Лоcалдрамақуээн (2017-йил 22-октябр). 2021-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-май.
  8. ↑ „«О дивный новый мир» в репертуаре театра «Модерн»“ (ру). Московской драматической театр «Модерн». 2019-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-ноябр.