Зуҳд
Зуҳд (арабча: زهد) — дунёга бемайл, беҳавас бўлишлик, нафсини тийишлик. Бу сифатга эга бўлган киши зоҳид дейилади.
Зоҳидик
Зоҳид - (араб. - тарк этувчи, камхарж, имон-эътиқодли, художўй) - тақводор Аллоҳдан қўрқиб гуноҳлардан сақланган, парҳезкор; - дин йўлида фидоийлик қилувчи; - тарки дунё қилган киши. Зоҳидлар мусулмонларни Аллоҳнинг зикрига халал берувчи барча нарсалардан воз кечишга чақирган.
Зоҳид - Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлган, юқори ахлоқли ва маънавий сифатларга эга, бу дунё неъматларига бепарво парҳезкор шахс. Уламолар таъбирига кўра, зоҳид - қўлидан дунё кетган одам эмас, зоҳид уни ҳеч бир дунё иши машғул қилмайдиган зотдир. Мутазоҳид (зоҳидликни даъво қилувчи) дунёни қўлидан кетказади, зоҳид эса қалбидан. Зоҳид сўзи обид, ориф, носик, фақир сўзлари билан ҳам ифодаланган
[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 212.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Зуҳдга тегишли иқтибослар мавжуд. |