Ёдгорхон
Qiyofa
Ёдгорхон (Ёдигорхон) (1714 йилда вафот этган), 1704-1714 йилларда Шибонийлар сулоласидан бўлган ўзбек Хоразм (Хива) хони.
Мусохон ҳокимиятдан четлатилгач, Ҳожи Муҳаммадхоннинг ўғли Ёдгохон тахтга ўтирди. У Хоразм шибонийлари сулоласининг Маккага ҳаж қилган ягона хони эди. Унинг ҳукмронлиги даври кўчманчи қабилалар билан жангларда ўтган. Ёдгохон тахминан 1714 йилда вафот этди ва Шерғозихон тахтга ўтирди.
Адабиётлар
- Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
- Худойберганов К., Хива — 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
- Гулямов Й.Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
- История Узбекистана. Т.3. Т.,1993.
- История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976