Юрий Гагарин
| Юрий Алексеевич Гагарин | |
|---|---|
| Юрий Алексеевич Гагарин | |
![]() | |
| Таваллуди |
9-март 1934-йил |
| Вафоти |
27-март 1968-йил (34 ёшда) ССРИ, РСФСР, Новосёлово |
Юрий Алексеевич Гагарин (русча: Ю́рий Алексе́евич Гага́рин;[1] 1934-йил 9-март – 1968-йил 27-март) совет учувчиси ва фазогири бўлган. 1961-йили 12-апрелда Восток - 1 фазовий кемасида Ер орбитасини айланиб чиқиб, коинотдаги илк инсон бўлди.
Гагарин бутун дунёда танилган, кўплаб медал ва орденлар, жумладан, „Совет Иттифоқи Қаҳрамони“ ордени билан тақдирланган. Гагарин кейинчалик Москва яқинида жойлашган Космонавт Тайёрлаш Марказининг бошлиқ ўринбосари бўлди; ушбу марказ ҳозир унинг номи билан аталади. Гагарин 1968-йили Миг 15 учоғини бошқараётиб, ҳалокатга учради ва вафот этди.
Гагарин шарафига хотира тангалари, почта маркалари зарб этилган, ҳайкал ва монументлар ўрнатилган,[2] унинг шарафига мактаб, кинотеатр, топографик жойлар номланган. Ҳар йили 12-апрелда Космонавтика Куни нишонланади. 2011-йили одамзотнинг илк парвозини Гоогле ҳам хотирлади.[3]
Гагарин Юрий Алексеэвич (1934.9.3, Смоленск вилояти, Клушино қишлоғи – 1968.27.3) – космонавт учувчи, дунёда биринчи бўлиб космик фазога парвоз этган. Қаҳрамон (1961), полковник. Жуковский номидаги Ҳарбий-ҳаво муҳандислик академиясини битирган (1968). 1961-йил 12-апрелда „Восток – 1“ космик кемасида парвоз қилиб, 1 соат 48 мин.да ер шарини айланиб учди.[4] Космонавтлар экипажларини ўқитиш ва машқ қилдиришда қатнашди. Самолётда машқ қилаётган вақтида фалокат юз бериб ҳалок бўлди. Халқаро авиация федерацияси қарори билан 1968-йилда Юрий Алексеэвич Гагарин номидаги олтин медал таъсис этилди. Жаҳондаги кўп шаҳарларда Гагарин номи абадийлаштирилган. Жумладан Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида шаҳар унинг номига қўйилган; Тошкент шаҳрида ҳайкали ўрнатилган. Ойнинг орқа томонидаги кратерга Гагаринноми берилган.
Филателия ва нумизматика
Манбалар
- ↑ Унинг исми баъзан Юри, деб ҳам ёзилади.
- ↑ Тошкентдаги Юрий Гагарин ҳайкали
- ↑ Юри Гагарин Гоогле Доодле: Фирст ман ин спаcе cелебратион, 2011-04-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-04-12
- ↑ Wилсон, Жим. „Юри Гагарин: Фирст Ман ин Спаcе“ (эн). НАСА (2011-йил 13-апрел). 2023-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-март.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
