Wиллиам Ҳоwард Тафт
Qiyofa
Wиллиам Ҳоwард Тафт (1857.15.9 — 1930-йил, 3-август) — АҚШ давлат арбоби. Елл коллежи (1874—78) ва Синсиннатидаги юридик мактабда (1878—80) ўқиган. Адвокат, судя бўлган. 1901—04 йилларда Филиппин о.лари губернатори. 1904—08 йларда Т. Рузвелт ҳукуматида ҳарбий вазир. 1909—13 йилларда республикачилар партиясидан сайланган АҚШ президенти. Т. ҳукумати Лотин Америкаси давлатларини АҚШга карам эттириш йўлини тутган. 1912-йилдаги президент сайловида мағлубиятга учраган. Биринчи жаҳон уруши йилларида (1914—18) меҳнат масалалари бўйича Миллий ҳарбий бошқарма раҳбари. 1921-йилдан АҚШ Олий суди раиси. Штатлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш баҳонасида саноатда болалар меҳнатидан фойдаланишни чеклашга қарши бўлган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Давлат етакчиси ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |