Ядроча
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
|
Эукарётик ҳужайра органеллалари:
|
Ядроча, нуклеола — кўпчилик эукариотлар ҳужайра ядроси ичидаги тиғиз танача. Рибосомолар ҳосил қилувчи рибонуклеопротеидлар (РНК)дан иборат. Одатда, ядрода битта, баъзан бир неча Я. (мас, балиқларнинг ўсаётган тухумҳужайралари ядроларида) бўлади. Я. хромосомаларнинг рибосом р-нК кодлайдиган генлари жойлашган локусида шаклланади. Я. ядроча ичи хроматини, р-нК фибриллари ва гранулалар зоналаридан иборат. Гранулалар зонаси рибосомаларнинг катта ва кичик суббирликларини ҳосил қиладиган рРНК молекулаларига эга. Прерибосомал (рибосомалар ҳосил қилувчи) фанулалар Я.дан ажралиб, ситоплазмага чиқади; ситоплазмада улардан рибосомалар шаклланади. Я.нинг фибриллалар зонасига ёруғлик микроскопда аморф қисм, грануляр зонага — нуклеолонема (тўрсимон гетероген қисм) сифатида қаралади. митозда кўпинча Я. емирилиб, митоз тамом бўлиши билан яна шаклланади.
Ядроча - хромосоманинг рРНК синтез қиладиган қисми. Ҳужайра ядроси ичида жойлашган ва ҳужайра қобиғи (мембранага) эга эмас. Ёруғлик ва электрон микроскоп остида яхши кўринади. Ядроча (нуклеоус, пласмосоме) — эукариот ҳужайраларнинг интерфаза ядросида намоён бўладиган, хромосамаларнинг маълум локусида шаклланадиган зич бирикма. Бир ҳужайрада одатда 1-2 та ядроча бўлади, баъзида эса 2 дан ортиқ. Ядрочанинг асосий функсияси рибосома синтезидир, унда рибосома генларини транскрипсиялашда қатнашувчи факторлар мавжуд. Ядроча таркибидаги баъзи оқсиллар ҳужайрадаги апоптоз, ҳужайра сиклини тартибга солиш каби бошқа жараёнларда ҳам иштирок этади. Ядроча – ядро ичидаги юқори даражада шаклланган структурадир. Стоплазматик Органеллалардан фарқли равишда ядроча мембранага эга эмас. Ядрочанинг катталиги унинг функсионал активлигини белгилайди. Ядроча шаклланишининг механизмлари аниқ эмас. Гипотезаларнинг бирига мувофиқ, ядрочага нуклеин – оқсилли комплексларнинг регулатор бирлашиши натижасида баъзида рДнк такрорланувчи кетма-кетлигининг транскрипсияси давомида намоён бўлувчи нуклеопротеин комплекси сифатида қаралади. Дарҳақиқат, одамнинг рРНК генлари 250 тандем равишда такрорланувчи кетма-кетликларнинг ҳар бири 44 т.п.о. бўлган ва оқсиллари билан ассоциаланганда ядрочанинг марказини ташкил этувчи кўринишда шаклланган. У рРНК ҳосил бўлиш жараёни ва рибосома суббирликларининг еғилиши жараёнида бошқа компонентлар билан тўлади. Баъзида ядроча 2хил бўялган қисмлардан (амфинуклеоллардан) иборат бўлади.ядрочанинг морфологияси ҳужайранинг функсионал ҳолатига боғлиқ. Митозда ядроча одатда йўқолади. Митознинг телофазасида хромосомаларнинг махсус қисмларида-рРНКни кодлайдиган генлар локализацияланадиган ядроча ташкилотчиларида яна пайдо бўлади. Ҳужайрадаги кўпчилик четки ядрочалар хромосомалар билан тўғридан-тўғри боғланмаган; улар рибосома генининг ядроча ташкилотчиларида синтезланган хромосомадан ташқаридаги нусхаларидан хосил бўлади. Ядрочанинг асосий вазифаси ситоплазмада полипептид боғ ҳосил қиладиган рибосомал РНК ва рибосомаларни синтез қилишдан иборат. Ҳужайра геномида