Абаша
Абаша | |
|---|---|
| Мамлакат | Грузия |
Абаша ( грузинча: აბაშა ) — Ғарбий Жоржияда жойлашган шаҳарча, 4941 нафар аҳоли истиқомат қилади. У Абаша ва Ногела дарёлари орасида, денгиз сатҳидан 23 м баландликда ва Тбилисидан тахминан 283 км (176 ми) ғарбда жойлашган. Абаша аҳоли пункти 1964-йилда шаҳар мақомини олди ва ҳозир Самегрело-Земо Сванети минтақасидаги Абаша муниципалитетининг маъмурий маркази сифатида ишлайди. Грузия православ Чкондиди епархиясининг штаб-квартираси ҳам Абаша шаҳрида жойлашган.
Абашанинг замонавий тарихи, биринчи навбатда, 1970-йилларда Грузия Коммунистик партияси раҳбари Эдуард Шеварднадзе томонидан киритилган совет давридаги резонансли иқтисодий тажриба билан боғлиқ. 1971-йилда Шеварднадзе барча вилоят қишлоқ хўжалиги муассасаларини, шу жумладан жамоа хўжаликларини ягона бошқарув бирлашмасига бирлаштирди. Шу билан бирга, шу ерда ишлайдиганлар моддий ва молиявий имтиёзларга эга бўлдилар. Бу ҳаракат маҳаллий ташаббус ва мувофиқлаштиришни осонлаштирди ва илгари жуда камбағал бўлган Абаша туманида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг тез ўсишига олиб келди. Бу эса Ленин давридан кейинги Совет Иттифоқидаги биринчи хусусий корхона эди. 1980-йилларнинг бошларида "Абаша тажрибаси" турли даражадаги муваффақиятлар билан Грузиянинг бошқа минтақаларида ҳам кенгайтирилди.[1]
Шаҳар номининг келиб чиқиши
"Абаша" сўзи араб тилидан олинган. Ривоятларга кўра, араблар дарёдан ўтмоқчи бўлишган, лекин сув тошиб кетган ва улар бир-бирларига "Аба-ша", яъни "чекиниш" деб бақиришган. Жуаншернинг мемуарига кўра, ВИИИ асрда Марвон ИИ армиясида Ҳабаш миллатига мансуб 23 000 та пиёда аскар бир дарёга чўкиб кетган, иккинчи дарё эса 35 000 та отни тортиб олган. Шу сабабли бир дарё Абаша, иккинчиси эса Цхенистқали деб номланган.
Ҳудуднинг машҳур кишилари
- Константин Гамсахурдия (1893-1975), грузиялик ёзувчиси;
- Акаки Хоштария (1873-1932), грузиялик тадбиркор, социалист ва филантроп;
- Радиш Тордиа (1936-йилда туғилган), грузин рассоми;
- Гиорги Квилитаиа (1993-йилда туғилган), грузиялик профессионал футболчи, ҳозир КАА Гент жамоаси аъзоси;
- Реваз Надареишвили (1991-йил 21-июнда туғилган ,28 ёш): грузиялик юнон-рум курашчиси. 2017-йилги кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 2016-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида У эркаклар ўртасидаги юнон-рум беллашувларида иштирок этди у 98 кг вазн тоифасида Элис Гури билан бўлган баҳсда 1/8 финалда мағлуб бўлган.
Манбалар
- ↑ Сунй, Роналд Григор (1994), Тҳе Макинг оф тҳе Георгиан Натион: 2нд эдитион, паге 312.
Ҳаволалар
- Администратион оф Абаша (грузинча)