Заъфарон
Заъфарон (Cроcус сативус Л.) — сапсаргулдошларга мансуб, кўп йиллик ўцимон туганак пиёзли ўсимлик. Ёввойи хилда учрамайди. Табиатда ўзи кўпаёлмайди — у стерил ўсимлик, яъни уруғ бермайди. Фақат инсон томонидан пиёзчалар орқали кўпайтирилади.
Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Жанубий Европа, Озарбайжонда катта майдонларда экилади. Ўзбекистонда ҳам плантациялари ташкил этилди.
Жуда кўплаб давлатларда у "энг қиммат гул" номи билан машҳур. Ўзбекистонда унинг 1 грамм миқдори нархи ўртаcга 100 минг сўмни ташкил қилади
Ҳар бир гултождан атиги 3 та стигма (гултож) чиқади -- шу сабабли йиғиш жуда секин ва зерикарли жараён ҳисобланади. 90—100 минг дона гулидан 1 кг қуриган гул тумшуқчалари олинади. Заъфарон йиғиш ишлари кўпинча эрталаб жуда эрта (қуёш чиқмасдан) бошланади, чунки қуёш чиққач, гуллар ёпилиб қолади.
Гулининг қуритилган тумшуқчалари мураббо, тортлар ранги ва таъмини яхшилаш, озиқ-овқат (пишлоқ, сариёғ, ликёр ва б. ранг бериш учун), парфюмерия (атир-упа) саноатида ишлатилади. Халқ табобатида заъфарон ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилган Абу Али ибн Сино заъфарон инсон терисининг рангини чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган.
Яна бир муҳим жиҳати шундаки, заъфарон ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса, у заҳарли таъсир ҳам кўрсатиши мумкин (тахминан 5 граммдан юқори миқдор хавфли ҳисобланади).
Гул ҳақида биологик маълумотлар
- Заъфарон пиёзи диамтери -- 1-2 cм
- Барги -- оч сариқ, 5-15та, эни 2 мм, туксиз
- Гули -- 1-4 та
- Гултожи -- оқиш, пастки қисми (ташқи томондан) бинафшаранг, узунлиги 2-4 cм
- Чангчилари -- гулқўрғондан қисқа
- Кўсаги -- чўзиқ, эни 6-7 мм
- Гуллайди -- феврал-июн ойларида
- Мева беради -- апрел-август ойларида
Кимёвий таркиби
Заъфароннинг кимёвий таркиби мураккаб бўлиб, у асосан каротиноидлар, гликозидлар ва учувчан ароматик бирикмалардан ташкил топган. Энг муҳим фаол моддалар — кроцин, кросетин, сафранал ва пиcроcроcин ҳисобланади. Бу моддалар ўсимликнинг ранг, ҳид ва биологик таъсир хусусиятларини белгилайди.
Кроцин
Кроцин — сувда эрувчан каротиноид бўлиб, заъфароннинг ёрқин сариқ-тўқ сариқ рангини беради. Кимёвий жиҳатдан у диэстер шаклидаги кросетин кислотаси ва глюкоза молекулаларидан ташкил топган гликозид ҳисобланади. Кроцин молекуласи кучли антиоксидант хусусиятга эга бўлиб, у ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кроцин липид пероксидланишини камайтиради ва нерв ҳужайраларини ҳимоя қилади.
Тиббиётдаги ўрни ҳақида
Неврологиядаги ўрни
Замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, заъфарон экстракти, айниқса кроцин ва сафранал моддалари орқали марказий асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Масалан, депрессия билан боғлиқ клиник тадқиқотларда кунига ўртача 30 мг заъфарон экстракти қабул қилиш натижасида беморларнинг руҳий ҳолати сезиларли яхшилангани аниқланган.
Кардиологиядаги ўрни
Заъфарон юрак-қон томир тизимига ҳам фойдали ҳисобланади. Кросетин қон томирларини кенгайтиришга ёрдам беради, бу эса қон айланишини яхшилайди ва юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Антиоксидант хусусиятлари туфайли заъфарон холестерин миқдорини камайтиришга ва атеросклерознинг олдини олишга ёрдам беради.
Иммун системасидаги ўрни
Заъфароннинг яна бир муҳим жиҳати — унинг яллиғланишга қарши ва иммунитетни мустаҳкамловчи таъсиридир. У организмда яллиғланиш жараёнларини камайтиради ва умумий қаршиликни оширади. Шу сабабли у халқ табобатида ҳам кенг қўлланилади.
Онкологиядаги ўрни
Сўнгги йилларда онкология соҳасида ҳам заъфарон устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илмий изланишларга кўра, кроцин айрим саратон ҳужайраларининг ўсишини секинлаштириши ва уларнинг нобуд бўлиш жараёнини фаоллаштириши мумкин. Бу ҳали тўлиқ даволаш воситаси эмас, аммо истиқболли йўналиш сифатида қаралмоқда.
Заъфарон етиштириш
Заъфароннинг тиббиётдаги қўлланилиши билан бирга, уни етиштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон шароитида, айниқса Самарқанд вилояти ва Қашқадарё вилояти ҳудудларида заъфарон етиштириш учун қулай иқлим мавжуд. Бу ҳудудларда етиштирилган заъфаронларда биоактив моддалар миқдори юқори бўлиши кузатилган Етиштириш Плантация яратишда ўсимликнинг кимёвий сифатини сақлаш муҳим ҳисобланади. Масалан, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш ва тўғри қуритиш кроцин ва сафранал миқдорини сақлаб қолади. Акс ҳолда, нотўғри сақлаш натижасида бу моддалар парчаланиб кетиши мумкин.
Етиштириш босқичлари
1-босқич: Аввало қуритилган стигма қисмлари майдаланади, шунда моддалар эритувчига осон ўтади.
2-босқич: Кейин хомашё сув ёки спиртга солиниб, экстраксия жараёнида фойдали моддалар эритмага ажратилади.
3-босқич: Ҳосил бўлган эритма филтрланиб, ортиқча қаттиқ қолдиқлардан тозаланади ва қуюқлаштирилади.
4-босқич: Учувчан моддалар эса буғли дистиллация орқали алоҳида ажратиб олинади.
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |