Хиуаз Доспанова
| Хиуаз Каировна Доспанова | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Хиуаз Каировна Доспанова |
| Таваллуди |
15-май 1922-йил Ганюшкин |
| Вафоти |
20-май 2008-йил Олмаота, Қозоғистон |
| Унвони | Катта лейтенант |
| Ҳарбий қисм | 46-„Таман“ гвардиячи тунги бомбардимончи авиация полки |
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши |
| Мукофотлари |
Андоза:Қозоғистон Қаҳрамони |
Хиуаз Доспанова — (15-май 1922 ‒ 20-май 2008) Иккинчи жаҳон уруши давридаги ягона қозоқ аёл учувчи, Қозоғистон қаҳрамони (2004). Қозоғистонда Доспанова шарафига почта маркалари чиқарилган, ҳайкал ва эсдаликлар ўрнатилган.
Доспанова уруш йилларида Жуковский номидаги Москва Ҳаво кучлари академиясига олинмаган, чунки ўша пайтда академияга фақат эркаклар қабул қилинган. Шу сабаб у 1941-йил тиббий инситутга кирган. 1942-йилга келиб Марина Раскова етакчилигдаги учувчи аёллар полкига қўшилган.
Доспанова умумий ҳисобда 300 соат парвоз қилган. Тўрт маротаба жиддий жароҳат олган ва жанг майдонига қайтган. У жангда қаҳрамонлик кўрсатган. У Қизил Юлдуз ордени, Ватан уруши ордени билан мукофотланган ва қаҳрамонликлари учун кўплаб медаллар билан тақдирланган[1][2].
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Хиуаз Доспановага тегишли иқтибослар мавжуд. |