рибосомал РНК генларини сақловчи махсус қисмлари бўлиб, уларнинг атрофида ядроча шаклланади. Ядрочада рРНКанинг РНК полимераза И ёрдамида синтези, унинг ривожланиши ва рибосома суббирликларининг еғлиши рўй беради. Ядрочада шу жараёнларда қатнашадиган оқсиллар ўзлаштирилади. Шу оқсиллардан баъзилари махсус кетма кетликка эга – ядрочанинг ўзлаштирувчанлик сигнали (НоЛС, ингл. Нуcлеоус Лоcализатион Сигнал). Шуни белгилаш лозимки, ҳужайрада оқсил консентрацияси энг юқори бўлган қисм бу – ядрочадир. Бу структураларда 600га яқин оқсил тури локализациялашганини кузатишимиз мумкин, лекин шулардан оз қисмигина ядроча функсияларини амалга ошириш учун зарурдир, қолган қисми эса у ерга носпецифик тарзда тушиб қолади. Ядрочада рибосома геномларининг транскрипсияси, рибосома оқсиллари ва рРНКдан рибосома суббирликларининг еғилиш жараёнлари боради. 45С-РНК жараёнида гигант рибонуклеопротеинли комплекс аста-секин оқсилли қисмини ва РНК кетма-кетлигини йўқотиб боради ва рибосоманинг катта ва кичик суббирликларини ҳосил қилиб специфик равишда очилади. Радиоактив нишоннинг киритилганидан 30 дақиқа ўтгач 18С-рРНК тутган рибосоманинг етилган кичик суббирликлари ядрочадан чиқади ва ситоплазмада кўрина бошлайди. 28С-РНК, 5, 8С-РНК ва 5С РНК сақлаган рибосоманинг катта суббирликлари еғилишига нисбатан кўпроқ вақт керак бўлади (1 соат атрофида) шунинг учун ядрочада кўпроқ кичигига қараганда катта суббирликларнинг тўпланиши кузатилади. Рибосома етилишининг охирги босқичлари рибосома суббирликларининг ядрочадан ситоплазмага чиққандан кейингина амалга ошади. Бу орқали етилган рибосомаларни етилмаганларидан изоляциялаш амалга оширилади. Шунингдек, ядрочанинг ҳужайра сиклини регуляциялашда иштирок этишига оид ҳам маълумотлар мавжуд.
Элеcтрон микроскопия ёрдамида ядрочанинг 2 асосий қисмини ажратишимиз мумкин булар: грануляр қисм (периферияда) — рибосоманинг ривожланаётган суббирликлари ва фибриляр қисм (марказда) — аввалги рибосомаларнинг рибонуклеопротеид боғланишлар. Фибриляр марказлар рРНК синтези борадиган мустахкам фибриляр компонент қисмлари билан ўраб олинган. Фибриляр компонентнинг ташқи қисмида ўзида етилаётган рибосома суббирликларини еғувчи грануляр компонент жойлашган. Ядроча таркибида ДНКнинг рРНК генларини сақловчи, РНК-полимераза И билан ноодатий юқори тезликда транскрипсияланувчи йирик ҳалқалари мавжуд. Бу ҳалқалар “ядроча ташкилотчилари” деган номни олган. У етилмаган илгариги рибосомаларнинг бир бири билам номаълум тарзда специфик боғланиши орқали шаклланганга ўхшайди. Ядрочанинг морфологик жиҳатдан 3 зонаси фарқланади: фибриляр марказ, зич фибриляр ва грануляр соҳа билан ўраб олинган. Ядрочанинг электрон микрофотографиясида шу 3 зонани фарқлаш мумкин: 1) Хромосоманинг “ядроча ташкилотчилари” соҳасидан ДНК сақловчи кам бўялган компонент; 2) Ўзида РНК транскриптини сақловчи, жуда кўп нозик (5 нм) рибонуклепротеин фибриллардан ташкил топган зич фибрилляр компонент; 3) 15 нм ли диаметрга эга гранулалардан ташкил топган рибосома бўлакларининг анча етилган қисмларини сақловчи – грануляр компонент. Специфик