Яримтирноқ
Qiyofa

Яримтирноқ — заргарлик буюми; Хоразм аёлларининг чакка — қулоққа тақадиган тақинчоғи. Яримтирноқ мужассамотларидан бирининг тузилиши юқори қисми 3 тишли (икки от ўртасида турган онамаъбуда), қуйи қисми ярим ой ёки уясида ўтирган қушчалар шаклидаги 2 зарҳалланган кумуш тахтачалардан иборат бўлиб, юзасига безак тошлар ёки шиша кўзлар қадалган, улар атрофи босма усулида майда ўсимликсимон нақшлар ёки чизиқлар билан безатилган. Яримтирноқнинг юқори қисмига укпар қадаш учун найча ва илгаклар ишланган, қуйи қисми эса япроқча, маржонлар терилган шокилалар қатори билан ҳошияланган. Яримтирноқ осматузи билан бирга ансамбл ҳосил қилади. Давр ўтиши билан Яримтирноқ соддалашган.
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |