Яле Университй Пресс

Ел университети нашриёти ( Яле Университй Пресс ) - Ел университетига тегишли университет нашриёт. 1908-йилда Жорж Пармли Дай томонидан асос солинган[1] ва 1961-йилда Ел университетининг расмий бўлимига айлантирилишига қарамай молиявий ва бошқарув жиҳатдан автоном бўлиб қолмоқда.
2020-йил ҳолатига кўра, нашриёт ҳар йили тахминан 300 та янги қаттиқ муқовали ва 150 та янги юмшоқ муқовали китобларни нашр этади ва босма нашрларда 5000 га яқин китобларнинг рўйхати мавжуд. Нашр этилган китоблар бешта Миллий китоб мукофоти, иккита Миллий китоб танқидчилари доираси мукофоти ва саккизта Пулицер мукофотига сазовор бўлган.[2]
Нашриёт Ню-Хейвен, Коннектикут ва Лондонда (Англия ) офисларига эга. Ел Европада тўлиқ миқёсда нашр этиш билан шуғулланадиган ягона Америка университетга тегишли нашриётдир. МИТ Пресс ва Гарвард Университй Пресс нашрлари билан биргаликда ТриЛитерал МЧЖ дистрибюторининг ҳаммуассиси эди.[3] ТриЛитерал 2018-йилда ЛСC Cоммуниcатионс компаниясига сотилган.[4]
Нашриёт дастурлари

Ел ёш шоирлар тўплами
1919-йилда ташкил этилганидан бери Елдаги ёш шоирлар танлови янги шоирларнинг биринчи шеърий тўпламини нашр этади. Биринчи ғолиб Ховард Бак бўлса, 2011-йилда ғолиблик Кетрин Ларсонга насиб этган.
Ел драма тўплами
Ел университети нашриёти ва Ел репертуар театри биргаликда драматурглик танлови Ел драма сериясига ҳомийлик қилади. Ҳар йили ўтказиладиган танлов ғолибига унга тегишли қўлёзма Ел университети нашриёти томонидан нашр этиш имконияти ҳамда 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги Девид C. Хорн мукофоти тақдим этилади.
Анчор Ел Инжил тўплами
2007-йилда Ел университети нашриёти Доубледай нашриёти гуруҳидан 115 жилддан ортиқ библияга доир грантларни ўз ичига олган Анчор Библе Сериэсни қўлга киритади.[5] Янги тўпламлар энди Анчор Яле Библе Сериэс номи остида нашр этилади.
Америка демократиянинг келажаги тўплами
Ел университети нашриёти Америка демократиясининг тарихий қарашларини тадқиқ қилиш, қўллаб-қувватлаш ва янгилашни мақсад қилган "Америка демократиясининг келажаги тўпламини”[6] нашр этмоқда. Унинг асосий мақсади “Американинг етакчи мутафаккирлар китоблари” туркумидаги тарихий қарашларни янгилаш ва кенгайтиришдан иборат. Америка Демократия Келажаги Жамғармаси[7] билан ҳамкорликда амалга оширилаяпти.
Ғарб тарихида Ламар тўплами
Ғарб тарихидаги Ламар тўплами (илгари Яле Ғарбий Америка серияси)[8] 1962-йилда асос солинган бўлиб, Америка Ғарбидаги инсон омили таъсири тушунишни кучайтирувчи ва Ғарбнинг Америка сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаёти[9] ҳаётда нима учун муҳимлигини кенгроқ тушунишга имкон берадиган асарларни нашр этиш учун ташкил этилган..
Терри маърузалари тўплами
Дуайт Терри маърузалари тўплами 1905-йилда динни замонавий фан, психология ва фалсафа нуқтаи назаридан кўриб чиқишни рағбатлантириш учун ташкил этилган. Ел университети томонидан ўтказиладиган кўплаб маърузалар нашриёт томонидан китоб шаклида таҳрирланган.
Ел "Нота Бене"
2000-йил 22-сентябрда Ел университети нашриёти янги Яле Нота Бене нашрини эълон қилди, унда "бадиий адабиёт,шеърият ва драма билан бирга тарих, дин, илм-фан, долзарб воқеалар, маълумотнома ва таржимаи ҳолга оид асарларни ўз ичига олган энг кўп сотилган ва классик Яле Пресс номларининг қайта нашрлари тўғрисида эълон қилади."[10]
Мунозаралар
Мизенинг инсоний ҳаракати китобидаги ўзгартириш
1963-йилда нашриётда Людвиг фон Мизеснинг "Инсон ҳаракати "нинг қайта кўриб чиқилган нашри нашр этилди. Миллий шарҳнинг 1964-йил 5-май сонида Генри Ҳазлитт "Манглинг а Мастерпиэcе" қиссасини ёзди ва Ел университети нашриётини турли хил мафкуравий эътиқодлари туфайли янги нашрни ҳаваскор тарзда қасддан ўзгартиришда айблади.[11][12]
Манбалар
- ↑ Брадлей, Георге „Интродуcтион“, . Тҳе Яле Ёунгер Поэц Антҳологй, Неw Ҳавен анд Лондон, 1998 — 24-бет. ИСБН 9780300074734.
- ↑ „Донатич Аппоинтед Неw Диреcтор оф Яле Университй Пресс“. Пресс релеасе. Яле Университй (2002-йил 11-декабр). 2007-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-январ.
- ↑ „ТриЛитерал“. 2019-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-август.
- ↑ „ЛСC Буйс ТриЛитерал; Турнер Пурчасес Гüрзе Боокс“. ПублишерсWеэклй.cом. Қаралди: 2018-йил 8-июл.
- ↑ „Яле Университй Пресс Аcқуирес Анчор Библе Сериэс фром Доубледай“. Яле Боокс Унбоунд. Яле Университй Пресс (2007-йил 25-сентябр). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-январ.
- ↑ Тҳе Футуре оф Америcан Демоcраcй Сериэс (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-10-24 санасида архивланган) фром тҳе Яле Университй Пресс оффиcиал wебсите
- ↑ Оффиcиал wебсите (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-05 санасида архивланган) оф тҳе Футуре оф Америcан Демоcраcй Фоундатион
- ↑ Басбанес, Ничолас А. А Wорлд оф Леттерс: Яле Университй Пресс, 1908-2008, Неw Ҳавен анд Лондон, 2008. п. 222, Cентенниал Ҳигҳлигҳц
- ↑ Тҳе Ламар Сериэс ин Wестерн Ҳисторй фром тҳе Яле Университй Пресс оффиcиал wебсите
- ↑ "Яле Пресс лаунчес неw импринт wитҳ 'глобал бооксторе аппеал'". Яле Буллетин анд Cалендар (Яле Университй Пресс) 29 (3). Септембер 22, 2000. Арчивед фром тҳе оригинал он 2012-02-09. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120209021125/ҳттпс://www.яле.эду/опа/арc-йбc/в29.н3/сторй4.ҳтмл.
- ↑ "Манглинг а Мастерпиэcе" бй Ҳенрй Ҳазлитт, Натионал Ревиэw, Туэсдай, Май 5тҳ, 1964.
- ↑ ГарйНортҳ.cом. „Публишинг Атроcитй: Тҳе 1963 Эдитион оф Ҳуман Аcтион“ (2013-йил 2-май).
Ҳаволалар
- Медиа релатед то Яле Университй Пресс ат Wикимедиа Cоммонс
- Wоркс релатед то Яле Университй Пресс ат Wикисоурcе
- УРЛ топилмади.
- Яле Университй Пресс, Лондон
- Яле Университй Пресс Реcордс. Яле Cоллеcтион оф Америcан Литературе, Беинеcке Раре Боок анд Манусcрипт Либрарй.