антитаналар ва гибридланган зондлар ёрдамида ядрочанинг фибрилляр марказида рРНК генлари, РНК – полимерза И, УФБ транскрипсион фактори ва топоизомераза И локализациялангани аниқланди. Ядрочанинг фибрилляр маркази рРНК генлари транскрипсияси учун зарур бўлган регулатор нуклеопротеин комплексларнинг еғилиш жойи ҳисобланади. Ядроча атрофини ўраб олган зич фибрилляр компонент рРНКнинг ўсувчи занжирлари ва улар билан ассоциацияланган оқсиллардан ташкил топган. Ядрочанинг грануляр қисмида етилган 28С ва 18С рРНК, қисман шаклланган РНК ҳамда рибосома суббирликларини еғиш маҳсулотлари аниқланган. Рибосомани еғиш интермедиатлари 15-20 нм ни ташкил қилади. Прерибосома суббирликларини ситоплазмага кўчишини ядрочадан ядро қобиғига ўтувчи специфик оқсиллар бажаради. Хаттоки, ҳамиртуруш геноми ~200 тандем такрорланувчи рРНК генларидан иборат. Лекин барча генлар ҳам функсионал муносабатда бир хил эмас: рДНК кетма-кетлигининг ярмигина транскрипсияланади, уларни шакллантиришга эса репликация бошининг атиги ~20% мавжуд қисми иштирок этади. рДНКга генларни кўчириш кўпинча уларнинг репрессисияси билан боради, бу тандем такрорланишларга эга бўлган геном қисмларида гомологик рекомбинацияни босишнинг функсионал механизми натижасида бўлади.бу механизмнинг мутацион ўзгариши митозда қиз ҳужайраларида нотекис тақсимланадиган хромосомадан ташқарида юзлаб ҳалқасимон рДНК ҳосил бўлишига олиб келади. Она ҳужайраларда хромосомадан ташқаридаги рДНКнинг еғилиши ҳужайранинг бўлиниш ҳусусиятини камайтиради. Бу феномен “ҳужайранинг қариши” (cеллулар агинг) деб ном олган. Бундан ташқари ядроча ҳужайраларнинг меёзга киришишини ҳамда митознинг телофазасини ўтишини таъминловчи фосфотаза Cдc 14 нинг активлигини бошқаради. Ядрочанинг рДНК кетма-кетлигидан олинган маълумотлар таркибига ядрочанинг регулатор функсиясини таъминловчи фосфатаза ва 3та бошқа оқсиллар кирадиган регулятор оқсилли комплекс РЕНТ (регулатор оф нуcлеолар силенcинг анд телопҳасе эхит)нинг еғилиш жойи бўлиб хизмат қилади. рРНКнинг 45С-транскриптлари аввалига ситоплазмадан импорт қилинаётган катта миқдордаги оқсиллар билан бирикиб йирик комплексларни ҳосил қилади. Рибосомани ташкил қилувчи 70 турдаги полипептид боғлар ҳамда 5С-рРНК айнан шу босқичда қўшилади. Еғилиш жараёнининг тўғри кечишида бошқа молекулалар ҳам зарур. Масалан, ядрочада РНК билан боғланувчи бошқа турдаги оқсиллар ҳам мавжуд, шунингдек рибосома еғилишига катализатор сифатида махсус кичик рибонуклеопротеин заррачалар (У3-снРНП)ҳам. Бу компонентлар ядрочада қолади, рибосома суббирликлари эсатайёр ҳолда ситоплазмага ташилади. Ядрочанининг анча сезиларли компоненти бу фақат рибосомал РНК транскриптлари билан боғланувчи кўп миқдорда учрайдиган, яхши ўрганилган оқсил нуклеолиндир. Нуклеолин бутун ядроча каби асосан кумушрангга бўялади. Нуклеол- эукариот организмлар ядрочаси ичидаги зич, ёруғлик нурини синдирувчи тана. Асосан, рибонуклеин кислоталарнинг оқсиллар билан ҳосил қилган комплексларидан-рибонуклеопротеидлардан (РНП) ташкил топган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |